08.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3893
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 08.07.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3893
Дата вступления в силу
09.07.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ

«Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3893]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор Д. ЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 22 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-сон

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 22 июндаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Ушбу Низом «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси фаолиятини олиб бориш, юридик шахсларни махсус зона резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аноним крипто-актив — анонимлик принципи асосида ишловчи (амалга оширилган операциялар ҳақидаги маълумот яширин бўлган) крипто-актив;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асослантирилган мулоҳаза — қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда ваколатли орган томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш. Асослантирилган мулоҳаза ваколатли орган томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси (бундан буён матнда махсус зона деб юритилади) — ушбу Низомга мувофиқ майнинг амалга оширилаётган Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудуди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекция — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси дирекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
генерация қилувчи ускуналар — қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар, водород электр станциялари, шунингдек ушбу Низомнинг 62-бандида назарда тутилган фаолият доирасида углеводород хомашёсидан фойдаланиш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарувчи ускуналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майнер — майнинг билан шуғулланиш мақсадида рухсатнома олган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майнинг фаолияти (бундан буён матнда майнинг деб юритилади) — ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) — ваколатли орган томонидан майнерга майнингни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майнинг ускуналари — майнингни амалга оширишга имкон берувчи дастурий-аппарат ва (ёки) техник воситалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус зона резиденти (бундан буён матнда резидент деб юритилади) — махсус зона резиденти сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома олган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус зона резиденти сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома (бундан буён матнда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома деб юритилади) — Дирекция томонидан берилган юридик шахснинг махсус зона резиденти сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
охирги бенефициар мулкдор — резидентни бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд юридик шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтказиш — рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — махсус зона резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яширин майнинг — махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали учинчи шахсларнинг ҳисоблаш қувватларида, уларга билдирмаган ҳолда ёки розилигисиз майнингни амалга ошириш бўйича фаолият.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Дирекция ваколатли органнинг рухсатномалар бериш бўйича ишчи органи ҳисобланади, шунингдек резидентларни рўйхатдан ўтказади, уларнинг ҳисобини юритади ва аризаларнинг сифатли кўриб чиқилиши учун жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Рухсатнома ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Талабгор номидан ваколатли бўлган шахслар рўйхатдан ўтказиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартиришлар киритиш жараёнида иштирок этадилар, шунингдек Дирекцияга аризалар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Резидент ўзига рухсатнома ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилган пайтдан бошлаб майнингни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Рухсатнома ва рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бошқа юридик шахсга бериш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Дирекция ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва ваколатли органга махсус зона фаолияти тўғрисидаги маълумотларни юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда майнингни амалга ошириш талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда майнингни амалга ошириш учун талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) талабгорнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) майнингни фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган алоҳида жой мавжуд бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жойнинг санитария нормалари ва қоидаларига жавоб бериши ҳамда техник хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда электр энергияси таъминоти тизимининг техник созлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) майнинг ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда амалга оширилган тақдирда, истеъмол қилинадиган электр энергияси алоҳида ҳисобланишини таъминлаш мақсадида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) уланиш имкониятига эга бўлган, рўйхатдан ўтказилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) Иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқарув тартибига қарши жиноятларни содир этганлик учун гумонланаётган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ёхуд судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар томонидан резидентни бошқаришга йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) резидентнинг устав капиталида эгаси ва (ёки) якуний бенефициар мулкдори сифатида қуйидаги шахсларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу банднинг 6-кичик бандида кўрсатилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳамда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) яширин майнинг, аноним крипто-активлар майнингини ҳамда муқаддам муомалада бўлган крипто-активларни муомалага киритишга йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли органнинг талабига мувофиқ фаолият тўғрисидаги маълумотларни бепул тақдим қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) махсус зонада фаолият юритиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ажратмаларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш учун талабгор Дирекцияга қуйидаги маълумотлар кўрсатилган электрон шаклдаги аризани тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган жой ҳақидаги маълумотлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкаси ва бино-иншоотнинг кадастр ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасига ва бино-иншоотга бўлган мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) банк муассасасининг номи ва юридик шахсга хизмат кўрсатувчи ҳисобрақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) мурожаат қилишнинг мақсади (резидент сифатида рўйхатдан ўтиш ва рухсатнома олиш, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани ва (ёки) рухсатномани қайта расмийлаштириш, уларнинг муддатини узайтириш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ талабгорнинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар. Бунда таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача (охирги бенефициар мулкдор ҳам) кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) талабгорнинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, ушбу Низомнинг 8-банди 6-кичик бандида кўрсатилган жиноятлар бўйича белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостил қўйилган ҳолда тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома, шунингдек унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) майнингни амалга ошириш учун электр энергияси манбалари ҳақидаги қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорга тегишли бўлган генерация қилувчи ускуналарнинг сони ва тури, улар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг тўлиқ ҳажми, техник тавсифи, генерация қилувчи ускуналардан фойдаланиш бўйича йўриқнома нусхаси, генерация қилувчи ускунага бўлган мулк ҳуқуқини, шунингдек эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш ҳуқуқини (шу жумладан, ижара ёки лизинг шартномалари асосида) тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар генерация қилувчи ускуна талабгорга тегишли бўлмаса, электр энергиясини етказиб бериш шартномаси ва ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий ҳажми ҳақида тўлиқ маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) майнинг ускуналари ҳақида маълумотлар (модели, ишлаб чиқарувчининг номи, ускуналар сони, ускунанинг техник йўриқномасига мувофиқ истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажми, майнинг ускунасига бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) майнинг натижасида олиниши режалаштирилаётган крипто-активлар рўйхати ва ушбу крипто-активлар бўйича крипто-ҳамёнларнинг манзиллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг 4 ва 8 — 10-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар аризага илова қилинади ҳамда улар ўқиш мумкин бўлган юқори сифатда «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза топширишда талабгор амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолиятнинг ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқлигини ва уларга риоя қилинишини тасдиқлаши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Талабгор аризасида электрон почта манзилини кўрсатиши унинг барча хабарнома ва қарорларни электрон ҳужжат шаклида олишга розилиги ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Рўйхатдан ўтказиш ва рухсатнома бериш ёки рўйхатдан ўтказишни ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ариза, маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Таркиби Дирекция раҳбари томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссияси ўн беш кун ичида тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Эксперт комиссияси томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, Дирекция мазкур хулосани ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан биргаликда рухсатнома бериш учун ваколатли органга юборади. Салбий хулоса берилганда эса мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган асосларга мувофиқ рўйхатдан ўтказишни рад этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ваколатли орган ўн кун ичида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома ваколатли орган томонидан рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код (матрицали штрих-код) туширилган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатномани расмийлаштирганлик учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнг, шу куннинг ўзида ваколатли органнинг ахборот тизимида майнер учун шахсий кабинет яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Майнер томонидан рухсатнома қоғоз шаклида чоп этилиши мумкин ва у электрон шаклда берилган ҳужжатга тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатнома автоматик режимда аризада кўрсатилган рухсатнома эгасининг электрон почта манзилига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Рухсатнома ваколатли органнинг ахборот тизимига ва расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатноманинг ҳақиқийлигини ваколатли органнинг расмий веб-сайтида текшириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда рухсатнома беришни рад этишга ҳақли:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 9-бандида рухсатнома бериш учун зарур бўлган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талаб ҳамда шартларга мувофиқ бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли органнинг асослантирилган мулоҳазаси бўлганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа асосларга кўра рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ваколатли орган томонидан рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, Дирекция уч кун ичида талабгорни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Дирекция тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида аризада кўрсатилган электрон почта орқали талабгорни бу ҳақида хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома Дирекция томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код (матрицали штрих-код) туширилган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома резидентнинг электрон почта манзилига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резидент томонидан рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қоғоз шаклида чоп этилиши мумкин ҳамда қоғоз кўринишида чоп этилган гувоҳнома электрон шаклда берилган ҳужжатга тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда рўйхатдан ўтган резидент тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар Дирекциянинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидентнинг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсисчиларнинг устав фондидаги (капиталидаги) улушлари ҳақида маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳномаларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гувоҳномаларни қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, амал қилишини тугатиш ҳамда бекор қилиш асослари ва санаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигини Дирекциянинг расмий веб-сайтида текшириш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорнинг ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли орган томонидан рухсатнома беришнинг рад этилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа асосларга кўра рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мазкур Низомнинг 22-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, агар аризада бартараф этиб бўладиган камчиликлар мавжуд бўлса, Дирекция талабгорга уларни бартараф этиш учун муддат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома бир кун ичида талабгорнинг электрон почта манзилига электрон ҳужжат шаклида, тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор камчиликларни бартараф этиб, тегишли ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабарнома юборилганда, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мазкур Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат давомида тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Хабарномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганда ёки ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган муддатда тақдим этилмаганда, Дирекция талабгорни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда, рўйхатдан ўтказишни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома талабгорнинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзилига рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор ушбу сабабларни бартараф этиб, аризани қайта топшириши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва қайта кўриб чиқиш учун аризани тўлдиришга ҳақли бўлган муддат рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Талабгор томонидан ариза белгиланган муддатда рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилса, унинг аризаси Дирекция томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан ошмаган муддатда рухсатнома бериш масаласини кўриб чиқиш учун ваколатли органга юборилади ҳамда ариза мазкур бобда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ариза қайта кўриб чиқилаётганда Дирекция томонидан илгари талабгорга баён этилмаган рад этиш сабабларининг келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар ва (ёки) ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ҳамда Дирекция томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Дирекция ҳар бир рўйхатдан ўтган резидент тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг бекор қилиниши ҳақидаги маълумотларни бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ваколатли органга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани қайта расмийлаштириш, уларга ўзгартиришлар киритиш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани қайта расмийлаштириш электрон шаклда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида Дирекциянинг электрон почтаси орқали тегишли маълумотларни тасдиқловчи маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани қайта расмийлаштириш ҳақида ариза бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекция ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотлар ва (ёки) ҳужжатларни олганидан сўнг, уларни бир кун ичида рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ваколатли органга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатномани қайта расмийлаштириш уч иш куни ичида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш беш иш куни ичида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномага эга бўлган юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани ушбу Низомнинг 33-бандида белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ҳужжатлар резидент томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома қайта расмийлаштирилгунга қадар резидент ўз фаолиятини илгари олинган рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги ҳақидаги хабарнома резидентнинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш резидентнинг аризасига биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза уларнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тартибда Дирекцияга тақдим этилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ушбу Низомнинг 3 ва 4-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома резидентнинг аризасига асосан тегишлича Дирекция ёки ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) майнинг амалга ошириладиган манзил ўзгарганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) илгари тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилганда (майнинг ускуналарининг модели ва миқдори, боғланиш учун маълумотлар (электрон почта манзили ва телефон рақами), генерация қилувчи ускуналар бирликлари сонининг кўпайиши ёки камайиши).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномага ўзгартиришлар киритиш ушбу Низомнинг 3 ва 4-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уларни бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент томонидан рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент томонидан Дирекция ёки ваколатли органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори унда кўрсатилган муддатда бажарилмаганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш Дирекция томонидан ўн кунгача бўлган муддатга, суд томонидан ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан ўн кунгача бўлган муддатга, суд томонидан ўн кунидан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Дирекция ёки ваколатли орган резидент томонидан тегишлича рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда кўрсатилган муддат резидент томонидан рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорни олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Дирекция ёки ваколатли органнинг тегишлича рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай, тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда резидентнинг электрон почта манзилига юборилади. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишлича Дирекция ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар ва камчиликлар тегишлича Дирекция ёки ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, тўхтатиб туриш муддатини узайтириш ёки бекор қилиш ҳақида тегишлича Дирекция ёки ваколатли орган судга даъво аризаси киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Резидент томонидан рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, Дирекция ёки ваколатли орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани электрон почта орқали олган кундан бошлаб уч иш куни ичида тегишлича рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тиклаш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Дирекция ёки ваколатли орган рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тиклаш ҳақида қарор қабул қилингандан кейин бир иш кунидан ошмаган муддатда резидентни электрон почта орқали хабардор қилади ҳамда бу ҳақидаги маълумотларни тегишлича Дирекция ёки ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Агар Дирекция ёки ваколатли орган тасдиқнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тегишлича рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тиклаш ёхуд уни тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, резидент кўрсатилган муддат ўтганидан кейин тегишлича Дирекция ёки ваколатли органни электрон почта орқали хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Резидент ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган тақдирда, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан тегишлича Дирекция ёки ваколатли органга мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар резидент рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ой ичида уларнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида тегишлича Дирекция ёки ваколатли органга ариза билан мурожаат қилмаса, у ҳолда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиши тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида Дирекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус зона резидентларини рўйхатга олиш тартиби бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсатнома бериш тартиби бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент олти ой давомида Дирекцияга рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилмаганда (агар у илгари Дирекцияга уларнинг амал қилишини кўрсатилган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиши тугатилган ҳолларда Дирекция ва ваколатли орган томонидан уларнинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан бошлаб ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент томонидан рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар Дирекция ёки ваколатли орган ёхуд суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекциянинг резидентни рўйхатга олиш тўғрисидаги ёки ваколатли органнинг рухсатнома бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги факти аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган талаб ва шартларини мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда. Бунда, мазкур Низомнинг 8-банди 2 ва 5 — 8-кичик бандларида белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилмаганлиги бир марта қўпол равишда бузилиш ҳамда 1, 3, 4 ва 9 — 11-кичик бандларида белгиланган талаблар ва шартларнинг бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта бажарилмаганлиги мунтазам равишда бузилиш деб ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани бекор қилиш ушбу Низомнинг 55-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда тегишлича Дирекция ёки ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома ушбу Низомнинг 55-банди тўртинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекция ёки ваколатли орган рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатномани бекор қилиш тўғрисида судга ариза юборилган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай, резидентга электрон почта орқали аниқ қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда судга ариза юбориш асосларини етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатнома мазкур Низомнинг 55-банди еттинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича бекор қилинган тақдирда, у расмийлаштирилган санадан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Дирекция ёки ваколатли орган тегишлича рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай, резидентга электрон почта орқали аниқ қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни бекор қилиш асосларини етказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дирекция рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда бу ҳақдаги маълумотни Дирекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштиради. Рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Резидентлар томонидан рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Ваколатли орган резидент томонидан рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидентдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликка риоя этишни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент томонидан рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйча вакилни хабардор этган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширишлар ўтказишда юзага келадиган масалалар бўйича резидентлардан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш натижалари асосида резидент томонидан рухсат бериш талаблари ва шартлари бузилганлигини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент зиммасига аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга мувофиқ рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки рухсатномани бекор қилиш масаласи бўйича қарорлар қабул қилиш