1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Т/р | Таълим йўналишлари коди | Таълим йўналишлари номи |
1. | 60520100 | Метеорология ва иқлимшунослик |
2. | 60520200 | Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси |
3. | 60530100 | Кимё |
4. | 60530400 | Гидрология |
5. | 60710100 | Кимё муҳандислиги |
6. | 60710200 | Биотехнология |
7. | 60710400 | Энергетика муҳандислиги |
8. | 60710500 | Электр муҳандислиги |
9. | 60710900 | Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш |
10. | 60711400 | Транспорт воситалари муҳандислиги |
11. | 60711800 | Атроф-муҳит муҳандислиги |
12. | 60720400 | Технологик машиналар ва жиҳозлар |
13. | 60721800 | Ишлаб чиқариш муҳандислиги |
14. | 60730100 | Архитектура |
15. | 60730600 | Гидротехника ва геотехника муҳандислиги |
16. | 60810500 | Ўсимликлар ҳимояси ва карантини |
17. | 60811200 | Сув хўжалиги ва мелиорация |
18. | 60811300 | Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
19. | 61020100 | Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги |
20. | 61020200 | Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги |
21. | 61031900 | Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича) |
22. | 61032000 | Ёнғин хавфсизлиги |
23. | 61032100 | Техносфера хавфсизлиги |
4-ИЛОВА
Т/р | Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) | Бериладиган малака | Таълим шакли | Ўқиш муддати | «2+2» дастури |
I. БАКАЛАВРИАТ | |||||
1. | Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича): Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги; Фавқулодда вазиятлар профилактикаси; Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги; Фавқулодда вазиятларда муҳандислик муҳофазаси. | муҳандис | кундузги | 4 йил | 2 йил |
2. | Ёнғин хавфсизлиги | муҳандис | кундузги | 4 йил | 2 йил |
3. | Техносфера хавфсизлиги | муҳандис | кундузги | 4 йил | 2 йил |
4. | Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги | муҳандис | кундузги/кечки/масофавий | 4 йил* | |
5. | Кимё муҳандислиги | муҳандис-кимёгар | кундузги/кечки/масофавий | 4 йил* | |
6. | Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | муҳандис-эколог | кундузги/кечки/масофавий | 4 йил* | |
II. МАГИСТРАТУРА | |||||
7. | Давлат ва ҳарбий бошқарув | ОСБМ*** | кундузги | 1 йил** | |
8. | Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги | муҳандис-менежер | кундузги/масофавий | 1 йил** | |
9. | Инсон ва атроф-муҳитнинг радиацион хавфсизлиги | муҳандис-эколог | кундузги/масофавий | 1 йил** | |
10. | Ёнғин хавфсизлиги | муҳандис-менежер | кундузги/масофавий | 1 йил** | |
11. | Экология | эколог | кундузги/кечки/масофавий | 2 йил* | |
12. | Кимёвий технология | муҳандис-кимёгар | кундузги/кечки/масофавий | 2 йил* | |
13. | Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги | муҳандис | кундузги/кечки/масофавий | 2 йил* | |
5-ИЛОВА
Т/р | Касбий таълим йўналиши номи | Бериладиган малака | Таълим шакли |
1. | Қутқарувчи-ёнғин ўчирувчи | Қутқарувчи | кундузги |
2. | Қутқарувчи-ҳайдовчи механик | Техник ҳайдовчи-қутқарувчи | кундузги |
3. | Сув объектларида қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш | Ғаввос-қутқарувчи | кундузги |
4. | Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги | РКТБМ-қутқарувчи | кундузги |
5. | Авария, тоғ-кон қутқарувчи | Қутқарувчи | кундузги |
6. | Учувчисиз учиш аппаратлари тизимидан фойдаланиш | УУА оператори-қутқарувчи | кундузги |
6-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
I. Ташкилий чора-тадбирлар | |||||
Академиянинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш ва танлов мезонларини белгилаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: Академияда тажриба тариқасида «2+2» таълим шаклида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйиш; Академия ва Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига номзодларни саралаш ва танлаш вазирлик томонидан амалга оширилишини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил июнь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |
Академия ҳузурида Илмий ишларни ривожлантириш идоралараро кенгаши фаолиятини ташкил этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Академияда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, хорижий ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади: Академия ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти фаолиятини йўлга қўйиш; Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази фаолиятини йўлга қўйиш; Академия ҳузуридаги Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми фаолиятини йўлга қўйиш; Академияда хорижий кадрларни тайёрлаш факультети фаолиятини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил июль | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) | |
Чора-тадбирлар режаси | Доимий | - | (Б. Саидов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Г. Исмаилова) | ||
Академия ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги соҳасида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини йўлга қўйиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил октябрь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Академия ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Идоралараро қўшма қарор | 2026 йил август | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) | |
Академияда фаолият олиб бораётган кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби, бўлим ва бўлинмалар ҳарбий хизматчиларини аттестациядан ўтказиш. | Идоралараро комиссия қарори | 2026 йил май | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Академия устави, ташкилий-штат тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | Фавқулодда вазиятлар вазири буйруғи | 2026 йил май | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
Академияни республиканинг бошқа олий (ҳарбий) таълим ташкилотларида юқори натижаларга эришган, тажрибали, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш. | Фавқулодда вазиятлар вазири буйруғи | 2026 йил июль | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
Академияда ўқув, илмий, маънавий-маърифий йўналишларда ва спортда юқори натижаларга эришган таълим олувчиларни рағбатлантириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазири стипендиялари тўғрисида низом ишлаб чиқиш. | Фавқулодда вазиятлар вазири буйруғи | 2026 йил июнь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
II. Ўқув-услубий жараённи такомиллаштириш | |||||
Академия бакалавриат таълим йўналишларида ҳамда Қутқарувчиларни тайёрлаш техникумида қуйидаги соҳалар бўйича иқтисодиёт ва хавфли ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича), ёнғин хавфсизлиги, техносфера хавфсизлиги; кимё муҳандислиги, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси; қутқарувчи-ёнғин ўчирувчи, қутқарувчи-ҳайдовчи, ғаввос-қутқарувчи, авария, тоғ-қутқарувчи ҳамда радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги. | Фавқулодда вазиятлар вазири буйруғи | 2026 йил июль | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Академияда ҳамда бевосита тегишли корхона ва ташкилотларда дуал таълимни ташкил этиш бўйича замонавий моддий-техник базани, ўқув-услубий ҳамда ётоқхона ва маиший шарт-шароитларни яратиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил июль | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров), Атом энергияси агентлиги (А. Ахмедходжаев) | |
Ўқув жараёни дуал таълим шаклида ташкил этиладиган корхона ва ташкилотларда Академиянинг кафедра филиалларини ташкил этиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил июль | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров), Атом энергияси агентлиги (А. Ахмедходжаев) | |
Илғор тажрибага эга хорижий давлатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан таълим, илмий тадқиқот ва моддий-техник базани ривожлантириш соҳаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил август | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Г. Исмаилова) | |
Ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологиялари соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар билан идоравий таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил сентябрь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |
Соҳага оид долзарб масалалар бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли равишда амалга ошириш, шу жумладан, ушбу йўналишда миллий ёки халқаро грантларни жалб этиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил ноябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Академия таълим жараёнига илғор хорижий таълим дастурларини татбиқ этиш, профессор-ўқитувчилар ва магистрларни АҚШ, Россия, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Хитой, Германия ва Францияда тажриба орттириш учун стажировка ва малака ошириш курсларига юбориш ҳамда халқаро мутахассислар ва экспертларни кенг жалб қилиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2027 йил март | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Ахборот-ресурслар марказини етакчи хорижий ахборот-ресурс фондларига интеграция қилиш, уларни хорижий адабиётлар билан бойитиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2027 йил август | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (У. Тешабаева) | |
Академияда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш. | Фавқулодда вазиятлар вазири буйруғи | 2026 йил июль | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Виртуал макон, симуляция ва моделлаштириш дастури ҳамда рақамли платформаларда тингловчи, талаба ва курсантларни фавқулодда вазиятларда бошқарувни шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш ва таълим беришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш. | Ташкилий-техник тадбирлар | 2027 йил август | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |
Академияда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тегишли фанлардан ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини, ахборот технологияларини, илм-фаннинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 — 2030 йиллар | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Таълим жараёнларини ташкил этиш, бошқариш, мониторинг қилиш, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини баҳолаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш. | Ташкилий-техник тадбирлар | 2027 йил сентябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |
III. Илмий тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш | |||||
Академияда олий таълимдан кейинги таълим институти ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини қайта ташкил этиш. | Ҳайъат қарори | 2026 йил сентябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
АҚШ, Франция, Россия, Хитой, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Жанубий Корея, Германия ва Марказий Осиё давлатларининг идоравий етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида англашув меморандумларини имзолаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 — 2030 йиллар | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Илғор хорижий идоравий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан тузилган меморандумлар доирасида ўқув ва илмий инновацион, тажриба-конструкторлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликда тематик ва фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаларини бажариш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 — 2030 йиллар | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Фанлар академияси (Ш. Аюпов) | |
«Фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилишнинг миллий тажрибаси: долзарб муаммолар ва ечимлар» мавзусида республика илмий-техникавий конференциясини ўтказиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил сентябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
Академия профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчи ва курсант (талабалар) учун халқаро илмий-техник маълумотлар базасидан фойдаланишни йўлга қўйиш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил октябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |
IV. Ўқув-услубий жараёнга замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш | |||||
Академиянинг ўқув, моддий-техника базаси ва ахборот-ресурс таъминотини модернизация қилиш ҳамда алоқа тармоқлари (IP АТС)ни такомиллаштириш. | Чора-тадбирлар режаси | 2026 йил август | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров) | |
V. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш | |||||
Академия янги ўқув кампуси (ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий, амалий, инновацион, маиший ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари ва бошқа бино-иншоотлар)ни Янги Тошкент шаҳри ҳудудида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган 6 гектар ер майдонида 2026 — 2028 йилларда босқичма-босқич барпо этиш. | Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси | 2026 йил июнь | Академиянинг Янгиҳаёт туманида 11,2 гектар майдонда жойлашган ҳудуд, бино ва иншоотларни реализация қилишдан тушган маблағлар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Дўстлик» МФЙ Дўстлик кўчаси 94-уй манзилида жойлашган 0,83 гектар майдондаги газ-тутундан ҳимояланиш базаси ҳамда ушбу туманнинг «Навобод» МФЙ Навобод кўчаси 409-уй манзилида жойлашган 1,92 гектар майдондаги қутқарув станцияси негизида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузурида Қутқарувчиларни тайёрлаш техникумининг Қутқарувчилар ўқув-амалий марказини ташкил этиш, унинг инфратузилмасини барпо этиш ҳамда моддий-техника базасини яратишни назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | - | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
7-ИЛОВА
Т/р | Кўрсаткич (индикатор) номи | Ўлчов бирлиги | Амалдаги кўрсаткич | 2026 йил | 2028 йил | 2030 йил |
I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан тубдан такомиллаштириш | ||||||
1. | Хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотлари билан онлайн дарслар ташкил қилиш. | онлайн дарслар сони | - | 3 | 6 | 8 |
2. | Курсант ва тингловчиларнинг амалиётларини ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотларида ўтказиш. | курсант ва тингловчилар сони | - | 4 | 6 | 8 |
II. Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш | ||||||
3. | Академиянинг илмий салоҳияти (илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши)ни ошириш. | фоизда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан) | 38 | 45 | 50 | 60 |
4. | Олий малакали илмий педагогик кадрлар тайёрлаш (PhD ва DSc). | илмий педагогик кадрлар сони | 5 | 9 | 12 | 15 |
5. | Шартнома асосида иқтисодиёт тармоқлари объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини соҳа йўналишида ўқитиш. | шартномалар сони | 5 | 10 | 15 | 20 |
6. | Академияда мақсадли ва тематик илмий-техник лойиҳалар, хорижий грантлар асосидаги тадқиқотларни амалга ошириш. | тадқиқотлар сони | - | - | 1 | 2 |
