1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Молиялаштириш манбаси | Масъул ижрочилар |
1. | Давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган Тошкент шаҳридаги асосий байрам тадбирига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда, вазирлик ва идоралар тизимида байрам тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш. | Республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. | Юртимизнинг тинчлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни кўча юришлари, фильмлар, репортажлар, руҳлантирувчи роликлар, кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этишга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари | Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
3. | Таълим муассасаларида қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш: мактабгача таълим муассасаларида байроқ ва гербни чизиш, мадҳия куйлаш, Ватанни ардоқлаш руҳидаги мультипликацион асарлар намойишини ташкил этиш; умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида Янги Ўзбекистоннинг Учинчи ренесанс яратувчилари қиёфасини ўзида акс эттирувчи илмий-оммабоп, спорт, новаторлик ҳамда волонтёрлик лойиҳаларини ташкил этиш; ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича дастурларда мустақилликка бағишланган викториналар, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларини ташкил этиш, ватанпарварлик ғояларини тараннум этувчи концерт дастурлари ва бадиий кечалар уюштириш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси |
4. | Марказий кўчалар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, бозорлар, йирик савдо марказлари, маҳаллалар, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий тузилмалари биноларини Мустақиллик байрами шукуҳи, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тараннум этувчи тасвирий тарғибот воситалари ва миллий безаклар билан безатиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари | «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. | Темир йўл вокзаллари, аэропортлар, шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар ва жамоат транспортларини «35 йиллик шарафли йўл» ғояси остида мустақилликни тараннум этувчи миллий ва замонавий безаклар билан безаш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | Транспорт вазирлиги, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ, «Темирйўлэкспресс» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Тошкент метрополитени» ДУК |
6. | Ҳудудларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «35 йилга — 35 кўчат» акциясини ташкил этиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
7. | Мустақиллик ва суверенитет ғояларини, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қиёфасини ўзида акс эттирувчи «Ватан фидойилари» монументининг эскиз лойиҳасини тайёрлаш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари | Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
8. | Ватанпарварлик руҳидаги ёшларбоп «Ватан» қўшиқлар тўпламини яратиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги |
9. | Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакиллари, ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Эзгулик карвони» хайрия акциясини ўтказиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги |
10. | Ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган «Мустақиллик зафарномаси» махсус китоб-альбомини тайёрлаш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Янги Ўзбекистон тараққиёти тадқиқотлари институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази |
11. | Тошкент шаҳрида «Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази |
12. | Ҳудудларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил этиш. | Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
13. | «Мустақилликнинг 35 йиллиги» олтин эсдалик тангасини зарб этиш. | Бюджетдан ажратилган маблағлар | Марказий банк |
14. | Мамлакатимиздаги мобил алоқа операторлари орқали абонентларга «Мустақилликнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!» матнли СМС-табриклар жўнатиш. | Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
15. | Янги ташкил этилган маҳаллалардан бирига ҳамда темир йўл станцияларидан бирига «Мустақилликнинг 35 йиллиги» номини бериш бўйича таклиф тайёрлаш. | - | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Транспорт вазирлиги |
16. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Мустақиллик тўйи» (фестивали) тадбирларини ўтказиш. | Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағлари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
17. | «Аёл қадри улуғланган юрт» шиори остида ҳудудларда байрам фестивалларини ташкил этиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
18. | «Мустақилликнинг 35 йиллик шукуҳи» мавзусида ижодкор аёллар байрам кечаларини ташкил этиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
19. | Хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида «Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш. | Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита, «Ватандошлар» жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси |
20. | Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида умуммиллий халқ сайилларини ўтказиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита |
21. | Ҳудудлар, айниқса, маҳаллаларда спортнинг турли йўналишлари ва миллий халқ ўйинлари бўйича «Мустақиллик кубоги» спорт мусобақаларини ўтказиш. | Бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
