Т/р | Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазият манбалари ва уларнинг оқибатлари | Хавфли табиий ва техноген жараёнларнинг юзага келиш хавфи даражаси | Масъул вазирлик ва идоралар |
1. Хавфли геофизик ҳодисалар |
1. | Республикада ва чегарадош ҳудудларда магнитудаси (зилзила қуввати) Рихтер ўлчови бўйича 5,0 ва ундан юқори бўлган зилзила ва ундан юқори бўлган, фавқулодда вазиятларга олиб келадиган (аҳолининг ўлими ва жароҳатланиши, бино ва иншоотлар бузилиши, ҳаёт фаолияти тизимлари издан чиқиши ва бошқалар) зилзила таҳдиди | доимий, юқори | Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти |
2. Хавфли геологик ҳодисалар |
2. | Транспорт ва коммуникациялар, иқтисодиёт объектлари ва аҳоли пунктларига жиддий зарар етказувчи кўчки, ағдарилмалар, тош қулаши ва тупроқ сурилмалари рўй бериши таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати |
3. | Муҳандислик иншоотлари бузилишига ва маълум даражада моддий зарар етказувчи, сув босиши ёки намланиши ҳисобидан грунтларда нотекис зичланиш деформацияни юзага келтирувчи, гилли, лойли ёки лёссимон грунтларда чўкиш таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати |
3. Метеорологик ва агрометеорологик хавфли жараёнлар |
4. | Иншоот ва саноат конструкцияларига қисман талафот етказувчи, транспорт қатновини қийинлаштирадиган, қишлоқ хўжалиги дарахт ва экинларига зарар етказувчи кучли шамол эсиши (15 — 24 м/с тезликдаги), ўта кучли шиддатли шамол (25 — 33 м/с тезликдаги) ёки ҳалокатли довул эсиши (33 м/с тезликдан юқори) таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
5. | Метеорологик илғашни 500 метргача оғирлаштирувчи, транспортлар орасида аварияларни юзага келтирувчи, жиддий зарар келтириб чиқарувчи катта ҳажмдаги чанг ва қумларни олиб келувчи чанг ёки қум бўронларининг эсиши (15 м/с ва ундан юқори тезликдаги) таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
6. | Қишлоқ хўжалиги дарахтлари ва экинларига, саноат иншоотлари ва конструкцияларига шикаст ва моддий зарар етказувчи йирик дўл ёғиши (15 мм ва ундан катта диаметрдаги) таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
7. | Иқтисодиёт объектлари ва аҳоли пунктлари зарарланиши билан боғлиқ сел-тошқин оқимлари ҳосил бўлиши, моддий зарар етказувчи кучли ёмғир (давомийлиги 12 соатда 30 мм ва ундан кўп), кучли жала (давомийлиги 1 соатда 15 мм ва ундан кўп), кучли, сурункали ёмғир ёғиши (ёғин миқдори 48 соат ичида 100 мм ва ундан кўп) бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
8. | Кўришни чегараловчи, транспорт ҳаракатини қийинлаштирувчи, муҳандислик тармоқлари ва турар жойларга зарар етказувчи, қор кўчкиси ҳодисаларини юзага келтирувчи кучли қор ёғиши (12 соатда 20 см ва ундан кўп) ёки қорнинг кучли ёпишқоқлиги (35 ммгача ва ундан кўп), қор кўчкилари бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
9. | Транспорт ҳаракатига, аэропортларнинг учиш йўлагига, яйловлар ва экин майдонларига хавф солувчи, туман тушиши ёки ёмғир томчиларининг музлаши, ер юзасининг диаметри 19 — 30 ммгача музлаши (яхмалак) бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
10. | Одамлар ҳаётига хавф туғдирувчи ва иқтисодиёт объектларидаги технологик жараёнлар бузилишига сабаб бўлувчи давомли кучли совуқ ҳаво ҳароратининг -20 °С дан пасайиши ва кучли жазирама ҳаво ҳароратининг +43 °С дан юқори бўлиши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
11. | Ижтимоий ва иқтисодий зарар етказувчи, автомобиль ва темир йўлларда ҳаракат тўхтатилишига олиб келувчи, аварияларни келтириб чиқарувчи ва 100 метргача масофани илғашни қийинлаштирувчи қалин туман бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
12. | Ўсимликларнинг нобуд бўлишига олиб келувчи ва атмосфера ёғинлари тақчиллигини юзага келтирувчи агрометеорологик (атмосфера) қурғоқчилик, сув ресурсларининг тақчиллиги бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
13. | Аҳоли турар жойлари, бино ва иншоотлар, одамлар ва ҳайвонларни яшин уриши билан кечадиган атмосферадаги кучли электр разрядга эга бўлган чақмоқ (момақалдироқ) бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
4. Гидрологик хавфли ҳодисалар |
14. | Аҳоли турар жойларининг сув босиши билан рўй берадиган шугалар (майда муз парчалари), музлик ўзанлари кенгайиши, қорлар тўхтовсиз эриши, жала ёмғирлари оқибатида ҳосил бўладиган сел оқимлари ва сув тошқинлари бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
15. | Очиқ сув ҳавзаларига яқин жойлашган иқтисодий объектлар ва аҳоли турар жойларини сув босиши билан боғлиқ бўлган канал ва дарёларда тўсиқларнинг ҳосил бўлиши (тўлиқ музлаши оқибатида очиқ сув ҳавзаларининг тўсилиши) бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
16. | Моддий зарар етказувчи, аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектларига хавф солувчи, дарё ўзани ёнлари ва чуқурликда вертикал емирилиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати |
17. | Ҳалокатли сел ва сув тошқинларига сабаб бўлувчи тоғлардаги дамбалар ва сув омбори тўғонлари ёрилиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги |
5. Гидрогеологик хавфли ҳодисалар |
18. | Грунт сувлари сатҳининг кўтарилиши оқибатида ҳаёт фаолиятининг бузилиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
19. | Чучук ерости сувлари захирасининг ифлосланиши ёки тугаши оқибатида ҳаёт фаолиятининг бузилиши, одамларнинг заҳарланиши ёки сув тақчиллиги билан боғлиқ таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
6. Одамларнинг юқумли касалликлар билан касалланиши |
20. | Одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи ёки уларга зарар етказувчи (ўлат, вабо, сариқ иситма, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги) ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
21. | Аҳоли турар жойларида вирусли юқумли касалликларнинг (грипп, ЎИК, вирусли гепатит, ОИТС ва бошқалар) эпидемик тарқалиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
22. | Юқумли касалликларнинг давлат чегарасидан кириш ҳолати билан боғлиқ (пандемия) касалликларнинг юзага келиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
23. | Ҳайвон (ит, мушук ва бошқалар)ларнинг одамларни тишлаши (чақиши) ҳолатларининг кўпайиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
7. Одамларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисалар |
24. | Сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида одамларнинг заҳарланиши билан боғлиқ таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
25. | Зарарланган ёки ифлосланган сувларни истеъмол қилиш оқибатида заҳарланиш ёки ўткир ичак инфекциясининг юзага келиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
26. | Одамларнинг токсик моддалардан (табиий газ, ис гази, оғир газлар ва бошқалар) заҳарланиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ |
8. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари |
27. | Ҳайвонларнинг оммавий қирилиб кетишига олиб келувчи қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг экзотик ва ўта хавфли юқумли касалликларга чалиниши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
28. | Ҳайвонларнинг оммавий қирилиб кетишига олиб келувчи энзоотия, эпизоотия ва панзоотия бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
9. Қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликлар ва зараркунандалар билан зарарланиши |
29. | Қишлоқ хўжалиги экинларининг оммавий нобуд бўлишига сабаб бўладиган прогрессив эпифитотия бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
30. | Ўсимликларнинг касалликлари ҳамда зараркунандаларининг оммавий тарқалиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
10. Қуруқлик ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар |
31. | Иқтисодиёт объектлари ва аҳоли турар жойларига жиддий хавф солувчи фойдали қазилмаларни қазиб олишда юзага келадиган кўчкилар ва ер сатҳининг ҳалокатли ўпирилиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекгидрогеология» ДМ геологик мониторинг хизмати |
32. | Иқтисодиёт объектлари ва аҳоли турар жойларига ботқоқлашган, шўрланган, емирилган тупроқли кенг ҳудудларда тупроқларнинг узлуксиз деградацияланиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
33. | Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ҳайвонларининг касалланиши ҳамда қирилиб кетишига олиб келувчи, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, тупроқ қатламлари (грунтларни) ва саноатда ишлаб чиқариладиган, таркибида оғир металлар бўлган, радионуклид, нефть маҳсулотлари шунингдек пестицид ҳамда бошқа заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
34. | Атроф табиий муҳитни ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган қаттиқ фойдали қазилма конлари, шлам ва чиқинди тўпланадиган объектлардаги радиоактив, токсик, кимёвий ва бошқа хавфли чиқиндилар билан боғлиқ авария ҳолатлари бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, ташкилот раҳбарлари |
11. Атмосфера (ҳаво муҳити)нинг ҳолати ва таркибининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар |
35. | Табиий омиллар (бўронлар, қуюнлар, жала, сурункали ёмғирлар, момақалдироқ, сел оқимлари ва қор кўчкиси, сув тошқини, сув босиши, кучли қор ёғиши, кучли совуқ ва иссиқ, қурғоқчилик ва бошқалар)нинг аномал фаоллашувини юзага келтирувчи антропоген фаолият таъсирида иқлим ёки об-ҳавонинг кескин ўзгариши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
36. | Аҳолининг ҳаёт фаолиятига таъсир этиши билан одамларнинг хасталаниши ва соғлиғи ёмонлашувига олиб келувчи атмосферада ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган меъёрдан маълум даражада ошиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Гидрометеорология хизмати агентлиги |
37. | Аҳоли ҳаёт фаолиятига таъсир этиши билан одамлар хасталаниши ва соғлиғи ёмонлашувига олиб келувчи, шаҳарлардаги шовқин даражасининг рухсат этилган меъёрдан ошиши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
38. | Радиацион фон даражасининг меъёридан ошиши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
12. Гидросферадаги ҳолатларнинг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар (сув муҳити) |
39. | Одамлар ва ҳайвонларнинг касалланиши, соғлиғи ёмонлашуви ва ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келувчи сув манбаларининг тугагани ёки ифлослангани сабабли ичимлик суви етишмовчилиги ёки тугаши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзсувтаъминот» АЖ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
13. Транспортдаги авария ва ҳалокатлар |
40. | Темир йўл ва юк транспорт воситалари орқали ташиладиган кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг тарқалиши ёки тўкилиши билан боғлиқ авариялар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Транспорт назорати инспекцияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
41. | Темир йўл объектларига жиддий зарар етиши ва одамларнинг жароҳатланиши ва ўлимига сабаб бўлувчи авариялар ҳамда транспорт ҳаракатининг тўхтаб қолишига олиб келувчи таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
42. | Метрополитен объектларига жиддий зарар етиши ва метро транспортида одамларнинг жароҳатланишига сабаб бўлувчи авариялар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Тошкент метрополитени» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
43. | Аҳоли турар жойлари ва аэропортлардаги қидирув-қутқарув ишларини олиб борилиши талаб этиладиган, ҳаво кемаларининг шикастланиши ёки бузилишига, йўловчилар жароҳатланишига олиб келувчи авиация ҳалокатлари бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Транспорт вазирлиги Авиация ҳодисалари ва инцидентларни текшириш бўлими, Фуқаро авиацияси агентлиги |
44. | Одамларнинг жароҳатланиши ва ўлимига сабаб бўлувчи (жумладан, хавфли ёнувчи, портловчи ва заҳарли моддалар ташилиши ҳолатлари ва бошқалар) йўл-транспорт ҳодисалари бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Ички ишлар вазирлиги |
45. | Ишлаб чиқариш ходимларининг жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келувчи, кон-руда саноатида ва кўмир шахталарида авариялар, газ ва нефть маҳсулотларининг тарқалиши, тўкилиши, отилишига олиб келувчи нефть ва газ объектларидаги (кон, шахта) авариялар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси |
14. Потенциал хавфли объектлардаги авариялар |
46. | Одамларнинг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ саноат корхоналари ва коммуникацияларидаги, енгил ёнувчи ва портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш объектларидаги ёнғин (портлаш)лар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
47. | Ишлаб чиқариш ходимларининг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ ер ости ва тоғ иншоотлари, шахталардаги ёнғин (портлаш), қулаш бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси |
48. | Одамлар жароҳатланиши ва заҳарланиши билан боғлиқ ижтимоий — маиший ва маданий аҳамиятдаги, турар жой, бино ва иншоотларида юз берувчи ёнғинлар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
49. | Одамлар жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келувчи биологик объектларда хавфли моддаларнинг тарқалиши ва ёнғин (портлаш)лар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Ташкилотлар раҳбарлари |
50. | Ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолининг жароҳатланиши ёки ўлимига олиб келувчи кимёвий хавфли объектлардаги авариялар таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзкимёсаноат» АЖ |
51. | Одамларнинг жароҳатланиши ёки ўлими билан боғлиқ радиацион хавфли объектлардаги авариялар таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
52. | Одамларнинг жароҳатланиши ва заҳарланишига олиб келувчи қишлоқ хўжалиги объектлари ва майдонларидаги ёнғинлар ҳамда авариялар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
53. | Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи янги қурилаётган, реконструкция ва мукаммал таъмирланаётган объектлардаги авариялар таҳдиди | юқори, ўртача, мўътадил | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
54. | Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи, аҳоли пунктларининг электр энергиясидан узилиши билан боғлиқ энергетика объектларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Энергетика вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
55. | Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи диний муассасалардаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Дин ишлари бўйича қўмита |
56. | Одамлар ва ҳайвонларнинг жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи ўрмонзорлар, қир-адирликлар ва чўллардаги ёнғинлар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги |
57. | Одамлар жароҳатланиши ва ўлимига ёки ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келувчи портловчи моддаларни ташиш, сақлаш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш жараёнидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Божхона қўмитаси |
15. Атроф-муҳитдаги рухсат этилган меъёр(РЭМ)даги зарарли моддаларининг меъёридан ошиб кетиши |
58. | Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавфли таъсир этувчи, ўртача регионал фоннинг 100 карра ортиши натижасидаги РЭМ қайд этилмаган моддалар учун техноген моддаларнинг таркиби, фитотоксик нуқтаи назардан 50 РЭМ ва ундан кўп ёки санитар токсикологик нуқтаи назардан ёки 10 РЭМ ва ундан ортиқ фитотоксик, 50 РЭМ ва ундан кўп концентрациядаги пестицид таркибли юқори экстремал ифлосланувчи грунт/тупроқларда рухсат этилган концентрациянинг ошиши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги |
16. Радиоактив моддаларнинг ташланиши билан боғлиқ авария ҳолатлари |
59. | Экологик муҳитни мураккаблаштирувчи, шунингдек, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи радиоактив моддаларни ташиш, сақлаш ва ундан фойдаланишда рўй бериши мумкин бўлган авариялар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ташкилот раҳбарлари |
60. | Одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи меъёрдан юқори бўлган санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг аниқланиши билан боғлиқ авария бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Божхона қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ташкилот раҳбарлари |
61. | Одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ядро энергетикаси объектларида радиоактив моддаларнинг тарқалиши билан боғлиқ авария ҳолатлари бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Атом энергияси агентлиги, Фанлар академияси Ядро физика институти, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
62. | Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларига хавф солувчи трансчегаравий ядровий ёки радиациявий ифлосланиш хавфи бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
17. Бино, иншоотлар ва тоғ жинсларининг қулаши |
63. | Технологик аварияларга олиб келувчи ва ишлаб чиқаришни тўхтатишга сабаб бўлувчи, ходимлар ҳаётига хавф солувчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш аҳамиятидаги бино ва иншоотларнинг қулаши билан боғлиқ таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
64. | Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ижтимоий-маиший, маданий ва туризм аҳамиятидаги иншоотларнинг қулаши бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
65. | Тоғ ишларини тўхтатувчи ёки аварияларни юзага келтирувчи, ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган карьерлар ва конларда тоғ жинсларининг қулаши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси |
18. Электр таъминоти тизимлардаги авария ҳолатлари |
66. | Одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, жиҳозлар бузилишига, одамлар жароҳатланиши ва ўлимига олиб келувчи, электр энергияси ишлаб чиқаришни тўхтатувчи, саноат объектлари ва аҳоли пунктларида 18 соат ва ундан кўп муддатда электр таъминоти ўчишига сабаб бўлувчи атом электр станциялари, гидроэлектростанциялар, иссиқлик электростанцияларидаги ва иссиқлик марказларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Атом энергияси агентлиги |
67. | Аҳоли пунктлари ҳамда муҳим ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларида 18 соат ва ундан кўп муддатда электр энергияси таъминоти ўчишига сабаб бўлувчи ёки аҳоли ва ҳудудларга хавф солувчи муқобил электр станцияларидаги (қуёш, шамол ва бошқалар) авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Энергетика вазирлиги |
19. Ҳаёт фаолиятини таъминлашнинг коммунал тизимларидаги авария ҳолатлари |
68. | Аҳоли ҳаёт фаолиятининг издан чиқиши, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши билан боғлиқ оқова сув тизимларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
69. | Аҳоли ҳаёт фаолиятининг издан чиқиши, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти тизимларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
70. | Аҳоли ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлувчи, истеъмолчиларнинг газ таъминотидан узилиши билан боғлиқ магистраль ва коммунал газ қувурларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ |
20. Алоқа ва телекоммуникация тизимларидаги авария ҳолатлари |
71. | Корхона, ташкилот, муассасалар ва аҳоли пунктларининг маълум муддатга (12 соат ва ундан кўп) алоқа ва хабар бериш тизимидан ўчишига сабаб бўлувчи, телекоммуникация тармоқларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Рақамли технологиялар вазирлиги |
21. Саноат, оқова сувларини тозалаш иншоотларида авария ҳолатлари |
72. | Одамлар соғлиғига ва атроф табиий муҳитга зарар келтирувчи ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши билан боғлиқ, саноат корхоналаридаги оқова сувларни тозаловчи иншоотлардаги авариялари бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, «Ўзсувтаъминот» АЖ |
73. | Одамлар соғлиғига ва атроф табиий муҳитга зарар келтирувчи, ифлослантирувчи моддаларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилиши билан боғлиқ, газни тозалаш объектларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекнефтгаз» АЖ |
22. Гидродинамик авариялар |
74. | Қишлоқ хўжалиги майдонлари, транспорт ва коммуникациялар, иқтисодий ва ижтимоий объектлар, шунингдек, аҳоли яшаш жойларини сув босиш хавфини келтириб чиқарувчи, сув омборлари дамбалари, шлюзлар ва бошқа гидротехника иншоотларининг шикастланиши ёки энергетик мақсадда йиғилган сувларнинг авариявий чиқиб кетиши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
75. | Тоғ ишларини тўхтатувчи, ходимларнинг ҳаётига хавф солувчи, гилли массалар, пульпалар, оқма лойларни юзага келиши, шунингдек, фойдали қазилма конларни сув босиши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси |
76. | Иқтисодий ва ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли пунктларида сув босиши хавфини келтириб чиқарувчи, канал ва дарё қирғоқлари емирилиши бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
23. Нефть-газ саноат комплекслари тизимида авария ҳолатлари |
77. | Одамларнинг (шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимларининг) заҳарланиши ва жароҳатланишига олиб келувчи, очиқ нефть ва газ фонтанларининг юзага келиши, бурғилаш ускуналаридаги, фаол ва тўхтатилган нефть-газ қудуқларида авариялар бўйича таҳдидлар | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси |
78. | Одамларнинг (шу жумладан, ишлаб чиқариш ходимларининг) заҳарланиши ва жароҳатланишига, нефть-газ чиқиши (тарқалиши)га олиб келувчи, нефть сақлаш омборлари ва нефть базаларидаги авариялар бўйича таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
24. Сувдаги бахтсиз ҳодисалар |
79. | Одамларнинг жароҳатланиши ва уларнинг ўлими билан боғлиқ сувда юз берадиган ҳодисалар бўйича (ҳовузларда, истироҳат боғларидаги очиқ сув ҳавзаларида, каналларда, кўлларда, дарёларда) таҳдид | юқори, ўртача, мўътадил | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |