31.03.2026 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.03.2026 йилдаги 135-сон
Дата вступления в силу
02.04.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида шамол эрозиясининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 сентябрдаги ПҚ-338-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг чегарадош ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил ҳудудларни кўпайтириш мақсадида ер участкаларини хатловдан ўтказиш ва уларнинг чегарасини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳрида иҳота дарахтзорлари ҳамда «яшил белбоғ»лар барпо этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманларининг чегарадош ҳудудларида иҳота дарахтзорлари ҳамда «яшил белбоғ»лар барпо этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сувни тежаш ва «яшил белбоғ»ларни ривожлантириш мақсадида Тўпаланг дарёси ҳавзасининг юқори қисмида сунъий ёмғир ёғдириш ҳамда сунъий музликлар яратиш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқлим ўзгаришига таъсир этувчи инновацион технологиялар бўйича махсус таълимга ихтисослашган гидрометеоролог мутахассисларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг халқаро даражада малакасини оширишни йўлга қуйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кучли шамол ва чанг бўронларининг салбий таъсирини камайтириш, экин ерлари ва яйловлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, сақлаш ҳамда уларни қайта тиклаш бўйича замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва илмий тадқиқотлар ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида шамол эрозиясининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2030 йилларда Сурхондарё вилоятида афғон шамолининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2028 йилларда Сирдарё вилоятининг Қозоғистон ва Тожикистон республикалари билан чегарадош туманларида шамол эрозиясининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экология қўмитаси ушбу қарорнинг 2 ва 2а-иловаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорга 2 ва 2а-иловаларда белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё вилоятига чегарадош ҳудудларда чанг бўронларининг олдини олиш бўйича Афғонистон давлати билан олиб бориладиган музокараларда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорга 2 ва 2а-иловаларда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини самарали ташкил этиш мақсадида уларнинг ижросини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йил якуни бўйича ушбу қарорга 2 ва 2а-иловаларда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолатини пухта таҳлил қилган ҳолда танқидий муҳокама қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорга 2 ва 2а-иловаларда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлашда юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш, заруратга кўра, улар юзасидан тезкор қарорлар қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экология қўмитаси, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг қўшни республикалар билан чегарадош бўлган ҳудудидаги ер участкаларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда яшил ҳудудлар барпо этиладиган ер участкаларининг чегараларини белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу ҳудудларда моддий маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган тегралари аниқланган тақдирда, яшил ҳудудлар барпо этиладиган ер участкаларининг чегаралари Маданий мерос агентлиги билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳрида яшил ҳудудларни барпо этиш учун ўрмон фонди ерлари бўйича Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон агентлиги) ҳамда ўрмон фондига кирмайдиган ер участкалари бўйича тегишли туманлар (шаҳар) ҳокимликлари масъул ҳисобланади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон фонди ерларида яшил ҳудудларни барпо этиш билан боғлиқ харажатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрмон фондига кирмайдиган ер участкаларида яшил ҳудудларни барпо этиш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Сирдарё вилоятининг Қозоғистон ва Тожикистон республикалари билан чегарадош туманларида шамол эрозиясининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки ўрганишлар натижаларига кўра Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманларининг чегарадош ҳудудларида иҳота дарахтзорлари ҳамда «яшил белбоғ»ларни барпо этиш учун аниқланган 168 гектар (84 км) ер участкаларини Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси талаблари асосида Сирдарё давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
заруратга кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига тегишли таклифларни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Экология қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманларининг чегара ҳудудларида иҳота дарахтзорларини барпо этиш, кўчатхоналар ташкил этиш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш каби агротехника тадбирлари ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Экология қўмитаси ҳамда Ўрмон агентлигига «Яшил макон» лойиҳаси, шунингдек, махсус техникалар хариди учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, заруратга кўра, ушбу тадбирларни молиялаштириш учун Сирдарё вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан қўшимча маблағлар йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг яшил ҳудудларни кўпайтиришни тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Экология қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2026 йил 1 майга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятига чегарадош ҳудудларда чанг бўронларининг олдини олиш бўйича Афғонистон давлати билан музокаралар олиб борсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда яшил ҳудудларни кўпайтириш учун халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар маблағларини жалб этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 майга қадар сунъий ёмғир ёғдириш ҳамда сунъий музликлар яратиш технологияларини мамлакатимизда жорий этиш бўйича идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, ушбу йўналишдаги лойиҳаларни шакллантириш, амалга ошириш ва назорат қилиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Экология қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, амалий аҳамияти ва ижросини мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар орқали оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов ва Сирдарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 31 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
135-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 мартдаги 135-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида шамол эрозиясининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича ишчи гуруҳ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

