08.07.2026 йилдаги ПҚ-257-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ «Рақамли ҳукумат» тизимини ривожлантиришда ягона платформавий ёндашувни ҳамда давлат ахборот тизимларининг идоралараро интеграцияси ва технологик мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик даражасини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг рақамли ечимларини яратиш ва ривожлантириш харажатларини мақбуллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар Ягона интеграциялашган рақамли платформа (кейинги ўринларда — Платформа)ни жорий этишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2028 йил якунига қадар давлат органларининг камида 5 мингта маъмурий функциясини рақамлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш харажатларини камида 30 фоизга қисқартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2030 йил якунига қадар Платформа маълумотлари ва намунавий сервислар асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сунъий интеллект асосида кўрсатиладиган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) қоғоз шаклидаги ҳужжат айланишидан воз кечиш, вазирлик ва идораларни қоғозсиз иш юритишга ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликка ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) камида 100 та таҳлилий модулларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг жорий таҳлили асосида маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш амалиётини жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. «Рақамли ҳукумат» тизимини ривожлантиришда платформавий ёндашувни таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, Платформа қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилувчи «Рақамли ҳукумат» тизимининг технологик элементи ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг киберхавфсизлигини таъминлашда ягона архитектура, стандартлар, технологик ва ташкилий ёндашувларни қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қайта фойдаланиладиган рақамли компонентлар ва сервислардан фойдаланиш орқали давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқишни тезлаштириш, стандартлаштириш ва харажатларни қисқартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) давлат маълумотларини марказлашган ҳолда бошқариш, шу жумладан, маълумотларни йиғиш, таснифлаш, захиралаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) давлат хизматларини кўрсатишда тўловлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни қабул қилиш учун тўлов инфратузилмаси фаолиятини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 августга қадар рақамли ҳукумат ва давлат маълумотларини бошқариш соҳасидаги етакчи халқаро консультантларни концептуал ва технологик ечимларни мустақил экспертиза қилиш, шунингдек, илғор халқаро тажриба ва стандартларни инобатга олган ҳолда Платформанинг лойиҳа-техник ва архитектура ҳужжатларини ишлаб чиқишга жалб этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 декабрга қадар Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда Платформада маълумотлар алмашинуви, хавфсизлик ва давлат рақамли сервисларини ишлаб чиқиш бўйича ягона технологик стандартларни ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2027 йил 1 июлга қадар Платформанинг ишлаб чиқилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат ахборот тизимларида шакллантириладиган маълумотлар давлат ахборот ресурси деб эътироф этилади ва ушбу маълумотлар Платформа доирасида бошқарилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2027 йил 1 июлдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) давлат ахборот тизимлари Платформа доирасида унинг намунавий рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда яратилади ва ривожлантирилади, бундан давлат сирини, давлат аҳамиятига эга бўлган ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган ҳамда ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ахборот тизимларини ишлаб чиқиш мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) янги давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва амалдаги тизимларни модернизация қилиш ҳамда давлат ахборот тизимларининг идоралараро ҳамкорлиги ва интеграцияси Платформанинг намунавий сервислари ва компонентларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Платформанинг функционалини такрорловчи давлат ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантириш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Платформа доирасида давлат ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасида белгиланган тартибда хулоса олиш шарти билан яратилади ва ривожлантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Платформани яратиш ва фаолиятини юритиш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Рақамли технологиялар вазирлигига — Платформани ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, стандартлар ва технологик талабларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ваколати берилсин ҳамда уларга қатъий риоя этилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси юклансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига — Платформанинг архитектура яхлитлигини, унда ягона стандартларнинг қўлланилишини ҳамда давлат ахборот тизимларини Платформага ўтказишни таъминлаш вазифаси юклансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) давлат органлари ва ташкилотларига — давлат ахборот тизимларини Платформанинг намунавий рақамли сервислари ва компонентларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш, маъмурий функцияларни рақамлаштириш, композит электрон давлат хизматларни ва қоғозсиз ишлаш моделини жорий этиш вазифаси юклансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) — Платформанинг техник оператори ва тизимли интегратори ҳисобланади ҳамда Платформани ишлаб чиқиш, жорий этиш, эксплуатация қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади, Платформанинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ягона интеграциялашган рақамли платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 — 2028 йилларда Ягона интеграциялашган рақамли платформанинг таркибига кирувчи давлат ахборот тизимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) давлат органлари томонидан ички ҳужжат айланмаси, қарорлар қабул қилиш ва келишиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш Платформа ва унинг рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини осонлаштириш мақсадида очиқ интеграция (Open API) тамойили жорий қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки, 2026 йил 1 августдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Платформа доирасида ишлаб чиқиладиган ва модернизация қилинадиган давлат ахборот тизимларининг маълумотларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақат давлат булутли инфратузилмаси ва (ёки) «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида амалга оширилади, бундан давлат сири, давлат аҳамиятига эга бўлган сирни ташкил этувчи маълумотлар, ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ахборот тизимлари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига жавоб берувчи давлат маълумотларни қайта ишлаш марказлари мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Платформа доирасида амалга ошириладиган давлат ахборот тизимларини геозахиралаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш фақат давлат маълумотларни қайта ишлаш марказларида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тижорат банклари, биржалар, тўлов ва кредит ташкилотларига Марказий банкнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасидаги талабларига риоя қилган ҳолда давлат маълумотларни қайта ишлаш марказларининг техник қувватларидан фойдаланишга рухсат этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) давлат органлари ва ташкилотлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда улар муассислигидаги корхоналарнинг янги ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, маълумотларни қайта ишлаш марказларини яратиш ёки сервер ускуналарини харид қилиш лойиҳалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси рухсати билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда янги ахборот тизимлари Платформа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингунга қадар амалдаги тартибда ишлаб чиқилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига белгиланган тартибда Ягона киберхавфсизлик узелининг захира боғламаси ва Ягона киберхавфсизлик операторининг агрегация қурилмалари жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ҳудудларда рақамли бошқарув тизимини жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг вазиятлар марказида инсон омилини истисно этган ҳолда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларини реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи «Ақлли туман» платформаси жорий этилганлиги ҳамда ижобий натижалар кўрсатганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини «Ақлли туман» платформаси асосида такомиллаштирсин ҳамда унда қуйидагиларни инобатга олсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, жумладан, аҳоли мурожаатлари таҳлили, иқтисодий ва инвестиция кўрсаткичлари, экологик ҳолати, қурилиш ва коммунал хизматлар бўйича кўрсаткичлар ҳамда геофазовий маълумотлар, ҳудудий объектлар ва харита қатламларини ягона рақамли майдонда жамлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи «Раҳбар панели» модули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) маҳаллалар кесимида аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва асосий йўналишлар бўйича ривожланиш ҳолатини аниқлаш орқали фуқароларнинг яшаш даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берувчи «Инсон қадри индекси» модули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) давлат органлари, хўжалик жамиятлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари кесимида соҳага оид объектлар, уларнинг жойлашуви, маъмурий-ҳудудий чегаралари, манзил ва атрибут маълумотлари ҳамда бошқа манбалардаги статистик маълумотларни ягона рақамли харита асосида жамлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи геопортал;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи, туман, маҳалла ва соҳалар кесимида вазиятни реал вақт режимида акс эттирувчи, раҳбарият сўровлари бўйича тезкор маълумот, хулоса ва таклифларни шакллантирувчи «Ҳокимнинг виртуал ассистенти» модули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини 2026 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2027-2028 йилларда республиканинг қолган туман ва шаҳарларида босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг эгаси ҳисобланади, унинг мақсадли йўналишлари ва функционал ривожланишини белгилайди ҳамда ҳудудларда жорий этилиши, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро интеграция қилинишини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ягона интегратор «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ахборот тизимларининг ҳудудларда тўлиқ жорий этилиши, уларнинг техник-дастурий ҳамда ўқув-услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, шунингдек, дастурий комплекснинг узлуксиз фаолият юритиши ва босқичма-босқич такомиллаштириб борилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграция қилиш, ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ахборот тизимларининг киберхавфсизлигини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси компонентлари функционалини такрорловчи давлат ахборот тизимларини яратиш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида ишлатиладиган сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, шу жумладан, сунъий интеллект технологиялари асосидаги таҳлил, прогнозлаш ва «Ҳокимнинг виртуал ассистенти» модулининг ишлашини таъминлаш учун зарур график процессор (GPU) ресурслари белгиланган тартибда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш, такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш, сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, шу жумладан, сунъий интеллект модуллари учун ажратилган график процессор (GPU) ресурсларидан фойдаланиш бўйича Ягона интегратор билан ойлик абонент тўлови асосида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш доирасида ташкил этиладиган вазиятлар марказларида ахборот хавфсизлиги, жисмоний муҳофаза, кириш-чиқишни назорат қилиш, видеокузатув, ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш ва ходимларнинг ваколатларини чеклаш бўйича махсус режим жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш учун зарур бўлган вазиятлар маркази заллари, оператор хоналарини қурилиш-монтаж ва техник таъминлаш ишлари, лойиҳалаштириш, алоқа каналлари, видеодеворлар, ишчи ўринлар ва бошқа дастурий-аппарат мажмуалари билан жиҳозлаш тегишли маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида интеграция қилинадиган ахборот тизимлари ва маълумотлар ҳамда уларни тақдим этиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича вазифалар тақсимоти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шу жумладан, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш харажатлари Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳамда бюджет ташкилотларида ушбу мақсад учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 8 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-257-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона интеграциялашган рақамли платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Ижрочилар

I. Ташкилий чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий тартибга солиш

1.

Ягона интеграциялашган рақамли платформани (кейинги ўринларда — Платформа) лойиҳалаш ишларига Жаҳон банки билан биргаликда етакчи халқаро маслаҳатчиларни (Big4) жалб этиш.

1. Халқаро консалтинг ташкилотлари (Big 4) экспертларини жалб этиш.

2026 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

2. Платформани яратиш ва ривожлантириш концепцияси лойиҳасини тайёрлаш.

3. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

4. Платформани яратиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда илғор тажрибаларни маҳаллий шароитларга мослаштириш бўйича эксперт тавсияларини тайёрлаш.

2027 йил январь

2.

Платформанинг лойиҳани бошқариш бўйича лойиҳа офисини ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) шакллантириш.

1. Лойиҳани бошқариш офисини ташкил этиш, унинг тузилмасини тасдиқлаш ва низомини ишлаб чиқиш.

2. Асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) белгилаш.

2026 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

3.

Платформани ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жамоаларни шакллантириш ҳамда тренингларни ташкил этиш.

1. Жамоаларни шакллантириш (DevOps мутахассислари, таҳлилчилар, архитекторлар, ахборот хавфсизлиги мутахассислари, дастурчилар ва бошқалар).

2026 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Малакали экспертларни жалб этган ҳолда тренинглар ташкил этиш, шунингдек, мавзуга оид семинарлар ва конференцияларда иштирок этиш.

2027 йил январь

4.

Платформа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ягона интеграциялашган рақамли платформа тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда жисмоний шахсларнинг рақамли профилини, давлат органлари ва ташкилотларини қоғозсиз ишлаш моделига босқичма-босқич ўтказиш ва рақамли етуклигини баҳолаш тартибини ҳам инобатга олиш.

2. Низом лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

5.

Платформа бўйича услубий кўрсатма ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

1. Платформада давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш бўйича услубий кўрсатмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Платформага жойлаштириладиган давлат ахборот тизимлари учун носозликларга чидамлилик, захира нусхалаш ва тиклаш даражасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

6.

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси томонидан IP-манзилларни «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида харид қилиш.

1. Компанияларга IP-манзиллар хариди бўйича сўров юбориш.

2. Шартнома имзолаш ва Ғазначилик хизмати қўмитасидан рўйхатдан ўтказиш.

3. Таклиф асосида имзоланган шартнома бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш.

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

7.

Давлат ахборот тизимлари ва рақамли сервисларни Платформа талабларига мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган муддатларда босқичма-босқич Платформага ўтказишни таъминлаш.

1. Мавжуд ахборот тизимларини инвентаризация қилиш ва уларни Платформа талабларига мувофиқлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш.

2026 йил декабрь

Вазирлик ва идоралар

2. Платформа талабларига мувофиқлаштириш бўйича «йўл харитаси»га тақдим этилган таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2027 йил январь

Рақамли технологиялар вазирлиги

3. Платформанинг намунавий компонентлари ва сервисларидан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич миграцияни амалга ошириш.

2027-2028 йиллар

Вазирлик ва идоралар

8.

Маъмурий функциялар ва давлат хизматларини рақамлаштириш, қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш, шу жумладан, уларни проактив ва композит шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Маъмурий функциялар ва хизматларни таҳлил қилиш ҳамда ортиқча босқичларни қисқартириш ва рақамли форматга ўтказиш.

2. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун проактив ва композит хизматлар моделини босқичма-босқич жорий қилиш.

2026 — 2028 йиллар

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

9.

Жисмоний ва юридик шахслар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини жорий этиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат юбориш ва портал орқали натижасини электрон шаклда олиш имкониятини яратиш.

2. Тегишли давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган барча мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш, назорат қилиш ва таҳлил қилиш имкониятини, шу жумладан, ҳолатни онлайн кузатиш имконини берувчи махсус «Раҳбар панели»ни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига интеграция қилиш.

3. Давлат органлари ва ташкилотларига лойиҳа ва ташаббуслар бўйича таклифларни электрон шаклда киритиш имконияти яратиш.

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар

10.

Мурожаатларнинг ягона классификаторини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Барча давлат органлари ва ташкилотларида бир хил амалиётни шакллантириш, таҳлилларнинг аниқ ва сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидаги мавжуд таснифлар асосида мурожаатларнинг ягона классификаторини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларига жорий қилиш ҳамда доимий янгилаб бориш.

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Стратегик ривожлантириш ва ислоҳотлар агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

11.

Давлат ахборот тизимларини табиий, техноген ва бошқа фавқулодда вазиятлардан максимал даражада ҳимоя қилишни назарда тутувчи географик резервлаш лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуриш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Миллий ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш учун маҳаллий географик ва жисмоний шарт-шароитларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

3. Ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Мудофаа вазирлиги

II. Инфратузилмани тайёрлаш ҳамда Платформани ишлаб чиқиш

12.

Платформанинг техник инфратузилмасини текшириш ва тайёрлаш.

1. Зарур ҳисоблаш ресурсларини аниқлаш ва ажратиш.

2. Булутли ёки гибрид инфратузилмани жорий этиш.

3. Маълумотларнинг захира нусхасини сақлашни йўлга қўйиш.

4. Маълумотларни узатиш ва сақлаш учун ишончли алоқа каналларини таъминлаш.

2026 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

13.

Платформа компонентлари ва модулларини ишлаб чиқиш.

1. Компонентлар ва модулларга қўйиладиган талабларни таҳлил қилиш.

2. Пилот лойиҳа таркиби ва мазмунини аниқлаш.

3. Лойиҳалаш, дизайн ва фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқиш.

4. Компонентлар ва модулларни босқичма-босқич ишлаб чиқиш, тестдан ўтказиш ва такомиллаштириш.

2027 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги

14.

Рақамли ечимлар ва инновацион сервисларни синовдан ўтказиш ҳамда кейинчалик кенгайтириш учун Платформада тест муҳитини (sandbox) яратиш.

1. Компонентлар ва модулларга қўйиладиган талабларни таҳлил қилиш.

2. Лойиҳалаш, дизайн ва фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқиш.

2027 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги

15.

Товарлар ва хизматларнинг Ягона миллий таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил ноябрь

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

III. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш

16.

Платформанинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш.

1. Эҳтимолий ҳужум моделини аниқлаш ҳамда унинг асосида ахборот ва киберхавфсизликка таҳдидлар рўйхатини шакллантириш.

2. Компьютер ҳодисаларига жавоб бериш, фойдаланувчи ва тизим маълумотларини захиралаш, киришни бошқариш, лавозим йўриқномалари, интеграция, маълумотларни ҳимоялаш ва бошқа масалалар бўйича ҳужжатларни (йўриқномалар, регламентлар) ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Давлат хавфсизлик хизмати,

Рақамли технологиялар вазирлиги

17.

Платформада маълумотларни ҳимоялаш ва киберҳужумларнинг олдини олиш тизимини жорий этиш.

1. Платформанинг муҳим (критик) элементларига киришни чегаралаш тизимларини жорий этиш.

2. Ҳужумларни аниқлаш ва олдини олиш тизимлари, хавфсизликка оид муҳим ҳодисаларни логлаш ва хабардор қилиш, тармоқ экранлари, шифрлаш ва маълумотлар яхлитлигини назорат қилиш, алоқа каналларини ҳимоялаш ва бошқа воситаларни жорий этиш.

3. Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази (SOC) фаолиятини ташкил этиш ва 24/7 режимида доимий мониторингни йўлга қўйиш.

2027 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

18.

Платформада ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини жорий этиш.

1. Қайта ишланадиган маълумотларни махфийлик даражаси бўйича таснифлаш.

2. Платформанинг криптографик ҳимоя тизимини яратиш учун техник ҳужжатларни тайёрлаш.

3. Дастурий ва аппарат-дастурий ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун «UNICON.UZ фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш.

4. «UNICON.UZ фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамиятида криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш.

2027 йил июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати

19.

Платформа ва унинг компонентларини ахборот ҳамда киберхавфсизлик талаблари бўйича экспертизадан ўтказиш.

Ахборот ва киберхавфсизлик талаблари бўйича экспертиза ўтказиш учун ваколатли орган билан шартнома тузиш.

2027 йил июнь

Давлат хавфсизлик хизмати,

Рақамли технологиялар вазирлиги

20.

Платформанинг ахборот хавфсизлигини назорат қилиш ва аудитдан ўтказиш.

1. Ахборот хавфсизлиги аудити методикасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва аудитдан ўтказиш бўйича йиллик режани тайёрлаш ҳамда амалга ошириш.

3. Халқаро стандартларга мувофиқликни баҳолаш (ISO 27001, GDPR ва бошқалар).

2027 йил июнь

Давлат хавфсизлик хизмати,

Рақамли технологиялар вазирлиги

21.

Платформанинг ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаш.

1. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича ягона талаблар ва стандартларга мувофиқликни таъминлаш.

2. Ахборот тизимларини жорий этишда белгиланган тартибда экспертиза ва аудитдан ўтказиш.

Доимий

Вазирлик ва идоралар

22.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини муҳандислик ҳимоя иншооти билан жиҳозлаш ҳамда катта миқдордаги сўров юбориш орқали амалга ошириладиган киберҳужумга (DDOS ҳужумлар) қарши дастурий-аппарат комплекси билан жиҳозлаш.

1. «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини муҳандислик ҳимоя иншооти билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича эҳтимолий ижрочи (лойиҳа ва пудрат ташкилоти)ларга сўровлар юбориш.

2. Лойиҳа ва пудрат ташкилоти танловини энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ўтказиш.

2027 йил июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

23.

Киберхавфсизлик ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш борасида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

Давлат хавфсизлик хизмати,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил октябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

24.

Киберхавфсизлик йўналишида малакали кадрлар етиштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

Давлат хавфсизлик хизмати,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2026 йил октябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил декабрь

25.

Давлат ахборот тизимлари фойдаланувчиларига марказлашган тарзда учинчи шахсларга ЭРИдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш, бекор қилиш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш.

1. Халқаро тажриба, жумладан, Финляндия тажрибасини ўрганиш.

2026 йил сентябрь

Солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш ёки янги ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритиш.

2026 йил ноябрь

3. Техник имконият яратиш.

2027 йил март

26.

Давлат ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг архитектурасини ҳамда хавфсизлигини таҳлил қилиш, уларнинг кодларидаги заифликларини текшириш, аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи сунъий интеллектга асосланган агент дастурини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2026 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

2. Сунъий интеллектга асосланган агент дастурини ишлаб чиқиш ва тажриба-синов тариқасида ишга тушириш.

2027 йил январь

3. Тажриба-синов натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритиш.

2027 йил апрель

27.

Вазирлик ва идоралар томонидан жорий этилган ахборот тизимларининг мавжуд тўғридан-тўғри интеграциясини «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграцион платформаси орқали амалга ошириш чораларини кўриш.

1. Мавжуд тўғридан-тўғри интеграциялар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш.

2026 йил ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК,

Давлат хавфсизлик хизмати,

вазирлик ва идоралар

2. Тўғридан-тўғри интеграциялар бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2027 йил февраль

3. Таҳлил натижаларига асосан тўғридан-тўғри интеграцияларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграцион платформаси орқали ўтказиш бўйича режа-график тасдиқлаш ва босқичма-босқич ўтказиш.

Режа-график асосида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан мазкур «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар ижроси мониторинг қилиб, зарур ҳолларда, унга ўзгартириш киритиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2028 йилларда Ягона интеграциялашган рақамли платформанинг таркибига кирувчи давлат ахборот тизимлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

2.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизими

3.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси

4.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси

5.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг Ягона биллинг тизими

6.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг Ягона тўлов шлюзи

7.

«Рақамли ҳукумат» тизимининг Ягона хабарномалар тизими

8.

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси

9.

Очиқ маълумотлар портали

10.

«ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими

11.

Жисмоний шахсларнинг ягона реестри

12.

Юридик шахсларнинг ягона реестри

13.

Фуқаронинг ягона рақамли профили

14.

Юридик шахснинг ягона рақамли профили

15.

Классификаторлар ва маълумотномаларнинг ягона реестри

16.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими «E-qaror»

17.

Давлат органлари учун рақамли маҳсулотлар ва хизматлар маркетплейси

18.

Давлат органлари учун хизмат сифатида дастурий таъминот (SaaS) асосидаги намунавий ечимлар платформаси

19.

Намунавий хизмат сифатида платформа (PaaS) сервислар ва дастурлаш, хавфсизлик ҳамда эксплуатацияни бирлаштирувчи (DevSecOps) конвейерлар платформаси

20.

Мунтазам жараёнларни сунъий интеллект асосида автоматлаштириш ва интеллектуал ёрдамчилар платформаси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси Платформага интеграция қилинадиган давлат ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари графигини тасдиқлайди, ижросини назорат қилади ҳамда зарур ҳолларда, унга ўзгартириш киритиб бориши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш учун зарур ситуацион заллар, оператор хоналари ва ишчи ўринларини ташкил этиш, шу жумладан, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишлари, алоқа каналлари, видеодеворлар, компьютер техникаси, тармоқ ускуналари ва бошқа дастурий-аппарат мажмуалари билан жиҳозлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳри — 2026 йил декабрь

Республиканинг қолган туман ва шаҳарларида — 2027-2028 йилларда график асосида

Тегишли маҳаллий бюджетлар, ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2.

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси техник топшириғини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, уларнинг киберхавфсизлик ва ахборот тизимига мувофиқлигини таъминлаш, киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш.

2026 йил ноябрь

-

«UZINFOCOM» МЧЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Киберхавфсизлик маркази

3.

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексидан фойдаланиш тартибини белгиловчи намунавий регламентни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил август

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

4.

«Рақамли ҳокимлик» дастурий мажмуасини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг режа-жадвалини тасдиқлаш ва уни барча туманларда ишга туширишни таъминлаш.

Бунда республиканинг барча ҳудудларида маҳаллий ҳокимликларнинг масъул ходимлари учун ўқув-тренинглар ташкил этиш.

2027-2028 йилларда

Тегишли маҳаллий бюджетлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар,

туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«UZINFOCOM» МЧЖ

5.

Ҳудудлар кесимида барча геофазовий маълумотларга ишлов бериш ҳамда уларни таҳлил қилиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи геопортал модулини «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида жорий этиш.

2028 йил декабрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

«UZINFOCOM» МЧЖ

6.

Маҳаллалар кесимида аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва асосий йўналишлар бўйича ривожланиш даражасини аниқлаш орқали фуқароларнинг яшаш даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берувчи «Инсон қадри индекси» модулини жорий этиш.

2027 йил декабрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

«UZINFOCOM» МЧЖ

7.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги бўйича маълумотларни яшаш манзили кесимида «Рақамли маҳалла» АТга автоматик тақдим этиш (push маълумот) механизмларини жорий этиш.

2026 йил декабрь

-

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги,

Миграция агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

8.

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига келиб тушган хабарларнинг масъул орган ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини ҳар ҳафтада ўтказиладиган ҳокимлик соатларида танқидий муҳокама қилиб бориш.

Доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

9.

Республиканинг барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексида ишлаш бўйича ўқитиш юзасидан семинарлар ташкил этиш.

График асосида

-

«UZINFOCOM» МЧЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлар

10.

Ягона рақамли мулоқот нуқтаси орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳудудий муаммолар бўйича тезкор мурожаат юбориш, фотосурат ва геолокация маълумотларини илова қилиш, мурожаатлар ижросини кузатиш, жавоблар олиш, тезкор хизматлардан фойдаланиш ҳамда ҳудудга оид муҳим хабарномаларни қабул қилиш имконини берувчи «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида мобил илова ишлаб чиқиш.

2026 йил декабрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари

«UZINFOCOM» МЧЖ,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда хулосалари, баённомалари, тақдимномаларини «E-qaror» ахборот тизимига киритилишини таъминлаш.

2026 йил сентябрь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида интеграция қилинадиган ахборот тизимлари ва маълумотлар ҳамда уларни тақдим этиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Масъул идора

Тақдим этиладиган маълумотлар мазмуни

Муддати

I. Иқтисодиёт, молия, солиқ ва савдо

1.

