02.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3845
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 02.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3845
Дата вступления в силу
03.06.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Суғурта агентлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3845]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суғурта агентлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур буйруққа илованинг 4, 10 ва 17-бандлари ҳамда 23-бандининг тўққизинчи хатбошиси ушбу буйруқ кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор Д. ЛИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 20 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-сон

Келишилди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 2 апрель

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 2 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 1 апрель
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 19 февраль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 16 февраль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 20 апрелдаги 14-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта агентлари тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта агентлари фаолиятига доир талабларни белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти — суғурталовчи номидан ва унинг топшириғига биноан суғурта шартномасини тузишни ҳамда унинг бажарилишини ташкил этишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топшириқ шартномаси (агент битими) — суғурталовчи ва суғурта агенти ўртасида ёзма ёки электрон шаклда тузилган шартнома бўлиб, унга кўра суғурта агенти суғурталовчи номидан ва унинг топшириғига асосан ҳамда у томонидан берилган ваколатлар доирасида ҳақ эвазига суғурта шартномаларини тузиш ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан воситачилик хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
воситачилик ҳақи — суғурта агентига суғурта турлари бўйича воситачилик хизматини кўрсатганлик учун ушбу Низом билан белгиланган миқдорнинг максимал чегараси доирасида суғурта мукофотидан улуш сифатида суғурталовчи томонидан тўланадиган тўлов;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган суғурта бозори маълумотларини ҳисобга олиш ва истеъмолчиларга электрон суғурта хизматларини кўрсатиш имкониятини таъминловчи ягона тизим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суғурта агенти бир вақтнинг ўзида суғурталовчининг бошқарув ва назорат органлари аъзолари ва раҳбарлари, шунингдек ходими сифатида иш юритиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Суғурта агенти суғурта шартномаларини тузиш ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан воситачилик хизматларини суғурталовчининг ёки ўзининг дастурий таъминоти (ахборот тизимлари) орқали электрон шаклда амалга ошириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, суғурта агентининг дастурий таъминотида (ахборот тизимида) тузилган суғурта шартномалари (полислари) тўғрисидаги маълумотлар ўзаро интеграция орқали Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими сўровига кўра суғурта агенти томонидан юборилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Суғурта агенти фақат ўзи билан топшириқ шартномаси (агент битими) тузган суғурталовчининг реестрига киритилганидан кейин ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бунда, топшириқ шартномаси (агент битими) тузилган кундан бошлаб бир кун ичида суғурталовчи томонидан Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд этилади ва суғурта агентига ID рақам берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топшириқ шартномаси (агент битими) бекор қилинган ҳолларда у бекор қилинган кундан бошлаб бир кун ичида суғурталовчи томонидан Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида бу ҳақида қайд киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жисмоний шахс бўлган суғурта агенти ўз номига, яқин қариндошлари (ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, эри, хотини, фарзандлари, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобоси, бувиси, неваралари, шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) номига суғурта шартномалари бўйича ҳужжатлар ёзишга, шунингдек ўз фойдасига суғурта шартномалари тузишга ҳамда бунда мазкур суғурта шартномаси бўйича суғурта агенти сифатида иш юритишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс бўлган суғурта агентлари суғурта қилдирувчи сифатида иштирок этадиган суғурта шартномаларида суғурта агенти сифатида иш юритишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Суғурта агентининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган вазифаларини бошқа ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга ошириш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Банк кредитлари билан боғлиқ суғурта шартномалари тузилишида (банкнинг ўз тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш шартномалари бундан мустасно) кредит берувчи тижорат банки Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган суғурталовчилар номидан суғурта шартномаси тузилишини ташкил этиш бўйича фаолиятини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки ва суғурталовчиларнинг бош офислари ўртасида тузилган топшириқ шартномасига (агент битимига) асосан тижорат банкининг барча ҳудудий бўлинмалари суғурта агенти ҳисобланади. Бунда, суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан ихтиёрий равишда танланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта шартномаларини тузиш ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан банкнинг воситачилик хизматлари фақат мазкур банкнинг дастурий таъминоти (ахборот тизими) орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк кредити билан боғлиқ суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи танлаган суғурталовчи билан тижорат банки ўртасида топшириқ шартномаси (агент битими) тузилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи ўзи танлаган суғурталовчи билан суғурта шартномасини суғурта агенти иштирокисиз тўғридан-тўғри тузади. Бунда, тузилган суғурта шартномаси банкнинг суғурта шартномаси бўйича талабларига жавоб бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Банк кредитлари билан боғлиқ суғурта шартномаларининг тузилишида наф олувчи ҳисобланган тижорат банкидан бошқа шахсларнинг суғурта агенти сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Суғурталовчи ва суғурта агенти ўртасида топшириқ шартномасини (агент битимини) тузиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Суғурта агенти суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномаси (агент битими) асосида суғурталовчининг номидан ва унинг топшириғига биноан суғурта шартномасини тузиш ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича воситачилик фаолиятини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Топшириқ шартномаси (агент битими) юридик ёки жисмоний шахс бўлган суғурта агенти ва суғурталовчи ўртасидаги келишувга асосан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Суғурталовчи топшириқ шартномаси (агент битими) тузгунга қадар суғурта агенти бўлишга номзод жисмоний шахсни ёки юридик шахснинг раҳбари ёхуд ходимини ўз маблағлари ҳисобидан ўзи томонидан тасдиқланган 12 соатдан кам бўлмаган суғурта агентларини тайёрлаш курси бўйича малакасини ошириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта агенти юридик шахс бўлганда унинг штатида суғурта агентларини тайёрлаш курсидан ўтган раҳбар ёки ходим доимий равишда бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Суғурта агентлари фаолиятини амалга ошириш тартиби ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Суғурта агентларининг фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномасини тузиш учун мижозларни қидириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи, суғурта хизматлари ва маҳсулотлари, суғурта қоидалари ва шартномаларининг талаб ҳамда шартлари тўғрисидаги ахборотни суғурта қилдирувчиларга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномасини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни суғурта қилдирувчидан олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномасини (суғурта полисини) тузиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ёки расмийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта даъволарини ҳал қилиш жараёнида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида ва сифатли алмашинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли келишув мавжуд бўлганда суғурталовчининг топшириғи бўйича ва унинг ҳисобидан суғурта товонларини (тўловларини) тўланишини ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг дастурий таъминоти (ахборот тизими) орқали суғурта шартномаларини тузиш ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахс бўлган суғурта агенти мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини (call-марказ, интерактив мулоқот тизими ва бошқалар) узлуксиз равишда кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фаолиятини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа хизматларни кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Суғурта агенти суғурта шартномасини тузишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчининг манфаатларидан келиб чиқиб ваколатли давлат органи томонидан белгиланган суғурта шартномасининг шартларига қўйиладиган энг кам талабларга риоя қилинишини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта хизматлари кўрсатилишининг сифати бўйича ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган суғурталовчилар рейтинги билан суғурта қилдирувчиларни таништириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Суғурта агентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари суғурталовчи билан тузиладиган топшириқ шартномасида (агент битимида) белгиланади ва суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган суғурта агентининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига зид бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Топшириқ шартномаси (агент битими) қуйидаги муҳим шартларни назарда тутиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топшириқ шартномаси (агент битими) тузилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи томонидан суғурта агентига берилган ваколатлар доирасида суғурта шартномаси тузилиши мумкин бўлган суғурта турлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта турлари бўйича воситачилик ҳақининг миқдорлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи ва суғурта агентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топшириқ шартномаси (агент битими) мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда томонларнинг жавобгарлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низоларни ҳал қилиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
томонларнинг реквизитлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Суғурта агенти воситачилигида тузилган суғурта шартномалари бўйича воситачилик ҳақи суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган суғурта мукофотларининг 25 фоизидан ошмаган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Топшириқ шартномаси (агент битими) асосида суғурта агентлари иштирокида тузилган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчиларнинг ходимларига агент битимида кўрсатилган воситачилик хизматлари учун ҳамда унда кўрсатилган усулда ҳақ тўлаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Суғурта шартномалари муддатидан олдин бекор қилинганда суғурта шартномалари бўйича воситачилик ҳақи суғурта агенти томонидан суғурталовчига суғурта шартномасининг муддати ўтмаган даврига мутаносиб миқдорда қайтарилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Топшириқ шартномасидаги (агент битимидаги) ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда ушбу битим доирасида тузилган суғурта шартномалари бўйича воситачилик хизматлари учинчи шахсга ўтказилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Электрон суғурта шартномаларининг (суғурта полисларининг) ҳисоби Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3571, 2024 йил 11 ноябрь) белгиланган тартибда юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Топшириқ шартномаси (агент битими) бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги енгиб бўлмас куч (форс-мажор), шу жумладан ёнғин, табиий офатлар, урушлар, ҳар қандай тусдаги ҳарбий ҳаракатлар, умумий иш ташлашлар, қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатлари, авариялар туфайли юз берганда, агар бу ҳолатлар топшириқ шартномасининг (агент битимининг) бажарилишига бевосита таъсир кўрсатган бўлса, топшириқ шартномаси (агент битими) тарафлари жавобгарликдан озод қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, топшириқ шартномаси (агент битими) бўйича мажбуриятларни бажариш муддати бундай ҳолатлар мавжуд бўладиган вақтга мутаносиб тарзда узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Суғурта агентлари фаолиятини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Суғурта агентлари фаолияти устидан назоратни топшириқ шартномасига (агент битимига) мувофиқ суғурталовчи амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Суғурталовчи томонидан суғурта агентлари фаолияти ҳар олти ойда камида бир марта мониторингдан ўтказилади. Мониторинг жараёнида қуйидаги масалалар ўрганилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти фаолиятининг ҳаққонийлиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агентлари воситачилигида тузилган суғурта шартномаларининг (суғурта полисларининг) ва улар бўйича амалга оширилган операцияларнинг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта шартномалари (суғурта полислари) бўйича суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган суғурта мукофотларининг ҳисоби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агентлари воситачилигида тузилган суғурта шартномаларининг (суғурта полисларининг) ҳисоби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчига топширилган ва суғурта қилдирувчиларга берилган ҳужжатлардаги ёзувларнинг мослиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти воситачилигида тузилган суғурта шартномалари муддатидан олдин бекор қилинганда суғурта агенти томонидан воситачилик ҳақи суғурта шартномасининг муддати ўтмаган даврига мутаносиб миқдорда суғурталовчига қайтарилганлигининг ҳисоби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти томонидан топшириқ шартномасига (агент битимига) мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ бошқа масалалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мониторинг якуни бўйича суғурталовчи томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда суғурталовчи ва суғурта агенти томонидан имзоланади. Агар суғурта агенти далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрисида далолатномага холислар иштирокида тегишли ёзув киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатномани сақлаш муддати беш йилни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Суғурта агенти томонидан ушбу Низомда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя қилинмаганда ушбу суғурта агенти воситачилигида тузилган суғурта шартномаларини Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини расмийлаштириш Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3571, 2024 йил 11 ноябрь) мувофиқ тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Суғурталовчи топшириқ шартномасини (агент битимини) қуйидаги ҳолларда бекор қилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан асоссиз равишда бош тортилганлиги тасдиқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топшириқ шартномаси (агент битими) амал қилиш даврида олти ой давомида воситачилик фаолияти амалга оширилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти — жисмоний шахс вафот этганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз ёки муомалага лаёқатсиз (муомала лаёқати чекланган) деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти — юридик шахс қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилганда ёки тугатилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жавобгарликка тортилган суғурта агенти — жисмоний шахсга нисбатан суғурта агенти фаолиятини давом эттириш имкониятини истисно қилувчи суд ҳужжати қонуний кучга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг дастурий таъминоти (ахборот тизими) орқали суғурта шартномаларини тузиш ва бажарилишини ташкил этиш юзасидан воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахс бўлган суғурта агенти мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини (call-марказ, интерактив мулоқот тизими ва бошқалар) узлуксиз равишда кўрсатмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг лицензияси бекор қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти инсофсиз суғурта агентлари реестрига киритилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта агенти томонидан қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ваколатли давлат органи ёки суднинг суғурталовчи лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган тақдирда суғурталовчи бу ҳақида суғурта агентларини шу куннинг ўзида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ваколатли давлат органи суғурталовчилар билан суғурта агентлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомда келтирилган фаолиятни суғурта агентлари томонидан лозим даражада бажарилишини суғурталовчи иштирокида ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчидан суғурта агентлари фаолиятига доир ахборотларни сўраб олиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ваколатли давлат органи томонидан инсофсиз суғурта агентларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида барча фойдаланувчилар учун очиқ эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Суғурта агенти қуйидаги ҳолларда реестрга киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
била туриб ёлғон ёки сохта ҳужжатлар асосида суғурта шартномаларини тузганлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд томонидан топшириқ шартномаси (агент битими) шартларини бажармаганликда ёки лозим даражада бажармаганликда айбдор деб топилганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берганда суғурталовчи мазкур ҳолатлар унга маълум бўлган пайтдан эътиборан беш кун ичида ваколатли давлат органини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрга суғурта агентлари бир йил муддатга ёки суднинг қарорида кўрсатилган муддатга киритилади. Ушбу муддат тугаганидан кейин суғурта агенти реестрдан чиқарилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрга суғурта агенти ваколатли давлат органининг қарорига асосан киритилади ҳамда ушбу қарор юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 10/26/3845/0549-сон)