А.А. Абдухакимов

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

У.Б. Қосимов

Сурхондарё вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Э.О. Турдимов

Сирдарё вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

4.

Б.Ж. Аълоев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Лавозими бўйича

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари

6.

С.Б. Ражабов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

8.

С.Т. Зупаров

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси

9.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

10.

А.М. Қосимов

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

11.

Ў.И. Шералиев

сув хўжалиги вазири ўринбосари

12.

Ф.М. Ташпулатов

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

13.

Лавозими бўйича

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

14.

Ш.М. Кадиров

Рақамли технологиялар вазири ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

15.

Ш.А. Аюпов

Фанлар академияси президенти

16.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

17.

А.А. Жўрабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси директори

18.

Э.М. Мухитдинов

Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори, Ишчи гуруҳ котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 мартдаги 135-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2030 йилларда Сурхондарё вилоятида афғон шамолининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Афғон шамолининг атроф табиий муҳитга ҳамда аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш мақсадида яшил ҳудудларни барпо этиш

1.

Афғон шамоли таъсирида юзага келадиган чанг бўронларининг салбий таъсири кузатиладиган ҳудудларда 10 минг гектар ер майдонида ҳимоя ўрмонзорлари иҳота дарахтзорлари ва «яшил белбоғ»ларни барпо этиш.

1. Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳри ҳудудларидаги чанг бўронлари кузатиладиган очиқ майдонлари ҳамда ўрмон барпо этиладиган ер участкаларининг чегараларини белгилаш.

Бунда ушбу ҳудудларда моддий маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган тегралари аниқланган тақдирда, яшил ҳудудлар барпо этиладиган ер участкаларининг чегаралари Маданий мерос агентлиги билан келишилади.

2026 йил май

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(кейинги ўринларда — Экология қўмитаси),

Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

(кейинги ўринларда — Ўрмон агентлиги),

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги,

Экология қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги,

Маданий мерос агентлиги

2. Тупроқ турлари ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган ҳудудларда иҳота дарахтзорлари ҳамда «яшил белбоғ»ларни барпо этиш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш.

2026 йил май

3. Иҳота дарахтзорлари ҳамда «яшил белбоғ»ларни барпо этиш.

2026 — 2030 йиллар давомида

2.

Термиз шаҳрида «Дендрология» боғини ташкил этиш.

1. «Дендрология» боғини ташкил этиш учун ер участкасини танлаш ва белгиланган тартибда ажратиш.

2026 йил май

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология қўмитаси

2. Тупроқ турлари ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, экиладиган сершох, соя берадиган, қурғоқчиликка ва иссиқликка чидамли, сув кам талаб қиладиган дарахт, бута ва бошқа ўсимликлар (чинор, қайрағоч, оқ акация, заранг, гледичия, элдор қарағайи, шумтол, япон сафораси ва бошқалар) рўйхатини шакллантириш.

2026 йил ноябрь

3. «Дендрология» боғида шакллантирилган рўйхат асосида дарахт, бута ва бошқа ўсимликлар кўчатларини экиш.

2026 — 2030 йиллар давомида

3.

Кичик авиация ёрдамида дарахт уруғларини экиш орқали ўрмонларни қайта тиклаш ва мониторинг қилиш.

1. Давлат космик мониторинги орқали дарахт уруғлари экиладиган ер участкаларини аниқлаш.

