1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъуллар |
I. «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини ривожлантириш | ||||
1. | «Тошкент метрополитени» АЖ жорий ҳолатини техник жиҳатдан баҳолаш учун техник аудит ўтказиш. | 1. «Тошкент метрополитени» АЖ жорий ҳолатини техник аудитдан ўтказиш учун метрополитен маблағлари ҳисобидан тендер орқали малакали компанияларни жалб этиш. | 2026 йил сентябрь | Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. Малакали компанияларни танлаб олиш ва шартнома имзолаш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Техник аудит ўтказиш. | 2027 йил февраль | |||
2. | Трансформация жараёнларини мувофиқлаштириш учун профессионал ташкилотни жалб этиш. | «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларни трансформация қилиш жараёнларига ҳамроҳлик қилиш ва ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш ҳамда замонавий корпоратив бошқарувни жорий этиш учун Жамият ҳисобидан нуфузли халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилиш. | 2026 йил июль | Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
3. | «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузиш ва аудитдан ўтказиш. | 1. Маҳаллий ва халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилиш. | 2026 йил декабрь | Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ юритиш ва эълон қилиш бўйича график ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. | 2027 йил январь | |||
3. Аудиторлик компанияларини жалб қилиш. | 2027 йил декабрь | |||
4. «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик компаниялари томонидан ташқи аудитдан ўтказиш. | 2028 йил февраль | |||
4. | «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларда бошқарувнинг замонавий тизимларини жорий қилиш. | 1. Маҳаллий ва халқаро консалтинг ташкилотларни жалб қилган ҳолда «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг бошқарув тизимларини таҳлил қилиш. | 2026 йил декабрь | Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. «Тошкент метрополитени» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлар кесимида ISO, ERP ва бошқарувнинг бошқа замонавий тизимларини жорий қилиш графиги ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. | 2027 йил январь | |||
3. ISO, ERP ва бошқарувнинг бошқа замонавий тизимларини жорий қилиш. | 2027 йил июнь | |||
5. | «Тошкент метрополитени» АЖ раисининг молия ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига юқори малакали ва хорижий тажрибага эга номзодни тайинлаш. | 1. «Тошкент метрополитени» АЖ бошқарув раисининг молия ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига номзодга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. Хедхантер ташкилотлар ва халқаро қидирув тизими платформалари орқали хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича танлов эълон қилиш. | 2026 йил август | |||
3. Танлов якунларига кўра юқори малакали ва хорижий тажрибага эга мутахассисни жалб этиш. | 2026 йил декабрь | |||
6. | «Тошкент метрополитени» АЖ бошқаруви таркибини хорижий тажрибага эга аъзолар билан тўлдириш. | 1. Жалб қилинадиган мутахассисларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. Хедхантер ташкилотлар ва халқаро қидирув тизими платформалари орқали хорижий мутахассисларни (жумладан, ватандошларни) жалб этиш бўйича танлов эълон қилиш. | 2026 йил август | |||
3. «Тошкент метрополитени» АЖ бошқаруви таркибига хорижий мутахассисларни жалб этиш. | 2027 йил январь | |||
4. «Тошкент метрополитени» АЖ бошқарувининг камида 2 нафар раҳбар ходимини малакали халқаро мутахассислар орасидан тўлдириш. | 2027 йил декабрь | |||
7. | Метро поездларининг техник ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, соҳада рентабеллик даражасини ошириш ҳамда темир йўл хўжалигини жорий сақлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш. | 1. Соҳанинг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан рентабеллик даражасини ошириш, илғор хориж тажрибасини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | «Тошкент метрополитени» АЖ, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент давлат транспорт университети |
2. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Ўрганиш натижаларига кўра соҳанинг рентабеллик даражасини ошириш бўйича асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
II. Метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш | ||||
8. | Тошкент шаҳрининг бош режаси ва ривожлантириш дастурларига мувофиқ «Мингўрик — Чилонзор буюм бозори» метрополитен линиясини барпо этиш лойиҳасининг лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш. Бунда лойиҳа қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: а) биринчи босқичда — «Мингўрик-Жанубий вокзал» йўналиши (6,5 км); б) иккинчи босқичда — «Жанубий вокзал-Чилонзор буюм бозори» йўналиши (5,5 км). | 1. «Мингўрик» бекатидан «Чилонзор буюм бозори» ҳудудига қадар метро йўлини барпо этиш бўйича лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | «Тошкент метрополитени» АЖ, Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. Ишлаб чиқилган лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил февраль | |||
9. | Метрополитен ҳаракат таркибига сифатли техник хизмат кўрсатиш учун электродепо мажмуасини қуриш бўйича техник топшириқ ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 1. Метрополитен ҳаракат таркибига сифатли техник хизмат кўрсатиш учун электродепо мажмуасини қуриш бўйича техник топшириқ ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳисоб-китобларга мувофиқ тегишли маблағларни ажратиш. | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2027 йил февраль | «Тошкент метрополитени» АЖ | ||
3. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2027 йил апрель | «Тошкент метрополитени» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | ||
III. Йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш | ||||
10. | Ерости тоннелларининг техник ва гидрогеологик ҳолатини ўрганиб бориш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш. | 1. Ерости тоннелларининг техник ва гидрогеологик ҳолати бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тегишли маблағларни ажратиш. | 2026 йил август | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш. | 2027 йил февраль | «Тошкент метрополитени» АЖ, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги | ||
3. Экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун 2027 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида маблағ ажратиш. | 2027 йил апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Тошкент метрополитени» АЖ | ||
4. Тендер танловлари асосида пудрат ташкилотини танлаб олиш. | 2027 йил июнь | «Тошкент метрополитени» АЖ | ||
5. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш, жумладан: | 2027 йил декабрь | «Тошкент метрополитени» АЖ | ||
а) «Мустақиллик майдони» — «Амир Темур хиёбони» метро бекатлари оралиғи — 1200 м; | 2027 йил август | |||
б) «Пушкин» — «Буюк ипак йўли» метро бекатлари оралиғи — 800 м; | 2027 йил октябрь | |||
в) «Минор» — «Бодомзор» метро бекатлари оралиғи — 1200 м. | 2027 йил декабрь | |||
11. | Метрополитен ҳудудларини қўриқлаш ва хавфсизлик тизимини такомиллаштириш, жумладан, «Ўзбекистон» ва «Чилонзор» депоси ҳудудини замонавий қўриқлаш техник воситалари ва видеокузатув тизими тўплами билан жиҳозлаш. | 1. «Ўзбекистон» ва «Чилонзор» депоси ҳудудини замонавий қўриқлаш техник воситалари ва видеокузатув тизими тўплами билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. | 2026 йил июль | «Тошкент метрополитени» АЖ, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш. | 2026 йил октябрь | |||
4. Ўзбекистон» ва «Чилонзор» депоси ҳудудини замонавий қўриқлаш техник воситалари ва видеокузатув тизими тўплами билан жиҳозлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш. | 2026 йил декабрь | |||
5. «Ўзбекистон» ва «Чилонзор» депоси ҳудудини замонавий қўриқлаш техник воситалари ва видеокузатув тизими тўплами билан жиҳозлаш. | 2027 йил апрель | |||
12. | Метрополитен бекатларида йўловчиларнинг хавфсизлик даражасини ошириш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Шаҳристон» метро бекати платформаларида тажриба-синов тариқасида замонавий талабларга жавоб берадиган ойнали ҳимоя тўсиқларини (Platform screen doors) ўрнатиш. | 1. Ойнали ҳимоя тўсиқларини (Platform screen doors) ўрнатиш бўйича 2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида тегишли маблағларни ажратиш. | 2026 йил июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил ноябрь | «Тошкент метрополитени» АЖ | ||
3. Ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш. | 2027 йил март | «Тошкент метрополитени» АЖ | ||
13. | «Тошкент метрополитени» АЖ ички телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва янги хизматларни жорий этиш орқали қўшимча даромадлар тушумини ошириш. | 1. «Тошкент метрополитени» АЖ ички телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва янги хизматларни жорий этиш орқали қўшимча даромад олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил ноябрь | «Тошкент метрополитени» АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК |
2. Ишлаб чиқилган таклифларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Ўлчов бирлиги | Миқдори | Ижро муддати |
2026 йилда | ||||
I. Асосий узеллар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, метрополитен вагонларини капитал ҳамда жорий таъмирлаш учун жиҳозларни харид қилиш | ||||
1. | 81-765 — 81-766 «Москва» русумли ҳаракат таркиби учун аккумулятор харид қилиш. | дона | 150 | 2026 йил октябрь |
2. | «81-714 — 81-717» русумли ҳаракат таркиби учун ғилдирак жуфтлиги ўқини харид қилиш. | дона | 50 | 2026 йил ноябрь |
II. Йўл ва тоннель иншооти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
3. | Рельс ташувчи арава харид қилиш. | дона | 15 | 2026 йил декабрь |
III. Электр таъминоти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
4. | «АВМ-10 (1000А)» ва «АВМ-15 (1600А)» автоматларни харид қилиш. | дона | 38 | 2026 йил октябрь |
5. | «ДЛ-161-200» русумли лавинали диодларни харид қилиш. | дона | 1 824 | 2026 йил ноябрь |
6. | «ТРСЗП-1600/10/0,67/0,67» русумли тортувчи трансформатор харид қилиш. | дона | 2 | 2026 йил декабрь |
7. | Ерости «БНС ВЭМ-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 100 | |
IV. Электромеханика таъминоти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
8. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишидаги тоннель сув қувурлари ва фитингларини алмаштириш учун янгиларини харид қилиш (089х4 мм ГОСТ Р 56594). | м | 5 000 | 2026 йил декабрь |
2027 йилда | ||||
I. Асосий узеллар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, метрополитен вагонларини капитал ҳамда жорий таъмирлаш учун жиҳозларни харид қилиш | ||||
9. | 81-765-81-766 «Москва» русумли ҳаракат таркиби учун йиғилган ғилдирак жуфтликларини харид қилиш. | дона | 30 | 2027 йил март |
10. | «81-765/766/767» русумли вагон ғилдирак жуфтини ювувчи «ММ704» русумли машина харид қилиш. | дона | 1 | 2027 йил август |
11. | Метрополитен хўжалик ишларини амалга ошириш учун АГМ (кранли) мотодрезинасини харид қилиш. | дона | 3 | 2027 йил сентябрь |
