30.03.2026 йилдаги ПФ-48-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФАРМОНИ

Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси ижросини таъминлаш, инвестициялар ҳажмини кескин кўпайтириш, капитал бозорини ривожлантириш ва илғор халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрини халқаро молиявий хабга айлантириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Асосий мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) молиявий секторни ривожлантириш орқали мамлакатнинг ялпи ички маҳсулотининг қўшимча ўсишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) халқаро миқёсда тан олинган ҳуқуқий стандартларга асосланган, юқори ишонч даражасига эга юрисдикцияни яратиш орқали узоқ муддатли хорижий тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) халқаро молия, ҳуқуқ ва технологиялар соҳаларида юқори маошли иш ўринларини яратиш ва инсон капиталини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) мамлакатнинг кредит рейтингини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро инвестициявий жозибадорлик рейтингларидаги мавқеини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Ўзбекистон Республикасини минтақавий молиявий марказга айлантириш ва мамлакатнинг глобал молиявий тизимга интеграциясини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Марказий банк ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Тошкент халқаро молия маркази (кейинги ўринларда — Марказ);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказ ҳудудида молиявий, инвестиция ва банк фаолияти, суғурта, рақамли (крипто) активлар, қимматли қоғозлар, тўлов тизимлари ва хизматлари, исломий ва яшил молия, молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш, аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш ҳамда Марказ тўғрисидаги конституциявий қонунга мувофиқ бошқа фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Тошкент халқаро молия марказининг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Тошкент халқаро молия маркази кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Тошкент халқаро молия маркази бошқарув органлари ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Тошкент халқаро молия маркази ҳудуди чегараларининг тавсифи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий режим жорий этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан ўрнатиладиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, махсус ҳуқуқий режим доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Марказнинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солувчи Марказ ҳудудида татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади, Марказ тўғрисидаги конституциявий қонунда ва Марказ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган бошқача қоидалар бундан мустасно; Марказ бошқа халқаро молия марказларининг илғор тажрибаси, тамойиллари, стандартлари ва қоидаларини тўғридан-тўғри ўз ҳудудида амал қилишини белгилашга ҳақли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Марказ бошқа хорижий давлатларнинг халқаро молия марказлари билан уларнинг резидентлари ва лицензияларини тан олиш, иккиёқлама резидентлик, молиявий хизматларни тартибга солувчи органлар билан ахборот алмашиш борасида шартномалар тузиш ва тегишли тартибларни ўрнатишга ваколатли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Марказ иштирокчиларига ва уларнинг ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) пул мажбуриятларини ўзларининг шартномаларида белгиланган хорижий валюталарда, шу жумладан, крипто активда бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олмасдан чет эллик фуқароларни ишга қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ваколатли давлат органлари билан келишган ҳолда Марказ томонидан белгиланадиган Марказ органлари ва иштирокчилари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига 5 йилгача кириш визасини олиш (махсус виза тартиби);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) Марказ ҳудудидаги фаолиятдан олинган капитал ёки даромадни чекловларсиз репатриация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) 2076 йил 1 январгача Марказ ҳудудида 5-иловага мувофиқ солиқ имтиёзлари қўлланилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) солиқ органлари ва Марказ (шу жумладан, унинг иштирокчилари) ўртасидаги солиққа тортишга оид масалалар Марказ ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Марказ ҳудудидаги бинолар, уларнинг бир қисми Марказ бошқарув органларига тўғридан-тўғри тузиладиган шартнома асосида ижарага берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) бинолардаги жойлар Марказ бошқарув органлари томонидан унинг иштирокчиларига тўғридан-тўғри иккиламчи ижарага берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, Тошкент халқаро тижорат суди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидаги низоларни кўриб чиқади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Марказ ва Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолияти билан боғлиқ масалалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) тарафлар Тошкент халқаро тижорат суди юрисдикциясини танлаган шартномалардан келиб чиқадиган низолар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) тарафлардан бири чет эл корхонаси, чет эл инвесторлари иштирокидаги корхона ёки чет эл инвестори — жисмоний шахслар бўлган маъмурий низолар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра давлат божини тўлиқ тўлаш ва кейинчалик давлат органи ҳисобидан ундирмаслик шарти билан ҳар қандай маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар, шу жумладан, иқтисодий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(v) халқаро арбитраж институтлари томонидан кўрилаётган арбитраж жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланган арбитраж иши, ушбу низолардан келиб чиқадиган ёки улар билан боғлиқ масалалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари тарафлар учун мажбурий кучга эга ва Ўзбекистон Республикаси суд тизими судлари ҳужжатлари учун белгиланган тартибда ижро этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Молиявий ресурслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2026 йилда Марказга 20 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағлар беғараз асосда ажратилиши таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 2027 йил 1 январга қадар Марказ махсус ҳуқуқий режимини шакллантириш ва унинг органлари фаолиятини ташкил этиш бўйича консалтинг, экспертлик, таҳлилий ва юридик хизматларни «таклиф сўрови» ўтказиш орқали харид қилишга рухсат берилсин. Бунда харидлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Марказ органлари томонидан «таклиф сўрови» ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидлари электрон тизимига жойлаштирмасдан ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказмасдан салоҳиятли етказиб берувчиларнинг таклифларини ва (ёки) оферталарини ўрганиш орқали амалга оширилади. Марказ органлари ташкил этилгунга қадар мазкур харидлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонуни лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев, Марказий банк раиси Т.А. Ишметов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 30 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-48-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Тошкент халқаро молия марказининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) инвестицияларни жалб қилиш — молиявий хизматлар соҳасида қулай, шаффоф ва рақобатбардош ҳуқуқий ҳамда институционал муҳит яратиш ва корхоналарнинг замонавий молиявий хизматларга киришини осонлаштириш орқали иқтисодиётга хорижий ва маҳаллий тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) капитал бозорини ривожлантириш ва интеграция қилиш — қимматли қоғозлар бозори ва капитал бозорининг бошқа сегментларини ривожлантиришни тезлаштириш, уларни халқаро капитал бозорлари билан интеграция қилишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) молиявий хизматлар секторини ривожлантириш — банк ва суғурта хизматлари, исломий ва анъанавий молиялаштириш, молиявий технологиялар, рақамли (крипто) активлар бозорини, электрон тижорат ва молиявий фаолиятнинг бошқа инновацион соҳаларини ривожлантириш орқали молиявий секторни диверсификация қилиш ва замонавийлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) инновация ва профессионал хизматлар экотизимини шакллантириш — молиявий ва тегишли профессионал хизматлар (аудиторлик, консалтинг, юридик хизматлар, комплаенс ва бошқалар) соҳасида инновацияларни ривожлантиришни таъминловчи замонавий экотизимни яратиш, етакчи хорижий молиявий институтларни жалб қилиш ва тартибга солиш ҳамда назорат қилиш бўйича халқаро миқёсда тан олинган энг яхши амалиётларни жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Тошкент халқаро молия маркази кенгашининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси

2.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

3.

Ж.А. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари

4.

Ш.Ф. Озодзода

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари

5.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

6.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

7.

Т.А. Ишметов

Марказий банк раиси

8.

Д.Р. Ли

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

9.

Келишув асосида

Кенгашнинг халқаро молия марказлари масалалари мутахассислигига эга мустақил аъзоси

10.

Келишув асосида

Кенгашнинг халқаро капитал бозори масалалари мутахассислигига эга мустақил аъзоси

11.

Келишув асосида

Кенгашнинг банк фаолияти мутахассислигига эга мустақил аъзоси

12.

Лавозими бўйича

Кенгашнинг ҳуқуқшунослик мутахассислигига эга мустақил аъзоси

13.

Лавозими бўйича

Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси

14.

Лавозими бўйича

Тошкент халқаро молия маркази Молиявий хизматлар бошқармаси бошлиғи

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгашнинг мустақил аъзолигига номзодлар танлов асосида аниқланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан уч йил муддатга лавозимга тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармонига
3-ИЛОВА

Тошкент халқаро молия марказининг бошқарув органлари ташкилий тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Кенгаш

Молиявий хизматлар бошқармаси

Маъмурият

Тошкент халқаро тижорат суди

Молиявий хизматларни тартибга солувчи ва назорат қилувчи, соҳага тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи мустақил орган

Халқаро молия маркази иштирокчиларини рўйхатга олувчи, номолиявий хизматлар кўрсатиш учун лицензия берувчи, бинолар ижараси ва бошқа хизматларни кўрсатувчи орган

Биринчи инстанция ва апелляция инстанциясидан иборат миллий суд тизимидан алоҳида, мустақил суд

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармонига
4-ИЛОВА

Тошкент халқаро молия маркази ҳудуди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЧЕГАРАЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Бурилиш нуқталари

Бурилиш нуқталари координаталари

Бурилиш нуқталари тавсифлари

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани

1

41,3118667

69,2469083

Ислом Каримов шоҳкўчаси ва Янги Тошкент тор кўчаси кесишган жойда.

2

41,3119583

69,2448722

1-нуқтадан Ислом Каримов шоҳ кўчаси ўнг томони бўйлаб, Ислом Каримов кўчаси 4а-уйнинг Жанубий-ғарбий томондаги бурчаги билан кесишган жойгача.

3

41,313775

69,2450889

2-нуқтадан шимолий йўналишда Ислом Каримов кўчаси 4а-уй ва Янги Тошкент тор кўчаси 1-уй чегараси бўйлаб, Янги Тошкент тор кўчаси 1-уй ҳамда Ўқчи кўчаси 2-уй ҳудуди кесишган жойгача

4

41,3147056

69,2456583

3-нуқтадан шимолий-шарқий йўналишда Ўқчи кўчаси 2-уй ҳудуди чегараси бўйлаб Ўқчи кўчаси билан кесишган жойгача.

5

41,3145694

69,2472056

4-нуқтадан Ўқчи кўчаси ўнг томони бўйлаб, Ўқчи кўчаси ва Янги Тошкент тор кўчаси кесишган жойгача.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармонига
5-ИЛОВА

Тошкент халқаро молия маркази ҳудудида қўлланиладиган солиқ имтиёзлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Марказ органлари ва иштирокчиларининг Марказ ҳудудида кўрсатилган хизматлардан олган даромадлари юридик шахсларнинг фойда солиғи ва ижтимоий солиқдан (бундан рақамли (крипто) активлар биржалари мустасно) озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Марказ органлари ва иштирокчилари томонидан чет эл фуқароларига (фуқаролиги бўлмаган шахсларга) Марказдаги фаолият доирасида тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказ ҳудудидаги марказ органлари тасарруфида ёки фойдаланишида бўлган объектлар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Марказ органлари ва иштирокчилари Марказ ҳудудида фойдаланиш ёки истеъмол қилиш мақсадида импорт қилинган товарлар бўйича божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг қуйидагилардан олинган даромадлари тегишлича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахсларнинг фойда солиғидан озод этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қимматли қоғозларни сотишдан, агар улар сотиш кунида Марказ Фонд биржасининг расмий рўйхатига киритилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Марказ иштирокчиси бўлган юридик шахсларнинг устав капиталидаги акциялар ёки улушларни сотишдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Марказ Фонд биржасининг расмий рўйхатига киритилган қимматли қоғозлардан олинган дивидендлар ва фоизлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг Марказ органлари ва иштирокчиларидан меҳнат шартномалари, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида олган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича даромад солиғи ставкаси 7 фоиз этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Фармоннинг 3-бандида кўрсатилган Марказ органлари ва иштирокчиларининг хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 мартдаги ПФ-48-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2026 йилда ажратиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги беғараз маблағлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат бюджети маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Марказ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан тушумлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Марказ иштирокчиларининг ажратмалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: 2027 йилдан бошлаб Тошкент халқаро молия маркази харажатлари Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2026 й., 06/26/48/0294-сон)