2026 йил май

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳамда Экология жамғармаси маблағлари

Экология қўмитаси,

Ўрмон агентлиги,

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Кадастр агентлиги

2. Кичик авиация ёрдамида дарахт уруғларини экиш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

3. Экилган уруғларнинг кўкариб чиқиши, ўсиши ва ўрмонларнинг қайта тикланиш жараёнларини мониторинг қилиш.

2026 — 2028 йиллар

4.

Термиз тумани ва Термиз шаҳрида сунъий сув ҳавзаларини ташкил этиш орқали микроиқлим шароитини яратиш.

1. Сунъий сув ҳавзалари ташкил этиладиган ҳудудларни аниқлаш.

2026 йил май

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Сув манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш.

3. Сунъий сув ҳавзаларини ташкил этиш.

2026 — 2028 йиллар

5.

Суғориш имконияти бўлмаган ҳудудларда нам сақловчи усуллардан фойдаланиш.

1. Афғон шамоли эсадиган ва суғориш имкониятлари чекланган ҳудудларни аниқлаш.

2. Аниқланган ҳудудларда «яшил қоплама»ларни яратиш.

3. Қурғоқчил ҳудудларда намликни сақлаш мақсадида мулчалаш, сув сақлаш ускуналари ва гидрогель усулларини қўллаш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон агентлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

6.

Сурхондарё вилоятининг чўл ҳудудларида ўрмонлар барпо этиладиган ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириладиган ҳудудларда лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш.

1. Ўрмонлар барпо этиладиган ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириладиган ҳудудларда лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-қидирув ишлари натижаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, ер тайёрлаш усули, технологияси ва кўчат экиш схемасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

3. Ўрмонлар барпо этиш ҳамда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш.

4. Кўчатларни парваришлашда ресурс тежайдиган инновацион технологиялардан фойдаланиш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Экология қўмитаси ҳузуридаги «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти,

Ўрмон агентлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

7.

Ўрмонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун зарур бўлган кўчатларни етиштириш.

1. Ўрмон хўжаликларида интенсив технологиялар асосида замонавий кўчатхоналарни ташкил этиш.

2026-2027 йиллар

Ўрмон хўжаликлари учун Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағлар

Ўрмон агентлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Мавжуд кўчатхоналарда кўчатларни парваришлаш (суғориш, ўғитлаш, қаторлар ораларига ишлов бериш) ҳамда дарахт ва буталарнинг уруғлик ва кўчат захираларини яратиш.

3. Зарур миқдордаги кўчатларни етказиб бериш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

8.

Мавжуд электрон хариталарга асосан деградацияга учраган яйловларни тиклаш тадбирларини амалга ошириш.

1. Мавжуд электрон харитага асосан деградацияга учраган яйловларни аниқлаш.

2026 йил май

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология қўмитаси,

Кадастр агентлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Деградацияга учраган яйловларни тиклаш чораларини кўриш.

2026 — 2030 йиллар

9.

Афғон шамоли кузатиладиган чегара ҳудудларида эскирган боғ, узумзор ва тутзорлар ўрнида янги интенсив боғ, узумзор ва тутзорларни барпо этиш.

1. Афғон шамоли кузатиладиган ҳудудлардаги эскирган боғ, узумзор ва тутзорларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

2026 йил май

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Интенсив боғ, узумзор ва тутзорларни барпо этиш.

3. Интенсив технологияларни жорий қилиш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

10.

Сурхондарё вилоятининг Афғонистон давлати билан чегарадош ҳудудларидаги автомобиль йўллари, ички ариқлар, каналлар ва зовурлар бўйларида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш.

1. Сурхондарё вилоятининг Афғонистон давлати билан чегарадош ҳудудларидаги автомобиль йўллари, ички ариқлар, каналлар ва зовурлар бўйларини хатловдан ўтказиш.

2026-2027 йиллар

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон агентлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Хатлов натижаси бўйича аниқланган ер участкаларида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

3. Экилган кўчатларни ўз вақтида суғориш ишларини ташкил этиш.

2026 — 2030 йиллар давомида

11.

Афғон шамоли таъсирида юзага келадиган чанг бўронларининг салбий таъсири кузатиладиган ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, кўчатларни парваришлаш ва улар нобуд бўлишининг олдини олиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

1. Услубий қўлланмани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил май

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Экология қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ўрмон агентлиги,

Фанлар академияси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида услубий қўлланмани ишлаб чиқиш.

2026 йил май

3. Кўкаламзорлаштириш ишлари ва кўчатларни парваришлашда услубий қўлланмадан кенг фойдаланган ҳолда, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиш чораларини кўриш.

2026 — 2030 йиллар

II. Афғон шамолининг аҳоли саломатлигига салбий таъсир этиши ва турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, экологик вазиятни яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш

12.

Афғон шамоли натижасида аҳолининг саломатлиги ёмонлашувига олиб келувчи турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.

1. Афғон шамоли таъсирида келиб чиқадиган касалликлар турларини ўрганиш.

2026 йил май

Маблағ талаб этилмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

3. Комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил май

13.

Сурхондарё вилояти аҳолиси орасида чанг этиологиясига эга касалликлар даражаси ва динамикасини таҳлил қилиш.

1. Скрининг тестлари, сўровнома ва суҳбат ўтказиш орқали аҳоли орасида касалликлар тарқалиш ҳолатини ўрганиш.

2026 йил май

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Сурхондарё вилоятида касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш.

2026-2027 йиллар

3. Касалликлар даражаси ва динамикасини таҳлил қилиш.

2027 йил январь-февраль

14.

Афғон шамоли кузатиладиган ҳудудларда табиий омиллар таъсирини юмшатиш, ерлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, сақлаш ва уларни қайта тиклаш бўйича илмий ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда янги технологияларни жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш.

1. Афғон шамоли кузатиладиган ҳудудларда табиий омиллар таъсирини юмшатиш, ерлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, сақлаш ва уларни қайта тиклаш бўйича ўрганишлар ўтказиш.

2. Янги технологияларни жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш.

2026 — 2030 йиллар

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

15.

Афғон шамоли кузатиладиган ҳудудлар кенгайишининг олдини олиш бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

1. Афғон шамолининг хусусиятларини ўрганиш, минтақанинг географик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, унинг доираси, кучи ва салбий таъсирини камайтириш бўйича илмий тадқиқот лойиҳалари танловини ўтказиш.

2026-2027 йиллар

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология қўмитаси,

Фанлар академияси,

Сурхондарё вилояти

2. Афғон шамоли кузатиладиган ҳудудлар кенгайишининг олдини олиш бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.

2027 — 2030 йиллар

16.

Афғон шамоли вақтида маҳаллий аҳолини, айниқса, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болаларни чанг бўронларининг салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш мақсадида синф ва машғулот хоналаридаги ҳаво сифатини яхшилаш чораларини кўриш.

1. Илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.

2026 йил январь

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Экология қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида чанг бўронларидан сақлаш, шамоллатиш ва ҳаво тозалаш технологияларини синовдан ўтказиш.

2026-2027 йиллар давомида

3. Самарадорлиги юқори ва энергия тежамкор бўлган технологияларни кенг жорий қилиш бўйича тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етказиш.

2028 йил январь-февраль

17.

Сурхондарё вилоятида афғон шамолининг салбий таъсири даражаси бўйича геоахборот харитасини ишлаб чиқиш.

1. Сурхондарё вилоятида афғон шамолининг салбий таъсири кузатиладиган ҳудудларнинг чегарасини аниқлаш.

2. Афғон шамолининг салбий таъсири даражаси бўйича геоахборот харитасини ишлаб чиқиш.

2026-2027 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар,

манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Экология қўмитаси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Сурхондарё вилоятида афғон шамолининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш учун давлат космик мониторинги маълумотларидан фойдаланиш.

1. Давлат космик мониторинги давомида олинган суратлар тўғрисидаги маълумотларни (космик сурат олинган давр, унинг фазовий аниқлиги, ҳудудлар координатаси ва бошқалар) тайёрлаш.

2. Давлат космик мониторинги доирасида олинган суратларни Экология қўмитасига тақдим этиш (маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган тақдирда, космик суратлар белгиланган тартибда шартнома асосида тақдим этилади).

2026-2027 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Экология қўмитаси

19.

Термиз давлат университети ҳузурида афғон шамоли таъсирини камайтириш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш.

1. Илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш.

2026 йил декабрь

Халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси

2. Илмий-тадқиқот марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2026 йил май

3. Илмий-тадқиқот ишларини ва кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил май

III. Афғон шамолидан аҳолини барвақт огоҳлантириш тизимини жорий этиш, унинг салбий таъсири ва оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирларини амалга ошириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

20.

Афғон шамолининг олдини олиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Сурхондарё вилоятига чегарадош ҳудудларда чанг бўронларининг олдини олиш бўйича Афғонистон давлати билан музокаралар ўтказиш.

2. Яшил ҳудудларни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар маблағларини жалб этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2026-2027 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Экология қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

21.

Афғон шамолининг салбий таъсири ва оқибатларини камайтириш мақсадида кўрсатувлар ва ижтимоий видеороликлар тайёрлаш.

1. Кўрсатувлар ва ижтимоий видеороликлар тайёрлаш.

2026 — 2028 йиллар

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Экология қўмитаси,

Фанлар академияси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Кўрсатувлар ва ижтимоий видеороликларни телеканаллар ҳамда туман ва шаҳарлар марказларида ўрнатилган LED экранлар орқали намойиш қилиш.

Доимий

22.

Чанг бўронлари юзага келганда, аҳолини тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш ҳамда афғон шамоли натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

1. Чанг бўронлари юзага келганда, аҳоли ўртасида тўғри ҳаракат қилишга қаратилган профилактика тадбирларини амалга ошириш.

2. Афғон шамоли натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Экология қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 31 мартдаги 135-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2028 йилларда Сирдарё вилоятининг Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари билан чегарадош туманларида шамол эрозиясининг олдини олиш мақсадида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Экилган кўчатларнинг ҳолатини илмий асосда ўрганиш.

1. Соҳа олимлари томонидан ушбу ҳудудда экилган кўчатларнинг санитар ҳолатини ва кўкариш даражасини жойида ўрганиш.

2026 йил май

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2. Ўрганиш натижалари бўйича амалий чора тадбирларни белгилаш ва босқичма-босқич бажариш.

2026 йил июнь

3. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш.

2026 йил ноябрь

2.

Иҳота дарахтзорларини барпо этиш мақсадида чегарадош ҳудудларда хатлов ўтказиш.

1. Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманлари чегара ҳудудларида ўрмон барпо этиладиган ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов натижасида ер эгалари, ер тоифаси ва контурлар кесимида рўйхатни шакллантириш.

Бир ой муддатда

Маҳаллий бюджет маблағлари

Кадастр агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Сирдарё, Мирзаобод, Оқолтин ва Ховос туманлари ҳокимликлари

3.

Иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ер участкаларини доимий фойдаланиш учун ажратиш.

1. Ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этиладиган ер участкаларининг ер тоифасини белгиланган тартибда ўзгартириш..

2. Иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ер участкаларини тегишли туман ҳокимлиги захирасидан Сирдарё давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

Заруратга кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига тегишли таклифларни киритиш.

2026 йил май

Маблағ талаб этилмайди

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

(кейинги ўринларда — Экология қўмитаси),

Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги

(кейинги ўринларда Ўрмон агентлиги)

4.

Иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ҳудудларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

1. Кўчатлар экиладиган ҳудудларда лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш.

2. Лойиҳа-қидирув ишлари натижасида кўчатлар экиладиган ер участкаларининг географик нуқталарини кўрсатган ҳолда схема (карта) ишлаб чиқиш.

3. Дастлабки ўрганишлар натижасида аниқланган 168 гектар (84 км) ер участкаларида лойиҳа-смета ҳужжатларини, жумладан, дарахт турларини танлаш, ер тайёрлаш усули, технологияси ва кўчат экиш схемасини ишлаб чиқиш.

4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2026 — 2028 йиллар

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Экология қўмитаси ҳузуридаги «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти

5.

Ўрмонлаштириш тадбирлари учун зарур бўлган кўчатлар захирасини яратиш.

1. Кўчатлар захирасини яратиш мақсадида Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги томонидан 4 тонна дарахт ва буталарнинг уруғларини жамғариш.

2026 — 2028 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўрмон агентлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2. Хўжаликнинг 10 гектар ер участкасида маҳаллий ва интенсив технология асосида кўчатхоналар ташкил этиш.

3. Кўчатхоналарда кўчатларни парваришлаш (суғориш, ўғитлаш, қаторлар ораларига ишлов бериш) ҳамда дарахт ва буталар кўчатларини етиштириш.

4. Зарур миқдордаги кўчатларни иҳота дарахтзорларини барпо этиш учун етказиб бериш.

Ҳар йили баҳор ва куз мавсумлари

6.

Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари ҳудуди орқали кириб келадиган шамол таъсирида юзага келадиган тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида иҳота (ҳимоя) дарахтзорларини барпо этиш.

1. Тупроқ турлари ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган ҳудудларда иҳота дарахтзорлари барпо этиш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш.

2026 йил май

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология қўмитаси,

Ўрмон агентлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги,

Кадастр агентлиги

2. Иҳота ўрмонзорлари ташкил этиладиган ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт турларини танлаш.

3. Ер майдонларини тайёрлаш билан боғлиқ агротехника тадбирларини амалга ошириш.

4. Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ишларини амалга ошириш.

2026 — 2028 йиллар

7.

Кўчатлар экилган ҳудудларда суғориш тизимларини жорий этиш.

1. Сув манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш.

2. Сунъий сув ҳавзалари ташкил этиладиган ёки тик қудуқлар қазиладиган ҳудудларни аниқлаш.

3. Кўчатлар экилган ҳудудларда суғориш тизимларини жорий этиш.

4. Суғориш имконияти бўлмаган ҳудудларда нам сақловчи усуллардан фойдаланиш.

2026 — 2028 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

8.

Иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва янги технологияларни жорий этишга қаратилган илмий лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Ҳудудда табиий омиллар таъсирини юмшатиш, ерлар деградациясининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, сақлаш ва уларни қайта тиклаш бўйича ўрганишлар ўтказиш.

2. Янги технологияларни жорий этишга қаратилган фундаментал илмий, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш.

2026 — 2028 йиллар

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган дастурлар доирасида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Экология қўмитаси

9.

Иҳота дарахтзорлари учун экилган кўчатларни ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш.

1. Соҳа олимлари ва тажрибали мутахассислари томонидан иҳота дарахтзорлари учун экилган кўчатлар ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш.

2. Мониторинг натижаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш.

Ҳар йили йил июль, октябрь ойлари

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти,

Экология қўмитаси ҳузуридаги «Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти

10.

Зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш бўйича илмий ўрганиш ишларини амалга ошириш.

1. Экилган кўчатларнинг фитосанитар ҳолатини жойида ўрганиш бўйича соҳа олимларидан иборат илмий экспедиция ташкил этиш.

2. Зараркунанда ва касалликларнинг тарқалганлик ҳолатини ўрганиш.

3. Ўрганиш ва ҳисоб-китобларга асосан белгиланган тартибда зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш.

2026 — 2028 йиллар, август, сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

11.

Амалга оширилаётган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

1. Кўрсатувлар ва ижтимоий видеороликлар тайёрлаш.

2026 — 2028 йиллар

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания,

Экология қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

2. Кўрсатувлар ва ижтимоий видеороликларни телеканаллар ҳамда радиоканалларда ёритиб бориш.

Доимий

12.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этиб бориш.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб бориш.

2026 — 2028 йиллар

Маблағ талаб этилмайди

Экология қўмитаси Ўрмон агентлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2026 й., 09/26/135/0300-сон)