Ҳужжат кучини йўқотган 18.08.2014 22.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 610
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тартиби, 22.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 610
Дата вступления в силу
22.01.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 18.08.2014
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
Бошқаруви томонидан
1998 йил 28 мартда 390-сон билан
ТАСДИҚЛАНГАН
(4-сонли баённома)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧЕТ ЭЛДА ҲИСОБВАРАҚЛАР ОЧИШ УЧУН
РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 январда 610-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/3-сонли «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 610-5, 15.08.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл валютасида ҳисобварақлар очилишининг шартлари белгилаб қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.2. Юридик ва жисмоний шахслар — резидентлар чет элда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатномасига асосан ҳисобварақлар очадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Юридик шахслар томонидан чет элда ҳисобварақлар очиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Резидент — юридик шахсларга, таъсис ҳужжатлари, битимлар, контракт ёки шартномаларга мувофиқ уларнинг фаолият кўрсатиш даври мобайнида чет элда ҳисобварақлар очишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Резидент — юридик шахслар чет элда ҳисобварақлар очишга рухсатномаларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.1. Қуйидагилар кўрсатилган илтимосномалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳисобварақларни очишдан кўзда тутилган мақсад;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳисобварақларнинг турлари ва улар бўйича амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ҳисобварақларни очиш кўзда тутилган чет эл банк муассасалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) республикамиз ваколатли банкларидаги ўз валюта ҳисобварақларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) очилиши мўлжалланаётган ҳисобвараққа маблағларнинг келиб тушиш манбалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) ҳисобварақларнинг амал қилиш муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.2. Таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) билан ўз кучини йўқотган — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2.4. Ваколатли банкларнинг чет элда ҳисобварақларни очишнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларга хизмат кўрсатишга розилиги тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси билан боғлиқ операциялар бўйича) маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 8 сентябрдаги 26/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 610-4, 27.09.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 апрелдаги 390-2-сон қарори (рўйхат рақами 610-2, 24.05.2004 й.) билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Чет элдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни амалга ошириш юзасидан назорат ва жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чет элда ҳисобварақларни очишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун аризачидан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш, шунингдек, мажбурий тартибда республика Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Давлат солиқ қўмитасидан тегишли хулосаларни сўраш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резидентлар томонидан чет элда ҳисобварақлар очишга рухсат бериш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амал қилиш муддати кўрсатилган ёзма рухсатнома беради.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 1 мартдаги 390-1-сон қарори (рўйхат рақами 610-1, 18.03.2003 й.) таҳририда — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.2. Аризачиларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларидаги ҳисобварақларида сақланаётган валюта маблағларининг чет элдаги ҳисобварақларга ўтказилиши амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.3. Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсат олган резидентлар — юридик ва жисмоний шахслар ваколатли банкларга ушбу ҳисобварақлардаги маблағлар ҳаракати тўғрисида ҳар ойда ахборот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли банклар, ҳар ойда юридик ва жисмоний шахсларнинг чет элда очилган ҳисобварақларидаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (ушбу Тартибга илова қилинган шакл бўйича) тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли банклар солиқ идораларининг сўровлари ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг солиқ тўловларини тўлалигича ва тўғри тўланиши устидан назорат қилиш мақсадида улар томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича маълумотномаларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.4. Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли банклар ўз мижозларининг чет элда очилган ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг амалга оширилиши ва ушбу ҳисобварақлардаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу маълумотлар мижозлардан талаб қилиб олинадиган ҳисобварақлар кўчирмалари ва резидент — юридик шахсларнинг чет элдаги ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи хорижий банкларнинг бошқа тасдиқловчи ҳужжатлари асосида ваколатли банклар томонидан текшириб кўрилади. Бунда берилган рухсатнома шартларига мувофиқ чет эл валютасидаги маблағлардан фойдаланиш тартиби ва уларни ҳисобвараққа ҳисоблаб ёзилиши ва ўчирилишининг асослилиги, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ чет эл валютасида олинган тушумнинг бир қисми мажбурий тартибда сотилганлигига алоҳида эътибор берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл банкларида очилган ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсатисиз маблағларнинг ҳисоблаб ёзилиши уларни яшириш деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.6. Юридик томонидан чет эл валютасидаги тушумнинг яширилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
(4.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 390-3-сонли қарори (рўйхат рақами 610-3-сон 29.08.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 355-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аризачилар томонидан амалдаги қонунчиликни бузиш ҳолларига йўл қўйилганлиги аниқланганда ва чет элдаги ҳисобварақлар бўйича маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаганда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда берилган рухсатномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
(4.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 23 августдаги 390-3-сонли қарори (рўйхат рақами 610-3-сон 29.08.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 355-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси ўринбосари С. РАҲИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги
1999 йил 6 январь ША-01/10-43-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
1999 йил 12 январь 99-03-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
1999 йил 11 январь ЭГ/13-01-43-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 апрелдаги 390-2-сон қарори (рўйхат рақами 610-2, 24.05.2004 й.) билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда)
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон; 2003 й., 5-6-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда; 2008 й., 35-36-сон, 355-модда)