7. | Монографияларни нашр этиш. | монографиялар сони | 4 | 6 | 12 | 20 |
8. | Профессор-ўқитувчилар томонидан халқаро илмий журналларда, шунингдек, «Web of Science», «Scopus» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда мақолалар чоп этиш. | мақолалар сони | 3 | 5 | 6 | 8 |
9. | Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш. | мақолалар сони | 100 | 150 | 200 | 250 |
10. | Илмий конференциялар ўтказиш. | конференциялар сони | 1 | 3 | 6 | 10 |
III. Педагог кадрларнинг билим, малака ва касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш | ||||||
11. | Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкил этиш. | педагог кадрлар сони | 7 | 8 | 10 | 12 |
12. | Турдош таълим муассасалари ўртасида соҳанинг етук мутахассислари иштирокида маърузалар ташкил этиш. | Маърузалар сони | 4 | 15 | 20 | 25 |
IV. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш | ||||||
13. | Хорижий олий таълим ташкилотларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш. | хорижий профессор-ўқитувчилар сони | - | 2 | 3 | 4 |
14. | Академия профессор-ўқитувчиларини етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида стажировка ўташга юбориш ва малакасини ошириш. | профессор-ўқитувчилар сони | - | 3 | 5 | 7 |
15. | Халқаро келишувлар, халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар, курсант ва тингловчилар салмоғини ошириш. | жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар сони | - | 4 | 5 | 6 |
8-ИЛОВА
Т/р | Умумий педагогик стажи* | Миқдори |
Педагогик стаж учун лавозим маошига ҳар ойлик устама | ||
1. | 3 йилдан 5 йилгача | 5 фоиз |
2. | 5 йилдан 10 йилгача | 7,5 фоиз |
3. | 10 йилдан 20 йилгача | 10 фоиз |
4. | 20 йилдан ортиқ | 20 фоиз |
Илмий унвон учун лавозим маошига ҳар ойлик устама | ||
1. | Доцент | 20 фоиз |
2. | Профессор | 40 фоиз |
9-ИЛОВА
Ўқитиш | Карьера | |||||
Таълим муассасаси | Ўқитиш шакли ва муддати | Бериладиган малака | Тайёрлаш даражаси | Ўқитиш мақсади | ||
Ҳарбий унвон бериш | Лавозимга тайинлаш | |||||
ОДДИЙ АСКАРЛАР ТАРКИБИ | ||||||
ФВВ академияси ҳузуридаги Қутқарувчиларни тайёрлаш техникуми (умумфуқаровий ўрта маълумотга эга бўлганда) | Қутқарувчилар тайёрлаш курси* (6 ой) | Қутқарувчи | Маҳалла, объект | - | Ҳарбий хизматчи таркибидаги қутқарувчи | |
ФВВ академияси | Офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш курслари** (2 ой) | - | Туман, шаҳар | Лейтенант | Офицерлик лавозими | |
СЕРЖАНТЛАР ТАРКИБИ | ||||||
ФВВ академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази | Махсус касбий тайёрлаш (1 ой) | Мутахассис (касбий тайёргарлик) | Маҳалла, объект | Сержант, III даражали сержант, II даражали сержант, I даражали катта сержант | Бўлинма командири | |
ФВВ академияси | Офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш курслари** (2 ой) | - | Туман, шаҳар | Лейтенант | Офицерлик лавозими | |
ОФИЦЕРЛАР ТАРКИБИ | ||||||
ФВВ академияси | Кундузги таълим (4 йил) | Бакалавр (муҳандис) | Туман, шаҳар, объект | Лейтенант | Офицерлик лавозими | |
ФВВ академияси | Кундузги таълим (4 йил/2+2) | Бакалавр (муҳандис) | Туман, шаҳар, объект | Лейтенант | Офицерлик лавозими | |
ФВВ академияси | Кундузги ва масофавий малака ошириш курслари (1 ойгача) | - | Капитан, Майор подполковник | - | ||
ФВВ академияси | Кундузги бошқарув малака ошириш курслари (3 ҳафтагача) | - | Подполковник | Барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман, шаҳар ФВ бўлими бошлиғининг ўринбосари | ||
ФВВ академияси | Магистратура (1 йил) | Магистр | Вилоят, республика | Полковник | Барча даражадаги (бош) бошқарма бошлиқлари | |
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган, шунингдек, хорижий давлатларнинг ҳарбий академиялари ёки олий таълим ташкилотлари | Магистратура | Магистр | Полковник | Барча даражадаги (бош) бошқарма бошлиқлари | ||
ФВВ академияси | Докторантура | Фалсафа доктори (PhD), фан номзоди, фан доктори (DSc) | Тегишли илмий соҳа | Полковник | Илмий тадқиқот бўлими, кафедра бошлиғи, ўринбосари | |
10-ИЛОВА
Т/р | Марказий идора номи | Таълим йўналишлари |
|
1. | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги | Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича), Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | |
2. | Энергетика вазирлиги | Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги, Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси |
|
3. | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси |
|
4. | Транспорт вазирлиги | Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги |
|
5. | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги, Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги |
|
6. | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги, Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | |
7. | Сув хўжалиги вазирлиги | Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича), Техносфера хавфсизлиги, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси | |
8. | «Ўзкимёсаноат» АЖ | Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги |
|
9. | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги | Ёнғин хавфсизлиги, Техносфера хавфсизлиги, Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза хавфсизлиги |
|
11-ИЛОВА
Т/р | Амалий тадбирлар номи | Ўлчов бирлиги | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар | |
I. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси Симуляция ва моделлаштириш марказини ташкил этиш | ||||||
Техносфера хавфсизлиги таълим йўналишида | ||||||
1. | Трансформатор станциясининг яхлит ва кўндаланг кесимдаги йирик ўлчамдаги моделлари | 4 дона | 2026 йил сентябрь | Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) | |
2. | Иссиқлик электр станциялари кабель тоннели ўқув тренажёри | 3 дона | ||||
3. | Иситиш ва совитиш орқали буғ ва суюқлик аралашмаларини бир-биридан ажратишга мўлжалланган ректификация колоннаси ўқув тренажёри | 2 дона | ||||
4. | Газлар аралашмасини фракцияларга ажратиш қурилмаси тренажёри | 4 дона | ||||
Кимё муҳандислиги таълим йўналишида | ||||||
5. | Нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаш каталитик крекинг, пиролиз ва реформинг жараёни учун реактор аппарати тренажёри | 3 дона | 2026 йил октябрь | «Ўзкимёсаноат» АЖнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров) | |
6. | Органик материалларни газ, суюқлик ва қаттиқ қолдиқларга ажратиб берадиган сепаратор аппарати тренажёри | 4 дона | ||||
Ёнғин хавфсизлиги таълим йўналишида | ||||||
7. | Жанговар шайликни синовдан ўтказишга мўлжалланган газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрлари | 1 жамланма | 2026 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
8. | Газ-тутундан ҳимоя қилувчи қутқарувчиларнинг жисмоний, руҳий ва жанговар ҳолатини назорат қилиш учун мўлжалланган иссиқлик-тутун камераси ўқув-машқ мажмуаси ва функционал тайёргарлик комплекси | 1 жамланма | 2026 йил сентябрь | |||
9. | Қутқарувчиларнинг универсал кўп функцияли конструкцион ўқув-машғулот тренажёри | 2 дона | 2026 йил август | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) | |
10. | Фавқулодда вазиятларга мўлжалланган «КамАЗ-Мастер-04/ФВВ» контравариявий ҳайдовчи автотренажёри | 1 дона | 2026 йил сентябрь | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
11. | Ёнғинни ўчиришга мўлжалланган «АН» ёки «ТАК» ёнғин ўчириш автомобили тренажёри | 3 дона | 2026 йил август | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
12. | Авария-қутқарув ва қидирув-қутқарувга мўлжалланган «Forward TR0022» юк ва «Forward TR0137» енгил автомобили тренажёри | 4 дона | 2026 йил сентябрь | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
13. | Электромобиль ва уларни зарядлаш қурилмаларининг ўқув тренажёри | 3 дона | 2026 йил октябрь | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича) таълим йўналишида | ||||||
14. | Юқори босим остида организмни кислород билан тўйинтириш муолажаларини ўтказиш учун мўлжалланган герметик камера (барокамера) комплекси | 1 дона | 2026 йил сентябрь | Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) | |
15. | Тоғ ва тоғолди ҳудудларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш йўналишида тоғ-қутқарув тайёргарлиги ускуналари ва жиҳозлари (баланд қаватли ўқув минораси), хавфсизлик учун ҳаракатланувчи кран ва унинг мосламалари, хавфсизлик тўри, ёстиқчаси, гилами, профессионал тоққа чиқиш девори ва қутқарув арқони) мажмуаси | 1 жамланма | 2026 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
16. | Ғаввослар тайёрлаш сунъий сув ҳавзаси | 1 дона | 2026 йил ноябрь | Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) | |
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги таълим йўналишида | ||||||
17. | Зилзилани симуляция қилиш («PS-6TL-LP2000» маркали) тренажёри | 1 дона | 2026 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
18. | Кичик ҳажмли кема ҳайдовчиларини тайёрлаш (6 DOF (124-МСТ катер) тренажёри | 2 дона | 2026 йил ноябрь | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
19. | Йўл-транспорт ҳодисалари пайтида ҳаракат қилиш, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш ва эвакуация жараёнларини амалий ўргатишга мўлжалланган Йўл-транспорт ҳодисаси имитацион майдончаси | 1 дона | 2026 йил август | |||
20. | Турли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш (HTC Vive Pro 2Full Kit русумли VR-кўзойнак, Core-i5 русумидаги компьютер тўплами, «Artel TV LED 55» A9000 Smart» ва дастурий таъминот) VR тренажёри | 6 тўплам | 2026 йил октябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишида | ||||||
21. | Кислотали ёмғирлар симуляция мажмуаси (Acid Rain Simulation, PRIZMA LAB корхонаси маҳсулоти) | 2 тўплам | 2026 йил август | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) | |
22. | Сув ҳавзалари, чўл, тоғ, ўрмон ландшафтларида содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш симуляция мажмуаси | 4 дона | ||||
II. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида соҳавий ўқув-амалиёт (лаборатория) синфларини ташкил этиш | ||||||
Техносфера хавфсизлиги таълим йўналишида | ||||||
23. | Технологик жараёнларда иссиқлик алмаштириш аппарати кўргазмали макетлари | 3 дона | 2026 йил сентябрь | Энергетика вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов | |
24. | Суюқлик ва газларни сақлаш учун мўлжалланган резервуар ўқув макетлари | 3 дона | ||||
25. | Турли хил аралашмалар, материаллар ва маҳсулотларни қисмларга ажратувчи сеператор ўқув макетлари | 4 дона | ||||
Кимё муҳандислиги таълим йўналишида | ||||||
26. | Ультрабинафша нур спектрофотометри (SolidSpec-3700i/3700iDUV марка) лаборатория ускунаси | 1 жамланма | 2026 йил ноябрь | «Ўзкимёсаноат» АЖнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | «Ўзкимёсаноат» АЖ (О. Темиров) | |
27. | Инфрақизил нур спектрофотометри (IRTracer-100 ИК-Фурье марка) лаборатория ускунаси | 1 жамланма | ||||
28. | Ядро магнит резонанс спектрофотометри (MicroMR Series-2 MHz NMR Analyzer марка) лаборатория ускунаси | 1 жамланма | ||||
29. | Газ хроматомасс спектрофотометри (GCMS-QP2010 SE марка) лаборатория ускунаси | 1 жамланма | ||||
30. | Рентген флуоресцент спектрометри (MXF-2400 марка) аппарати лаборатория ускунаси | 1 жамланма | ||||
31. | Моноблокли суюқлик хроматографи (LC-2060C марка) аппарати лаборатория ускунаси | 1 жамланма | ||||
Ёнғин хавфсизлиги таълим йўналишида | ||||||
32. | Газ-тутундан ҳимоя аппаратларининг ҳаво баллонларини синовдан ўтказиш учун мўлжалланган лаборатория қурилмаси | 2 дона | 2026 йил ноябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
33. | Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораторияси | 4 дона | 2026 йил сентябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
34. | Енгил ва юк автотранспорт воситаларининг имитация мажмуаси | 2 дона | 2026 йил сентябрь | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
35. | Баланд қаватли биноларнинг сейсмик ва ёнғин хавфсизлиги тизимлари имитация макетлари | 8 дона | 2026 йил ноябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) | |
36. | Автоматик ёнғиндан хабарлаш қурилмалари, уларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларни эксплуатация қилиш муляжлари ва интерактив (Smart home) тренажёри | 5 дона | 2026 йил август | |||
37. | «ИРДЖТ қувурларида суюқлик ҳаракати режимлари» лаборатория қурилмаси | 1 жамланма | 2026 йил сентябрь | Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) | |
38. | «РДЖТ-02 Бернулли тенгламасининг намойиши» лаборатория қурилмаси | 1 жамланма | ||||
39. | «ИРГҚ-02 гидравлик қаршиликларда босим йўқолишини аниқлаш» лаборатория қурилмаси | 1 жамланма | ||||
40. | «Насослар ишини тадқиқ қилиш ва уларнинг босим-сарф тавсифини қуриш» лаборатория қурилмаси | 1 жамланма | ||||
Фавқулодда вазиятларда хавфсизлик (тармоқлар бўйича) таълим йўналишида | ||||||
41. | Ғаввослик тайёргарлиги ускуналари ва жиҳозлари («SCUBA-PRO» нафас олиш аппарати, қуруқ ва ҳўл турдаги гидрокомбинезонлар, ласта, қўлқоп, ботик, ҳимоя ва алоқа арқони, қутқарув чамбараги) жамланмаси | 10 жамланма | 2026 йил август | Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) | |
42. | Атом энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, узатиш, сақлаш ва мониторинг қилиш, техник ва экологик хавфсизлиги тизимларини таъминлашнинг имитация макетлари ва электрон дастурлари | 6 дона | 2026 йил ноябрь | Атом энергияси агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Атом энергияси агентлиги (А. Ахмедходжаев) | |
43. | Атом энергиясидан фойдаланиш, эксплуатация қилиш, нурланиш ва аварияларнинг намойиши учун мўлжалланган рақамли симуляция | 2 дона | 2026 йил ноябрь | |||
44. | Атом энергияси объектларида хавфсизлик чораларини ўргатиш учун имитацион реактор макети ва махсус симуляция мажмуаси | 2 дона | 2026 йил ноябрь | |||
45. | Авиация, ерости ва ерусти метрополитен иншоотларида фавқулодда вазиятларни бартараф қилишнинг рақамлаштирилган кўргазмали макети | 2 дона | 2026 йил сентябрь | Транспорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |
46. | Темирйўл станциялари, омборлари ва технологик мажмуаларда фавқулодда вазиятларни бартараф қилишнинг кўргазмали ўқув мажмуаси | 2 дона | 2026 йил сентябрь | |||
47. | Учувчисиз учиш аппаратлари | 2 дона | 2026 йил октябрь | |||
48. | Сув тозалаш ва комплекс таҳлил қилиш иншоотлари ўқув лабораторияси | 1 жамланма | 2026 йил ноябрь | Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) | |
49. | Гидравлик қаршиликларни аниқлаш, насос, компрессор ва вентиляция функциялари, ИРДЖТ-01 қувурида суюқлик ҳаракати, «Гидростатика-М2» ўқув ускуналари мажмуаси | 1 дона | 2026 йил ноябрь | |||
50. | Сув омборлари макетлари, гидрологик иншоотларда содир бўлган авария ва ҳалокатларни имитация қилувчи қурилмалар | 12 дона | 2026 йил сентябрь | |||
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги таълим йўналишида | ||||||
51. | Фавқулодда вазият содир бўлган жойда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имитация ўқув жамланмаси | 1 жамланма | 2026 йил ноябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
52. | Бахтсиз ҳодисаларни турли сценарийлар асосида моделлаштириш, реакция вақти ва ҳаракат тўғрилигини, биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётини бажариш, хавфсиз иш муҳитини таъминлаш бўйича дастурлар ва «Иш жойида бахтсиз ҳодиса» рақамли симуляцияси | 8 дона | 2026 йил ноябрь | |||
53. | Фавқулодда вазиятларда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш («Гоша-06» маркали) тренажёри | 2 дона | 2026 йил сентябрь | |||
54. | «Ёнғин вазиятида ҳаракат» виртуал реаллик тренажёри | 8 дона | 2026 йил ноябрь | |||
55. | Ер силкиниши, сув тошқини, кўчки, шамол ва чақмоқ уриши билан боғлиқ табиий офатларни автоматик ёки қўлда фаоллаштирувчи «Табиий офатлар вақтида ҳаракат» симуляция мажмуаси | 6 дона | 2026 йил сентябрь | |||
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишида | ||||||
56. | Микротўлқинли парчаланиш лаборатория (Kalstein YR04957/ YR04958 маркали) қурилмаси | 1 дона | 2026 йил октябрь | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) | |
57. | Тупроқ таҳлили ва агроэкология (Soil Testing Equipment Agriculture: Top Picks 2025 маркали) лаборатория қурилмаси | 4 дона | ||||
58. | Маиший, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва саноат корхоналари чиқиндилари экологик хавфсизлигини тадқиқ қилиш имитация дастгоҳлари | 4 дона | ||||
59. | Экологик мониторинг («WOx-Tungsten-Generator» маркали) қурилмаси | 1 дона | 2026 йил ноябрь | |||
60. | Чанг концентрацияси ва зарарли ўлчамларни ўлчаш (IQ Air AirVisual Bundle (Pro+Outdoor) маркали) қурилмаси | 3 дона | ||||
61. | Атмосфера ҳавоси мониторинги (Met One Instruments 110 маркали) қурилмаси | 1 дона | ||||
62. | Саноат чиқиндилари мониторинги (CEMS-FT маркали) қурилмаси | 4 дона | ||||
63. | Сув сифатини назорат қилиш (Hamera L800 маркали) қурилмаси | 3 дона | ||||
64. | Атмосфера ва иқлим симуляция мажмуаси, чўл, тоғ, ўрмон ландшафтларида содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш симуляция мажмуаси | 4 дона | ||||
12-ИЛОВА
Т/р | Объектларнинг номи | Қуввати (майдони) |
Бошқарув ва таълим зонаси | ||
1. | Академиянинг маъмурий биноси | 100 ўринли |
2. | Ўқув биноси | 1400 ўринли |
3. | Маънавият-маърифат маркази | 400 ўринли |
4. | Саф майдони | 50 000 м2 |
Амалий тайёргарлик ва симуляция зонаси | ||
5. | Симуляция ва моделлаштириш маркази (маълумотлар зали, рақамли полигон, лаборатория, VR симуляция зали, ўқув синфлари) | 2000 м3 |
6. | Спорт мажмуаси (стадион, ёпиқ бассейн, спортзали ва тренажёр зали) | 1,5 гектар |
7. | Дала ўқув майдони (полигон) | |
7.1. | Фавқулодда вазиятларда (радиацион, кимёвий, тиббий-биологик, тоғ-кон, вайрона, сувда) авария ва қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этиш мажмуаси | 0,90 гектар |
7.2. | Руҳий тайёргарлик йўлаги, махсус спорт ҳамда иссиқ тутунхона мажмуаси | 0,75 гектар |
7.3. | Баланд қаватли бинолар, саноат корхоналари, транспорт (темир йўл, авиация, автомобиль, метро) объектларида ёнғинларни бартараф этиш ҳамда қутқарув ишларини олиб бориш мажмуаси | 0,80 гектар |
7.4. | Махсус автомобиль ва техникаларни бошқаришга тайёрлаш майдони | 0,50 гектар |
7.5 | Ўқув ёнғин қутқарув қисми | 2250 м3 |
Илмий тадқиқот ва инновация зонаси | ||
8. | Илмий лабораториялар | 100 ўринли |
9. | Таҳлил ва прогноз маркази | 50 ўринли |
10. | Стартап ва инновация инкубатори | 25 ўринли |
11. | GIS ва рақамли моделлаштириш маркази | 50 ўринли |
Маиший-ижтимоий шароит ва экоҳудуд | ||
12. | Курсантлар ошхонаси | 700 ўринли |
13. | Тиббиёт маскани | 50 ўринли |
14. | Ҳаммом (кир ювиш) биноси | 2 970 м3 |
15. | Қозонхона (тегишли ускуналари билан бирга) | 1 та |
16. | Трансформатор подстанцияси | 800 кВт |
17. | Ҳудудни ободонлаштириш (муҳандислик тармоқлари билан бирга) | Лойиҳа доирасида |
18. | Кўкаламзорлаштириш (эко ҳудуд) | Янги ўқув кампуси ҳудудининг камида 30 фоизи |
Моддий-техник таъминоти зонаси | ||
19. | Назорат ўташ жойи биноси (НЎЖ-1,2) | 60 м2 |
20. | Техникалар учун бокс | 20 та техникага мўлжалланган |
21. | Кундалик техник кўрик ўтказиш жойи | 4 та техникага мўлжалланган |
22. | Автотехника тураргоҳи (айвон) | 50 та техникага мўлжалланган |
13-ИЛОВА
Т/р | Индикатор (субиндикатор) номи | Ўлчов бирлиги | Жорий ҳолат (йиллик) | Мақсадли кўрсаткичлар (йиллар кесимида) | Маълумот беришга масъул идоралар | ||||
2026 | 2027 | 2028 | 2029 | 2030 | |||||
МАҚСАД: ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ | |||||||||
I. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш кўрсаткичлари | |||||||||
1.1. | Ҳарбий ва умумфуқаровий таълим йўналишларида кадрлар тайёрлашнинг таълим шакллари сонини ошириш | сон | 2 | 2 | 3 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |||
