ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Марказ фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш |
||||
|
1. |
Марказ фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган 2026-2027 йиллар учун фаолият режасини Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамда Япония фондини (JF) жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш. |
1. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамда Япония фонди (JF) билан музокаралар ўтказиш. |
2026 йил июнь |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон-Япония маркази |
|
2. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Япония фонди (JF) таклифларини ўрганган ҳолда, Марказнинг 2026-2027 йилларга мўлжалланган фаолият режасини тайёрлаш. |
2026 йил август |
|||
|
2. |
Курслар ва янги йўналишлар доирасини кенгайтириш ҳисобидан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
1. Ўқув дастурини ишлаб чиқиш. 2. Малака ошириш бўйича семинарларни ташкил этиш. 3. PMP, CAPM, PMI-RMP, CFA ва бошқа халқаро даражалардаги сертификатларни олиш учун ўқув дастурларини жорий этиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
3. |
Ўзбекистон-Япония маркази битирувчиларидан самарали фойдаланиш, улар билан ҳамкорликда тадбиркорлик курслари ва лойиҳаларини яратиш ва амалга ошириш. |
1. Битирувчилар бизнес-клубини ташкил этиш. 2. Фаол битирувчилар иштирокида маҳорат сабоқлари ва тренинглар ўтказиш. 3. Битирувчилар билан ҳамкорликда тадбиркорлик курслари ва лойиҳаларини яратиш ва амалга ошириш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
4. |
Корпоратив семинарлар ва машғулотлар сонини ошириш. |
1. Корпоратив семинарлар ўтказиш учун маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш. 2. Корпоратив машғулот ва семинарлар ўтказиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
5. |
Марказ фаолиятини оммалаштириш. |
1. Матбуотда чиқишлар, брифинглар ва бошқа тадбирлар учун контент тайёрлаш. 2. Медиа компаниялар, PR агентликлар ва етакчи нашриётлар билан ҳамкорлик ўрнатиш. 3. Тадбирларни ўтказиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
|
6. |
Қулай таълим имкониятларини яратиш мақсадида етакчи халқаро онлайн таълим платформаларида (Coursera, Edx, Udemy) онлайн-курсларни ташкил этиш. |
1. Етакчи онлайн таълим платформалар билан ҳамкорлик ўрнатиш. 2. Дастурларни тайёрлаш, мультимедиа материалларини яратиш. 3. Ўзбекистон-Япония маркази маблағлари ҳисобидан марказнинг ўз онлайн платформасини яратиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги |
|
7. |
Марказнинг Бухоро шаҳридаги филиалини модернизация қилиш, фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва янги йўналишларни ташкил қилиш. |
1. Бухоро филиалининг жорий фаолиятини баҳолаш. 2. Филиални модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш. 3. Талаб юқори йўналишлар бўйича янги ўқув курсларини ташкил этиш. 4. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, ресурслар ва инфратузилмани кенгайтириш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
8. |
Марказнинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги филиалини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш режасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш. |
1. Фарғона вилоятидаги эҳтиёжларни ўрганиш. 2. Жойлашув ва инфратузилмани аниқлаш. 3. Ўқув йўналишларини белгилаш ва фаолиятни йўлга қўйиш режасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш. |
2026-2027 йиллар |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон-Япония маркази |
|
II. Академик ҳамкорлик ва олий таълим соҳасидаги лойиҳалар |
||||
|
9. |
Япония олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнлари, мослашув ва академик талаблар бўйича тавсиялар бериш учун ўқув тадбирларини ташкил қилиш. |
1. Япония олий таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнлари, мослашув ва академик талаблар бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. 2. Тадбирларни ташкил этиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
10. |
Ўзбекистон-Япония маркази битирувчиларининг Японияга тўқимачилик соҳасида япон тажрибасини ўрганишга қаратилган ўқув ва амалий ташрифини ташкиллаштириш. |
1. Япониялик ҳамкорлар билан ушбу ташрифни мувофиқлаштириш масаласини муҳокама қилиш. |
2026 йил август |
Ўзбекистон-Япония маркази, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
2. Ўзбекистон-Япония маркази битирувчилари орасидан 10 нафар номзодни танлаш. |
2026 йил октябрь |
|||
|
