1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазири
А. Полвон-зода
2000 йил 6 апрелда
20-314/10-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг биринчи ўринбосари,
Кичик ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришни рағбатлантириш
бўйича республика мувофиқлаштирувчи
кенгашининг раиси
Б. Ҳамидов
2000 йил 6 апрель
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикасининг
Бош прокурори Р. Қодиров 2000 йил 6 апрель
7-Z-00-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З. Алматов 2000 йил 6 апрель 1/278-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг раиси
Б. Ходжаев
2000 йил 6 апрель
2000-44-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Миллий хавфсизлик хизмати раиси
Р. Иноятов
2000 йил 6 апрель
9/357-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРни ТЕКШИРИШЛАР ЎТКАЗИШ ВА ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низом
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 6 апрелда 917-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур Низомнинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2001 йил 15 майдаги 55-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларни текшириш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 917-1, 15.05.2001 й.) қарори билан тасдиқланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширишларни рўйхатга олиш китоби - текширишлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи махсус рўйхатга олиш Китоби;
[СПиТ:
1.Хўжалик юритувчи субъект]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъект — мулк шаклидан қатъи назар, корхона ёки мустақил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тадбиркор;
[СПиТ:
1.Назорат (текшириш) / Назорат қилувчи органлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат органлари — хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва идоралар;
[СПиТ:
1.Назорат (текшириш) / Текшириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
[СПиТ:
1.Назорат (текшириш) / Тафтиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тафтиш — молия ва солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқ, давлат статистика органларига ҳамда банкларга тақдим этиладиган ҳисобга олиш ва ҳисобот ишларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерлик, молия ва бошқа ҳужжатларини текшириш;
[СПиТ:
1.Назорат (текшириш) / Муқобил текшириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқобил текшириш — операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат тартибида текшириш — хўжалик юритувчи субъектларларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом назорат қилиш органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг барча турдаги текширишлари (айни бир вақтдаги текшириш, тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш ва бошқалар), шу жумладан ёнғин, санитария-эпидемиология, ветеринария хавфсизлиги, энергия назорати хизмати, табиатни муҳофаза қилиш, карантин ва ўсимликлар ҳимояси, товарлар билан савдо қилиш қоидаларига риоя қилишни текшириш фаолиятига нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати тегишли қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар амалдаги қонунчилик меъёрлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИШ УЧУН АСОСЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Текширишлар ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарган буйруғи ёхуд Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг текшириш, шу жумладан тафтиш ўтказиш тўғрисидаги ҳамда текшириш мақсади, уни ўтказиш санаси ва текширишни амалга ошириш топширилган мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган қарорлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасига мувофиқ Прокуратура, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларни текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хўжалик юритувчи субъект Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмасидан уни текширишга алоқадор маълумотлар (режалаштирилган текшириш санаси, тури, назорат органи номи ва бошқалар)ни олишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, ветиринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комплекс текширувлар Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси тасдиқлаган режалар асосида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат тартибида текшириш назорат қилувчи органлар томонидан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси билан келишилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Текшириш ўтказишга фақат тегишли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган аттестация натижалари бўйича ва текшириш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги махсус гувоҳномаларга эга бўлган мансабдор шахсларга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш муддати 30 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Истисно ҳолларида бу муддат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига кўра узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарорига мувофиқ кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятларини барча текширишлар Палата ёки унинг ҳудудий тузилмалари юридик хизматларининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Текширишлар ўтказиш учун мутахассис, аудиторлар (аудиторлик фирмалари) жалб қилинган ҳолда экспертизалар (аудиторлик текширишлар) ўтказиш бўйича сарф-харажатлар фақат ушбу текширишларни тайинлаган назорат органлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мутахассислар ва/ёки аудиторлар (аудиторлик фирмалари) жалб қилинганда назорат органи ҳамда мутахассислар ва/ёки аудиторлар (аудиторлик фирмаси) ўртасида тузилган шартнома нусхаси албатта тақдим қилиниши лозим. Шартномада мутахассис ва/ёки аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва мансаби албатта кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. 14-бандда кўрсатилган шартнома тузишнинг зарурий шарти бўлиб мутахассис ва/ёки аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг эксперт ва/ёки аудиторлик хулосасининг тўғрилиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги учун эксперт ва/ёки аудиторнинг жавобгарлиги ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Хўжалик юритувчи субъектни режали тарзда текшириш Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ва тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла миқдорда тўловчи, бошқа тартиб ва қоидаларга риоя қилувчи, аудиторларнинг ҳар йилги тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан, қоида тариқасида, кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сонли қарори билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектлар молия хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш тартиби»нинг 2.6-бандига мувофиқ қўшимча, шунингдек, муқобил текширишларни ўтказиш жиноий ишлар бўйича тергов давомида ёки фақат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига кўра назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Горизонтал текширишлар ва тафтишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларни ўтказиш эса фақат уларнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Текшириладиган объектнинг номи, текшириш ўтказиш мақсади, муддатлари ва унинг ўтказилишини асословчи сабаблар кўрсатилган Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг режадан ташқари текширишлар ўтказиш тўғрисидаги қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли назорат органининг мансабдор шахслари таркиби кўрсатилган буйруғи хўжалик ютирувчи субъект фаолиятини режадан ташқари текширишини ўтказиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар текширувни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қароридан келиб чиққанда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Хўжалик юритувчи субъектлар назорат органларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларни бажармаслик ҳамда текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмасликка ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади, прокуратура органлари эса, бу ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига ҳам асосланадилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асл нусхаси олиб қўйилган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардирлар. Ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишда назорат органларининг ваколатли шахслари хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг асл нусхасидан бош бухгалтер ёки хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси томонидан тасдиқланган кўчирмалар олишга имконият беришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Назорат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари, мутахассислар ва/ёки аудиторлар (аудиторлик фирмалари) хўжалик юритувчи субъектни текшириш натижасида маълум бўлган тижорат сири маълумотларини ошкора қилганликлари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларни бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчиларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига киритишга, текширувчиларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувга вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралишишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Текширишни амалга оширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъект раҳбарини(якка тадбиркорни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонунчилик билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, Текширишларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзувлар киритиши лозим (1-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китоби рақамланган ва варақлар сони кўрсатилиб, хўжалик юритувчи субъектнинг (якка тадбиркор учун агар у мавжуд бўлса) муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Текширишларни рўйхатга олиш китоби мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан юритилади. Текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тадбиркор) назорат органининг мансабдор шахсига Текширишларни рўйхатга олиш китобини тегишли устунларини тўлдириш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат органининг ваколатли шахси Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса, хўжалик юритувчи субъект текшириш ўтказишга йўл қўймасликка ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш 2-иловада кўрсатилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Назорат органлари текширишни назорат органи раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш режасига мувофиқ амалга оширади. Текшириш уни ўтказиш режаси ёки назорат органи ваколатлари доирасидан ташқарига чиқмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Текшириш натижалари далолатнома билан, зарур ҳолларда эса аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Далолатнома ва кўрсатмани расмийлаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма, назорат органи раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш буйруғи ва режаси, жиноий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхалари хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (якка тадбиркорга) уларни олганлиги ҳақидаги тилхат асосида топширилади. Шунингдек, текшириш ўтказиш учун мутахассис ва/ёки аудитор (аудиторлик фирмаси) жалб қилинган тақдирда назорат органи ва мутахассис ва/ёки аудитор (аудиторлик фирмаси) ўртасида тузилган шартнома нусхаси тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш тугагандан сўнг мансабдор шахс — текшириш раҳбари ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тадбиркор) унда қайд қилинган ёзувларни сана ва вақт кўрсатилган имзоси билан тасдиқлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. ЖАВОБГАРЛИК
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича шахсий, жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик назорат органларининг раҳбарлари ва ваколатли шахслари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ҳуқуқи бузилган хўжалик юритувчи субъект унга келтирилган зарарни тўлиқ ундирилишини талаб қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний қарорлари ёки бошқа ҳаракатлари натижасида хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъект айбдор мансабдор шахснинг ноқонуний аралашуви натижасидаги етказилган зарарни, бой берилган фойдани, шунингдек маънавий зарарни қоплашни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шикоятни бериш назорат қилувчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатларини тўхтатиб қўймайди. Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қилинган шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-ИЛОВА

2. Иккинчи устунда назорат органининг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, у бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Учинчи устунда текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус) рақами, гувоҳномани берган орган номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тўртинчи устунда мутахассис, аудитор (аудиторлик фирмаси) таклиф этилган бўлса уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи гувоҳнома рақами, лицензия рақами, лицензия берган орган номи ва лицензиянинг амал қилиш муддати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бешинчи устунда текшириш ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаган орган номи ва уни тасдиқлаган санаси; буйруқни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, буйруқни тасдиқлаш рақами ва санаси; жиноий иш қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, қарорнинг санаси, шунингдек жиноий ишнинг рақами.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олтинчи устунда текшириш турининг тўлиқ номи ва мақсади (бир марталик текшириш, тафтиш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш) кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвалида ва буйруқда кўрсатилган турга мувофиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Еттинчи устунда текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади. У текшириш ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Саккизинчи устунда ҳар куни текшириш ўтказишни бошлаш ва тугатиш вақти, санаси кўрсатилади. Ушбу устунда зарур ҳолларда назорат органлари мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектнинг ички тартибида белгиланган иш вақтидан кейинги фаолияти ҳақида махсус белгилар қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тўққизинчи устунда текширишнинг аниқ давом этган календарь муддати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўнинчи устунда талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади. Ушбу устунда талаб қилинган ҳужжатлар тавсифи текшириш ўтказиш режа-жадвали ҳамда буйруқда кўрсатилган текшириш тури ва мақсадларига мос келмаган ҳолда махсус белгилар қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўн биринчи устунда назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан хўжалик юритувчи субъектга нисбатан кўрилган чоралар кўрсатилади (ишлаб чиқаришни тўхтатиш, омборни ёки корхонани тўлиқ муҳрлаш, пул маблағларидан ва/ёки хом-ашёдан фойдаланишни тақиқлаш, молия ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш ва бошқалар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўн иккинчи устунда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тадбиркорнинг) «Розиман», «Рози эмасман», «Эътирозлар билан розиман» шаклидаги фикри кўрсатилади. «Рози эмасман» шакли кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тадбиркор) бунинг асосланган сабабларни кўрсатади. «Эътирозлар билан розиман» шакли кўрсатилган ҳолда асосланган эътирозлар келтиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китобида ўчириб ёзиш ва бўяш тақиқланади. Тўғрилашлар хато ёзувлар ўчирилиб, керакли маълумотлар устидан қайта ёзиш ёки қўлда устидан ёзиш йўли билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир бундай тўғрилаш текшириш раҳбари-мансабдор шахс ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тадбиркор) имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китоби рақамланган ва варақлар сони кўрсатилиб, хўжалик юритувчи субъектнинг (якка тадбиркор учун агар у мавжуд бўлса) муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон; 2001 й., 9-10-сон)