16.04.2026 йилдаги 176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.04.2026 йилдаги 176-сон
Дата вступления в силу
01.07.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш, таълим хизматларини олувчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий тилларга ўқитиш соҳасида қўшимча таълим хизматларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш бўйича тасдиқномага ҳамда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти мазкур қарор билан белгиланган талаб ва шартларга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани юбориш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарор 2026 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 16 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
176-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 176-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 54 ва 58-бандлардаги «вакил билан келишган» сўзлари «вакилни хабардор этган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-позициянинг учинчи устунидаги «I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун:» бўлими «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилганлиги»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-позициянинг учинчи устуни «III. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматларининг лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади:» бўлими «Умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари» қатори қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

11.

Болалар учун қўшимча таълим фаолиятини йўлга қўйиш учун талабларнинг бажарилганлиги:*

болалар учун қўшимча таълим доирасида чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши.

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомнинг 20-иловасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банди билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б1) чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар берадиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан бошқа давлат органларидан қўшимча хулосалар олиши мумкин (10 иш куни)».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 41-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлган тақдирда ва текширувлар ҳақида мувофиқлаштирувчи ваколатли орган белгиланган тартибда хабардор этилганда жойига чиққан ҳолда текшириш орқали»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«46. Ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган текширишлар белгиланган тартибда мувофиқлаштирувчи ваколатли орган хабардор этилган ҳолда амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўшимча таълим фаолиятининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

Хабарнома номи:

Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

2.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) болалар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, болалар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти;

б) катта ёшдагилар учун нодавлат қўшимча таълим, шу жумладан, катта ёшдагилар учун чет тилларини ўргатиш фаолияти.

3.

Хабардор қилувчи тоифаси:

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор

4.

Хабарномани қабул қилувчи ваколатли орган(лар):

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

5.

Хабарномани юбориш тартиби:

«Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

6.

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар:

Якка тартибдаги тадбиркор учун:

а) ЯТТнинг:

фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами;

ЖШШИР;

б) яшаш манзили;

в) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

Юридик шахс учун:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

б) почта ва электрон почта манзили;

в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс учун:

а) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами), фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно;

б) таълим йўналишлари, курслар ва касблар рўйхати;

в) педагог кадрлар (шу жумладан хорижий ўқитувчилар) ҳақида маълумот:

фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлган тақдирда);

паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-картаси рақами;

ЖШШИР;

телефон рақами;

маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома рақами ва санаси;

чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар томонидан бериладиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

чет тилларига ўқитган ҳолларда, хорижий тил ўқитувчиларининг камида B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатининг рақами ва санаси ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатлари PDF нусхаси;

чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогларнинг малакасини оширганлиги ҳақида сертификат нусхаси;

г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

д) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно;

е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосасининг санаси ва рақами, фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчилар бундан мустасно.

7.

Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари):

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.

8.

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

9.

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари:

а) ўқув режаси ва дастури қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиши;

а1) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ёлғон ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги;*

б) таълим фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (ушбу талаб фақат масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди);

в) ҳар бир тўгарак раҳбари ўқув қўлланма билан таъминланганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)нинг ахборот тизимига қуйидаги маълумотлар тўғри ва ишончли киритилишини таъминлаш:

таълим ташкилоти тўғрисида;

таълим олувчилар тўғрисида;

педагог ходимлар, тўгарак раҳбарлари, тренерлар тўғрисида;

таълим жараёни тўғрисида;

д) таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши;*

е) таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони:

индивидуал (якка) тарзда;

тўгаракда — 40 нафаргача;

е1) чет эл фуқаролари бўлган педагог ходимлар берадиган таълим, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолияти бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;*

ё) педагог ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси:

олий маълумотли — 50%;

ўрта махсус ва касбий маълумотли — 40%;

ўрта маълумотли — 10%.

ж) таълим ташкилотининг ҳудуди:

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

з) таълим ташкилотидаги хоналар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами:

дарс машғулотлари учун:

тўгарак машғулотлари хонаси — 15 м2;

устахона — 30 м2 (агар мавжуд бўлса);

студия ва индивидуал машғулотлар хонаси умумий майдони — 20 м2 (агар мавжуд бўлса);

умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 25 м2 (агар мавжуд бўлса);

и) ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:

электрон ёки оддий доска — 1 дона;

проектор — 1 дона;

аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс;

и1) таълим жараёни овозли видеоёзувга қайд этилиши (бунда овозли видеоёзув камида бир ой давомида сақланиши лозим);*

й) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органининг санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига мувофиқ бўлиши;

к) Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитар врачининг 2009 йил 4 июндаги 0266-09-сон Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган катта ёшдаги ва болалар гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши;

л) қўшимча таълим бўйича таълим олганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилиши;

м) чет тилларга ўқитган ҳолларда, чет тили ўқитувчиларида B2 ва ундан юқори даражадаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисида давлат намунасидаги малака сертификати ёки етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификати (IELTS, CEFR, TOEFL IBT) мавжуд бўлиши;*

н) чет тилларига ўқитган ҳолларда, педагогларнинг тегишлича касбий ривожлантириш таълим ташкилотларида малакаси оширилган бўлиши ҳамда ҳар уч йилда малакаси ошириб борилиши.*

10.

Изоҳ:

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 7-илованинг 9-позицияси учинчи устунида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги «а1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а1) таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини, шунингдек, касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлашга оид фаолиятга мос келмайдиган таълим фаолиятини амалга оширмаслик;*»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г» кичик банддаги «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/176/0368-сон)