20.08.2025 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
07.03.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Баҳрайн Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БИТИМ

Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Баҳрайн Подшоҳлиги Ҳукумати (кейинги ўринларда алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар),
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни янада ривожлантиришни рағбатлантириш истагини билдириб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз давлатлари ҳудудига амалдаги дипломатик паспорт эгалари бўлган фуқароларининг киришини енгиллаштириш мақсадида,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда

Амалдаги дипломатик паспортга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳамда Баҳрайн Подшоҳлиги фуқаролари Томонлар давлати ҳудудига илк кирган санадан бошлаб исталган бир юз саксон (180) кун ичида тўқсон (90) кундан ошмаган муддатда кўп марталик виза расмийлаштириш мажбуриятидан озод қилинган ҳолда ушбу Томон давлати ҳудудига кириш, чиқиш, транзит ўтиш ҳамда вақтинчалик бўлиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда

Ҳар бир Томоннинг амалдаги дипломатик паспортига эга бўлган, бошқа Томон ҳудудидаги дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси ходимлари сифатида тайинланган фуқаролари, шу жумладан, уларнинг оила аъзолари бошқа Томон ҳудудига киришдан олдин ушбу давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ виза олишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда

Ҳар бир Томоннинг амалдаги дипломатик паспорти бўлган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига халқаро ташиш учун мўлжалланган исталган чегара ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда

Томонлар фуқаролари томонидан тақдим этилган паспортларнинг амал қилиш муддати бошқа Томон давлати ҳудудига кирган санада камида олти (6) ойни ташкил этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда

Томонлар дипломатик каналлар орқали мазкур Битим кучга киргунга қадар (30) кундан кечиктирмай ўзларининг амалдаги дипломатик паспортлари намуналарини алмашадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти Томонлардан бири паспортнинг янги намунасини жорий этган ёки алмаштирилган паспортларни ўзгартирган тақдирда, бошқа Томон янги ёки ўзгартирилган паспортлар кучга кирган санадан ўттиз (30) кун олдин дипломатик каналлар орқали бундай ўзгартиришлар тўғрисида хабардор қилинади. Хабарнома янги ёки ўзгартирилган ҳужжатларнинг намунасини ва уларнинг қўлланилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда

Ҳар бир Томон давлатларининг дипломатик паспорт эгалари бўлган фуқаролари бошқа Томон давлат ҳудудида бўлиб туриш давомида ушбу Томон давлатининг амалдаги қонунчилигига риоя қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда

Дипломатик паспорт бошқа Томон давлати ҳудудида йўқолган ёки шикастланган тақдирда, жабрланган дипломатик паспорт эгаси ўз мамлакатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига, ваколатхона эса ушбу Томоннинг ваколатли органларига хабар беради. Тегишли дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ўз фуқаросига янги паспорт ёки вақтинчалик саёҳат ҳужжатини беради ва бу ҳақда қабул қилувчи давлат органларини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда

Ҳар бир Томон исталмаган деб ҳисоблаши мумкин бўлган амалдаги дипломатик паспортга эга бўлган бошқа Томон давлатининг фуқароларига ўз давлати ҳудудига киришини рад этиш ёки бўлиб туриш муддатини қисқартириш ёхуд тугатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда

Дипломатик паспортга эга бўлган ҳар бир Томон давлатининг фуқароларига ушбу фаолиятга тегишли ҳар икки давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ талаб қилинадиган визани олмасдан туриб бошқа Давлатда бирон бир касбий ёки тижорат фаолияти билан шуғулланиши ёки ўқишни амалга ошириши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимнинг амалга оширилиши ҳар қандай Томон тарафидан жамоат тартиби, жамоат хавфсизлиги ёки жамоат саломатлиги сабабларига кўра қисман ёки тўлиқ вақтинча тўхтатилиши мумкин. Мазкур Битимнинг амал қилишини тўхтатиб қўйган Томон бошқа Томонни тўхтатиб туришдан (48) соат олдин дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимнинг амал қилишини тўхтатиб туриш бошқа Томоннинг ҳудудига унинг амал қилишини тўхтатиб туришдан олдин аллақачон кириб келган фуқароларнинг ҳуқуқларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган халқаро шартномалар ва конвенциялардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай келишмовчиликлар Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан дўстона ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан мазкур Битимга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ҳар қандай ўзгартириш ушбу Битимнинг ажралмас қисмини ташкил этувчи баённома шаклида киритилади. Бундай ўзгартиришлар ушбу Битимнинг 14-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Томонлар дипломатик каналлар орқали унинг кучга кириши учун ўзларининг миллий қонунчилигида назарда тутилган барча ички давлат тартиб-таомилларни якунлаганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб ўттизинчи (30) кунда кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва ҳар бир Томон ушбу Битимни дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин, бундай хабарнома олинган кундан ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради. Тугатиш бошқа Томон давлати ҳудудига олдин кирган фуқароларнинг ҳуқуқларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Манама шаҳрида, 2025 йил 20 августда, икки (2) асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талқин қилишда тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)