3. Японияда компаниялар билан учрашувлар ва тадбиркорлик тармоғи тадбирларига тайёргарлик кўриш. |
2026 йил октябрь |
|||
|
4. Виза учун ҳужжатларни топшириш. |
2026 йил ноябрь |
|||
|
5. Японияга ташрифни амалга ошириш. |
2026 йил ноябрь |
|||
|
6. Тўқимачилик соҳасида Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигини ошириш борасида очиқ семинар ташкил этиш. |
2026 йил ноябрь |
|||
|
11. |
2026 йилда Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Япония таълим кўргазмасини ўтказиш. |
1. Ташкилотчилар, Нагоя университети ва Тсукуба университети билан музокаралар ўтказиш. 2. Тадбир ўтказиладиган ҳудудларни белгилаш. 3. Кўргазмани Япония университетлари ва Ўзбекистондаги иштирокчилар ўртасида кенг оммалаштириш. 4. Тадбир логистикасига тайёргарлик кўриш ва мактабларга ташрифларни режалаштириш. 5. Тадбирни ташкил этиш. |
2026 йил давомида |
Ўзбекистон-Япония маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
III. Савдо-иқтисодий ва институционал ҳамкорлик |
||||
|
12. |
Ўзбекистон-Япония маркази ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, JETRO, Япония ва Ўзбекистон уюшмалари ҳамда бизнес доиралари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш. |
1. Меморандумлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни имзолаш. 2. Япония бизнес доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ва Ўзбекистон бизнес доиралари вакилларининг Японияга сафарларини ташкил этишга кўмаклашиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
13. |
Ўзбекистон тадбиркорлари ва корхоналарининг Японияда бўлиб ўтадиган кўргазмаларга ташрифини ташкил этиш. |
1. Ташриф дастурини ишлаб чиқиш. 2. Етакчи компаниялар, Марказ битирувчилари орасидан ташриф иштирокчилари рўйхатини тузиш. 3. Ҳужжатларни расмийлаштириш, бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш. 4. Ташрифни амалга ошириш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
14. |
Ўзбекистон корхоналари ва тадбиркорлари вакиллари учун Японияда ўқув амалиётини ташкил этиш. |
1. Амалиёт учун номзодларни саралаш. 2. Етакчи компаниялар, Марказ битирувчилари орасидан ташриф иштирокчилари рўйхатини тузиш. 3. Ҳужжатларни расмийлаштириш, бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш. 4. Бизнес-сафарни ташкил этиш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Савдо-саноат палатаси |
|
15. |
Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги бизнес ҳамкорлик бўйича ҳар йиллик «Uzbekistan-Japan Business Forum» тадбирини ташкил этиш. |
1. Бизнес-форум дастурини тайёрлаш, иштирокчиларни жалб этиш. 2. Ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш. 3. Форумни ўтказиш. |
2026-2027 йиллар |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон-Япония маркази |
|
IV. Тадбиркорлик бўйича таълим дастурлари ва амалий тадбирлар |
||||
|
16. |
Professional Management Programme (PMP) таълим дастурини ўзбек тилида кенгайтириш. |
1. Таълим дастурини ишлаб чиқиш. 2. Маҳаллий ва Япония ўқитувчиларининг тақсимланиши ва бюджетини режалаштириш. 3. Ўқув дарсларини амалга ошириш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази, Савдо-саноат палатаси |
|
17. |
Keiei-juku дастурини Япониянинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда семинарлар ва илғор таълим ечимлари асосида тадбиркорларнинг билимини оширишга қаратилган янги дастурга трансформация қилиш. |
1. Трансформация учун JICA, ҳамкорлар ва масъул идоралар билан муҳокама қилиш. 2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Ўқув дарсларини амалга ошириш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
18. |
Seminar series дастури битирувчиларининг Японияга ташрифини ташкил этиш. |
1. Сафар дастурини ишлаб чиқиш. |
2026 йил ноябрь |
Ўзбекистон-Япония маркази, Савдо-саноат палатаси |
|
2. Ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш. |
2027 йил май |
|||
|
3. Японияга ташрифни амалга ошириш. |
келишилган муддатларда |
|||
|
19. |
Япониянинг етакчи университети (бизнес мактаби) билан ҳамкорликда «Executive Business Education» дастурини ташкил этиш. |
1. Ҳамкорлик ўрнатиш. 2. Дастурни ишлаб чиқиш. 3. Ўқув дастурини ташкил қилиш ва амалга ошириш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |
|
20. |
Марказий Осиёдаги йирик бизнес таълим марказлари ва институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш. |
1. Йирик бизнес таълим марказлари ва институтлар рўйхатини шакллантириш. 2. Ҳамкорлик ўрнатиш чораларини кўриш. |
2026-2027 йиллар |
Ўзбекистон-Япония маркази |