ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 3 мартда 1320-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 февралдаги 54-сонли «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига акциз маркаларининг янги намуналарини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмиталари қарор қиладилар:
1. Илова қилинаётган «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 февраль,
31-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 февраль,
2004-22-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари С. НАСИРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 февраль,
03-02/8-14-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 11 февралдаги 31, 2004-22, 03-02/8-14-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-505-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 45-сон, 440-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги 285-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 8-сон, 24-модда) мувофиқ алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартибини белгилайди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган муддатларда амалга киритилади ва ҳар 2 йилда янгиланади.
Амал қилиш муддати тугаган акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари маркаланмаган ҳисобланади ҳамда улар белгиланган тартибда олиб қўйилиши ва йўқ қилиниши керак.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган пайтдан бошлаб эски намунадаги акциз маркаларини харид қилиш ва уларга буюртмаларни жойлаштиришга доир буюртманомаларни қабул қилиш тақиқланади.
Эски намунадаги акциз маркали алкоголли ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотишга мазкур Низомнинг 5 ва 10-бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой мобайнида рухсат берилади.
3. Янги намунадаги акциз маркалари белгиланган тартибда ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг номи ёзилган код рақамлари билан бирга буюртирилади, алкоголли маҳсулот учун акциз маркаларида эса ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва истеъмол идишининг литрдаги ҳажми ҳам кўрсатилади.
4. Эски намунадаги акциз маркаларини йўқотиш бўйича харажатларни эски намунадаги акциз маркалари ёки улар билан маркаланган маҳсулотга эга бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчилар амалга оширади.
II. МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
5. Янги намунадаги акциз маркалари жорий этилганидан кейин алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган маҳсулотларни сотишни эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашидан беш ой олдин тўхтатади.
6. Алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кунда ва эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган маҳсулот қолдиқлари, шунингдек фойдаланилмаган эски намунадаги акциз маркаларининг қолдиқлари инвентаризация қилинади.
7. Ишлаб чиқарувчи корхоналарда эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари мавжуд бўлганда, эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда тайёр маҳсулот қолдиқлари янги намунадаги акциз маркалари янгидан ёпиштирилиб, товарлардан эски намунадаги акциз маркалари олиб ташланиши керак.
8. Товарлардан олиб ташланган акциз маркалари ва эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда қайд этилган, фойдаланилмаган эски намунадаги акциз маркаларининг қолдиқлари корхонада ташкил этиладиган комиссия томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилиниши керак, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади.
9. Инвентаризацияни ўтказиш комиссиясига солиқ ва молия органларининг вакиллари, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ходимлари (маъмурият вакиллари, акциз маркалар учун масъул шахслар, бухгалтерия ходими) киритилади. Комиссия таркиби корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Инвентаризациялаш (мазкур Низомга иловага биноан далолатнома — рўйхат шаклида расмийлаштирилади) натижалари акциз маркаларини ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади. Акциз маркалари камомади учун мазкур корхона раҳбарияти ва моддий жавобгар шахс қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Комиссия инвентаризациялаш тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши, шунингдек акциз маркалари тўлиқ ҳажмда йўқ қилиниши учун жавоб беради.
III. ОЛИБ КИРИЛАДИГАН АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги намунадаги акциз маркаларининг жорий этилиши билан унинг ҳудудига эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини олиб кириш эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига беш ой қолганда тўхтатилади.
11. Эски намунадаги ишлатилмаган акциз маркаларининг қолдиқлари улар инвентаризация қилинганидан кейин таркибида божхона, молия органлари ва импортчиларнинг вакиллари бўлган комиссия томонидан йўқ қилиниши (куйдириш йўли билан) керак. Эски намунадаги акциз маркаларининг ишлатилмаган қолдиқларини импортчи товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашидан беш ой олдин экспортчидан қабул қилиб олиши керак. Талаб қилиб олинган эски намунадаги акциз маркалари таркибида божхона, молия органлари ва импортчиларнинг вакиллари бўлган комиссия томонидан йўқ қилинади (куйдириш йўли билан). Эски намунадаги акциз маркаларининг йўқ қилиниши тўғрисида тегишли далолатнома тузилади.
12. Комиссия таркиби акциз маркаларини йўқ қилиш жойидаги ҳудудий божхона органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Комиссия инвентаризациялаш тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши, шунингдек акциз маркалари тўлиқ ҳажмда йўқ қилиниши учун жавоб беради.
IV. САВДО СОҲАСИДА СОТИЛАДИГАН АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
13. Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб савдо ташкилотлари, шу жумладан улгуржи савдони амалга оширувчилари, ушбу товарларни ишлаб берувчи корхоналардан ҳам янги, ҳам эски намуналардаги акциз маркалари билан бирга харид қиладилар. Савдо ташкилотлари томонидан эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларнинг харид қилиниши эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолганда тўхтатилади.
14. Савдо ташкилотлари эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишнинг белгиланган муддати тугашига қадар сота оладилар.
15. Эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишнинг белгиланган муддати тугайдиган кунда савдо ташкилотлари эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг қолдиқларини инвентаризациялашни ўтказадилар (унинг натижалари мазкур Низомга иловага кўра далолатнома — рўйхат шаклида расмийлаштирилади).
16. Инвентаризацияни ўтказиш учун савдо ташкилотларида солиқ ва молия органларининг вакиллари, савдо ташкилотларининг масъул ходимларидан (раҳбар, моддий жавобгар шахс, бухгалтерия ходими) комиссия ташкил этилади, у мазкур савдо ташкилоти раҳбариятининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия инвентаризациялаш тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши учун жавоб беради.
17. Инвентаризация қилиш пайтида савдо ташкилотларида бўлган, амал қилиш муддати ўтиб кетган акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилиши ва йўқ қилиниши керак.
V. «АГРОБАНК» ОАТБ МИНТАҚАВИЙ БЎЛИНМАЛАРИДА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ
19. «Агробанк» ОАТБнинг минтақавий бўлинмалари янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинишидан бир кун олдин импортчиларга эски намунадаги акциз маркалари беришни тўхтатадилар.
20. «Агробанк» ОАТБ минтақавий бўлинмаларида мавжуд бўлган эски намунадаги акциз маркалари қолдиқлари бўйича инвентаризация таркибида солиқ ва молия органлари, акциз маркалари тегишли бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар ва импортчиларнинг вакиллари ҳамда тегишли банкнинг масъул ходимлари (раҳбарияти, бухгалтерия ходими ва акциз маркалари учун моддий жавобгар шахси) бўлган комиссия томонидан ўтказилади ва ўша куни маркалар (ишлаб чиқарувчи корхоналар учун мўлжалланганларидан ташқари) йўқ қилинади (куйдириш йўли билан), бу ҳақда комиссия томонидан тегишли далолатнома тузилади.
«Агробанк» ОАТБнинг минтақавий бўлинмаларида ишлаб чиқарувчи корхоналар учун мўлжалланган эски намунадаги акциз маркаларининг қолдиқлари бўйича солиқ ва молия органлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ва тегишли банкнинг масъул ходимлари (раҳбарият, бухгалтерия ходими ва акциз маркалари учун моддий жиҳатдан масъул бўлган жавобгар шахс) таркибидаги комиссия томонидан эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган товарларни сотишга рухсат этилган муддатнинг тугашига қадар беш ой олдин инвентаризация ўтказилиб, шу куннинг ўзида маркалар ёндириш йўли билан йўқ қилинади, бу ҳақда комиссия томонидан тегишли далолатнома тузилади.
21. Эски намунадаги акциз маркаларини инвентаризациялаш якунлари ҳисоб бўйича текширилади. Инвентаризациялаш чоғида белгиланган акциз маркаларининг камомади учун мазкур банк раҳбарияти (моддий жавобгар шахс) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
22. Комиссия инвентаризациялаш тўғри, ўз вақтида ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўтказилиши, шунингдек акциз маркалари тўлиқ ҳажмда йўқ қилиниши учун жавоб беради.
23. «Агробанк» ОАТБ минтақавий бўлинмаларининг инвентаризациялашдан кейин йўқ қилинган эски намунадаги акциз маркаларини етказиб бериш ва сақлаш бўйича харажатлари бўлинмаларнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.
VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА
25. Мазкур Низом АТ «Пахта банк» билан келишилган.
АТ «Пахта банк» раиси К. ТОШМАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 февраль
Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Эски намунадаги акциз маркалари ёпиштирилган акцизланадиган товарларнинг қолдиқларини инвентаризациялаш
ДАЛОЛАТНОМА-РЎЙХАТИ
| | | | | | | |
| | Корхона, ташкилот номи:____________________________________________________ ________________________________________________________________________ Манзил: _________________________________________________________________ Банк реквизитлари:_________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Комиссия раиси___________________________________________________________ Комиссия аъзолари:________________________________________________________ ________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ 200___й. «_____» _________________________________________________________ Бошланди: _________________ соатда,тугалланди: _________________ соатда. | |||||
|
Т/р |
Товар номи |
Акциз маркаларидаги код рақами |
Миқдори (пачка, шиша) |
Бирлик учун нарх (сўм) |
Киймати(сўм) |
Изоҳ |
|
1. |
| | | | | |
|
2. |
| | | | | |
|
3. |
| | | | | |
|
4. |
| | | | | |
|
5. |
| | | | | |
|
6. |
| | | | | |
|
7. |
| | | | | |
|
8. |
| | | | | |
|
9. |
| | | | | |
|
10. |
| | | | | |
|
11. |
| | | | | |
|
12. |
| | | | | |
|
13. |
| | | | | |
|
14. |
| | | | | |
|
15. |
| | | | | |
| |
Жами |
| | | | |
| | Комиссия раиси Комиссия аъзолари |
| |
|
| |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 110-модда; 2007 й., 4-6-сон, 49-модда; 2009 й., 13-сон, 149-модда; 2011 й., 12-13-сон, 126-модда; 2013 й., 12-сон, 159-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)