1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Хусусий шерик билан биргаликда лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш. | 2026 йил сентябрь | «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | Хусусий шерик ва давлат шериги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар асосида лойиҳа концепцияси ва баҳолаш ҳужжатини келишиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
3. | Хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун мазкур қарорда белгиланган шартлар асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланишини ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь | «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4. | Хусусий шерик билан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим имзоланишини таъминлаш. | 2026 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
5. | Имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни белгиланган тартибда тасдиқлаш юзасидан қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
6. | Давлат шериги томонидан хусусий шерикдан харид қилинадиган иссиқлик энергияси тўловларни аҳолига пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида маҳаллий бюджетдан қопланадиган субсидия маблағларида инобатга олинишини таъминлаш. | Доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
7. | Давлат шеригига бошқа зарур лицензиялар қаторида электр энергияси савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни олиш жараёнлари билан боғлиқ зарур чора-тадбирларни амалга оширишда кўмаклашиш. | 2027 йил сентябрь | Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Энергетика вазирлиги |
8. | Давлат шериги ва «Ўзэнергосотиш» АЖ ўртасида электр энергиясини харид қилиш тўғрисидаги битим тўғридан-тўғри тузилишини ташкил этиш. Бунда хусусий шерикдан сотиб олинган электр энергиясининг бир қисмини давлат шериги ўз эҳтиёжлари учун ишлатишини ва ортиқча қисми эса «Ўзэнергосотиш» АЖга сотилишини таъминлаш. | 2027 йил сентябрь | «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Энергетика вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги |
9. | Лойиҳани амалга ошириш учун газ, иссиқлик, ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олиш ҳамда уларнинг чегараларига аниқлик киритиш, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва заруратга кўра ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифларни киритиш. | 2026 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси |
10. | Хусусий шерикнинг буюртманомасига асосан жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визаларини, зарур ҳолларда, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштириш. | Доимий | Ташқи ишлар вазирлиги |
11. | Хусусий шерикнинг буюртманомасига асосан жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар бериш ва унинг муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати узайтириш. | Доимий | Ички ишлар вазирлиги |
12. | Хусусий шерикнинг буюртманомасига асосан хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар бериш. | Доимий | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
13. | Заруриятга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа майдонида жойлашган мавжуд бинолар, иншоотлар ва бошқа активларни хатловдан ўтказишни ҳамда уларни битим шартларига мувофиқ эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи асосида хусусий шерикка беришни таъминлаш. | 2026 йил сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси «Коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ |
14. | Лойиҳа доирасида ер участкаларини ажратиш, сервитутлар белгилаш, ер тоифаларини ўзгартириш, кадастр ишлари ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ер-мулк билан боғлиқ харажатларни қоплаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
15. | Когенерация қурилмаси учун ер майдонини бўшатиш ва кейинчалик хусусий шерикка ижарага берилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа майдонида жойлашган эскирган иншоотлар ва бошқа активларни истисно тариқасида демонтаж қилмасдан олдин мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатиб, сўнг аукцион савдосига чиқариб сотиш чораларини кўриш. | 2026 йил сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси «Коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ |
16. | Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш ва модернизация қилиш ишлари давомида барча ҳудудлардаги кўп йиллик ва қимматбаҳо дарахтларни сақлаб қолиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш ҳамда электрон платформага киритиш, шунингдек, дарахт-буталар ва яшил майдонларга зарар етказмаслик бўйича зарур чораларни кўриш. Бунда қурилиш жараёнларида ҳосил бўладиган маиший ва қурилиш чиқиндиларини ўз вақтида йиғиш, олиб чиқиш ва бартараф этиш, чанг тарқалишини камайтириш ҳамда объект атрофини доимий тозалаш бўйича чораларни кўриш. | 2026 йил октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси «Коммунал иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ |
17. | Битимда назарда тутилган ҳажм ва параметрларга мувофиқ хусусий шерикнинг эҳтиёжлари учун табиий газни ва ичимлик сувини етказиб бериш бўйича тегишли шартномалар имзоланишини ташкил этиш. | 2027 йил март | «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
18. | Когенерация қурилмасидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини марказий тармоққа боғловчи объектларни 35 кВ электр тармоғига улаш бўйича зарур тадбирларни ташкиллаштириш. | 2027 йил сентябрь | Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси |
19. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларидаги кўп квартирали уйларни иссиқлик электр энергиясига бўлган талабини ўрганиш мақсадида хатловдан ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Иссиқликтаъминоти» АЖ, |
2. Ўтказилган хатлов натижасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ах,олисини когенерация технологиялари асосида марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлаш лойиҳасини молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни жалб этиш, истиқболли инвесторлар ва халқаро молия институтлари билан музокаралар ўтказиб, келишувларга эришиш. | 2026 йил октябрь | Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев), Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги | |
3. Келишув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда 5 йиллик дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини тўлиқ марказлашган иссиқлик энергияси билан таъминлашни назарда тутиш. | 2026 йил ноябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Иссиқликтаъминоти» АЖ |