15.05.2026 йилдаги 243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2026 йилдаги 243-сон
Дата вступления в силу
15.05.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда жаҳонда юз бераётган геосиёсий зиддиятлар ва кескинликлар, глобал иқтисодиётдаги, шу жумладан, халқаро нефть бозоридаги узоқ муддатли ноаниқликлар ва халқаро юк ташишлар бозори конъюнктурасининг ўзгариши шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика корхоналари молиявий ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Энергетика вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларининг жорий этилаётган янги нархларини барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, юридик ва жисмоний шахсларга етказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда нефть-газ ва энергетика соҳасини ривожлантириш, ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб бериш сифатини яхшилаш ва уларнинг нархлари ўзгаришига оид мавзулар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартиришга қаратилган мақсадли кўрсаткичларни белгилаган ҳолда, ҳудудгаз таъминоти филиаллари ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажаришда қолоқликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий молиявий ва интизомий жазо чораларини қўллаш инобатга олинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги билан биргаликда тизимли равишда йирик тармоқ ва давлат корхоналарида бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун сарфланадиган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чораларини белгилаб борсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси 2026 йил 1 июлга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий газ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш тарифларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электр ва иссиқлик энергияси, шунингдек, табиий газ истеъмолчилари ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин ва 2026 йил 1 июндан бошлаб кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 15 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
243-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган янги нархлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Истеъмолчилар номи

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги учун нархлар

(ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, сўм)

I.

Электр энергияси

1.1.

Истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари

кВт соат

1 100

1.2.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан аҳоли:

1.2.1.

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар
ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт соатгача;

ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача;

ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;

ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;

ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;

ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.

325

450

550

800

950

1 100

1.2.2.

Қолган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт соатгача;

ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача;

ойига 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача;

ойига 1 001 кВт соатдан 5 000 кВт соатгача;

ойига 5 001 кВт соатдан 10 000 кВт соатгача;

ойига 10 001 кВт соат ва ундан юқори.

650

900

1 100

1 600

1 900

2 200

1.3.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи

1 100

II.

Табиий газ

2.1.

Барча истеъмолчилар учун
(2.2. — 2.4. бандлардан ташқари)

куб метр

2 000

2.2.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (шу жумладан, балансида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд бўлган юридик шахслар) учун

2 750

2.3.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда):

куб метр

а) иситиш мавсуми* давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 500 куб метргача;

ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача;

ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;

ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;

ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.

1 100

2 000

2 300

2 700

3 300

б) бошқа мавсум* давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 100 куб метргача;

ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача;

ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача;

ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача;

ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори.

1 100

2 000

2 300

2 700

3 300

2.4.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига (газни ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда):

а) овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун

2 000

б) иситиш учун

1 550

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.

* Иситиш мавсуми (бошқа мавсум) Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрларини (2-илова) амал қилиш муддатлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 243-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарорига 1-илованинг «I. Электр энергияси» қисмининг 1.1., 1.2., 1.2.1., 1.2.2. ва 1.3. позициялари, «II. Табиий газ» қисмининг 2.1., 2.2., 2.3., 2.4., 2.5. ва 2.6. позициялари ҳамда изоҳининг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида» 2025 йил 31 мартдаги 194-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2026 й., 09/26/243/0486-сон)