Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Қарори
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3647-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 11 июндаги 3-мҳ-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 5 июндаги 08/270-сон қарори (рўйхат рақами 3647, 2025 йил 14 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3647/0613-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 19 март,
3647-сон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 март,
15-қ/қ-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 18 март
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 19 мартдаги 3647-сон ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 15-қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги «ҳудудий касбий кўникмалар марказига» ва «кириш қисмига осиб қўйилади» деган сўзлар тегишли равишда «ҳудуддаги тегишли касбий таълим ташкилотига» ва «эълонлар тахтасига жойлаштирилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг учинчи хатбошисидаги ва 18-банддаги «касбий кўникмалар маркази» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 12-банддаги «касбий таълим муассасаларида» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг учинчи хатбошисидаги «касбий кўникмалар маркази» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА

».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3647-1/0312-сон)