Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 14 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 19 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2025 йил 19 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга, аҳолини сифати ва хавфсизлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашга, хориждаги ватандошларимизни рағбатлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга хусусий мулк ҳуқуқининг ҳар қандай бузилиши учун жавобгарликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишнинг (қайта ижарага беришнинг) ҳуқуқий асосларини белгилаш, дори воситалари ва тиббий буюмлар ноқонуний муомаласининг олдини олиш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг манфаатларини илгари суришга ва обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшаётган ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига товарлар ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига ва (ёки) реализация қилинишига қонунга хилоф равишда аралашганлик ёхуд тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгилашни ҳамда дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ер участкаларидан бири ёки бир нечтаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайдиган ишга қабул қилинган тақдирда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўз оила аъзоларидан бирига бериши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «Ватандош» картаси эгалари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги айрим ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда уларни ўз турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш (унинг муддатини узайтириш) борасида имтиёзлар беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтиришга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан самарали фойдаланишга, дори воситаларини реализация қилиш талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга ва хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186-модда, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 1863-модда бешинчи қисмининг санкциясидаги «юз бараваридан» деган сўзлар «икки юз бараваридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 1921-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш» деган сўзлар «мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, шунингдек товарлар ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига ва (ёки) реализация қилинишига қонунга хилоф равишда аралашиш ёхуд тўсқинлик қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 667-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1189-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 1651-модда:
иккинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «эллик бараваридан юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг санкциясидаги «эллик бараваридан юз бараваригача» деган сўзлар «юз бараваридан икки юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2411-модданинг диспозициясидаги «шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш» деган сўзлар «мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, шунингдек товарлар ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига ва (ёки) реализация қилинишига қонунга хилоф равишда аралашиш ёхуд тўсқинлик қилиш (бундан ушбу Кодекс 178-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 8, 831-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 643, 644-моддалар) 245-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда, ижарага олиш шартномаси бўйича ўзига ижарага берилган икки ёки ундан ортиқ ер участкаларидан бири ёки бир нечтаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда қайта ижарага бериладиган ва ижарага олувчининг ўзида қоладиган ер участкалари майдони ушбу Кодекснинг 461-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги, ер тузиш лойиҳасига мувофиқ контурлар яхлитлиги сақлаб қолиниши керак»;
учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 4, 199-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 9, 540-модда, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 9, 958-модда, № 10, 1072, 1080-моддалар; 2025 йил, № 5, 643-модда) 13-моддасининг тўққизинчи қисми «сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган» деган сўзлардан кейин «ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмайдиган ишга қабул қилинган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 13-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ватандош» картасининг амал қилиш даврида «Ватандош» картаси эгасининг оила аъзолари (ота-онаси, эри (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) амалдаги виза муддатини кўп марталик виза этиб узайтирганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 15-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ватандош» картасининг амал қилиш даврида «Ватандош» картасининг эгаси, оила аъзолари (ота-онаси, эри (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлик учун, шунингдек турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлик муддати узайтирилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади»;
иккинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 март,
ЎРҚ-1120-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон)