ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган техникум | Техникумнинг келгуси йилга режалаштирилган тадбирлари учун буюртманомани Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Фарғона вилояти касбий таълим бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма)га тақдим қилади. | Ҳар йили 5 декабрга қадар | |||
2-босқич | Бошқарма | Техникум томонидан тақдим қилинган буюртманомани кўриб чиқади ва Агентликка юборади. | Ҳар йили 15 декабрга қадар | |||
3-босқич | Агентлик | Техникум томонидан тақдим қилинган буюртманомани кўриб чиқади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгашига юборади. | Ҳар йили 25 декабрга қадар | |||
4-босқич | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши | Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳамда Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағлар ажратади. | Ҳар йили 1 апрелга қадар | |||
2-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткичлар | Балл |
1. | Семестр якунида ўқув фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим даражаси (сифат кўрсаткичи) | Максимал 10 балл |
Сифат кўрсаткичи 86 — 100 фоиз оралиғида | 10 балл | |
Сифат кўрсаткичи 71 — 85 фоиз оралиғида | 7 балл | |
Сифат кўрсаткичи 56 — 70 фоиз оралиғида | 4 балл | |
2. | Ўқувчиларининг эришган ютуқлари учун | Максимал 12 балл |
Камида бир нафар ўқувчиси халқаро WorldSkills, олимпиада ёки шу каби мусобақаларнинг республика босқичида 1 — 3-ўринларни қўлга киритган бўлса | 6 балл | |
Камида бир нафар ўқувчиси халқаро WorldSkills, олимпиада ёки шу каби мусобақаларнинг вилоят босқичида 1 — 3-ўринларни қўлга киритган бўлса | 4 балл | |
Камида бир нафар ўқувчиси ҳудудий WorldSkills, олимпиада ёки шу каби мусобақаларда республика ёхуд вилоят босқичида иштирок этган бўлса | 2 балл | |
3. | Ўқув йили давомида ташкил этилган очиқ дарслар учун (ҳар семестр учун алоҳида ҳисобланади, бир семестр учун ўтилган очиқ дарс бошқа семестр учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди) | Максимал 5 балл |
Семестр давомида 3 та ва ундан ортиқ очиқ дарс учун | 5 балл | |
Семестр давомида 2 та очиқ дарс учун | 3 балл | |
4. | Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг электрон портфолиоси учун | Максимал 10 балл |
86 — 100 балл оралиғида баҳоланганда | 10 балл | |
65 — 85 балл оралиғида баҳоланганда | 8 балл | |
40 — 64 балл оралиғида баҳоланганда | 5 балл | |
20 — 39 балл оралиғида баҳоланганда | 3 балл | |
20 баллдан паст баҳоланганда | 0 балл | |
5. | Таълим ташкилотидаги самарали меҳнат фаолияти учун (Таълим ташкилотининг педагог кенгаши қарори асосида) | Максимал 7 балл |
Ўқув йили давомида жамоат ишларида энг фаол деб топилганда (ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари умумий сонининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим) | 7 балл | |
Ўқув йили давомида жамоат ишларида фаол деб топилганда (ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари умумий сонининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим) | 2 балл | |
6. | Ўз малакасини оширишдаги фаолияти | Максимал 5 балл |
Белгиланган муддатда малака ошириш курсидан ўтгани учун (сертификатнинг амал қилиш даври учун) | 3 балл | |
Ўқув йили давомида йўналиши бўйича камида 1 та семинар-тренинг ёки конференцияда иштирок этгани учун | 2 балл | |
7. | Хорижий тилларни билиш даражаси учун | Максимал 10 балл |
B2 даражасида миллий сертификат ёки унга тенглаштирилган халқаро тест тизимлари сертификати (чет тили ўқитувчилари учун иккинчи хорижий тил бўйича) мавжуд бўлса | 10 балл | |
B1 даражасида миллий сертификат ва унга тенглаштирилган халқаро тест тизимлари сертификати (чет тили ўқитувчилари учун иккинчи хорижий тил бўйича) мавжуд бўлса | 7 балл | |
8. | Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси учун | Максимал 6 балл |
Интернет ресурслари, мультимедиа воситалари ва контентлардан мақсадли фойдалана олса ва офис дастурлари ёрдамида ўқув-услубий, кўргазмали материалларни тайёрлай олса | 6 балл | |
Офис дастурлари (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) ёрдамида ўқув-услубий, кўргазмали материалларни тайёрлай олса | 4 балл | |
Компьютер тузилиши ва имкониятларини билса, офис дастурларидан (матн муҳаррири, электрон жадвал, тақдимот) фойдалана олса | 2 балл | |
9. | Яратган дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва ўқитиш материаллари тўплами учун | Максимал 10 балл |
Охирги уч ўқув йилида яратилган дарсликлар ёки ўқув қўлланмалари учун | 5 балл | |
Охирги икки ўқув йилида яратилган ўқитиш материаллари тўплами, услубий қўлланмалар ёки методик тавсиялар учун (ҳудуд даражасида оммалаштирилган бўлса) | 5 балл | |
10. | Илмий, илмий-оммабоп журналларда ва амалий семинарларда ўз йўналиши бўйича чоп этилган мақолалари ёки тезислари учун | Максимал 7 балл |
Охирги уч йилда хорижий илмий журналларда чоп этилган илмий мақола ёки тезислар учун | 3 балл | |
Халқаро ва республика миқёсида охирги ўқув йили мобайнида чоп этилган мақола ёки тезислар учун | 3 балл | |
Ҳудуд миқёсида охирги ўқув йили мобайнида чоп этилган мақола ёки тезислар учун | 1 балл | |
11. | Илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётгани учун | Максимал 6 балл |
Фан доктори (DSc) даражаси учун илмий тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бўлса | 6 | |
Фалсафа доктори (PhD) даражаси учун илмий тадқиқот фаолиятини олиб бораётган бўлса | 5 | |
12. | Таълим ташкилоти томонидан ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларда иштироки учун | Максимал 7 балл |
Тадбир ташкилотчиси сифатида | 5 балл | |
Тадбир иштирокчиси сифатида | 2 балл | |
13. | Мукофотлангани учун | Максимал 5 балл |
Педагогик фаолияти давомида Давлат мукофоти билан тақдирлангани учун | 3 балл | |
Педагогик фаолияти давомида халқаро тан олинган мукофотлар билан тақдирлангани учун | 2 балл | |
Жами максимал балл | 100 балл | |
14. | Қўлланадиган жарима баллари | -10 |
1. | Сабабсиз ўқув машғулотини ўтказмаслик (педагогнинг айби билан) | -2 |
2. | Ўқув машғулотларига кечикиб кириш, муддатидан аввал тугатиш ёки машғулот хонасини тарк этиш | -2 |
3. | Ўқув машғулотини тайёргарлик кўрмаган ҳолда ўтказиш (машғулотга услубий-методик материалларсиз/адабиётларсиз кириш) | -2 |
4. | Таълим жараёнларини бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимига ресурсларни ўз вақтида юкламаслик | -2 |
5. | Техникумнинг кун тартиби, ички меҳнат тартиби ёки бошқа педагогик этика қоидаларини бузиш | -2 |