12.08.2026 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.2026 йилдаги 438-сон
Дата вступления в силу
14.08.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Енгил саноат корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун тижорат банклари орқали кредит ажратишга ресурсларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сон Фармонига мувофиқ 50 миллион АҚШ доллари 2026 йилда тижорат банклари орқали енгил саноат корхоналарига қуёш фотоэлектр станциясини қуриш мақсадида 4 йил муддатгача йиллик 6 фоиз ставкада (банк маржаси 1,5 фоиз ва Агентлик харажатлари 0,5 фоиз) кредитлар бериш учун Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги буюртмасига асосан Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Енгил саноат корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун тижорат банклари орқали кредит ажратишга ресурсларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил саноат корхоналари томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш мақсадида кредит олиш учун тижорат банкларига мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ресурсларни тақдим этиш ва/ёки тақдим этишни рад этиш асослари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ажратилган ресурслардан мақсадли фойдаланганлик ҳолатини доимий мониторинг қилиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 12 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
438-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Енгил саноат корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун тижорат банклари орқали кредит ажратишга ресурсларни жойлаштириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан енгил саноат корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун тижорат банкларига молиявий ресурсларни жойлаштириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил саноат корхоналари — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ҳамда гиламчилик саноатида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб берувчи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг Энергия самарадорлигини ошириш рақамли платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали аниқланган қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари ҳамда бошқа қурилма ва ускуналарни харид қилиш ва ўрнатишни таклиф этувчи юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий ресурслар — Агентлик томонидан енгил саноат корхоналарига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун тижорат банкларига жойлаштирилган чет эл валютасидаги пул ресурси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари — қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқариш, энергияни қабул қилиб олиш, ўзгартириш, тўплаш ва (ёки) узатиш, шунингдек, ҳисобга олиш бўйича технологик асбоб-ускуналар мажмуаси, технологик ва (ёки) бутловчи асбоб-ускуналар (фотопанеллар (PV модуллар), қуёш панеллари, гелиоколлектор, иссиқлик насослари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тижорат банкларига молиявий ресурсларни тақдим этиш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Енгил саноат корхонаси молиявий ресурсларни олиш мақсадида платформа орқали ёки мустақил равишда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг бозор нархларини ўрганади. Ўрганиш натижаларига кўра нарх ва сифат омилларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинган дастлабки нархлар асосида хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тижорат банки мурожаатни беш иш кунида кўриб чиқади, мурожаат кўриб чиқилишида енгил саноат корхоналарининг қуйидаги шартларга мувофиқлигини текширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил саноат корхонаси тугатиш босқичида эмаслиги ёки унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиботи қўзғатилмагани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил саноат корхонаси томонидан тақдим қилинган дастлабки нархлар платформадаги нархларга мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил саноат корхонасининг барча молиявий ва савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги ушбу операцияларнинг 10 фоиздан юқори эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил саноат корхонасига кредит тақдим этиш банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тижорат банки қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун ажратиладиган кредитларга молиявий ресурс ажратилиши бўйича Агентликка белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали буюртманома тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агентлик уч иш кунида буюртманомани кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида электрон ахборот тизими орқали тижорат банкига маълум қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агентлик томонидан молиявий ресурслар Жамғарма маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарига тижорат банклари орқали қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун 4 йил муддатгача йиллик 6 фоиз ставкадан (шундан 1,5 фоизи банк маржаси, 0,5 фоизи Агентлик харажатлари) ошмаган ҳолда кредитларни ажратиш мақсадлари