ИЛОВА
52-ИЛОВА
1. Давлат хизмати номи | Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома |
2. Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси | Жисмоний ва юридик шахслар |
3. Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар) | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Иссиқликтаъминоти» АЖ ва «VEOLIA ENERGY TASНKENT» МЧЖ ХК |
4. Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар | 1. Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: ариза берувчи жисмоний шахс учун: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари); маълумотнома тили (ўзбек/рус); электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; кадастр рақами; Ариза берувчи юридик шахс учун: тўлиқ номи; телефон рақами; СТИР; кадастр рақами; абонент ҳисобрақами (мавжуд бўлса). 2. Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). |
5. Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори | Бепул |
6. Давлат хизматини кўрсатиш муддати | Реал вақт режимида |
7. Изоҳ | Ариза берувчининг хоҳишига кўра бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга сўров юбориш имконияти яратилади. |
». |