1.2. | Кадрлар тайёрлашда бакалавр таълим йўналишлари сонини кўпайтириш | сон | 4 | 6 | 6 | 6 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
1.3. | Кадрлар тайёрлашнинг «2+2» таълим шаклида бакалавриат таълим йўналишларини ташкил этиш | сон | - | - | 3 | 3 | 3 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
1.4. | Тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналишларини очиш | сон | - | 3 | 3 | 3 | 3 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
1.5. | Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий давлатларда малакасини ошириш | сон | - | 2 | 3 | 4 | 6 | 8 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1.6. | Кадрларни қайта тайёрлаш орқали беш йилда соҳадаги замонавий кадрлар улушини 50 фоизга етказиш | фоиз | 10 | 10 | 20 | 30 | 40 | 50 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1.7. | Касбий таълим орқали профессионал қутқарувчилар сафини уч каррага ошириб, беш йилда тўлиқ қамраб олиш | нафар | - | 800 | 1600 | 2700 | 3200 | 4000 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1.8. | 3 йил ичида фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг 4 мингдан ортиқ раҳбар ходимлари ва масъул мутахассисларини тўлиқ қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш | нафар | 900 | 1300 | 1300 | 1400 | 1400 | 1500 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1.9. | Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича ҳар йили туман (шаҳар) ташкилот ва муассасаларининг 35 минг нафар раҳбарлари, масъуллари, маҳалла тизими вакилларини ўқитиш | сон | 27500 | 35000 | 35000 | 35000 | 35000 | 35000 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1.10. | Курсант ва тингловчиларнинг амалиётларини ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотларида ўтказиш | сон | - | - | 2 | 4 | 6 | 8 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
1.11 | Касбий таълим бўйича қутқарувчилар тайёрлаш йўналишларини ташкил қилиш | сон | - | 5 | 5 | 6 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | ||
1.12. | Магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўналишлари сонини ошириш | сон | 2 | 6 | 7 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | |||
1.13. | Академияда касбий ва бакалавриат таълим йўналишларида дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш | сон | - | 2 | 3 | 3 | 3 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Атом энергияси агентлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ | |
1.14. | Саноат корхоналарида кафедра филиалларини ташкил қилиш | сон | - | - | 2 | 3 | 4 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Атом энергияси агентлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ | |
II. Илмий-тадқиқот фаолияти кўрсаткичлари | |||||||||
2.1. | Академиянинг илмий салоҳияти (илмий даража ва илмий унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши)ни ошириш | фоиз | 38 | 45 | 48 | 50 | 55 | 60 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
2.2. | Академияда мақсадли ва тематик илмий-техник лойиҳалар, хорижий грантлар асосидаги тадқиқотларни амалга ошириш | сон | - | - | 1 | 2 | 3 | 4 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
2.3. | «Web of Science», «Scopus» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналларда мақолалар чоп этиш | сон | 5 | 4 | 6 | 8 | 10 | 12 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
2.4 | Соҳалар бўйича республика ва халқаро миқёсда илмий конференциялар ташкил қилиш | сон | - | 10 | 11 | 13 | 14 | 15 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
2.5. | Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини ташкил этиш | сон | 1 | 2 | 3 | 3 | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | ||
2.6. | Академияда мавжуд бўлган бакалавр таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига мос бўлган илмий журналлар фаолиятини йўлга қўйиш | сон | 1 | 2 | 2 | 3 | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги | ||
III. Натижадорлик кўрсаткичлари | |||||||||
3.1. | Бакалавр таълим йўналишлари бўйича тайёрланадиган кадрлар сони | сон | 81 | 72 | 94 | 110 | 250 | 350 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
3.2. | Магистратура мутахассисликлари бўйича тайёрланадиган мутахассислар сони | сон | - | 20 | 24 | 30 | 36 | 40 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
3.3. | Докторлик (PhD ва DSc) диссертацияларини ҳимоя қилган кадрлар сони | сон | - | 4 | 8 | 10 | 12 | 15 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
3.4. | Нашр этилган илмий ишлар (маҳаллий ва хорижий журналларда) сони | сон | - | 150 | 180 | 200 | 230 | 250 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
3.5. | Ишлаб чиқаришга жорий этилган илмий ишланмалар сони | сон | - | - | 1 | 2 | 5 | 6 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
3.6. | Нашр қилинган ўқув адабиётлари (ўқув қўлланма, дарслик) сони | сон | 8 | 14 | 18 | 24 | 29 | 35 | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |