1-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Туман номи |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | Беруний тумани |
2. | Андижон вилояти | Асака тумани |
3. | Шаҳрихон тумани | |
4. | Бухоро вилояти | Ғиждувон тумани |
5. | Вобкент тумани | |
6. | Жиззах вилояти | Ғаллаорол тумани |
7. | Қашқадарё вилояти | Яккабоғ тумани |
8. | Косон тумани | |
9. | Навоий вилояти | Хатирчи тумани |
10. | Наманган вилояти | Тўрақўрғон тумани |
11. | Чуст тумани | |
12. | Самарқанд вилояти | Ургут тумани |
13. | Иштихон тумани | |
14. | Сирдарё вилояти | Боёвут тумани |
15. | Сурхондарё вилояти | Денов тумани |
16. | Шеробод тумани | |
17. | Тошкент вилояти | Паркент тумани |
18. | Фарғона вилояти | Олтиариқ тумани |
19. | Риштон тумани | |
20. | Хоразм вилояти | Боғот тумани |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва аҳоли томонидан «Agrokoʻmakchi» мобил иловасидаги электрон «дала дафтари»ни юритиш тизимини жорий этиш. Бунда қишлоқ хўжалиги фаолиятида шаффофликни таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот хавфсизлигини ошириш. | 1. Халқаро талабларга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермерлар, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва аҳоли томонидан электрон «дала дафтари»ни юритиш бўйича график асосида ҳудудларда кўргазмали семинарлар ўтказиш. 2. Электрон «дала дафтари»га экин майдонларида амалга оширилган ишларини тизимли қайд этиб бораётган фермер, деҳқон, аҳоли ва томорқа хўжаликлари рейтингини юритиш. | 2026 йил III чорак | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. | Ҳудудларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига оид статистикаси юритилишини такомиллаштириш. | Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти статистикасини юритиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари бажарилишига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва туманлар (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси билан бирдек масъул ҳисобланади ҳамда экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида (KPI) акс эттирилади. | 2026 йил 1 июль | Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
3. | Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларни импортчи давлатлар талаблари тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш. | Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларни маҳсулот таркибидаги пестицид ва нитрат қолдиқ миқдорларига импортчи давлатлар томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш. | 2026 йил 1 июлдан бошлаб | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
4. | Сунъий интеллект асосида зараркунандаларнинг тарқалиш прогнози ёки зарар етказиш белгиларидан (симптомлар) келиб чиқиб, ердан фойдаланувчиларга тавсиялар бериш тизимини жорий этиш. | 1. Зараркунандаларнинг тарқалиш прогнози ёки зарар етказиш белгиларидан (симптомлар) келиб чиқиб, босқичма-босқич электрон маълумотларни шакллантириш. 2. Зараркунандаларнинг ривожланиш, зарар етказиш, кўпайиш ва қишловга кетишига оид башоратларни ишлаб чиқиш. 3. Шакллантирилган маълумотлар асосида алгоритмлар орқали зараркунандаларни «Agrokoʻmakchi» мобил иловасида сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш тизимини жорий этиш. | 2027-2028 йиллар | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, илмий-тадқиқот институтлари |
5. | Хорижий давлатлар талабига мувофиқ экспортбоп экинлар учун сифатли уруғ тайёрлаш тизимини шакллантириш. | 1. Ҳар бир ҳудудда мазкур ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос экспортбоп экинларни етиштириш учун талаб этиладиган экин турлари бўйича уруғларга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини шакллантириш. 2. Сифатли уруғлар ишлаб чиқариш учун инвесторларнинг инвестицияларини ва халқаро молия институтларининг грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш. | 2026 йилдан бошлаб | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
6. | Ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришда жамоатчи инспектор фаолиятини амалга ошириш тизимини жорий этиш. | Ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришда карантин инспекторининг айрим функцияларини бажаришга кўмаклашувчи жамоатчи инспектор фаолиятини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: жамоатчи инспектор фаолиятини амалга оширувчи талабгорлар рўйхатини шакллантириш; талабгорларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан ўқув курслар ташкил этиб, ўқитиш ва малакасини ошириш, уларга сертификат бериш ҳамда ички фитосанитария сертификатини расмийлаштириш учун хулоса бериш бўйича ишончномалар (Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раҳбари томонидан махсус гувоҳнома), QR кодли кийим-бош (нимча, логотипли кепка) бериш; ҳар бир расмийлаштирилган ички фитосанитария сертификати учун Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилган тўлов суммасининг 50 фоизгача бўлган қисмини жамоатчи инспекторга тўлаб беришни назарда тутиш. | 2026 йил 1 август | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
7. | «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашган нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда экспортчи корхоналарнинг иштирокини таъминлаш мақсадида миллий стендларни жозибадор локацияларда жойлаштириш ҳамда кўргазмаларда корхоналарнинг самарали иштирок этишига кўмаклашиш. | 1. Кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш учун мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи салоҳиятли корхоналар рўйхатини шакллантириш. 2. Кўргазма ва ярмаркалар ўтказиладиган санадан камида бир ой олдин корхоналар вакиллари учун халқаро кўргазмаларда самарали иштирок этиш бўйича Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси томонидан қисқа ўқув семинар ташкил этиш. | Доимий | Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
8. | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда грантлар ҳисобидан асбоблар, техник воситалар ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шу жумладан: серверлар, коммуникация ва тармоқ ускуналари; дастурий таъминот; сунъий интеллект моделлари учун видеокарталар (GPU); замонавий компьютерлар; скутерлар; радио алоқа воситалари; планшетлар; лаборатория воситалари; кинологларни ташиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари учун 2 та махсус автотранспорт воситаси. 2. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси марказий аппаратига грантлар ҳисобидан 1 дона микроавтобус харид қилиш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш. | 2026-2027 йиллар | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси |
9. | Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарғиботини ташкил этган ҳолда уларнинг экспорт ҳажмини оширишга кўмаклашиш. | 1. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан хорижий импортчи корхоналар, дистрибьюторлар, савдо тармоқлари вакилларидан иборат делегацияни шакллантириб, Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш. Бунда: делегация таркиби ва ташриф вақти бўйича маълумотлар камида 10 кун олдин Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг марказий экспорт штабига тақдим этилади; Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг марказий экспорт штаби делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи дастурини ишлаб чиқади ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхоналар билан учрашув ташкил этади. | 2026 йилда | Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ, Савдо-саноат палатаси, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси, Озиқ-овқат саноати уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида экспортчи корхоналарга хорижий давлатларда тез кўмак бериш бўйича «call марказ»ларни ташкил этиш. | 2026 йил август | |||
3. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари доимий тарзда хорижий давлатларда фаолият юритаётган маҳсулотлар экспортида ҳужжатлар расмийлаштируви билан шуғулланувчи брокерлар рўйхатини ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари импорти учун хорижий давлатларда ўрнатилган талаб, нотариф чоралар бўйича маълумотларни Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг марказий экспорт штабига тақдим этиш. | Доимий | |||
10. | Божхона қўмитаси ва Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ахборот тизимлари интеграциясини янада такомиллаштириш. | 1. «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида реэкспорт учун фитосанитария сертификатини расмийлаштириш имкониятини йўлга қўйиш. | Бир ой муддатда | Божхона қўмитаси, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида экспорт учун фитосанитария сертификатининг электрон аризасини тўлдиришда барча маълумотлар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг «E-fito.uz» ахборот тизимида мавжуд бўлган ички фитосанитария сертификати рақами орқали (экспортчи номи, унинг манзили ва бошқа маълумотлари, импортёр номи, унинг манзили ва давлати, маркировкаси, шартнома рақами ва санаси, маҳсулот номи, миқдори, етиштирилган/ишлаб чиқарилган ҳудуд ва бошқа зарур маълумотлари) автоматик тўлдирилишини таъминлаш. | Доимий |
3-ИЛОВА
Т/р | Халқаро кўргазма номи | Ўтказиладиган жойи | Кўргазма мавзуси |
1. | «Gulfood» | Дубай (БАА) | Озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси |
2. | «SIAL» | Париж (Франция) | Қишлоқ хўжалиги кўргазмаси |
3. | «Tutto Food» | Милан (Италия) | Озиқ-овқат ва ичимликлар, истеъмол товарлари кўргазмаси |
4. | «Food Istanbul» | Истанбул (Туркия) | Озиқ-овқат кўргазмаси |
5. | «World Food Moscow» | Москва (Россия) | Озиқ-овқат кўргазмаси |
6. | «Anuga» | Кёльн (Германия) | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси |
7. | «IFE London» | Лондон (Буюк Британия) | Озиқ-овқат кўргазмаси |
8. | «Fruit Logistika» | Берлин (Германия) | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси |
9. | «Food and Drink Malaysia by SIAL» | Куала-Лумпур (Малайзия) | Озиқ-овқат кўргазмаси |
10. | «Alimentaria Barcelona» | Барселона (Испания) | Озиқ-овқат кўргазмаси |
11. | «Asia Fruit Logistika» | Гонконг (ХХР) | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси |
12. | «Americas Food & Beverage Show» | Майами (АҚШ) | Озиқ-овқат кўргазмаси |
». |
« | |||
6. | 1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси марказий аппаратида ташкил этилган Марказий экспорт штаби фаолиятини 2025 — 2028 йилларда давом эттириш. 2. Марказий экспорт штабига бириктирилган хорижий тилларни ўзлаштирган фаол ёшларнинг иш ҳақи, республика ҳудудига ва хорижий хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларини қоплашга Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш. | 2025 — 2028 йиллар | Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
». |
« | ||
11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Фитосанитария хавфлилиги даражаси юқори ва ўрта бўлган карантин остидаги маҳсулотларга карантин рухсатномаси 30 кун муддатга берилади. Айнан бир хил маҳсулотларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитария хавфлилиги даражаси паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга карантин рухсатномаси бир йилдан ошмаган муддатга бир маротаба берилади. |
»; |
« | |||
30. | Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси | ||
импорт ва транзит карантин рухсатномалари, транспорт бирлигини очиш ва карантин кўриги далолатномаси расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар | 70 | ||
лаборатория таҳлиллари хизмати учун олинадиган тўловлар | 100 | ||
зарарсизлантириш (фумигация) ишларини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинадиган тўловлар | 100 | ||
кимёвий ва биологик ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлиги бўйича ўтказиладиган синовлар учун олинадиган тўловлар | 70 | ||
халқаро, ички ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари расмийлаштирилишидан олинадиган тўловлар | 100 | ||
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тушган тушумлар | 100 | ||
». |