1-ИЛОВА
ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддати | |||
1-босқич | Давлат шериги | Иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларни танлайди. | Заруратга кўра | |||
2-босқич | Давлат шериги | ДХШ лойиҳасининг концепцияси, дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар, тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битимни алоҳида ёндашув асосида ишлаб чиқади. | Заруратга кўра | |||
3-босқич | Давлат шериги | Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини, заруратга кўра, ваколатли органга келишишга киритади. | 5 кун | |||
4-босқич | Ваколатли давлат органи (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) | Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради. | 5 кун | |||
5-босқич | Давлат шериги | Давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда тендер эълон қилади. | 30 кундан кам бўлмаган муддатда | |||
6-босқич | Тендер комиссияси | Тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техник ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. | 10 кун | |||
7-босқич | Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб | Тендер натижалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битимни имзолайди ва лойиҳани амалга оширишни бошлайди. | 10 кун | |||
8-босқич | Ваколатли давлат органи | ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепциясини реестрга киритади ва рўйхатдан ўтказади. | 3 кун | |||
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Маданият вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотларини бир вақтда республика бюджетидан марказлашган тартибда молиялаштириш тизимига ўтказиш учун «UzAsbo» дастурий мажмуасига тегишли ўзгартиришлар киритиш. | «UzAsbo» дастурий мажмуасига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича зарур чоралар кўриш. | 2027 йил январь | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. | «Тумор» давлат рақс ансамбли фаолиятини йўлга қўйиш, мусиқа чолғулари, овоз кучайтириш мосламалари, ёритиш ускуналари, саҳна либослари ва бошқа зарур анжомларни Давлат бюджетидан харид қилиш ҳамда Тошкент шаҳридан ансамбль учун мақбул бино ажратиш. | 1. Ансамбль фаолиятини ташкил этиш учун Тошкент шаҳридан мақбул жой ажратиш. | 2026 йил июль | Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Ансамбль учун зарур воситалар рўйхатини шакллантириш ҳамда харид қилиш. | 2026 йил август — октябрь | |||
3. Ансамбль фаолиятини самарали йўлга қўйиш. | 2026 йил ноябрь | |||
3. | Давлат-хусусий шериклик асосида фаолиятини юритиш ва бошқарувга бериладиган болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш тартибини белгилаш. | Давлат-хусусий шериклик асосида фаолиятини юритиш ва бошқарувга бериладиган болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, болалар мусиқа ва санъат мактаблари рўйхати Маданият вазирлиги томонидан аниқланади. | 2026 йил июнь | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
4. | «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвесторларни аукцион савдолари асосида аниқлаш бўйича белгиланган тартибда зарур чоралар кўриш. | Лойиҳани амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда аукцион савдоларини ташкил қилиш. | 2026 йил сентябрь | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
5. | «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳаси концепциясини тасдиқлаш. Бунда лойиҳанинг инвестиция шартлари асосида амалга оширилиши тўғрисидаги намунавий келишув лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминлаш. | 1. «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳаси концепциясини ҳар бир ҳудуд бўйича ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳа концепциясини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳанинг инвестиция шартлари асосида амалга оширилиши тўғрисидаги намунавий келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4. Лойиҳа концепциясини тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги |
6. | Концепция ва техник топшириқлар асосида «Маданият меҳмонхонаси» биноларининг намунавий лойиҳаларини тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги | |
2. Намунавий лойиҳалар асосида лойиҳалар амалга оширилишини таъминлаш. | 2026 — 2028 йиллар | |||
7. | «Маданият меҳмонхонаси» маданий кластери инвестиция лойиҳасини амалга оширган инвесторга меҳмонхона ва ресторанни мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш. | Икки ой муддатда | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги | |
8. | Меҳмонхоналарда миллийликни тарғиб этишни оммалаштириш. | 1. Оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Меҳмонхоналарда миллийликдан фойдаланиш бўйича амалий қўлланмалар тайёрлаш ва уларни жорий этиш бўйича тавсиялар бериш. | 2026 йил сентябрь | Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги |
9. | ДХШ ва инвестиция лойиҳалари доирасида биноларга зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини олиб келиш, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун тузилган шартномада белгиланган муддатларни ҳисобга олган ҳолда электр таъминоти, газ таъминоти, ичимлик суви ва оқова сув ҳамда алоқа қисми бўйича тегишлилигига кўра «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан белгиланган тартибда амалга ошириш. | 1. Инвестиция объекти бўйича муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжни аниқлаш ва тегишли ташкилотлардан техник шартларни олиш. 2. «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз», «Ўзсувтаъминот» ва «Ўзбектелеком» билан келишилган ҳолда ташқи тармоқларни тортиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ишлари бўйича қўшма иш графигини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш. | 2026 йилдан бошлаб режа асосида | «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Маданият вазирлиги |
