Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2019 09.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 524
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Асосий шартлари, 09.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 524
Дата вступления в силу
09.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

1998 йил 26 март

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки

1998 йил 26 март

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ҚИСҚА МУДДАТЛИ ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИШНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Асосий шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1198 йил 9 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 524]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Асосий шартлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 августдаги 367-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 524-2, 26.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур шартлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли Қарорига асосан ишлаб чиқилган ва давлат қисқа муддатли облигацияларининг (бундан буён матнда Облигациялар деб юритилади) чиқарилиши ва муомалада бўлишини тартибга солади. Облигацияларнинг эмитенти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобланади. Облигацияларнинг жойлаштирилиши ва тўловларининг амалга оширилиши Марказий банк томонидан Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Облигациялар эмиссияси мунтазам равишда алоҳида чиқарилишлар шаклида амалга оширилади. Ҳар бир чиқарилиш, қоида тариқасида, ойига бир маротаба амалга оширилади. Облигациялар бир йилгача бўлган муддатга чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Облигацияларнинг номинал баҳоси 1000 (минг) сўмни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Юридик шахслар облигацияларнинг эгалари бўлиши мумкин. Облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши учун уларнинг бўлажак эгалари бўйича чекловлар белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Облигация эгаси тўлови амалга оширилган облигациялар қийматига тенг суммадаги кейинги чиқарилиш облигацияларини сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Облигациялар тўлови Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан Марказий банк томонидан ваколатли ташкилотларга (бундан буён матнда Дилерлар деб юритилади) облигацияларнинг номинал қийматини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Дилерлар облигациялар тўловини уларнинг эгаларига, тузилган шартномаларга мувофиқ облигацияларни тўлаш пайтида уларнинг номинал қийматини нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Облигациялардан олинган даромад харид баҳоси билан сотиш баҳоси (ёки тўлов баҳоси) ўртасидаги фарқ ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Облигациялар махсус қоғоз бланклари шаклида тайёрланмайди. Облигацияларнинг ҳар бир чиқарилиши махсус Глобал сертификат кўринишида, иккита асл нусхада расмийлаштирилади, улардан биттаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, иккинчиси эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сақланади. Облигацияларга эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси савдо тизимида облигацияга эгалик қилиш ҳуқуқи ва уни сақлаш бўйича очилган тегишли ҳисобвараққа (бундан буён матнларда «депо» ҳисобварағи) кирим ёзуви киритилиши билан юзага келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялар чиқарилишига хизмат кўрсатиш бўйича бош агент ҳисобланади. У Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ушбу Асосий шартларда белгиланмаган облигацияларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш масалаларини тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Облигацияларни жойлаштириш, муомалада бўлиши ва сўндириш, клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда облигация эгалари ҳисобини юритиш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дилер Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан облигациялар бозорида дилерлик вазифасини бажариш бўйича шартнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Облигацияларни чиқаришга доир қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Облигациялар чиқариш учун қарор қабул қилишда унинг чегаравий миқдори, жойлаштириш санаси ва бўлажак эгаларига қўйиладиган чекловлар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу Асосий шартларнинг 10-бандида кўрсатилган облигацияларнинг кейинги чиқарилишига доир маълумотлар уларни жойлаштириш бошланишидан камида 7 кундан кам бўлмаган муддатда эълон қилинади. Чиқаришга мўлжалланган облигациялар миқдорининг камида 20 фоизи сотилган тақдирда чиқарилиш амалга ошган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларни иккиламчи бозорда сотиб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги облигацияларни иккиламчи бозорда қайта сотиб олиш операциясини амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 мартдаги 6/1-сон (рўйхат рақами 524-1, 2016 йил 8 апрель) қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан