1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар | |
I. Гематология хизматини янада ривожлантириш, гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш | ||||||
1. | Гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, эрта босқичларда аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаш сифатини ошириш. | 1. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва ҳудудларда гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш, уларга ташхис қўйиш, даволаш ва уларнинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар натижаларига асосланган халқаро мутахассислар иштирокида клиник протоколларни жорий этиш. | 2026-2027 йиллар | Ижрочилар маблағлари Ҳисоб-китоблар асосида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларида эҳтиёжга кўра ажратилган шифо ўринлари доирасида паллиатив шифо ўринларини ташкил қилиш. | Режа-жадвал тасдиқлаш | |||||
3. Марказда мавжуд ўринлар доирасида 25 ўринли (шундан 5 ўрин кундузги даволаниш учун) гемофилия бўлимини ташкил этиш орқали гемофилия касаллигига чалинган беморларни профилактик даволаш ва пренатал ташхис қўйиш ҳамда касаллик асоратларини даволашни йўлга қўйиш. | 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб | |||||
2. | Гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичда аниқлашда аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш. | 1. Халқаро экспертлар иштирокида тиббиёт ходимлари ҳамда фуқаролар ўртасида гематологик касалликларга ҳушёрликни ва уларнинг билимларини ошириш бўйича сўровнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
2. Сўровномани қўллаш, унга мувофиқ тиббий кўрик ўтказиш ҳамда бирламчи скрининг тартиб-қоидаларига ўқитиш орқали тиббиёт ходимларини гематологик касалликларни эрта босқичларида аниқлашга ўргатиш. | 2026 йил якунига қадар | |||||
3. | Аҳоли орасида, айниқса, 18 — 35 ёшгача (туғиш ёшидаги) аёллар ҳамда бирламчи бўғинга мурожаат қилувчи аҳоли орасида гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш, қон касаллигига мойиллиги ёки шубҳа мавжуд аҳоли орасида йилига бир маротаба скрининг текширувларини ўтказиш. | 1. Кўп тармоқли марказий поликлиникалар эҳтиёжидан келиб чиқиб, қонни умумий таҳлил қиладиган гематологик анализатор билан таъминлаш. 2. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан реагентлар билан тўлиқ таъминлаш. | 2026 — 2030 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 26,5 млрд сўм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
3. Кўп тармоқли марказий поликлиникалар шифокор лаборант ва лаборантларининг режа асосида малакасини ошириш. | Маҳаллий бюджет маблағлари | |||||
II. Кадрлар малакаси ва илмий салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш | ||||||
4. | Гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг устувор йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш. | Гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш соҳасида долзарб муаммоларни тадқиқ қилишга доир фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш. | 2026 — 2030 йиллар | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
5. | Марказда тўрт йўналишда базавий молиялаштириладиган илмий лаборатория ва бўлимларни ташкил этиш. | 1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Марказда мезенхимал ҳужайралар технологияси, CAR-T терапия, қон касалликларини инновацион даволаш ҳамда онкогематологик ва бошқа онкологик касалликларда ауто ва аллоген ўзак ҳужайраларини қўллаш йўналишларида лабораторияларни ташкил этиш. Бунда ҳар бир лаборатория учун 1 та штат бирлиги — лаборатория мудири ва 1 та штат бирлиги — лаборант ставкаларини киритишни кўзда тутиш. | 2026 йил октябрь | 2026 йил Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан, 2027 йилдан Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
6. | Гематология соҳасида таълим, илм-фан ва тиббиёт амалиётининг ўзаро интеграциясини кучайтириш. Марказда гематология йўналишида кадрларни қайта тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим институти тизимини йўлга қўйиш. | 1. Гематология ва трансфузиология, ўзак ҳужайралари трансплантацияси мутахассисликлари йўналишида клиник ординатурада кадрларини тайёрлаш. 2. Клиник ординатура мутахассисликлари ўқув режалари ҳамда фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Ҳудудлар учун эҳтиёж асосида мақсадли клиник ординатура орқали гематолог мутахассислар тайёрлаш. | 2026 — 2030 йиллар | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
7. | Етакчи хорижий марказларда гематология йўналишида мутахассислар тайёрлаш. | Марказ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари гематология бўлимларининг ҳар йили камида 20 нафар ходимининг малакасини ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий тиббиёт муассасаларига юбориш. | 2026 — 2030 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
8. | Марказ фаолиятига етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш. | Марказ фаолиятига Россия, Германия, АҚШ, Туркия ва бошқа мамлакатлардан етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар Режа-жадвал асосида | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
9. | Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорларининг гематология йўналишида малакасини ошириш. | Оилавий шифокорлар ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг бошқа мутахассислари учун гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида аниқлаш бўйича қисқа муддатли малака ошириш курслари ва семинар-тренинглар ташкил қилиш. | Режа-жадвал асосида | Ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, жиҳозлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва рақамлаштиришни жадаллаштириш | ||||||
10. | Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини ташкил қилиш, ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётларини ҳудудларда (Нукус, Самарқанд, Бухоро, Наманган) ривожлантириш ҳамда янги даволаш усулларини жорий қилиш. | мавжуд ўринлар доирасида 4 тагача трансплантация ўрин жойлари; Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини ташкил этиш. 2. Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини зарур тиббий жиҳозлар ва сарфлаш материаллари билан жиҳозлаш. | 2026 — 2030 йиллар | Ҳар йили дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
11. | Замонавий даволаш ва диагностика усулларини жорий этиш. | 1. Кимёвий дори воситаларини эритиш, суюлтириш учун дори воситаларини марказлаштирилган ва автоматлаштирилган ҳолда тайёрлаш хонасини ташкил этиш. | 2026 — 2028 йиллар | Ҳар йили дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
2. Car-T ҳужайра, ген ва иммун терапия учун ҳужайралар технологиясини босқичма-босқич йўлга қўйиш. | Грантлар | |||||
12. | Республика миқёсида гематологик ва онкогематологик касалликка чалинган беморларни ҳаётий зарур кимё терапияси, ёндош, реагент, сарфлаш материаллари ва таргет дори воситалари билан таъминлаш. | Кимё терапияси, ёндош, реагент, сарфлаш материаллари ва таргет дори воситалари бўйича эҳтиёжни аниқлаш ва белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Давлат бюджети маблағлари 430 млрд сўм, шундан: 2026 йилда 70 млрд сўм, 2027 — 2030 йиллар ҳар йили 90 млрд сўмдан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
13. | Миллий регистрга асосан гемофилиянинг А ва В турлари билан оғриган беморларни қон ивиш омиллари билан таъминлаш. | Йилига 1 500 нафаргача гемофилияга чалинган беморларни VIII, IX қон ивиш омиллари билан таъминлашнинг ташкилий чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар | Давлат бюджети маблағлари 250 млрд сўм, шундан: 2026 йилда 50 млрд сўм, 2027 — 2030 йиллар ҳар йили 50 млрд сўмдан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
14. | Гематологик ва онкогематологик беморларни қон, унинг таркибий қисмлари, тромбоконцентрат, вирусли инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари билан таъминлаш. | Гематологик ва онкогематологик беморларда даволаш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш мақсадида қон, қоннинг таркибий қисмлари, тромбоконцентрат, плазма ва тромбоконцентратни қон орқали юқувчи вируслардан инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари билан таъминлашнинг ташкилий чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар | Давлат бюджети маблағлари 250 млрд сўм, шундан: 2026 йилда 50 млрд сўм, 2027 — 2030 йиллар ҳар йили 50 млрд сўмдан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |
15. | Беморларни махсус таргет дори воситаси билан таъминлаш. | Касалликнинг ингибитор турини даволаш имкониятига эга бўлган махсус таргет дори воситасини харид қилиш. | 2026 — 2030 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
16. | Беморларни қон ивиш омиллари билан таъминлаш. | Виллебранд касаллигига чалинган 130 нафаргача беморларни ҳар йили Виллебранд фактори ҳамда туғма қон ивиш омили етишмаган 70 нафарга яқин беморларни ҳар йили V, VII, X қон ивиш омиллари билан таъминлашнинг ташкилий чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
17. | Гематологик, наслий гематологик ва онкогематологик беморларни цитогенетик, молекуляр генетик, иммунофенотипик, HLA-типлаш ва секвенирлаш орқали юқори технологик ташхис қўйиш учун зарур реагент ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш. | Реагент ва сарфлаш материаллари бўйича эҳтиёжни аниқлаш ва белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш. | 2026 йилдан бошлаб ҳар йили | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
18. | Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларда аутологик ва аллоген ўзак ҳужайралари трансплантация амалиётларини ўтказиш. | 1. Аутологик ва аллоген ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказиладиган беморлар учун дори ва сарфлаш материаллари, шунингдек, реагентлар ҳамда иш ҳақи харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир амалиёт учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 2. Аутологик ва аллоген ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётлари учун маблағ ажратиш. | 2026 йилдан бошлаб ҳар йили | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, грантлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
19. | Тошкент, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри кўп тармоқли тиббиёт марказлари таркибида 40 ўрингача гематология бўлимлари фаолиятини ташкил этиш. | 1. Тошкент шаҳри ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳудудлардаги штатларни мақбуллаштириш орқали гематология бўлимларини кенгайтириш. Бунда заруратга кўра мазкур бўлимларнинг биноларини қуриш ёки таъмирлаш ишларини босқичма-босқич ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш. | 2026 — 2030 йиллар | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