ва (ёки) судга мурожаат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент сифатида рўйхатдан ўтмасдан майнингни амалга ошириш ҳолатлари тўғрисидаги материалларни қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун тегишли органларга белгиланган тартибда юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши текширилганда, ваколатли орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг бири резидентга берилади, иккинчиси эса ваколатли органда қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Махсус зона ҳудудида майнингни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Махсус зона ҳудудида майнингни амалга ошириш учун қуйидагилардан фойдаланишга рухсат этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) қайта тикланувчи энергия манбаларининг барча турлари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) водород электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ягона электр энергетика тизимидан олинадиган электр энергияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) махсус зона ҳудудида жойлашган рентабеллиги паст, кам дебитли, тугаб бораётган конларни, шунингдек углеводородларни етказиб беришнинг транспорт тизими мавжуд бўлмаган ёки эскирган конларни келгусида ўзлаштириш, сақлаш ва жиҳозлаш орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Махсус зона резидентларига қуйидагиларга рухсат этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ундан майнингни амалга ошириш учун фойдаланиш мақсадида рентабеллиги паст, кам дебитли, қазиб олиш ҳажми пасаяётган, шунингдек углеводородларни етказиб беришнинг транспорт тизими мавжуд бўлмаган ёки эскирган конларни ўзлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майнингни амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси ҳисобига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иссиқхоналар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Махсус зона ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яширин майнингни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аноним крипто-активлар майнингини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқаддам муомалада бўлган крипто-активларни муомалага киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилмаган манзил бўйича майнингни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
резидент сифатида рўйхатдан ўтмасдан майнингни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Майнинг фақат резидент сифатида рўйхатдан ўтишда кўрсатилган манзил бўйича, ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Резидент қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
майнинг ускуналарини ўрнатиш учун мўлжалланган бинонинг электр таъминоти тизимининг техник созлигини ва хавфсизлигини таъминлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топилган крипто-активларни сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операциялар ҳисобини юритишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги ваколатли орган ва Дирекциянинг талабига биноан ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бепул тақдим этишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилишга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Резидент махсус зонада фаолиятни амалга оширганлиги учун ҳар ойда Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сон «Қорақалпоғистон Республикасида махсус майнинг зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган миқдорда ажратмалар ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажратмаларни ҳисоблаш ва ундириш резидентнинг аризасига кўра рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши ушбу Низомнинг 52-бандига мувофиқ тўхтатиб турилган даврга мутаносиб равишда тўхтатиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Топилган крипто-активларни реализация қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Топилган крипто-активлар миллий крипто-биржалар ёки чет эл платформалари орқали, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилади ва (ёки) бошқа крипто-активларга айирбошланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда топилган кейинчалик миллий крипто-биржалар ёки чет эл платформалари орқали, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш шарти билан бошқа ликвидлироқ крипто-активларга айирбошланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Топилган крипто-активларни чет эл платформалари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишда резидент:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахслар билан шартномалар тузишга ҳақли эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл платформасининг рўйхатдан ўтган юрисдикциясида лицензияси мавжудлигини текшириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Топилган крипто-активларни реализация қилишда қуйидагилар тақиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахсларга сотиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Майнинг натижасида олинган, шу жумладан бошқа юқори ликвидли крипто-активларга айирбошланган крипто-активларни сотишдан тушган тушум мажбурий тарзда Ўзбекистон Республикасидаги банкларнинг ҳисобварақларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Дирекция ёки ваколатли органнинг рўйхатдан ўтказишни ёки рухсатнома беришни рад этиш, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари, шунингдек Дирекция ёки ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси, шунингдек унинг резидентларини рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорнинг раҳбарияти (раҳбар ва унинг ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАЪЛУМОТЛАР

1-жадвал.

Талабгорнинг раҳбарияти (раҳбар ва унинг ўринбосарлари)

Лавозими

Фамилияси, исми, отасининг исми

Фуқаролиги

ЖШШИР

(Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

2-жадвал

Талабгорнинг таъсисчилари

Фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахс номи

Улуш ҳажми

Фуқаролик

(жисмоний шахслар учун)

ёки давлат рўйхатидан ўтказилган жой

(юридик шахслар учун)

ЖШШИР

(жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

ёки СТИР

(юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси

Ҳужжат тури

Серияси ва рақами

Берилган санаси ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2026 й., 10/26/3893/0716-сон)