Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасаси ҳудудида барпо этилган «Buxoro majmuasi»ни сақлаш, бошқариш ва ҳудудини ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Хорижий делегациялар ва олий мартабали меҳмонларни кутиб олиш ҳамда улар иштирокидаги тадбирларни юқори даражада ўтказиш, шунингдек, «Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасаси ҳудудида замонавий ва анъанавий архитектура ечимлари асосида барпо этилган «Buxoro majmuasi»ни сақлаш, бошқариш ҳамда унинг ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2025 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувида иштирок этган олий даражадаги меҳмонлар пойтахтимизда барпо этилган янги меъморий комплекслар, хусусан, «Buxoro majmuasi»да (кейинги ўринларда — мажмуа) ўтказилган миллий кўргазмалар билан таништирилгани ва тегишли тадбирлар ўтказилгани;
ўтказилган миллий кўргазмалар доирасида намойиш этиш учун жойлаштирилган маданий бойликлар, шу жумладан, қимматбаҳо ашё ва экспонатлар, ўтган асрларда ясалган тилла, кумуш тақинчоқлар, чинниворлар ва қуроллар намуналари, турли кашта, дўппи, қоракўл, сўзана, шойи мато ва гиламлар, ёғоч ўймакорлиги, керамика, заргарлик намуналари ва бошқа композициялар (кейинги ўринларда — маданий ашёлар) келгусида бўлиб ўтадиган олий даражадаги расмий қабул ва тадбирлар учун мажмуада қолдирилгани;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 231-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма) фаолияти йўлга қўйилгани ҳамда унинг ташкилий тузилмаси тасдиқлангани;
мажмуа ва унда ташкил этилган кўргазма жиҳозларига хизмат кўрсатиш, маданий ашёларни сақлаш мақсадида «Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасаси тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат «Buxoro majmuasi» бўлими ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасасига мажмуани сақлаш бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:
мажмуани шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш, ундан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ҳамда сифатли бажариш;
мажмуани маданий, сиёсий ва бошқа тадбирларга, хорижий меҳмонлар ҳамда делегациялар ташрифига тайёрлаш учун безатиш;
мажмуада мавжуд маданий ашёларни уларнинг тарихий, маданий, бадиий аҳамиятидан келиб чиқиб асраш ҳамда соз ҳолатда сақлаш, муддатидан олдин эскириши ва емирилишининг олдини олиш тадбирларини ташкил этиш.
3. Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси билан биргаликда бир йилда камида бир марта юқори малакали соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда, «Buxoro majmuasi»да сақланаётган маданий ашёларнинг музейшунослик талабларига мувофиқ бут сақланиши ва асраш ишларининг тўғри ташкил этилиши бўйича беғараз услубий тавсиялар ва амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
4. Белгилансинки, «Buxoro majmuasi» бўлими фаолияти ва уни сақлаш харажатлари:
Давлат бюджети маблағлари;
«Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасасининг хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бошқарма:
2026 йилда мажмуани сақлаш харажатлари «Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасасига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;
2027 йилдан бошлаб республика бюджети параметрларини шакллантиришда «Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасасига мажмуани сақлаш харажатлари учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин;
«Ko‘ksaroy qarorgohi» давлат муассасасининг тасдиқланган штатлар жадвалларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 9 апрель,
155-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 155-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 231-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Илованинг рус тилидаги матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«СТРУКТУРА
Управления по обслуживанию государственных резиденций и организации мероприятий Администрации Президента Республики Узбекистан
Начальник управления | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Первый заместитель начальника управления | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Финансово-экономический отдел 2 | Главный энергетик | Режимно-секретный отдел 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Отдел снабжения 2 | Отдел бухгалтерского учета 3 | Отдел кадровой политики 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Служба по организации официальных мероприятий 13 | Главный специалист по охране труда и технике безопасности | Главный юрисконсульт | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Секретариат 1 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Группа технической и строительной политики 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Заведующий складом | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Группа по обслуживанию комплекса административных зданий 40 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Транспортная служба 37 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
ГУ «Ko‘ksaroy qarorgohi» | ГУ «Qaynarsoy qarorgohi» | ГУ «Do‘rmon kompleksi» | ГУ «Turkiston mehmonxonalar kompleksi»* | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Примечание. Общая штатная численность работников Управления и государственных учреждений, входящих в его структуру, — 512 ед., в том числе общая штатная численность работников Управления — 110 ед.
* Заработная плата и приравненные к ней платежи работников ГУ «Turkiston mehmonxonalar kompleksi» финансируются за счет средств Государственного бюджета, а финансирование прочих расходов — за счет средств, поступающих от хозяйственной деятельности».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/155/0332-сон)