2. Тошкент шаҳри ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳудудида қўшимча ташкил этилган гематология ўрин жойларини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш. | 2026-2027 йиллар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ажратилган маблағлар | ||||
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан гематология бўлимларини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2026 йилдан бошлаб | Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |||
20. | Амбулатор кимётерапия ва кундузги стационарларни ривожлантириш. | Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларида кимё терапияси учун амбулатор ва кундузги стационарлар тармоғини яратиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
21. | Гематология ёрдамини кўрсатувчи соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида ахборот алмашинуви жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Тиббий кўриклар ҳамда скрининг орқали гематологик касалликлар эрта босқичларида аниқланган беморлар тўғрисидаги маълумотларни «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига киритиш. 2. Марказда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш ва ихтисослаштирилган гематология ёрдами билан қамраб олинган беморлар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йилда | Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
IV. Аҳолининг хабардорлигини ошириш ва тарғибот ишларини ташкил этиш | ||||||
22. | Аҳоли ва тиббиёт ходимларининг, айниқса, оилавий шифокорларнинг гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш масалалари юзасидан хабардорлик даражасини ошириш. | 1. 2026 йил учун гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш. Ҳар йили тегишли йил учун медиа-режа ишлаб чиқиш. 2. Аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг кўламли тушунтириш ишларини амалга ошириш, мақолалар, теледастур ва радио эшиттиришлар, аудиовизуал тарғибот материалларини тайёрлаш. 3. Аҳоли учун касаллик белгилари, шунингдек, гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволашнинг афзалликлари, шу жумладан, ҳаётий мисоллар асосида акс эттирилган видеоролик ва қўлланмалар тайёрлаш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочилар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
Изоҳ. Республикада гематология хизматини янада ривожлантириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар 1 430 млрд сўм: | ||||||
шундан: | млрд сўм | |||||
Давлат бюджети маблағлари | — | 930 | ||||
Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | — | 500 | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Тиббий асбоб-ускуна (сарфлаш материаллари) номи | Сони |
Жами: | 12 558 | |
1. | Ўзак ҳужайралари сепаратори | 5 |
2. | Ўзак ҳужайралари йиғиб олиш учун сарфлаш материаллари | 100 |
3. | Суюқ азотда ўзак ҳужайраларини сақлаш жиҳози, қўшимча ускуналари билан | 5 |
4. | Криопакетлар (750, 500 мл) | 200 |
5. | Босқичма-босқич ўзак ҳужайраларини музлатиш жиҳози, қўшимча ускуналари билан | 5 |
6. | Биологик хавфсизлик ламинар шкаф (A2 синф II, A2 синф) | 5 |
7. | Қон автоматик сепарация жиҳози | 8 |
8. | Қон автоматик сепарация жиҳози учун сарфлаш материаллари | 2 000 |
9. | Фотоферез жиҳози | 5 |
10. | Фотоферез жиҳози учун сарфлаш воситалари ва Метоксален | 50 |
11. | Микроскоп | 5 |
12. | Сувли иситгич | 5 |
13. | Мануал экстрактор | 10 |
14. | Донор вазнини ўлчаш тарозиси | 5 |
15. | 6 та контейнерли совиткичли центрифуга | 6 |
16. | Магистралларни стерил уловчи ускуна | 4 |
17. | Гематологик анализатор | 5 |
18. | Қон ҳужайралари сепаратори | 8 |
19. | Тромбоконцентрат ажратиш учун сарфлаш воситалари (тўплам, антикоагулянт 750мл, Т-PAS) | 6000 |
20. | Қон тайёрлаш учун тарозили аралаштиргич | 20 |
21. | Пластик магистралларни улаш учун кўчма ёпиштиргич | 12 |
22. | Фильтрация учун штатив | 6 |
23. | Плазмани дарҳол музлатиш учун «шок» музлаткич (Contact Shock Freezer, -30 °C / 60 250ml bags) | 5 |
24. | Вирус инактиваторлари | 4 |
25. | Плазма инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари | 2000 |
26. | Тромбоцитларни инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари | 2000 |
27. | Қон компонентларини гамма-нурлатгич | 4 |
28. | Қон компонентларини рентген нурлатгич | 5 |
29. | Қон компонентлари учун музлаткичлар (+4-+6 гр С) | 16 |
30. | Қон компонентлари учун музлаткичлар (-70 гр С) | 10 |
31. | Термостат+тромбомиксер | 4 |
32. | Янги авлод секвинатори (NGS) | 1 |
33. | Иммуногематологик анализаторлар | 5 |
34. | Инфекцияларни аниқлаш учун иммунохемолюминесенция анализатори | 5 |
35. | ПЗР анализатори | 5 |
36. | Термостат | 5 |
37. | Центрифуга лаборатория учун | 6 |
38. | Қон компонентларини эритиш ускунаси | 6 |
39. | Донорлар ўриндиқлари | 8 |
3-ИЛОВА
Т/р | Мақсадли кўрсаткичлар | 2026 йил | 2027 йил | 2028 йил | 2029 йил | 2030 йил |
1. | Гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улуши, фоизда | 25 | 30 | 40 | 50 | 60 |
2. | Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларнинг бир йиллик яшовчанлиги, фоизда | 34 | 40 | 45 | 55 | 60 |
3. | Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларнинг беш йиллик яшовчанлиги, фоизда | 35 | 40 | 45 | 50 | 55 |
4. | Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш, фоизда | 60 | 70 | 80 | 90 | 100 |