учун тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Агентликнинг молиявий ресурслари ҳисобидан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган енгил саноат корхоналарига айнан шу мақсадлар бўйича бир неча марта қўшимча молиявий ресурс ажратишга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Молиявий ресурслардан фойдаланиш учун тижорат банкида алоҳида ҳисобварақ очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Молиявий ресурслардан фақат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини платформа орқали харид қилиш ва ўрнатиш учун кредитлар ажратиш мақсадларида фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Молиявий ресурслар тақдим этилишини рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тижорат банкига молиявий ресурслар тақдим этишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шартлар ёки улардан бирининг бажарилмаслиги асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тижорат банки буюртманома бўйича рад этиш тўғрисида билдиришнома олганда, рад этиш асосларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, молиявий ресурс олиш учун Агентликка қайта буюртманома тақдим этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Молиявий ресурслар бўйича тўловларни тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агентликнинг кредит мақсадлари учун молиявий ресурслар ажратиш тўғрисидаги Агентлик қарори юборилган кундан бошлаб уч иш кунида молиявий ресурс ажратилиши билдирилган буюртманома бўйича тўлов талабномаси тижорат банки томонидан Агентликка киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик талабнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ундаги маълумотларнинг буюртманома маълумотларига мувофиқлигини ўрганади ҳамда ўрганиш натижаларига кўра тижорат банкларида очилган алоҳида ҳисобвараққа молиявий ресурсларни ўтказиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Талабномадаги маълумотлар буюртманомадаги маълумотларга мувофиқ келмаган ҳолларда, Агентлик бир иш кунида тўлов талабномасини тижорат банкига қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тижорат банки талабномадаги номувофиқликларни бартараф этган ҳолда, бир иш куни ичида Агентликка қайта талабнома киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган муддатларда тижорат банки томонидан Агентликка белгиланган тартибда талабнома киритилмаган ёки талабномадаги номувофиқликлар бартараф этилиб қайта киритилмаган тақдирда, мазкур буюртманома бўйича талабнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва ресурс ажратиш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тижорат банки томонидан қайтадан буюртманома расмийлаштирилиб, Агентликка кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тижорат банки унинг ҳисобварағига келиб тушган маблағларни имзоланган тегишли кредит шартномасига мувофиқ уч иш кунида енгил саноат корхонасига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш ва ўрнатиш учун ажратилган молиявий ресурслар учун банк ҳисобварағига ўтказиб беради ва буни тасдиқловчи банк ҳужжатларини Агентликка тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тижорат банкининг ҳисобварағига Агентликдан келиб тушган маблағлардан буюртманомада кўрсатилган мақсадлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тижорат банклари Агентлик томонидан ажратилган молиявий ресурслар ҳисобидан енгил саноат корхоналарига тақдим этилган кредит суммалари билан боғлиқ молиявий операцияларни амалга оширишда шартнома платформа орқали тузилганини текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳужжатлар тақдим этилган куннинг ўзидаёқ тижорат банклари енгил саноат корхонасига тақдим қилинган кредит маблағлари ҳисобидан платформа орқали тузилган шартномалар бўйича банк операцияси амалга оширилаётган кундаги курс билан чет эл валютасини конвертация қилган ҳолда тўловларни тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Тижорат банки Агентлик томонидан ажратилган молиявий ресурслар ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган фоиз ставкалари асосида ҳисобланган устама ҳақи билан бирга ўзаро тасдиқланган молиявий ресурсларни қайтариш графигига асосан Агентликка ўтказиб борилишини таъминлайди, форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тижорат банкига ажратилган молиявий ресурслар бўйича ҳисобланган фоизлар ва асосий қарз суммаси тижорат банкининг жамғариб бориладиган ҳисобварағида йиғилади ва молиявий ресурсларни қайтариш графигида белгиланган муддатларда Агентликка ўтказиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Молиявий ресурслардан фойдаланаётган енгил саноат корхоналари ушбу Низомда белгиланган молиялаштириш тури бўйича олган маблағларни муддатидан олдин қайтарган тақдирда, тегишли маблағлар (молиявий ресурс ва у бўйича ҳисобланган фоизлар) тижорат банки томонидан далолатномага асосан 5 иш кунида Агентликка ўтказиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Молиявий ресурслардан фойдаланаётган енгил саноат корхоналари ушбу Низомда белгиланган молиялаштириш тури бўйича олган маблағларини ўз муддатида қайтара олмаган ҳолларда, молиявий ресурсларнинг белгиланган муддатларда Агентликка қайтарилиши бўйича жавобгарлик тижорат банкларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тижорат банклари енгил саноат корхоналари томонидан график бўйича тўловлар тўланишидан қатъи назар, Агентлик ва тижорат банклари ўртасида тузилган бош келишувга мувофиқ тўловларни (асосий қарз ва фоизлар) Агентликнинг ҳисобварағига ўтказиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Тижорат банки томонидан қуйидаги ҳолларда муддати ўтган ҳар бир кун учун кечиктирилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ мажбуриятлари бажарилмаган қисми миқдорининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда неустойка (пеня) тўлайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бош келишувга асосан молиявий ресурс ва унга ҳисобланган устама ҳақи бўйича молиявий ресурсларни қайтариш графигида кўрсатилган муддатлардан кечиктирилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкининг махсус ҳисобварағига ўтказилган, лекин тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланиш рад этилган маблағларни Агентликка ўтказиб бериш кечиктирилганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Тижорат банклари енгил саноат корхоналарига тақдим этилган кредитларнинг мақсадли сарфланиши бўйича жойига чиққан ҳолда ҳамда онлайн платформа орқали доимий мониторинг юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Агентлик ва тижорат банки ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Агентлик томонидан тижорат банкига ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли фойдаланиш бўйича жавобгарлик тижорат банкига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 августдаги 438-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 11-банд «а» кичик банди бешинчи хатбошиси ва «б» кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги «малакали мутахассисларни» сўзлари «ишчи ва мутахассисларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 35-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «узлуксиз» сўзи чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 38-банддаги «жамоа келишувига» сўзлари «жамоа шартномасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«в» кичик банддаги «малакали мутахассисларни» сўзлари «ишчи ва мутахасиссларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «м», «н», «о», «п» ва «р» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«м) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокидаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
н) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш (авиачипта, транспорт, меҳмонхона);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) терини қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик йўналишида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 миллион сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилида 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилда Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг АҚШ доллари, бошқа давлатлар учун 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг 50 фоиз қисми, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
п) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
р) Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходимларини сақлаш харажатлари».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган молиялаштиришнинг бошқа турлари ва йўналишлари»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«хорижий бренд активларини бренд номи билан биргаликда харид қилиб, республикага релокация қилган енгил саноат корхоналарига улар томонидан сотилган маҳсулот ҳажмидан қатъи назар, 5 миллион АҚШ долларигача»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган бошқа молиялаштириш турлари учун ушбу ҳужжатларда белгилаб берилган шартлар ва миқдорларда».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш — хорижий бренд активларини бренд номи билан биргаликда харид қилиб, республикага релокация қилган енгил саноат корхоналарининг мазкур қарорга 3-илова 4-банди «а» қисмининг еттинчи хатбошисида назарда тутилган шартларда ажратилган кредит фоиз харажатларининг 2 фоиз пунктини қоплаб бериш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 3-банд қуйидаги мазмундаги «н», «о» ва «п» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«н) енгил саноат корхоналарини жаҳон бозорларига жалб қилишни кенгайтириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокдаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш (авиачипта, транспорт, меҳмонхона);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
о) терини қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик соҳасини қуйидаги механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 миллион сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилда 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилда Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг АҚШ доллари, бошқа давлатлар учун 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг 50 фоиз қисми, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
п) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб бериш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«о» кичик банд «Агентлик томонидан тасдиқланадиган дастур» сўзларидан кейин «ва имзоланган шартнома бўйича «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМнинг экспертиза хулосаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги таҳрирдаги «с», «т», «у» ва «ф» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«с) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокдаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш йўналишида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарори, йирик брендлар ва ритейлерлар ҳамда Агентлик ўртасида тузилган шартномалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
т) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш йўналишида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси қарори, Агентлик ва хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлер компаниялари билан Агентлик ўртасида тузилган шартномага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
у) терини қайта ишлаш, пойабзал ва чарм-атторлик соҳасини қуйидаги механизмлар орқали қўллаб-қувватлаш йўналишида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун субсидия ажратишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр чарм (краст, финиш) ишлаб чиқариш корхонасининг ўзи фойдаланаётган ва ижарага берган йиллик қувватлари тўғрисида маълумот, ҳисобот даврида солиқ органларига топширилган ҚҚС ҳисоботлари иловалари билан (солиқ органлари томонидан электрон тасдиқланган), ишлов берилмаган тери маҳсулотларини харид қилинганлиги тўғрисида шартнома, ҳисоб-фактуралар (электрон ҳужжатлар айланмаси орқали олинган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган) ёки сотиб олиш акти (корхона томонидан харид қилинган) ва банк операцияси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари (банк томонидан муҳр қўйиб тасдиқланган);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот даври бошига ишлов берилмаган тери маҳсулотлари номенклатураси, ҳажми ва нархи бўйича қолдиғи, ҳисобот даврида харид қилинган ишлов берилмаган тери маҳсулотлари номенклатураси, ҳажми ва нархи, ҳисобот даврида ишлаб чиқаришга йўналтирилган ишлов берилмаган тери маҳсулотлари номенклатураси, ҳажми ва нархи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган тайёр чарм (краст, финиш) маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотнома, унда ҳисобот даври бошига тайёр чарм номенклатураси, ҳажми ва нархи бўйича қолдиғи, ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган тайёр чарм номенклатураси, ҳажми ва нархи, ҳисобот даврида сотилган тайёр чарм номенклатураси, ҳажми ва нархи контерагентлар кесимида кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр чарм (краст, финиш) ички бозорга реализация қилинганида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр чарм маҳсулотини сотиб олган пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари тўғрисида (улар томонидан тасдиқланган) маълумотнома, корхона томонидан тайёр чармдан ишлаб чиқарган маҳсулоти реализация қилинганлиги бўйича ҳужжатлар (счет фактура ёки чакана савдо чеки);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр чарм маҳсулотини сотиб олиб, кейинчалик экспорт қилган савдо корхонаси билан тузилган шартнома (электрон ҳужжатлар айланмаси орқали олинган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган, ҳисоб фактуралар (электрон ҳужжатлар айланмаси орқали олинган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган), экспорт шартномаси (Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими — ТСОЯЭАТ дан кўчирма), божхона юк декларацияси, инвойс, товар ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқловчи сертификат нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёр чарм (краст, финиш) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ташқи бозорга реализация қилинганда экспорт шартномаси (Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими — ТСОЯЭАТ дан кўчирма) ҳамда божхона юк декларацияси, инвойс, товар ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқловчи сертификат (сертификат происхождения товара);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўз ишлаб чиқариш қувватлари бўлмаган тақдирда, бошқа қувватларни ижарага олиш бўйича ижара шартномаси (e-ijara электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган). Бунда ижара шартнома камида 12 ойга тузилган ва ижарачи 6 ой ишлаган бўлиши керак. Ижарага берувчи корхонанинг ойлик ишлаб чиқариш қуввати ва берилаётган қувват бўйича маълумот бўлиши шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат қилувчи корхонада ишлов берилмаган терини қайта ишлаш имкониятлари бўлмаганда, харид қилинган хом терига нисбатан реализация қилинган тайёр чарм (краст, финиш) маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар ўзаро номувофиқ бўлганда, шунингдек, шартномалар ўзаро аффилланган шахслар ўртасида тузилганда субсидия тақдим этиш рад этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган янги модел учун субсидия ажратишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги моделдаги пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш тўғрисида корхона раҳбарининг буйруғи, янги моделнинг техник паспорти, фотосуратлари ва эскиз нусхалари, моделни ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича далолатнома, янги модел бўйича камида 100 жуфт пойабзал ёки 50 дона чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида тасдиқланган ҳисобот, сотувни тасдиқловчи ҳужжатлар (электрон ҳисобварақ-фактура, шартнома ёки товар юкхатлари), агар янги модел мустақил модельер-дизайнер ёки шу турдаги хизмат кўрсатувчи бошқа тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланган бўлса унинг фаолият турига мувофиқ тегишли ҳужжатлари (гувоҳномаси, модел ишлаб чиқиш бўйича сертификати);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш йўналишида харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (импорт шартнома ва (ёки) оферта, божхона юк декларацияси ва бажарилган ишлар бўйича далолатнома, хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхалари, товар ишлаб чиқарилган давлатни тасдиқловчи сертификат (товарнинг келиб чиқиш сертификати);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг қоплаб бериш йўналишида савдо уйи ёки дўкон очиш тўғрисидаги корхона раҳбарининг қарори, e-ijara электрон платформасидан рўйхатдан ўтказилган ва корхонанинг муҳри билан тасдиқланган ижара шартномаси (бунда шартнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган ва камида 3 ой ўз иш фаолиятини олиб борган бўлиши керак) савдо уйи ёки дўконда ўрнатилган касса аппаратини туман солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома, савдо уйи ёки дўкон учун ижарага олинган бинога бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат, шартнома бўйича топшириш қабул қилиш далолатномаси, тўловларни тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (банк томонидан тасдиқланган), ҳар ой якуни бўйича ижара шартномаси бўйича такдим этилган ҳисоб-фактуралари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ф) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб бериш йўналиши бўйича белгиланган тартибда тасдиқланадиган тегишли техник регламентдаги меъёрлар асосида»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«л» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси «савдо майдончаларига» сўзларидан кейин «ва B2B платформаларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «с» ва «т» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«с) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокидаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш йўналишида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўргазма ва конференцияларни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўргазма ва конференцияларни ўтказиш павильонларини ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баннерлар тайёрлаш, мультимедия маҳсулотларини тайёрлаш, стендлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
т) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш йўналишида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
авиачипта — эконом класс учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳмонхона харажатлари — стандарт хона;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги транспорт харажатлари — эконом класс учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таржимонлик хизмати»;

«харажатларнинг камида 10 баравари миқдорида хорижий валютада» сўзлари «харажатларнинг камида 10 баравари миқдорида айнан ўша савдо уйи ёки омбор орқали хорижий валютада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда Ҳукуматнинг алоҳида топшириқларига асосан Агентлик томонидан тадбиркорлик субъектларининг офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу жумладан, чет элда ташкил қилинган савдо уйларининг ижара шартномалари бўйича харажатларини қоплаш юзасидан молиявий ёрдам миқдори ва шартларини ўзгартиришга рухсат берилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«н» кичик банддаги «Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«р» кичик банднинг биринчи хатбошиси «етказиб берувчилар (бажарувчи, кўрсатувчи) билан тўғридан-тўғри» сўзларидан кейин «ёки халқаро етказиб берувчи почта хизматларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва шу хизматни кўрсатувчи учинчи юридик шахслар билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «с» ва «т» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«с) йирик брендлар ва ритейлерлар иштирокидаги халқаро кўргазма ва конференцияларда «ҳомийлик» тўловларини тўлаш йўналишида Ҳукумат комиссиясининг қарорига мувофиқ битта йирик брендлар ва ритейлерлар корхонасига битта кўргазма ёки конференция учун 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
т) хорижий бренд, «сорсинг» ва ритейлерлар мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи харажатларини қоплаш йўналишида Ҳукумат комиссиясининг қарори билан битта корхона учун 100 фоиз миқдордаги харажатлар қоплаб берилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 09/26/438/0843-сон)