Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2006 26.08.1998 йилдаги 370-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.08.1998 йилдаги 370-сон
Дата вступления в силу
26.08.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2006
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ва реклама ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ ТОМОНИДАН СОЛИНАДИГАН ЖАРИМАЛАРНИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРГА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар солишга оид қисмини «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1998 йил 26 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
370-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
26 августдаги 370-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Тартиб «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасини ва «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Тартибнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар (ишлаб чиқарувчи, ижрочи, сотувчига, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Тартибнинг амал қилиши жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди, мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Тартибда назарда тутилмаган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан жарималар ундириш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Давлат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қуйидаги бузилишлари учун ишлаб чиқарувчига, ижрочига ва юридик шахс бўлган сотувчига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) яроқлилик муддати ўтиб кетган ёки қонун ҳужжатларида яроқлилик муддатлари мажбурий равишда кўрсатилиши белгиланган яроқлилик муддати кўрсатилмаган товарларни сотиш учун қабул қилганлик ва сотганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) товарнинг сотиб олинганлигини ёки ишнинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи, товар (иш, хизмат)нинг баҳоси ҳақидаги маълумот кўрсатилган касса ва товар чеклари ҳамда бошқа ҳужжатлар истеъмолчига берилмасдан товарлар сотилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) истеъмолчилар ҳуқуқларининг қуйидаги бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларни бажарищдан бўйин товланган ёки улар ўз вақтида бажарилмаган ҳолларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) тўғрисидаги зарур ахборот, товар (иш, хизмат) тўғрисидаги ахборот мавжуд эмаслиги, шунингдек товарни алмашириш тартиби ва шартлари бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар (иш, хизмат) тўғрисида ишончли бўлмаган ёки етарлича тўлиқ бўлмаган ахборот берилганлиги, кафолат муддати белгиланадиган товарлар кафолат мажбуриятларисиз сотилганлиги ва товарларнинг айрим турларини сотиш (хизматлар кўрсатиш)нинг белгиланган тартибда тасдиқланадиган тартиби талаблари бузилишининг бошқа ҳоллари учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тайёрловчига, ижрочига ва жисмоний шахс бўлган сотувчига энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга ҳақлидир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи (Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликлари учун реклама берувчиларга, реклама тайёрловчиларга ва уни тарқатувчиларга:
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) нотўғри реклама, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилинмаганлиги ва аксилреклама бериш рад этилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоридан беш юз баравари миқдоригача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасида кўрсатиб ўтилган давлат органларига рекламага тегишли маълумотлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари миқдоридан эллик баравари миқдоригача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдоригача жарима солишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида, шунингдек, 4-банди «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жарималар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан мустақил равишда солинади, мазкур Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида ва 4-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда эса Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда солинади.
(4-банд 5-банд деб ҳисобланиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинган жарималар сўзсиз тартибда ундириб олинади,
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинадиган жарималар миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари счётида Нархларни бошқариш жамғармасида жамланади ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи хўжалик юритувчи субъектга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш ҳуқуқига эгадир, башарти жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол бажариш унинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг мансабдор шахсларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Жарима тўлаш хўжалик юритувчи субъектларни улар томонидан етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ тўлдирилишидан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқарувчилар (ижрочилар, сотувчилар) монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза берилиши истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарима солиш ҳақидаги қарорлар ижро этилишини тўхтатиб қўймайди, башарти кўрсатиб ўтилган қарорнинг бажарилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилмаган бўлса.