26.05.2026 йилдаги ПҚ-204-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларига ишончли рақамли молиявий инфратузилма яратиш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатишни жорий этиш орқали уларнинг оммабоплигини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар 2030 йилга қадар рақамли инфратузилма яратиш орқали молиявий хизматлар оммабоплигини оширишнинг мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) кичик ва ўрта бизнес субъектларига ажратиладиган кредитлар портфелини 3 бараварга ошириб, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 20 фоизга чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) банклар томонидан таъминотсиз онлайн микрокредитларни ўртача 1 соат ичида ажратиш имконини яратиш ва ушбу микрокредитлар улушини 60 фоизга чиқариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) кредит тарихига эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Рақамли молиявий платформа ва муқобил скорингни жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Марказий банкнинг кичик ва ўрта бизнес субъектларига молиявий хизматлар кўрсатишга оид қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 июлга қадар кредит олиш учун ариза бериш ҳамда мазкур ариза бўйича бир нечта банкларнинг таклифларини олиш имконини берувчи рақамли молиявий платформа (кейинги ўринларда — Платформа)ни ишга тушириш. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) кичик ва ўрта бизнес субъектларига тааллуқли маълумотлар Платформа орқали 1-иловага мувофиқ «Рақамли ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасидан олинади ва банкларга тақдим этилади. Бунда ушбу маълумотлар 2027 йил 1 июнга қадар беғараз асосда олинади ва тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Платформада қайта ишланган ва тақдим этилган маълумотлар асосида банклар ўзларининг ички қоидаларидан келиб чиқиб, тижорат таклифларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига танлаб олиш ва фойдаланиш учун тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 декабрдан бошлаб сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда Платформа доирасида муқобил скоринг моделини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тижорат банклари томонидан икки ой муддатда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва «ўсиш нуқталари»ни ҳисобга олган ҳолда бизнес ғояларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш имкониятларини шакллантириш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «AI маслаҳатчи» дастурини ишга тушириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, муқобил скоринг моделини яратиш ва қўллаш доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2-иловада келтирилган маълумотлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) 2028 йил 1 июнга қадар ташкилотларнинг захира маълумотлар базаларидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда масофадан туриб ҳимояланган алоқа каналлари орқали тўғридан-тўғри беғараз асосда олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) 2028 йил 1 июндан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) скоринг натижалари скоринг ўтказилган субъект ва банкларга ўрнатилган тартибда кредит бюролари орқали тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Платформани юритиш ва муқобил скоринг ўтказиш мақсадида Марказий банк ҳузуридаги «Ахборотлаштириш бош маркази» МЧЖ иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклида алоҳида юридик шахс (кейинги ўринларда — Платформа оператори) ташкил этишга рухсат берилсин. Бунда Платформа операторининг ахборот тизимлари ва ресурслари «Ахборотлаштириш бош маркази» МЧЖда жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Кичик бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, 2026 йил 1 июлдан бошлаб «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида қўшимча равишда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) аввал Дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан қуйидагилар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) кичик тадбиркорлик субъектларига кредит (лизинг) миқдоридан қатъи назар, унинг 5 миллиард сўмгача қисми учун белгиланган тартибда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ҳар йили Дастур асосида қўллаб-қувватланган, ўз фаолиятини кенгайтирган ва юқори кўрсаткичга эга бўлган 100 та тадбиркорлик субъектига фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартларни ва яшил технологияларни жорий этиш билан боғлиқ харажатлари учун 300 миллион сўмгача грант.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Марказий банк:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 августга қадар мазкур қарорга 2-иловадаги маълумотларни тақдим этувчи ташкилотлар билан биргаликда муқобил скоринг доирасида маълумот алмашинувига оид технологик йўриқномаларни тасдиқласин ҳамда маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 августга қадар ўз маълумотлар базасидан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни молиявий технологиялар бозори иштирокчиларига тақдим этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2027 йил 1 майга қадар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш жараёнида уларнинг тўлов қобилиятини мазкур қарорга 2-иловада келтирилган тегишли маълумотлар асосида баҳолаш имконини берувчи скоринг моделини тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2028 йил 1 апрелга қадар нобанк кредит ташкилотлари, лизинг компаниялари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари хизматларини Платформага улаш имкониятини яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Платформа оператори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳар икки йилда камида бир маротаба:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Платформанинг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича «Киберхавфсизлик маркази» ДМда экспертизадан ўтказилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ўзи томонидан рақамлаштириш талабларига риоя этилиши бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан аудитдан ўтказилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳар чоракда Платформа орқали тақдим этилган кредит таклифлари натижаларини таҳлил қилиб, Марказий банкка мониторинг қилиш учун тақдим этиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ваколатлар, вазифалар ва қўллаб-қувватлаш механизмларини ягона тизим ва ваколатли органда жамлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Компания икки ой муддатда грант тақдим этиладиган 100 та тадбиркорлик субъектини аниқлаш тартибини тасдиқласин ҳамда ҳар йили май ойига қадар грантлар тақдим этиладиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини жамоатчиликка эълон қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Марказий банк раиси Т.А. Ишметов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 26 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-204-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПҚ-204-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли молиявий платформа орқали «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформасидан олинадиган ва тақдим этиладиган маълумотлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Маълумотлар тўплами таркиби

Маълумотлар тўплами номи*

Маълумот тақдим этишга масъуллар**

1.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлса), туғилган йили, ойи, санаси ва жойи, жинси***

Шахсга доир умумий маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

2.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами***

Паспорт маълумотлари

3.

Рўйхатга олинган сана***

Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсга оид маълумотлар

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

4.

Номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият соҳаси***

5.

Муассислар ва устав капиталидаги улуш тўғрисидаги маълумотлар***

6.

Юридик шахс тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгариш тарихи***

7.

Юридик манзил***

Солиқ қўмитаси

8.

Бизнес юритишнинг ҳақиқий ҳудуди***

9.

Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахснинг идентификация рақами (ЖШШИР ва СТИР), шу жумладан, жисмоний ёки юридик шахс бўлган муассис ва раҳбарлар бўйича шахсни тасдиқловчи маълумотлар***

10.

Тадбиркорлик субъектлари тоифаси тўғрисидаги маълумотлар***

11.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тўғрисидаги маълумотлар

12.

Ишчилар сони

13.

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи

Даромадлар ва солиқ ҳисоботи тўғрисидаги маълумотлар

Солиқ қўмитаси

14.

Ҳисобланган ва тўланган фойда солиғи

15.

Айланмадан олинадиган солиқ

16.

Жисмоний ва юридик шахснинг сотишдан тушган даромади тўғрисида маълумот (фискал чек ва ҳисоб-фактуралар юзасидан)

17.

Солиқлар бўйича қарздорлик тўғрисида, жумладан, муассис ва раҳбарнинг солиқ қарздорликлари тўғрисида маълумот

18.

Ўтган йилги 1-шакл — барча майдонлар

19.

Ўтган йилги 2-шакл — барча майдонлар

20.

Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар:***

юридик манзили;

объектга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган сана;

улушдор иштирокчилар ва уларнинг сони тўғрисидаги маълумотлар;

кадастр рақами;

объект майдони;

кўчмас мулк объекти (турар ёки нотурар жой, бино, иншоот ёки ер участкаси)

Мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар

Кадастр агентлиги

21.

Кўчар мулк тўғрисидаги маълумотлар:***

автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқарилган йили, маркаси, рўйхатдан ўтказиш рақами, эгаси)

Ички ишлар вазирлиги

22.

Кўчар ва кўчмас мулкнинг гарови (закалати) тўғрисидаги маълумотлар***

Марказий банк,

«Гаров реестри» МЧЖ

23.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси тўғрисида маълумот

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

24.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги техникалар тўғрисида маълумот

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

25.

Раҳбарнинг иш стажи тўғрисидаги маълумотлар

Меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

26.

Кредит тарихи давомийлиги ва кредит ҳисоботи (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича)

Кредит тарихи маълумотлари

Марказий банк

27.

Кредит бюро ҳисоботи, жумладан, муассис ва раҳбар бўйича ҳисобот

«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси,

«CRIF кредит-ахборот хизматлари» кредит бюроси

28.

Банкларда очиқ ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумот

Банк маълумотлари

Марказий банк

29.

Асосий ҳисобварақ мавжудлиги

30.

Асосий банк ҳисобварағи очилган сана

31.

Охирги транзакция санаси

32.

Айланмалар ҳажми

33.

2-сонли картотека бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжудлиги

34.

Транзакция маълумотлари

35.

Судланганлик ҳолати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (маъмурий ва жиноий, жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Судланганлик ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

36.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлардан қарздорлик борлиги тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар

37.

Электр таъминоти хизматлари истеъмоли ва тўловлари тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича)

Коммунал хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ўзэнергосотиш» АЖ

38.

Газ таъминоти хизматлари истеъмоли ва тўловлари тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича)

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

39.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари истеъмоли ва тўловлари тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича)

«Ўзсувтаъминот» АЖ

40.

Санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун тўлов маълумотлари (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича)

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

41.

Товарлар экспорти ва импорти ҳажми;

божхона операциялари бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар

Товар экспорти ва импорти ҳажми тўғрисидаги маълумотлар

Божхона қўмитаси

42.

Ундирувчи сифатида ижро ҳаракатларини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Ижро ишини юритиш тўғрисидаги маълумотлар

Мажбурий ижро бюроси

43.

Қарздор сифатида ижро ҳаракатларини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар, жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар

44.

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги маълумотлар

45.

Алимент қарздорлик суммалари тўғрисидаги маълумотлар

46.

Қурилиш ташкилотлари рейтинги

Қурилиш ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар

«Шаффоф қурилиш» МАТ

47.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектга рухсатнома

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Муассис ва раҳбар тўғрисидаги маълумотлар шахсга доир маълумотлар субъектининг розилиги асосида олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Маълумотлар тўпламларини тақдим этувчи ташкилотлар раҳбарлари ушбу маълумотларнинг тўлиқлиги, тизимлаштирилганлиги, ишончлилиги ва аниқлигига масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*** Мазкур маълумотларни улар олинган санадан бошлаб 20 кунга қадар Платформа базасида сақлашга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПҚ-204-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муқобил скоринг доирасида алмашиладиган маълумотлар тўпламлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Маълумотлар тўплами таркиби

Маълумотлар тўплами номи*

Маълумотларни олиш даврийлиги

Маълумот тақдим этишга масъуллар **

1.

Номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият соҳаси

Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахсга оид маълумотлар

Ҳар чорак

Солиқ қўмитаси

2.

Муассислар ва устав фондидаги улуш тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

3.

Тадбиркорлик субъектлари тоифаси тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар чорак

4.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг барқарорлик рейтинги тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар чорак

5.

Ишчилар сони

Ҳар чорак

6.

Жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар

Жисмоний шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахсга оид маълумотлар

Ҳар ой

7.

Жисмоний шахснинг мулки тўғрисида маълумот

Ҳар ой

8.

Жисмоний шахснинг ижарага берилган мулки тўғрисида маълумот

Ҳар чорак

9.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумот

Ҳар ой

10.

Таъсисчиси жисмоний шахс бўлган юридик шахс

Ҳар чорак

11.

Ўзини ўзи банд қилган шахснинг онлайн такси хизматларидаги айланмаси тўғрисида маълумот

Ҳар ой

12.

Раҳбари жисмоний шахс бўлган юридик шахс тўғрисида маълумотлар

Ҳар чорак

13.

Жисмоний шахснинг иш ҳақи тўғрисида маълумот (сўнгги 12 ой)

Даромадлар ва солиқ ҳисоботи тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

14.

Жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорлиги тўғрисида маълумот

Ҳар ой

15.

Жисмоний шахснинг сотишдан тушган даромади тўғрисида маълумот

Ҳар ой

16.

Муассис ва раҳбарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги расмий даромадлари ва бошқа даромадлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

17.

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи

Ҳар ой

18.

Ҳисобланган ва тўланган фойда солиғи тўғрисида маълумот

Ҳар чорак

19.

Ягона солиқ тўлови тўғрисидаги маълумот

Ҳар чорак

20.

Жисмоний ва юридик шахснинг сотишдан тушган даромади тўғрисидаги маълумотлар (фискал чек ва ҳисоб-фактуралар юзасидан)

Ҳар ой

21.

Мулкий даромад миқдори тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар йил

22.

Солиқлар бўйича қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

23.

Ўтган йилги 1-шакл – барча майдонлар

Ҳар йил

24.

Ўтган йилги 2-шакл – барча майдонлар

Ҳар йил

25.

Ўтган йилги 4-шакл – барча майдонлар

Ҳар йил

26.

Паспорт маълумотлари

Жисмоний шахснинг демографик ва ижтимоий ҳолати бўйича маълумотлар

Ҳар ой

Ички ишлар вазирлиги

27.

Иш тарихи ҳақида маълумот

Ҳар чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

28.

Чет элда ташкил этилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

29.

«Аёллар дафтари»да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот

Ҳар ой

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

30.

«Ёшлар дафтари»да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот

Ҳар ой

Ёшлар ишлари агентлиги

31.

Пенсия (нафақа) тўғрисида маълумот

Ҳар ой

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

32.

Пенсия жамғармалари тўғрисида маълумот

Ҳар ой

33.

Пенсия дафтарчаси тўғрисида маълумот

Ҳар ой

34.

Рўйхатдан ўтиш манзили ҳақида маълумот

Ҳар ой

Ички ишлар вазирлиги

35.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисида маълумот

Ҳар ой

АТ «Халқ банки»

36.

Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

37.

Нафақа олувчи шахс тўғрисида маълумот

38.

Ижтимоий реестрга киритилган шахс тўғрисидаги маълумот

39.

Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар:

юридик манзили;

объектга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган сана;

улушдор иштирокчилар ва уларнинг сони тўғрисидаги маълумотлар;

кадастр рақами;

объект майдони;

кўчмас мулк объекти (турар ёки нотурар жой, бино, иншоот ёки ер участкаси)

Мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

Кадастр агентлиги

40.

Кўчар мулк тўғрисидаги маълумотлар:

автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқарилган йили, маркаси, рўйхатдан ўтказиш рақами, эгаси)

Ҳар ой

Ички ишлар вазирлиги

41.

Кўчар ва кўчмас мулкнинг гарови (закалати) тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

Марказий банк,

«Гаров реестри» МЧЖ

42.

Муассис ва раҳбарнинг таълим олаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Таълим тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар йил

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

43.

Муассис ва раҳбарнинг олий таълим муассасасини тугатганлиги ҳақидаги маълумотлар

Ҳар йил

44.

Касбий таълим ташкилоти ва академик лицейни тугатганлик ҳақида маълумотлар, жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар

Ҳар йил

45.

Кредит ҳисобварақлари бўйича қолдиқ ва транзакциялар, (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Кредит тарихи маълумотлари

Ҳар ой

Марказий банк

46.

Муддати ўтган кредит қарздорлиги тўғрисида маълумотлар

Ҳар ой

47.

Кредитни сўндириш жадвали тўғрисида маълумот

Ҳар ой

48.

Кредит бўйича аризалар

Ҳар ой

49.

Кредит шартномалари тўғрисида маълумот

Ҳар ой

50.

Қарз олувчилар тўғрисида маълумот

Ҳар ой

51.

Кредит бюро ҳисоботи (жумладан, муассис ва раҳбарлар бўйича маълумотлар)

Ҳар ой

«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси,

«CRIF кредит-ахборот хизматлари» кредит бюроси

52.

Банкларда очиқ ҳисобварақлар тўғрисида маълумот

Банк маълумотлари

Ҳар ой

Марказий банк

53.

Асосий ҳисобварақ мавжудлиги тўғрисида маълумот

Ҳар ой

54.

Асосий банк ҳисобварағи очилган сана

Ҳар ой

55.

2-сонли картотека бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

56.

Ҳисобварақлар бўйича баланс маълумотлари

Ҳар ой

57.

Транзакция маълумотлари

Ҳар ой

Марказий банк,

Ягона умумреспублика процессинг маркази («Uzcard»),

Миллий банклараро процессинг маркази («HUМО»)

58.

Судланганлик ҳолати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (маъмурий ва жиноий)

Судланганлик ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

Ички ишлар вазирлиги

59.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлардан қарздорлик борлиги тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

60.

Электр таъминоти хизматлари истеъмоли ва тўловлари тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Коммунал ва телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ўзэнергосотиш» АЖ

61.

Газ таъминоти хизматлари истеъмоли ва тўловлари тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Ҳар ой

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

62.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари истеъмоли ва тўловлари тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Ҳар ой

«Ўзсувтаъминот» АЖ

63.

Иссиқ сув абонентларининг тўловлари ҳақида маълумот

Ҳар ой

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ

64.

Санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун тўлов маълумотлари

Ҳар ой

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги

65.

Стационар телефон алоқаси хизматлари учун тўлов маълумотлари

Ҳар ой

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АЖ

66.

Мобил алоқа хизматлари учун тўлов маълумотлари

Ҳар ой

67.

Интернет хизматлари учун тўлов маълумотлари

Ҳар ой

68.

Ундирувчи сифатида ижро ҳаракатларини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Ижро иши юритиш тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

Мажбурий ижро бюроси

69.

Қарздор сифатида ижро ҳаракатларини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, муассис ва раҳбар бўйича маълумотлар)

Ҳар ой

70.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши вақтинча чекланганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

71.

Алимент тўловларини кечиктириш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар

Ҳар ой

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Муассис ва раҳбар тўғрисидаги маълумотлар шахсга доир маълумотлар субъектининг розилиги асосида олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Маълумотлар тўпламларини тақдим этувчи ташкилотлар раҳбарлари ушбу маълумотларнинг тўлиқлиги, тизимлаштирилганлиги, ишончлилиги ва аниқлигига масъул ҳисобланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 07/26/204/0547-сон)