10. | Тижорат банклари томонидан инвесторларга инвестиция лойиҳаси объекти доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қўшимча объектлар қуриш учун 10 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредитлар бериш. | 1. Инвесторлар томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳалари асосида қўшимча объектлар қуришни молиялаштириш учун кредитлар бериш. 2. Кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш. | 2026 йилдан бошлаб сўровга кўра | Марказий банк |
11. | Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартибини тасдиқлаш. Бунда танлов эълонлари, аризаларни қабул қилиш ва баҳолаш жараёнларини назарда тутувчи «madaniyatgrant.uz» ягона электрон платформасини ишга туширишни назарда тутиш. | 1. Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартибини тасдиқлашга қаратилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | Маданият вазирлиги |
2. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш. | 2026 йил октябрь | |||
12. | Нодавлат маданият ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тартибини белгилаш. | 1. Нодавлат маданият ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Лойиҳани белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2026 йил октябрь | |||
13. | Янги нодавлат маданият ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир ҳудуддан мақбул ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқариш ҳамда нодавлат маданият ташкилотлари учун ҳомийлик хайрияларини йўналтирган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш. | 1. Янги қурилган массивларда демографик ўсиш, аҳоли жойлашуви ва зичлигини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилларда янги нодавлат маданият ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир ҳудуддан мақбул ер участкаларини аниқлаш. 2. Аниқланган ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқариш. 3. Нодавлат маданият ташкилотлари учун бинолар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари учун ҳомийлик хайрияларини йўналтирган тадбиркорлик субъектлари раҳбарларини давлат мукофотларига тавсия этиш. | Ҳар йили | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги |
14. | Тайёрланадиган ва импорт қилинадиган ускуналар ҳамда моддий жисмлар рўйхати, шунингдек, йиғиладиган ҳақ ставкалари, уни йиғиш шартлари ва тартибини тасдиқлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | Маданият вазирлиги |
2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил ноябрь | |||
15. | Маданият ва санъат соҳасида рақамли бошқарувга ўтиш, оммавий-маданий ва концерт томоша тадбирларида сунъий интеллект ва янги технологиялардан кенг фойдаланиш ишларини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш, хорижий тажрибани ўрганиш юзасидан хизмат сафарига юбориш ҳамда асослантирилган таклифлар тайёрлаш. | 2026 йил сентябрь | Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | |||
3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2026 йил ноябрь | |||
4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | |||
16. | Маданият вазирлиги томонидан маданият ва санъат йўналишида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда самарали ишларни амалга ошириш. | 2026 йилдан доимий | Маданият вазирлиги |
17. | Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, маданий хилма-хиллигини очиб берувчи турли материаллар тайёрлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларга буюртма бериб бориш. | 1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос маданий хилма-хиллиги ҳамда хусусиятларини аниқлаш. 2. Буюртманинг молиялаштириш манбасига аниқлик киритиш. | Ҳар йили январь ойи | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. Материаллар тайёрлаш юзасидан буюртма бериш ҳамда шартнома имзолаш. | Ҳар йили камида 2 маротаба | |||
18. | Тошкент шаҳридаги «Авиасозлар» маданият саройини Маданият вазирлиги тизимига ўтказиш ҳамда «Халқлар дўстлиги» саройи, «Авиасозлар» маданият саройи ва «Туркистон» санъат саройини реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини яхшилаш. | 1. Тошкент шаҳридаги маданият саройларини реконструкция қилишни 2028 — 2030 йиллардаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш бўйича таклиф тайёрлаш. | 2027 йил декабрь | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданий мерос агентлиги |
2. Дастурга асосан реконструкция ҳамда моддий-техника базасини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш. | Белгиланган муддатларда | |||
19. | Қарорнинг 4-иловасига мувофиқ реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бинолар қуриш режалаштирилган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларини 2027 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш ҳамда қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. | Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларини 2027 — 2029 йиллар учун тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. | 2027-2028 йиллар | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
20. | Туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимида янги ташкил этиладиган ҳамда Маданият вазирлиги тизимидаги биноси мавжуд бўлмаган маданият марказлари учун янги бино қуриш ишларини 2027 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш ҳамда қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш. | 1. Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда мос ер ажратиш чораларини кўриш. | 2026 йил август | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Маданият марказларини 2027 йил ва келгуси йиллар учун тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш чораларини кўриш. | 2026 йил декабрь | |||
3. Қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда фойдаланишга топшириш. | 2027 йил ва келгуси йиллар | |||
21. | Туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимида янги ташкил этиладиган маданият марказлари биноларининг қурилиш ишлари якунига етказилгунга қадар, уларни вақтинча бошқа биноларга жойлаштириш ва тўлиқ фаолият олиб боришини таъминлаш. | Қурилиш ишлари якунига қадар маданият марказларини яқин ҳудуддаги бинога вақтинча барча шароитларни инобатга олган ҳолда жойлаштириш. | Режа-графикка асосан | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги |
22. | Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларга ажратилаётган бюджет маблағлари самарадорлигини ошириш юзасидан доимий мониторингни йўлга қўйиш. | 1. Маданият вазирлиги тизимида қисқартирилаётган штат бирлиги ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппаратига 1 та штат бирлиги ажратиш. 2. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш киритиш. | 2027 йил январь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги |
23. | 2027 йил 1 январдан бошлаб марказлашган тартибдаги молиялаштириш тизимига ўтиш муносабати билан Маданият вазирлиги тузилмасида амалдаги штат бирликлари доирасида вазирлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий маданият бошқармаларининг молиявий йўналишдаги бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Маданият вазирлиги марказий аппарати молия йўналишидаги бўлинмаларга қўшимча 10 та штат бирлиги ажратиш. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари молиявий йўналишидаги бўлинмаларига яна 4 тадан штат бирлиги ажратиш. 3. Маданият вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий маданият бошқармаларининг амалдаги тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш. | 2027 йил январь | Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
24. | Маданият соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳужжатларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш. | 1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳужжатларини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш. | Бир ой муддатда | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги |
25. | Маданият объектлари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш тартибини белгилаш. | Маданият объектлари фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш тартибини белгилаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш: маданият объектларида хусусий шерик томонидан ташкил этилган тўгаракларда иштирок этадиган Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари учун ҳамда 3 тадан кўп бўлмаган миллий тўгараклар иштирокчиларига тўловларни уларнинг сонидан келиб чиқиб, Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш. | Икки ой муддатда | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги |
26. | Маданият объектларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш. | 1. Маданият соҳасига оид алоҳида тендер комиссияси таркибини шакллантириш. | Бир ҳафта муддатда | Маданият вазирлиги |
2. Тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Икки ой муддатда | |||
27. | Маданият объектларини хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш. | Маданият объектларида хусусий шерик томонидан янгидан барпо этилган, реконструкция қилинган биноларни туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб бериш бўйича намунавий талабнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Икки ой муддатда | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги |
28. | Қарорда белгиланган вазифалар ва таклиф этилган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудуд миқёсида намуна ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш. | Наманган вилояти мисолида қарорда белгиланган вазифалар ва таклиф этилган ташаббусларни амалга ошириш ҳамда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича тақдимот тайёрлаш. | 2026 йил 5 май | Наманган вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги |
4-ИЛОВА
Т/р | Мактаб номи | Амалга ошириладиган ишлар | Мактабларга бириктирилган олий таълим ташкилоти номи |
2027 йил | |||
1. | Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби | Ўқув биноси, ётоқхона биноси, ошхона биноси ҳамда концерт залларини капитал таъмирлаш. | Ўзбекистон давлат консерваторияси |
2. | В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби | Ўқув биноси, ётоқхона биноси, ошхона биноси ҳамда концерт залларини капитал таъмирлаш. | Ўзбекистон давлат консерваторияси |
3. | Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ўқув биносини қуриш. 2. Ётоқхона биносини қуриш. 3. Ошхона биносини қуриш. | Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти |
2028 йил | |||
4. | Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
5. | Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат консерваторияси |
6. | Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Қўшимча ўқув биносини қуриш. 2. Ётоқхона биносини қуриш. 3. Ошхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат консерваторияси |
7. | Қарши ихтисослаштирилган маданият мактаби | 1. Ўқув биносини қуриш. 2. Ётоқхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
8. | Бекобод ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. 3. Концерт залини қуриш. | Ўзбекистон давлат консерваторияси |
9. | Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. | Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти |
10. | Гулистон ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. 3. Концерт залини қуриш. | Ўзбекистон давлат консерваторияси |
2029 йил | |||
11. | Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби | Ўқув биносини реконструкция қилиш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
12. | Наманган ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
13. | Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби | 1. Ошхона биносини қуриш. 2. Ётоқхона биносини мукаммал таъмирлаш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
14. | Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби | Ошхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
15. | Термиз ихтисослаштирилган санъат мактаби | Ошхона биносини қуриш. | Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти |
16. | Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. | Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти |
17. | Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. 3. Ўқув биносини мукаммал таъмирлаш. | Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти |
18. | Тошкент вилояти ихтисослаштирилган маданият мактаби | 1. Ётоқхона биносини қуриш. 2. Ошхона биносини қуриш. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |