16.04.2026 йилдаги ПҚ-139-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инсон қадрини улуғлаш, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш Конституциямиз ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган бош тамойил сифатида бугунги кунда ҳар бир соҳа ва тармоқда фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу борада Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши курашларда қурбон бўлган ота-боболаримиз, истиқлол даврида Ватанимиз мустақиллиги ҳимояси йўлида жон фидо этган мард ўғлонларимиз хотирасини ёд этиш, бугунги кунда орамизда соғ-саломат яшаб келаётган уруш ва меҳнат фахрийларига, жонкуяр ватандошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Уларнинг шонли умр йўли, меҳнат фаолияти халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлигига айланиб, ёш авлодимизни ватанпарвар инсонлар этиб камол топтиришда жасорат ва матонат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни шу омилларни эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган буюк ғалабага бутун халқимиз қатори улкан ҳисса қўшган муҳтарам фахрийларимизни қадрлаш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини эъзозлаш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ишчи гуруҳ (А. Арипов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг «Бурч, жасорат, матонат!» шиори остида ўтказилишини ҳамда маданий-маърифий тадбирлар, «уч авлод учрашувлари», тасвирий санъат кўргазмалари, ижодий кечалар, танловлар ва оммавий спорт мусобақаларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ушбу тоифадаги шахсларнинг яшаш жойига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ҳарбий қисмлар командирлари ва фахрийлар, давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари, ёшлар, шу жумладан, «Жасорат мактаби» ўқувчилари, «Ватан таянчи» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларининг ташрифларини ҳамда улар кўрсатган мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган маънавий-ватанпарварлик тадбирларни ташкил қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари оила аъзоларининг тураржойларини ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари номидан бирйўла тўланадиган пул мукофотларини тантанали равишда топширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларининг ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳудудлар маъмурий марказларидаги «Ватанпарварлар» боғлари, хиёбонлар ва бошқа белгиланган жойларда ҳарбий-ватанпарварлик фестиваль-акцияларини, шу жумладан, ҳарбий оркестр ва ансамбль жамоаларининг маданий концерт томошаларини ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) кўча ва майдонлар Хотира ва қадрлаш кунининг маъно-мазмунини ифода этадиган кўргазмали тарғибот воситалари билан безатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, Хотира ва қадрлаш куни тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳри ҳокимлигининг захира маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) спорт турлари бўйича хотира турнирлари ҳамда югуриш марафонлари бўйича — Дастурда белгиланган масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрида 2026 йил 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам мушакбозлигини ташкил қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тантанали тадбирлар ўтказиладиган ҳамда байрам мушакбозлиги ташкил этиладиган жойларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 16 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-139-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 апрелдаги ПҚ-139-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий-амалий тадбирлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда барча шаҳар ва туманларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларни «Бурч, жасорат, матонат!» шиори остида ўтказиш бўйича ташкилий ишчи гуруҳларни тузиш.

2026 йил апрель

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган давлат ва жамоат арбоблари, ижодкор зиёлилар, спортчилар, маданият ва санъат ходимлари, шунингдек, фаол ёшлардан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳларини тузиш ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш.

2026 йил май

Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Кинематография агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

3.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида «Матонат мадҳияси» монументи пойига гулчамбарлар қўйиш муносабати билан мажмуага олиб борувчи кўча ва йўллар бўйи ҳамда мажмуа ҳудудини ободонлаштириш, манзарали дарахт ва гуллар экиш, уларга шакл бериш, мажмуани байрамона безатиш, амфитеатрнинг устки қисмини тозалаш ишларини ташкиллаштириш.

2026 йил апрель-май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги захира маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид зирҳли техникалар ва артиллерия қуроллари экспонатларига техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш.

2026 йил 1 май кунига қадар

Мудофаа вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Мудофаа вазирлиги

5.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид самолёт экспонатларига техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш.

2026 йил 1 май кунига қадар

«Uzbekistan Airways» АЖ маблағлари

Транспорт вазирлиги,

«Uzbekistan Airways» АЖ

6.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси темир йўл вокзали ҳудудидаги паровоз, вагонлар ва темир йўлларга техник хизмат кўрсатиш ва зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2026 йил 1 май кунига қадар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

7.

«Иккинчи жаҳон уруши хотираларда» мавзусида яратилган санъат асарлари каталог-альбомини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.

2026 йил июль-август

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси,

Ўзбекистон Бадиий академияси,

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси

8.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасини кенг оммалаштириш мақсадида «Иккинчи жаҳон уруши: илмий тадқиқотлар ва тарихий маълумотлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш, унинг доирасида итальян тилига таржима қилинган юбилей китоб-альбомнинг тақдимотини ўтказиш.

2026 йил апрель-май

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси,

Фанлар академияси,

«Ўзархив» агентлиги,

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази,

«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган аждодлар, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари номларини абадийлаштириш ва жасоратини тарғиб қилиш мақсадида «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф» музейи, «Миллат фидойилари» хиёбони, «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи ҳамда вилоятлардаги музейларга талабалар, ўқувчилар, ҳарбийларнинг оила аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларининг экскурсияларини ташкил этиш.

2026 йил апрель-май

Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

давлат ва жамоат ташкилотлари

10.

Тошкент шаҳридаги Янги Ўзбекистон боғида 2026 йил 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам мушакбозлигини ташкил этиш.

2026 йил 9 май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маблағлари

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Божхона қўмитаси

II. Маданий-маънавий тадбирлар

11.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат мадҳияси» монументи пойига гулчамбарлар қўйиш маросимини ташкил этиш.

2026 йил 7 — 9 май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

вазирликлар, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари

12.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросимини ташкил этиш.

2026 йил 7 — 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

вазирлик ва идоралар

13.

Жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар ташкилотлари фаоллари, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари, ҳарбий оркестр ва ансамбль жамоалари ҳамда фаол ёшлар иштирокида байрамга бағишланган тадбирлар ташкил этиш.

2026 йил 7 — 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

14.

Маҳаллаларда аҳоли орасида ҳурматга сазовор бўлган фахрийлар, айниқса, 100 ёшдан ошган кексалар ҳамда устозлар ва мураббийлар, ҳудуд равнақига меҳнати синган жонкуяр инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, миннатдорлик билдириш ҳамда уларни шарафлаш ва қадрлаш мақсадида маҳалла ёшлари, «Ватан таянчи» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзолари томонидан уларнинг яшаш ва иш жойларига ташриф буюриш.

2026 йил апрель-май

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

«Нуроний» жамғармаси,

Мудофаа вазирлиги

15.

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳарбий қисмлар командирлари томонидан уларнинг яшаш жойларига ташрифларни уюштириш.

2026 йил 1 — 9 май

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари, вазирликлар ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси

16.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси байроғи акс эттирилган миллий руҳдаги тасма (лента)лар тайёрланиб, жамоат жойларида, оммавий тадбирларда волонтёрлар томонидан тарқатилишини ташкил этиш.

2026 йил 7 — 9 май

Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

17.

«Маҳалла еттиликлари» томонидан халқ орасида ўзининг меҳнати, фидойилиги, инсонпарварлик фазилатлари билан ҳурмат қозонган, ҳозирги кунда намуна қилишга муносиб бўлган инсонлар хотирасини абадийлаштириш, ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб қилиш мақсадида маҳалла аҳолиси ўртасида уларнинг бугунги кундаги авлодлари иштирокида тарғибот суҳбатларини ташкил этиш.

2026 йил апрель-май

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

маҳаллий ҳокимликлар

18.

Вилоят марказларидаги «Ватанпарвар» боғлари ва бошқа белгиланган жойларда давлат ва жамоат арбоблари, фахрийлар, маданият, санъат, спорт намояндалари, ёшлар, «Темурбеклар» мактаби ва Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейлар ўқувчилари, «Ватан таянчи» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзолари иштирокида «уч авлод учрашувлари»ни ўтказиш.