12. | Вагонларни таъмирлаш учун 30 тонналик мобиль гидравлик кўтариш мосламасини харид қилиш. | тўплам | 1 | |
13. | Электропневматик вентилларни текшириш учун стенд харид қилиш. | дона | 1 | 2027 йил октябрь |
14. | Босим реле датчикларини ва босим сигналларини текшириш учун стенд харид қилиш. | дона | 1 | |
15. | Ток қабул қилувчи пневматик ҳаво йўлларини текшириш учун стенд харид қилиш. | дона | 1 | 2027 йил ноябрь |
16. | Машинистларни амалий кўникмаларини ошириш мақсадида махсус тренажёр харид қилиш. | дона | 1 | |
17. | Умумқўшин ҳимоя тўплами (ОЗК) харид қилиш. | тўплам | 100 | |
18. | Ортиқча ҳаво босимидан ҳимоя қилувчи ва орқага қайтарувчи клапанларни текшириш учун стенд харид қилиш. | дона | 1 | 2027 йил декабрь |
19. | 81-765-81-766 «Москва» русумли вагон ғилдирак чап ва ўнг дискларини (яхлит тортилган) харид қилиш. | дона | 100 | |
20. | «81-765.5» ва «81-766.5» русумидаги вагонлар учун йиғилган ўқли редуктор харид қилиш. | дона | 10 | |
21. | Метрополитен локал тармоғини қуриш ва сервер тизимини такомиллаштириш. | тизим | 1 | |
22. | Метро вагонлари ғилдирак жуфтликларини рельсости чархлаш дастгоҳини харид қилиш. | дона | 1 | |
23. | 81-765-81-766 «Москва» русумли ҳаракат таркиби учун совитиш тизимини харид қилиш. | тўплам | 20 | |
II. Сигналлаштириш, алоқа хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
24. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» электродепосида эскирган сигнал ва стрелкалар марказлашуви тизимини микропроцессорли тизимига (МПЦ) алмаштириш учун тизим харид қилиш. | тизим | 2 | 2027 йил декабрь |
III. Йўл ва тоннель иншооти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
25. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» электродепоси ҳудудидаги стрелкали ўтказгичлардаги яроқсиз ҳолга келган ёғоч брусларни темир бетон брусларга алмаштириш. | тўплам | 10 | 2027 йил августь |
26. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналиши бекатлари айланма йўллари учун «Р-50» русумли 1/9 маркали стрелкали ўтказгичларига кесиб ўтувчи харид қилиш. | дона | 30 | |
27. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишининг ҳаракат таркиблари айланиши учун мўлжалланган йўллардаги «Р-50» русумли 1/9 маркали стрелкали ўтказгичлари учун рамали рельсни чап эгри ўткир учлиги билан бирга ҳамда рамали рельсни ўнг эгри ўткир учлиги билан бирга харид қилиш. | дона | 55 | 2027 йил октябрь |
28. | Замонавий «Йўл ўлчовчи вагон» харид қилиш. | дона | 1 | 2027 йил ноябрь |
29. | «Чилонзор» электродепоси учун «Р-50» русумли 1/5 маркали стрелка ўтказгичларини харид қилиш. | тўплам | 15 | |
30. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишида ҳаракат таркибларининг айланиши учун мўлжалланган йўлга «Р-50» русумли 1/9 маркали стрелка ўтказгичларини харид қилиш. | тўплам | 16 | |
31. | «Чилонзор» йўналишлари бекатлари учун кириш-чиқиш эшикларини харид қилиш. | м2 | 842 | |
32. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишидаги муддатини ўтаб бўлган рельсларни алмаштириш учун «Р-50» русумидаги рельсларни харид қилиш. | тонна | 2 000 | 2027 йил декабрь |
33. | Ерости метро тоннеларининг техник ва гидрогеологик ҳолатини мукаммал инструментал ўрганиш. | км | 73,2 | |
IV. Электр таъминоти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
34. | «400/10/0,4» ва «250/10/0,23» русумли кучланиш трансформаторини харид қилиш. | дона | 6 | 2027 йил февраль |
35. | Аккумулятор батареялари учун «ЗПУ-2» русумли зарядловчи қурилма харид қилиш ва ўрнатиш. | дона | 29 | 2027 йил апрель |
36. | Ерости «БНС ВЭМ-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 109 | 2027 йил май |
37. | Ерости «БНС ВБЧ-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 37 | 2027 йил июнь |
38. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» электродепосида «ВМПП-10» ва «ВПМП-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 14 | 2027 йил июль |
39. | Автомобиль базасида «КАЭЛ-5» мобиль лабораториясини харид қилиш. | тўплам | 1 | 2027 йил август |
40. | «АВМ-10 (1000А)» ва «АВМ-15 (1600А)» автоматларни харид қилиш. | дона | 38 | 2027 йил сентябрь |
41. | «ДЛ-161-200» русумли лавинали диодларни харид қилиш. | дона | 1 824 | 2027 йил октябрь |
42. | «ТРСЗП-1600/10/0,67/0,67» русумли тортувчи трансформатор харид қилиш. | дона | 2 | 2027 йил ноябрь |
43. | «АПвПУ» 1х240 кабелини харид қилиш. | км | 12 | 2027 йил декабрь |
44. | «ПКВтО 10 150/240» ҳамда «ПСтБ 10-150/240» турдаги муфта харид қилиш. | дона | 120 | |
V. Электромеханика таъминоти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
45. | «Ғафур Ғулом» бекати учун янги, замонавий ва энерготежамкор эскалаторлар харид қилиш. | дона | 3 | 2027 йил июль |
46. | «Чилонзор» йўналишидаги ерости сувларини ҳайдаш учун сувости насосларини харид қилиш. | дона | 15 | 2027 йил август |
47. | «Чилонзор», «Ўзбекистон» ва «Юнусобод» йўналишларидаги ерости сувларини чиқариш учун насосларини 30 кВт, 1500 об/мин электродвигатели билан харид қилиш. | дона | 36 | 2027 йил сентябрь |
48. | «Чилонзор», «Ўзбекистон» ва «Юнусобод» йўналишларида эскирган шамоллатиш қурилмасини алмаштириш учун электр тежамкор шамоллатиш қурилмасини харид қилиш. | дона | 10 | 2027 йил ноябрь |
49. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишидаги тоннель сув қувурлари ва фитингларини алмаштириш учун янгиларини харид қилиш (089х4 мм ГОСТ Р 56594). | м | 13 000 | 2027 йил декабрь |
50. | «Чилонзор», «Ўзбекистон» ва «Юнусобод» йўналиши бирлашган нимтортиш станциялари шамоллатиш тизимини янги кондиционер тизимига ўзгартириш. | дона | 25 | |
51. | «Алишер Навоий» бекати I вестибюль учун янги, замонавий ва энерготежамкор эскалаторлар харид қилиш. | дона | 4 | |
2028 йилда | ||||
I. Асосий узеллар, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар, метрополитен вагонларини капитал ҳамда жорий таъмирлаш учун жиҳозларни харид қилиш | ||||
52. | 81-765-81-766 «Москва» русумли ҳаракат таркиби учун йиғилган ғилдирак жуфтликларини харид қилиш. | дона | 20 | 2028 йил июль |
53. | Метрологик лаборатория учун кўп мақсадли «FLUКЕ» калибраторни харид қилиш. | дона | 1 | |
54. | Метрополитен хўжалик ишларини амалга ошириш учун АГМ (кранли) мотодрезинасини харид қилиш. | дона | 3 | 2028 йил август |
55. | Барча турдаги подшипникларни ювувчи «МОРП-58» русумли машина харид қилиш. | дона | 1 | 2028 йил сентябрь |
56. | Маънавий эскирган дастгоҳлар ўрнига универсал фрезерлик, чархлаш ва токарлик дастгоҳларини харид қилиш. | дона | 3 | 2028 йил октябрь |
57. | Чилонзор электродепосида ҳаракат таркибларини ювиш бўлимидаги қурилмаларни янгилаш. | тўплам | 1 | 2028 йил ноябрь |
II. Сигналлаштириш ва алоқа хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
58. | «Юнусобод» йўналишининг эскирган МРЦ тизимини МПЦ тизимига ўтказиш («Мингўрик» — «Шаҳристон» бекатлари оралиғи). | тизим | 3 | 2028 йил ноябрь |
59. | «Чилонзор», «Ўзбекистон» ва «Юнусобод» йўналишларидаги эскирган алоқа қурилмаларини замонавий алоқа қурилмаларига алмаштириш. | тизим | 32 | 2028 йил декабрь |
60. | Ахборот узатиш тармоғини ўрнатиш. | тизим | 32 | |
61. | Тоннель алоқа қурилмаларини ўрнатиш. | дона | 490 | |
62. | «ВОЛС-24» толали оптик кабелни тортиш. | км | 95 | |
63. | Рақамли турдаги алоқа тармоғида ишловчи дастурий таъминотга эга алоқа бошқарув пультини (сўзлашув ва алоқа қурилмалари) харид қилиш. | дона | 82 | |
64. | Рақамли турдаги алоқа тармоғида ишловчи дастурий таъминотга эга алоқа бошқарув пульти (сўзлашув ва алоқа қурилмалари) учун консоль харид қилиш. | дона | 120 | |
65. | Стрелкали алоқа учун қурилмаларни ўрнатиш. | дона | 111 | |
III. Йўл ва тоннель иншооти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
66. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишидаги муддатини ўтаб бўлган рельсларни алмаштириш учун «Р-50» русумидаги рельсларни харид қилиш. | тонна | 1500 | 2028 йил июнь |
67. | «Чилонзор» йўналиши учун контакт рельси пластик қобиғи харид қилиш. | км | 30 | 2028 йил август |
68. | «Ўзбекистон» ва «Чилонзор» йўналишларида ҳаракат таркиблари айланиши учун мўлжалланган йўллардаги «Р-50» русумли 2/9 маркали стрелкали ўтказгичлари учун ўткир бурчакли ҳамда ўтмас бурчакли кесиб ўтувчи (крестовина) харид қилиш. | дона | 40 | 2028 йил сентябрь |
69. | «Ўзбекистон» йўналишлари бекатлари учун кириш-чиқиш эшикларини харид қилиш. | м2 | 558 | 2028 йил ноябрь |
IV. Электр таъминоти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
70. | Аккумулятор батареялари учун «ЗПУ-2» русумли зарядловчи қурилма харид қилиш ва ўрнатиш. | дона | 29 | 2028 йил май |
71. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишларида «РУ-825В» ячейкани микропроцессорли турига реконструкция қилиш ва ўчиргичларни алмаштириш. | ячейка | 101 | 2028 йил июнь |
72. | Ерости «БНС ВБЧ-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 37 | |
73. | «Ўзбекистон» йўналишида масофадан бошқариш тизимини остки тизим ва релели ҳимоя туридан микропроцессорли турига реконструкция қилиш(харид қилиш, монтаж ва созлаш). | нимстанция | 11 | 2028 йил сентябрь |
74. | «АВМ-10 (1000А)» ва «АВМ-15 (1600А)» автоматларни харид қилиш. | дона | 38 | |
75. | «ДЛ-161-200» русумли лавинали диодларни харид қилиш. | дона | 1 824 | |
76. | Хизмат муддатини ўтаб бўлган «10 кВ 1х70 СПЭ» русумли электр кабелларини алмаштириш учун янги кабель сотиб олиш. | км | 19 | 2028 йил октябрь |
77. | Плазмали «ЧПУ СК 1530/25» русумли метал кесувчи дастгоҳ харид қилиш. | дона | 1 | |
78. | Ерости «БНС ВЭМ-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 110 | |
79. | 81-765-81-766 «Москва» русумли ҳаракат таркиби учун ҳаво компрессори харид қилиш. | дона | 10 | 2028 йил ноябрь |
80. | «Чилонзор» йўналишида масофадан бошқариш тизимини остки тизим ва релели ҳимоя туридан микропроцессорли турига реконструкция қилиш (харид қилиш, монтаж ва созлаш). | нимстанция | 12 | 2028 йил декабрь |
81. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» электродепосида «ВМПП-10» ва «ВПМП-10» юқори кучланишли ўчиргичларни харид қилиш. | дона | 14 | |
V. Электромеханика таъминоти хизмати қурилмалари барқарор ишлаши учун жиҳозлар ва материалларни харид қилиш | ||||
82. | «Алишер Навоий» бекати II вестибюл учун янги, замонавий ва энерготежамкор эскалаторлар харид қилиш. | дона | 3 | 2028 йил июнь |
83. | Маҳаллий шамоллатиш тизими вентиляторларини алмаштириш учун ўртача ва кичик босимли вентилятор харид қилиш. | дона | 260 | 2028 йил октябрь |
84. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишларида эскирган шамоллатиш қурилмасини алмаштириш учун электр тежамкор шамоллатиш қурилмасини харид қилиш. | дона | 8 | 2028 йил декабрь |
85. | «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишидаги тоннель сув қувурлари ва фитингларини алмаштириш учун янгиларини харид қилиш (089х4 мм ГОСТ Р 56594). | м | 13 000 | |
86. | Махсус камерадаги ҳаво тозалаш фильтрларини янгисига алмаштириш. | дона | 2 224 | |
87. | Махсус камералар команда пунктида маҳаллий алоқа ва автомат хабарлаш тизимининг замонавий марказлашган турини ўрнатиш. | тизим | 1 | |
88. | Махсус камерадаги ёнғинни автомат ўчириш тизимини янгилаш. | тизим | 1 | |