22. | Республиканинг таниқли ижодкорлари иштирокида ватанга муҳаббатни тараннум этувчи «Сўз» маданий-маърифий лойиҳасини амалга ошириш. | Бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси |
23. | «Адабий дўстлик — абадий дўстлик» шиори остида юртимизда истиқомат қилувчи турли миллат ижодкорлари иштирокида «Дўрмон баҳори» анъанавий халқаро адабий форумини ўтказиш. | Бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари | Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита |
24. | Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллигига бағишлаб: «Янги Ўзбекистон таронаси» номли назм ва наво кечалари; «Бир Ватан — турли миллат оҳангида» номли энг яхши қўшиқлар танлови; «Шарафли йўл» мавзусида ёш журналистлар ва блогерлар ўртасида ижодий видеороликлар танлови; #МустақилЎзбекистон хештеги остида қисқа метражли фильмлар ва видеоконтентлар танловини ўтказиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, Журналистлар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита |
25. | Миллий фильмлар орқали аҳолида шукроналик кайфиятини ошириш ва ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида ҳудудларда «Мустақиллик кинокарвони» тадбирларини ўтказиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги |
26. | Аҳоли гавжум масканлар ва жамоат жойларида «Ватан симфонияси» флешмобларини ўтказиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
27. | Ташкилотлар, идоралар ва таълим муассасаларида «Мустақиллик соати» ўқувларини ташкил этиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
28. | Республикадаги барча театрларда шукроналик ва ватанпарварлик руҳини берувчи энг яхши спектакллар намойишини ташкил этиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар | Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
29. | Мустақилликни тараннум этувчи миллий контентлар тайёрлаш ва медиа платформаларга жойлаштириш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар | ОАВ учун контент тайёрлаш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, вазирлик ва идоралар |
30. | «35 йиллик мустақиллик йилномаси» рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этиш. | Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар | Кинематография агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси |
31. | Фуқароларнинг хонадонлари, оилавий байрамлар ўтказиладиган жойлари, маҳаллалар, тадбиркорлик субъектлари бинолари ва уларга туташ бўлган ҳудудларни давлат байроғи билан безашни тарғиб этиш ва шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш. | Маблағ талаб этилмайди | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Савдо-саноат палатаси |
3-ИЛОВА
1. | А. Арипов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси |
2. | Г. Умерова | — | Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
3. | Х. Султонов | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери |
4. | Р. Давлетов | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси |
5. | З. Махкамова | — | Бош вазир ўринбосари |
6. | О. Назарбеков | — | маданият вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
7. | Ш. Умурзаков | — | Тошкент шаҳар ҳокими |
8. | Б. Курбанов | — | Давлат хавфсизлик хизмати раиси |
9. | Н. Йўлдошев | — | Бош прокурор |
10. | А. Ташкулов | — | адлия вазири |
11. | Э. Каримова | — | мактабгача ва мактаб таълими вазири |
12. | К. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
13. | А. Икрамов | — | спорт вазири |
14. | Б. Захидов | — | камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
15. | А. Худаяров | — | соғлиқни сақлаш вазири |
16. | Ш. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
17. | Б. Саидов | — | ташқи ишлар вазири |
18. | Ш. Халмухамедов | — | мудофаа вазири |
19. | А. Ташпулатов | — | ички ишлар вазири |
20. | А. Икрамов | — | фавқулодда вазиятлар вазири |
21. | Б. Ташматов | — | Миллий гвардия қўмондони |
22. | И. Норқулов | — | иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари |
23. | К. Куранбаев | — | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси |
24. | Қ. Рафиқов | — | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси |
25. | Ш. Аюпов | — | Фанлар академияси президенти |
26. | Қ. Сариев | — | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси |
27. | С. Тошбоев | — | Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
28. | А. Саъдуллаев | — | Ёшлар ишлари агентлиги директори |
29. | А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
30. | А. Кўчимов | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
31. | А. Нуридинов | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси |
32. | О. Ҳасанов | — | Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари |
33. | С. Саидов | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
34. | С. Турдиев | — | Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси |
35. | Ш. Ризаев | — | Кинематография агентлиги бош директори в.б. |
36. | Р. Абдуллаев | — | Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси |
37. | О. Тожиев | — | Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси раиси |
38. | Ш. Орипов | — | Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. |
39. | Н. Холиқназаров | — | Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси |
40. | Б. Хасанов | — | «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди раиси |
41. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари |
42. | Б. Саёмов | — | Президент Администрацияси масъул ходими |
43. | С. Бобожонов | — | Президент Администрацияси масъул ходими |
44. | Ф. Қосимов | — | Вазирлар Маҳкамаси департамент мудири, Республика комиссияси котиби |