2026 йил апрель-май

Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

Спорт вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

19.

Республиканинг барча ҳудудларида аҳолининг миллий анъаналари ва қадриятларидан келиб чиқиб, миллий ҳамда замонавий спорт турларини, айниқса оммавий югуришни ривожлантириш мақсадида хотира турнирлари, «Мен ғолиб» югуриш тадбирлари, Тошкент халқаро ярим марафони, бошқа оммавий шу жумладан халқаро югуриш тадбирларини «ProRun» МЧЖ спорт югуриш марказини жалб қилган ҳолда йил давомида юқори савияда ташкил этиш

2026 йил апрель — декабрь

«ОКМК» АЖ,

«Трансгаз» АЖ,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

«НКМК» АЖ,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа масъул ижрочилар

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Спорт вазирлиги,

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Енгил атлетика федерацияси,

Марказий Осиё юриш ва югуриш академияси,

«ProRun» МЧЖ

20.

Ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга садоқат, мардлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш мақсадида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда қаҳрамонлик кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлганлар ўқиган умумтаълим мактабларида уларга ўрнатилган бюстлар пойига гул қўйиш.

2026 йил 1 — 9 май

Ижрочилар ва ташкилотчилар маблағлари,

маҳаллий бюджет маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

21.

Вафот этган уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қабрларини ободонлаштириш.

2026 йил апрель-май

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Нуроний» жамғармаси,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

22.

«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг фронт ва фронт ортидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини мадҳ этувчи «Ўчмас у кунлар шуҳрати» мавзусида фотолавҳалар кўргазмасини ташкил этиш.

2026 йил 1 — 10 май

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

Мудофаа вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги,

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази,

«Аждодлар изидан» ҳарбий-тарихий жамияти

23.

Давлат ҳамда нодавлат телеканалларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ҳужжатли ва бадиий фильмларни эфирга узатишни ташкил этиш.

2026 йил апрель-май

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Кинематография агентлиги

24.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мобил алоқа операторлари томонидан абонентларга СМС табриклар йўллаш.

2026 йил 9 май куни

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

25.

Ўқувчи ва талаба-ёшларни ҳарбийлик касбига қизиқтириш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик ва юртга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисмлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирларини уюштириш.

2026 йил апрель-май

-

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти,

тегишли ташкилотлар

26.

Олий ва касбий таълим муассасалари, академик лицейлар, умумтаълим мактабларида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари иштирокида Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасини акс эттиришга қаратилган «Номингиз дилларда мангу яшайди» мавзусида хотира дарсларини ўтказиш.

2026 йил апрель-май

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

III. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш йўналишидаги тадбирлар

27.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларга бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топшириш.

2026 йил 9 майга қадар

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Нуроний» жамғармаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

28.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ўз хоҳишларига кўра республика ҳудудидаги санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бир марталик бепул юборишни ташкил этиш.

2026 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

29.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида соғлигини йўқотган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига мақсадли ёрдам кўрсатиш, уларни протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа зарур тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлаш.

2026 йил май

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

30.

Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тураржойларини таъмирлаш, ободонлаштириш.

2026 йил апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 апрелдаги ПҚ-139-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

В.В. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери

4.

М.П. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори

5.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

6.

З.Б. Махкамова

Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

7.

Б.Н. Курбанов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

8.

Ш.Г. Халмухамедов

мудофаа вазири

9.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

10.

А.И. Икрамов

фавқулодда вазиятлар вазири

11.

Б.Х. Ташматов

Миллий гвардия қўмондони

12.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

13.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

14.

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

15.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

16.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

17.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

18.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

19.

А.И. Икрамов

 спорт вазири

20.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

21.

С.Э. Хусанов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони

22.

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси

23.

С. Турдиев

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси

24.

У.М. Юсупов

«Ўзархив» агентлиги директори

25.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

26.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори

27.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

28.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

29.

Х.А. Батиров

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси

30.

И.М. Мирзаалиев

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси

31.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 07/26/139/0380-сон)