Марказий банк

Банк ва молиявий хизматлар, кредитлар, муаммоли кредитлар, қарз юкламаси ва молиявий фаоллик бўйича ҳудудий кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

Кредитлар ҳолати, муддатли тўлов, банк хизматларидан фойдаланиш ва тадбиркорлик субъектлари молиявий фаоллиги кўрсаткичлари туман/шаҳар ва давр кесимида.

2027 йил январь

Ҳудудлар кесимида кредит, лизинг, айланма маблағ, имтиёзли молиялаштириш бўйича умумлаштирилган маълумотлар.

2027 йил февраль

2.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари, субсидиялар, ташаббусли бюджет, давлат дастурлари ва ҳудудий бизнес-режалар ижроси.

2026 йил сентябрь

Йиллик/чораклик мақсадли кўрсаткичлар, KPI ва ижро ҳолати кесимидаги маълумотлар.

Саноат, хизматлар, қурилиш, савдо ва ҳудудий иқтисодий ўсиш бўйича прогноз, тренд, хавф ва ресурс эҳтиёжларини баҳолаш учун зарур кўрсаткичлар.

2027 йил декабрь

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

«Онлайн-маҳалла», меҳнат бозори, бандлик, ишсизлик, вакансиялар, касбий ўқитиш, ишга жойлаштириш, меҳнат миграцияси ва маҳаллабай дастурлар кўрсаткичлари.

2026 йил сентябрь

Камбағалликдан чиқариш дастурлари, микролойиҳалар, кредитлаш, оилалар билан ишлаш натижалари ва ҳудудий ижтимоий хавф гуруҳлари тўғрисидаги маълумотлар.

4.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестиция лойиҳалари, экспорт кўрсаткичлари, саноат зоналари, йирик, ўрта ва кичик саноат корхоналари, ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот турлари, иш ўринлари, муаммолар ва эҳтиёжлар.

2026 йил сентябрь

Корхона паспорти: номи, СТИР, фаолият тури, манзил, геожойлашув (координата), тармоқ, қувват, бандлик, экспорт.

Саноат зонаси майдони, резидентлар, бўш майдонлар, чекловлар, имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари.

2026 йил октябрь

5.

Божхона қўмитаси

Экспорт ва импорт ҳажми, товарлар, йўналишлар, давлатлар, корхоналар, божхона расмийлаштируви, муаммоли экспортёрлар ва ташқи савдо динамикаси.

2026 йил сентябрь

Давлат чегараси ва божхона постлари орқали кириб келган ва чиқиб кетган транспорт воситалари, юклар, товарлар, божхона расмийлаштируви ҳолати, постлар кесимида ўтказувчанлик, навбат ва юклама кўрсаткичлари ҳамда жисмоний шахслар ҳаракати бўйича умумлаштирилган маълумотлар.

2026 йил декабрь

Корхона, ҳудуд, тармоқ ва давр кесимида логистика ва ташқи савдо тенденциялари маълумотлари.

6.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Ташқи реклама объектлари, реклама ҳудудлари, паспортлар, аризалар, рухсат ҳолати, рекламадан холи ҳудудлар ва жойлашув маълумотлари.

2026 йил сентябрь

Савдо ва хизмат кўрсатиш фаоллиги, истеъмолчилар мурожаатлари, нархлар ва бозор рақобатига оид умумлаштирилган кўрсаткичлар.

2026 йил декабрь

7.

Солиқ қўмитаси

Солиқ тушумлари, қарздорлик, солиқ турлари, онлайн назорат-касса машиналари чеклари, ижара муносабатлари, бозорлар назорати ва яширин иқтисодиётга оид кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

Корхоналарнинг СТИР, фаолият тури, айланма, солиқ тушумлари, экспорт/импортга боғлиқ солиқ кўрсаткичлари ва ҳудудий фаоллик маълумотлари.

Савдо, хизмат кўрсатиш, ижара, ўзини ўзи банд қилганлар ва солиқ базасини кенгайтириш бўйича маҳаллабай таҳлил маълумотлари.

8.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ

Давлат активлари, бўш турган объектлар, ер участкалари, электрон аукцион лотлари, савдо ҳолати, бошланғич ва якуний қиймат, манзил ва жойлашув маълумотлари.

2026 йил сентябрь

Инвесторлар ва маҳаллий ҳокимликлар учун фойдаланилиши мумкин бўлган объектлар реестри, объект паспорти, инфратузилмага яқинлиги ва ҳуқуқий мақоми бўйича маълумотлар.

2026 йил декабрь

9.

Савдо-саноат палатаси

Тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар, экспортёрлар, бизнес муаммолари, сўровнома натижалари, кредит, хомашё, ускуна, логистика ва бозорга чиқиш эҳтиёжлари.

2027 йил декабрь

10.

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

Биржа савдолари, давлат харидлари, битимлар, буюртмачилар ва етказиб берувчилар, товар гуруҳлари, нарх динамикаси ва ҳудудий савдо фаоллиги бўйича маълумотлар.

2026 йил сентябрь

II. Давлат бошқаруви, рақамли инфратузилма ва хавфсизлик

11.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига (pm.gov.uz) келиб тушган мурожаатлар, категориялар, ҳудуд, ижро ҳолати, муддати ўтган мурожаатлар, масъул ташкилот ва натижалар тўғрисидаги маълумотлар.

2026 йил декабрь

12.

Бош прокуратура

Яширин иқтисодиёт, бозорлар назорати, ноқонуний тадбиркорлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва топшириқлар ижросига оид умумлаштирилган кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

13.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Ижро ҳужжатлари, қарздорлик, ундирув ҳолати, алимент, коммунал тўловлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ижро ишлари ҳолати, ҳудуд, маҳалла, қарздорлик тури, сумма, ижро босқичи ва натижалар бўйича маълумотлар.

2026 йил октябрь

14.

Марказий сайлов комиссияси

Сайлов округлари, округ чегаралари, депутатлар, депутат бириктирилган ҳудудлар, аҳоли билан ишлаш кўрсаткичлари, маҳаллий кенгашлар ва ҳудудий вакиллик органлари бўйича маълумотлар.

2026 йил декабрь

15.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар, 112/101 хабарлари, ёнғинлар, қутқарув қисмлари, хизмат кўрсатиш ҳудудлари, ресурслар, тезкор хабарлар, жабрланганлар ва зарар қиймати.

2026 йил сентябрь

Сейсмик, сел, сув тошқини, кўчки, ёнғин хавфи юқори ҳудудлар ва аҳолини огоҳлантириш учун зарур маълумотлар.

2026 йил декабрь

16.

Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат хизматлари (my.gov.uz), аҳоли мурожаатлари, электрон ҳукумат интеграциялари, идоралараро маълумот алмашинуви ва рақамли инфратузилмага оид маълумотлар.

2026 йил сентябрь

17.

Адлия вазирлиги

ФҲДЁ маълумотлари: туғилиш, вафот этиш, никоҳ, ажрим ва демографик кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

Аҳоли динамикаси, оила таркиби, хизматлар қамрови ва ҳудудий хизмат объектлари бўйича маълумотлар.

2026 йил декабрь

18.

Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудий статистика, аҳоли, корхоналар, ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо, хизматлар, саноат, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа макро кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

19.

Ички ишлар вазирлиги

Миграция ва фуқаролик, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл-транспорт ҳодисалари, маъмурий ва жиноий-ҳуқуқий статистика, профилактика инспекторлари, SOS хабарлари, қўриқлаш объектлари ва ҳимоя ордерлари.

2026 йил сентябрь

Йўл инфратузилмаси, чорраҳалар, светофорлар, камералар, радарлар, пиёдалар ўтиш жойлари, хавфли нуқталар ва жамоат хавфсизлиги объектлари бўйича жойлашув маълумотлари.

2026 йил декабрь

112/102 хабарлари, аҳоли мурожаатлари, топшириқлар ижроси, ҳуқуқбузарликлар динамикаси ва маҳалла/кўча/объект кесимида таҳлилий маълумотлар.

2026 йил сентябрь

Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва интеллектуал транспорт инфратузилмаси бўйича маълумотлар.

2026 йил декабрь

Ўзбекистонга кириб келган ва чиқиб кетган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ягона ахборот тизими бўйича маълумотлар.

20.

Миллий гвардия

Жамоат хавфсизлиги, патрул йўналишлари, қўриқланадиган объектлар, оммавий тадбирлар хавфсизлиги, тезкор чақирувлар ва хизмат кучлари жойлашуви бўйича маълумотлар.

2026 йил сентябрь

21.

«Ўзархив» агентлиги

Ҳудудий бошқарув, тарихий маълумотлар, архив ҳужжатлари ва давлат органлари фаолиятига оид зарур архив маълумотлари.

2026 йил октябрь

Тарихий ва бошқарув таҳлили учун рақамлаштирилган ҳужжатлар, реестрлар ва маълумотномалар.

2026 йил декабрь

22.

«Ўзбеккосмос» агентлиги

Ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги ерлари, экологик ҳолат, ўрмон фонди, чиқинди ҳудудлари, сув объектлари ва қурилиш ҳолати бўйича космик мониторинг маълумотлари.

2026 йил декабрь

Ноқонуний қурилиш, ердан самарасиз фойдаланиш, яшил ҳудудлар, саноат зоналари ва инфратузилма ҳолатини масофадан мониторинг қилиш учун геотасвирлар ва таҳлил натижалари.

23.

Кадастр агентлиги

Кадастр объектлари, кўчмас мулк, ер участкалари, маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллалар, кўчалар, секторлар, чегаралар, манзиллар, ноқонуний қурилиш ва ердан фойдаланиш ҳолати.

2026 йил декабрь

Ҳудуд чегаралари, объект контурлари, кадастр рақами, манзили, майдони, ҳуқуқий мақоми, фойдаланиш тури, объект ҳолати ва координаталар.

Муҳандислик-коммунал объектлар, стратегик объектлар, давлат кадастрлари ва бошқа идоралар тақдим этадиган географик маълумотларни (координаталар, полигонлар ва қатламлар), ягона рақамли харитага боғлаш учун идентификаторлар ва классификаторлар.

24.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳудудий бизнес-режалар, инвестиция лойиҳалари, саноат зоналари, маҳаллий корхоналар, ишчи гуруҳ сўровномалари, муаммолар реестри ва маҳаллий қарорлар ижроси.

2026 йил сентябрь

Субсидиялар ва ташаббусли бюджет бўйича маълумотлар.

Аҳоли мурожаатлари бўйича маълумотлар.

«Рақамли маҳалла» тизими маълумотлари.

Маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллалар ва кўчалар бўйича маълумотлар.

2026 йил декабрь

Давлат хизматлари ва ҳудудий хизмат объектлари ҳақида маълумотлар.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва интеллектуал транспорт инфратузилмаси бўйича маълумотлар.

25.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Бош режалар, «қизил чизиқлар», реновация ҳудудлари, кўчалар, маҳаллий хизмат объектлари, ижтимоий объектлар, ташқи реклама, ер/бино таклифлари ва маҳаллий инфратузилма маълумотлари.

2026 йил сентябрь

Маҳаллий инвентаризация натижалари.

26.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

«Рақамли маҳалла» тизими, маҳалла паспорти, аҳоли, оила, хонадон, «маҳалла еттилиги», ижтимоий объектлар, маҳалла рейтинги ва маҳаллий муаммолар.

2026 йил сентябрь

Маҳалла кесимидаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, аҳоли мурожаатлари, ҳудудий таҳлил ва ижро мониторинги учун маълумотлар.

2026 йил декабрь

III. Транспорт ва алоқа

27.

Транспорт вазирлиги

Жамоат транспорти, йўналишлар, бекатлар, графиклар, транспорт воситалари, GPS-трекинг, йўловчи оқими, ўртача тезлик ва хизмат қамрови, йўналишлар, транспорт инфратузилмаси ва ҳаракат зичлиги бўйича маълумотлари.

2026 йил сентябрь

28.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Темир йўл инфратузилмаси, вокзал ва бекатлар, йўловчи оқими, қатновлар, йўналишлар, юк ва йўловчиташиш кўрсаткичлари.

2026 йил сентябрь

29.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Автомобиль йўллари, кўприклар, йўл қопламаси ҳолати, таъмирлаш режалари, йўл белгилари, ёритиш, хавфли участкалар ва йўл инфратузилмаси объектлари.

2026 йил сентябрь

Йўл тоифаси, узунлиги, кенглиги, юк кўтариш чекловлари, логистика йўлаклари ва объектларга кириш йўллари ва географик маълумотлари.

2026 йил декабрь

30.

«Ўзбекистон почтаси» АЖ

Почта бўлинмалари, хизмат кўрсатиш нуқталари, манзил, иш вақти, хизмат турлари, қамров ҳудуди ва жойлашув маълумотлари (координаталар ва полигонлар).

2026 йил декабрь

IV. Энергетика ва коммунал хўжалик

31.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Бошқарув сервис компаниялари, кўп квартирали уйлар, лифтлар, уй-жой фонди, аҳоли мурожаатлари, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва коммунал хизматлар ҳолати.

2026 йил сентябрь

Шаҳарсозлик, бош режа, «қизил чизиқлар», реновация ҳудудлари, қурилиш рухсатномалари, назорат натижалари ва қурилиш объектлари географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар).

2026 йил декабрь

Кўп қаватли уйлар ҳолати, бошқарув сервис компанияси қамрови, хизмат сифати, авариялар ва таъмирлаш ишлари маълумотлари.

2026 йил декабрь

32.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Қурилиш объектлари, давлат назорати натижалари, рухсатномалар, лойиҳа-смета ҳужжатлари, объект ҳолати, муддати ўтган қурилишлар ва қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар.

2026 йил сентябрь

Шаҳарсозлик, қурилиш хавфлари, ҳудуд, муддат ва масъул ташкилот кесимида таҳлил маълумотлари.

2026 йил декабрь

33.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, биллинг, тўловлар, қарздорлик, 104/112 хабарлари, аҳоли мурожаатлари, суюлтирилган углеводород гази етказиб бериш, кечикишлар ва газ тўлдириш шохобчалари.

2026 йил сентябрь

Газ инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): газ тақсимлаш пунктлари, газ қувурлари, юқори, ўрта ва паст босимли тармоқлар, клапанлар, ҳисоблагичлар, газ тақсимлаш ҳудудлари ва техник ҳолат маълумотлари ва жойлашуви.

2026 йил декабрь

Корхоналар кесимида газга уланиш нуқтаси, босим, сарф, мавжуд қувват, эҳтиёж, чеклов ва авариялар тўғрисидаги маълумотлар.

2026 йил декабрь

34.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

Электр энергияси истеъмоли, биллинг, тўловлар, қарздорлик, ҳисоблагичлар, аҳоли мурожаатлари, узилишлар, авариялар, меъёрдан ортиқ истеъмол, қуёш панеллари ва тармоққа узатилган энергия.

2026 йил сентябрь

Электр инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): подстанциялар, трансформатор пунктлари, электр узатиш линиялари, кабель линиялари, тақсимлаш пунктлари, ҳисоблагичлар, хизмат зоналари ва техник ҳолат маълумотлари ва жойлашуви.

2026 йил декабрь

Электр қуввати, уланиш нуқтаси, мавжуд/талаб этиладиган қувват, чекловлар ва авариявий ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар.

2026 йил декабрь

35.

«Ўзтрансгаз» АЖ

Магистрал газ қувурлари, газ тақсимлаш станциялари, юқори босимли тармоқлар, узатиш нуқталари, босим, ҳарорат, сарф, қувур диаметри, узунлиги, техник ҳолати ва муҳофаза ҳудудлари.

2026 йил декабрь

36.

«Ўзсувтаъминот» АЖ

Ичимлик суви ва канализация истеъмоли, биллинг, тўловлар, қарздорлик, сув ўлчагичлар, авариялар, сув сифати, лимитлар ва аҳоли мурожаатлари.

2026 йил сентябрь

Сув ва канализация бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): сув қувурлари, магистрал ва ички тармоқлар, насос станциялари, сув омборлари, сув тозалаш иншоотлари, канализация коллекторлари, қудуқлар ва чиқариш нуқталари маълумотлари ва жойлашуви.

2026 йил декабрь

Корхоналар кесимида сув/оқова сув уланиш нуқталари, мавжуд қувват, сарф, лимит, техник чеклов ва авариявий ҳолатлар.

2026 йил декабрь

37.

«Иссиқликтаъминот» АЖ

Иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, биллинг, тўловлар, қарздорлик, авариялар, аҳоли мурожаатлари, қозонхоналар, иссиқлик марказлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудлари.

2026 йил сентябрь

Иссиқлик инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): иссиқлик қувурлари, қозонхоналар, марказий ва индивидуал иссиқлик пунктлари, уланиш нуқталари, техник ҳолат ва тармоқ қуввати.

38.

«Veolia Energy» МЧЖ ХК

V. Қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва табиий хавфлар

39.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги ерлари, экинлар, фермер ва кластерлар, ҳосилдорлик, агромониторинг, сунъий йўлдош ва дронлар ёрдамида ўсимликлар ва экинлар ҳолатини масофадан туриб баҳолаш (NDVI/SIPI), ирригация ҳолати, мавсумий ишлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари.

2026 йил сентябрь

Агросаноат корхоналари, қайта ишлаш қувватлари, хомашё базаси ва ҳудудий имкониятлар тўғрисидаги маълумотлар.

40.

Сув хўжалиги вазирлиги

Ирригация ва дренаж тармоқлари, каналлар, ариқлар, насос станциялари, аҳоли мурожаатлари, гидропостлар, сув ресурслари, лимитлар, сув олиш нуқталари ва муҳофаза ҳудудлари.

2026 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги, экология, шаҳарсозлик, сув ресурслари ва сув хўжалиги объектлари бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар).

41.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Экологик назорат, ҳаво ва сув сифати, чиқиндилар, саноат чиқиндилари ва чиқиндиларни кўмиш жойлари, муҳофаза қилинадиган ҳудудлар, экологик хавфлар ва аҳоли мурожаатлари.

2026 йил сентябрь

«Яшил макон», дарахтлар, яшил ҳудудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, саноат корхоналари экологик кўрсаткичлари.

42.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

Чиқиндиларни бошқариш, «Тоза макон» маълумотлари, биллинг, тўловлар, қарздорлик, контейнер майдонлари, чиқинди йиғиш графиклари, махсус техникалар GPS ҳаракати, полигонлар, қайта ишлаш объектлари ва аҳоли мурожаатлари.

2026 йил сентябрь

43.

Гидрометеорология хизмати агентлиги

Об-ҳаво, ҳарорат, намлик, ёғингарчилик, шамол, атмосфера босими, PM2.5, PM10, ҳаво сифати индекси (AQI), хавфли метео ҳодисалар ва прогнозлар.

2026 йил сентябрь

44.

Фанлар академияси

Сейсмология, сейсмик хавф, макросейсмик кўрсаткичлар, эпицентр, магнитуда, чуқурлик, грунт хусусиятлари ва табиий хавфли ҳудудлар маълумотлари.

2026 йил сентябрь

VI. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя

45.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тиббиёт муассасалари, ходимлар, тез тиббий ёрдам 112/103 чақирувлар, хизмат кўрсатиш вақти, касалланиш, электрон рецепт маълумотлари.

2026 йил декабрь

Тиббий хизмат қамрови, муассасалар қуввати, ҳудудий касалланиш динамикаси, тезкор чақирувлар ва аҳоли мурожаатлари маълумотлари.

Онкология, юқумли касалликлар ва санитария-эпидемиология бўйича маълумотлар.

Тиббий-ижтимоий экспертиза ва махсус тиббий ҳисоблар бўйича маълумотлар.

Туғилиш, вафот этиш бўйича маълумотлар.

46.

Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Дорихоналар, фармацевтика объектлари, таъминоти ва лицензия маълумотлари, манзил, иш режими, хизмат кўрсатиш ҳудуди маълумотлари.

2026 йил декабрь

47.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Аёллар дастурлари, «Аёллар дафтари», қўллаб-қувватлаш чоралари, бандлик, ижтимоий ҳимоя, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя билан боғлиқ умумлаштирилган кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

48.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ижтимоий ҳимоя реестрлари, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий хизматлар, нафақалар ва қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича маълумотлар.

2026 йил сентябрь

Тиббий-ижтимоий экспертиза ва махсус тиббий ҳисоблар бўйича маълумотлар.

2026 йил октябрь

49.

Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар дастурлари, «Ёшлар дафтари», «Ёшлар баланси», имтиёзлар, таълим, бандлик, тадбиркорлик, ёшлар тоифалари, муаммолар, қўллаб-қувватлаш чоралари ва натижалар, спорт ва ижтимоий фаоллик кўрсаткичлари.

2026 йил сентябрь

50.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Пенсия олувчилар, пенсия турлари, тўловлар, ҳудудий тақсимот, қарздорлик/тўхтатилиш ҳолатлари ва пенсия таъминоти бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлар.

2026 йил сентябрь

VII. Таълим ва спорт

51.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, ўқувчилар, ўқитувчилар, сиғим, давомат, рейтинг, таълим сифати, инфратузилма, камера ва хавфсизлик кўрсаткичлари.

2026 йил сентябрь

52.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий таълим, касбий таълим ва академик лицейлар, талабалар, ўқитувчилар, талабалар турар жойлари, йўналишлар, мутахассисликлар, кадрлар тайёрлаш кўрсаткичлари, сиғим, давомат, рейтинг, таълим сифати, инфратузилма, камера ва хавфсизлик кўрсаткичлари.

2026 йил сентябрь

Кадрлар салоҳияти, мутахассисликлар, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари билан боғлашга зарур маълумотлар.

2026 йил декабрь

53.

Спорт вазирлиги

Спорт муассасалари, спортчилар, мураббийлар, гуруҳлар, давомат, мусобақалар, спорт объектлари ҳолати, сиғими ва жойлашув маълумотлари.

2026 йил сентябрь

VIII. Маданият, туризм ва дин

54.

Туризм қўмитаси

Туристик оқим, ички ва хорижий туристлар, жойлаштириш объектлари, меҳмонхоналар, гидлар, туроператорлар, туристик йиғимлар, маршрутлар ва хизматлар сифати.

2026 йил сентябрь

Туризм объектлари, сиғим, юклама, мавсумийлик, манзил ва жойлашув маълумотлари.

55.

Дин ишлари бўйича қўмита

Диний объектлар, масжидлар, зиёратгоҳлар, диний таълим ва диний-маърифий объектлар бўйича реестр, манзил, масъул ташкилот ва жойлашув маълумотлари.

2027 йил декабрь

56.

Маданий мерос агентлиги

Маданий мерос объектлари, архитектура ва археология ёдгорликлари, монументал санъат, реестр маълумотлари, муҳофаза ҳудудлари, объект ҳолати ва жойлашув маълумотлари.

2026 йил сентябрь

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш жараёнида ҳудудлар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Рўйхатда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари ўз ваколати доирасида тегишли ахборот тизимлари, маълумотлар, шу жумладан, географик маълумотлар (координаталар, полигонлар ва қатламлар) белгиланган тартибда тақдим этиш учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маълумотлар мавжуд бўлган энг қуйи маъмурий-ҳудудий бирлик, объект, корхона ёки инфратузилма элементи даражасида, ҳудуд номи, маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими (МҲТБТ) ёки бошқа ягона идентификатор, давр, кўрсаткич қиймати, манзил, координаталар ва зарур атрибутлар билан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш доирасида масъул этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Рақамли технологиялар вазирлиги — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг ҳудудларда жорий этилиши ва фаолияти йўлга қўйилишини ташкил этиш, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларининг «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграция қилинишини мувофиқлаштириш, шунингдек, сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, сунъий интеллект технологиялари асосидаги таҳлил, прогнозлаш ва «Ҳокимнинг виртуал ассистенти» модулининг ишлашини таъминлаш учун зарур график процессор (GPU) ресурсларини ажратиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексидан фойдаланиш билан боғлиқ ойлик абонент тўлови учун зарур маблағларнинг 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг эгаси сифатида унинг мақсадли йўналишлари, функционал ривожланиши, ҳудудларда жорий этилиши, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини умумий мувофиқлаштириш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг ҳудудларда жорий этилиши ва фаолияти йўлга қўйилишини дастурий таъминлаш, унинг узлуксиз ишлаши ва такомиллаштириб борилишини ташкил этиш, ўқув семинарларини ўтказиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этган маълумотлар базаларининг «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграциясини ташкил этиш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) давлат органлари ва ташкилотлари — ўзларига тегишли ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва электрон ахборот ресурсларини белгиланган муддат ва талабларга мувофиқ «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграция қилиш, зарур техник маълумотлар, API, веб-сервислар, маълумотлар тузилмаси, маълумотномалар, идентификаторлар ва бошқа ахборот ресурсларини Ягона интеграторнинг техник талабларига мувофиқ тақдим этиш ҳамда маълумотларнинг тўлиқ, ишончли ва узлуксиз алмашинувини таъминлаш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини тегишли ҳудудда жорий этиш учун зарур ситуацион заллар, оператор хоналари, алоқа каналлари ва бошқа техник инфратузилмани ташкил этиш, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш ҳамда дастурий-аппарат мажмуалари билан жиҳозлашни таъминлаш, шунингдек, «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси орқали келиб тушган хабарлар, мурожаатлар ва топшириқларнинг белгиланган тартибда туман (шаҳар) даражасида ёки масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини назорат қилиш ҳамда ҳар чоракда келиб тушаётган хабарлар ва уларнинг ижросини танқидий муҳокама қилиб бориш учун.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2026 й., 07/26/257/0717-сон)