03.03.2026 йилдаги ПФ-33-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, уларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда бундай ҳолатларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирилган ҳолда самарали йўлга қўйиш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг (эрта никоҳ) олдини олишга эришиш, ота-оналарнинг ўз вояга етмаган фарзандлари учун масъулиятини янада ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, бундай ҳолатга учраган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) оила ва хотин-қизлар масканларида никоҳланувчиларни «маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш» махсус курсларида бепул ўқитиш билан қамраб олиш даражасини 2026 йилда 50 фоизга, 2027 йилда 60 фоизга ва 2030 йилда 100 фоизга етказиш ҳамда ушбу курслар сифати ва таъсирчанлигини тубдан ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Кенг жамоатчиликнинг ташаббуси ва халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида тайёрланган никоҳ ёшини камайтиришнинг аниқ (тугал) асосларини белгилаш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ёшларнинг ўз ҳаёт йўлини онгли равишда белгилашига кўмаклашиш, шунингдек, никоҳ шартномаси тузилишини рағбатлантириш мақсадида белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2027 йилдан бошлаб ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда биринчи маротаба никоҳ тузган ёш оилалар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) давлат томонидан қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ушбу оилалар Ижтимоий реестрга киритилган тақдирда, оилалар аъзоларига уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, даромадларини ошириш ёки мураккаб вазиятдан чиқариш учун тақдим этиладиган молиявий кўмаклар (субсидия, ссуда, грантлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан 1,5 бараварга оширилган ҳолда берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчиларни никоҳни қайд этиш учун белгиланган давлат божидан озод этиш тартиби қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун «иккинчи имконият» яратиш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) курсдан курсга қолган ёхуд талабалар сафидан чиқарилган шахсларга, истисно тариқасида, фанлар фарқини қайта ўзлаштириш шарти билан таълимни давом эттириш имкони яратилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) талабалар фанлар фарқини мустақил ўзлаштириши учун қўшимча муддат берилсин ва бошқа зарур шарт-шароитлар ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда қуйидагилар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳомиладор талаба-қизлар ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга академик таътил даврида, уларнинг хоҳишига кўра, масофавий таълим шаклида ўқишни давом эттириш имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) масофавий таълим шаклида кадрлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари ва қабул кўрсаткичларини ошириш орқали ҳомиладор талаба-қизлар ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга таълимни давом эттириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) академик таътилга чиққан, курсдан курсга қолган ва талабалар сафидан чиқарилган ҳомиладор талаба-қизлар ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабалар юзасидан алоҳида статистик маълумотларни юритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг вояга етмаган шахслар билан никоҳ тузишга даъват этганлик (қизиқтирганлик) ва уни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартибини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима суммасининг 15 фоизини бундай ҳолат ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантиришга йўналтириш тартиби жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ваколатли орган ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этиш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчилик ёки никоҳ тузиш тартибини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар латентлигининг олдини олиш, қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бундай ҳолатга тушиб қолган вояга етмаган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича идоралараро занжирни яратиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар бериш мажбурияти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда ФҲДЁ органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда диний идора вакиллари зиммасига юклатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ФҲДЁ органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда диний идора вакилларининг эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳолатлар ҳамда бошқа қонунбузилишлар тўғрисида ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар бермаслиги уларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига асос сифатида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик аниқланган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатлари назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ички ишлар вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил якунига қадар Ички ишлар вазирлигининг жиноят ва ҳодисаларни рўйхатга олиш бўйича электрон тизимида эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида хабар бериш имконини берувчи «O‘smir-signal» модулини ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ФҲДЁ органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, диний идора ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари, шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини Ички ишлар вазирлигининг жиноят ва ҳодисаларни рўйхатга олиш бўйича электрон тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари бўйича ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хабар бериш мажбурияти юклатилган ташкилотлар билан келишган ҳолда ҳар ярим йиллик якунига кўра мазкур масала бўйича идоралараро қўшма умумлаштиришни ўтказиб, уларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш амалиётини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра ҳимоя ордери берилган жабрланувчи хотин-қизларнинг алоқа воситаларига (телефон, планшет ва бошқа қурилмалар) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисида зудлик билан хабар бериш имконини берувчи («SOS» чақирув) «my.ihma.uz» мобил иловаси уларнинг розилиги билан ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда зўравонлик ҳолатини содир этган шахснинг руҳиятида бузилиш мавжуд деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда, ички ишлар органлари томонидан унинг мажбурий амбулатор психиатр кўригидан ўтказилишини ташкил этиш, руҳиятида бузилиш аниқланганда белгиланган тартибда тиббий муассасага жойлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидаги тартибларни белгилаш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Жиноят кодексининг 118 (номусга тегиш), 119 (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш), 121 (шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 128 (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), 1281 (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш), 129 (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни фақат прокуратура органлари томонидан амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган шаҳвоний шилқимлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларини қилмишда жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақида прокурор томонидан қарор қабул қилинганидан сўнг судга юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кенг жамоатчилик, эксперт ва фаолларнинг жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахсларни манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган жиноятлар учун жазони ўтаётган маҳкумларни психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан, сақлаш шароитларини енгиллаштириш амалиётига чек қўйиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. 2027 йил 1 январдан бошлаб аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар, қоида тариқасида, махсус тайёргарликдан ўтган терговчилар ва судьялар томонидан тергов қилиниши ва кўриб чиқилиши белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Бош прокуратура, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил якунига қадар ҳар бир ҳудуддаги иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда камида 1 нафар терговчи ва судья халқаро стандартларга асосланган дастур асосида махсус тайёргарликдан ўтказилиши ҳамда улар томонидан аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка оид ишлар тергов қилиниши ва кўрилишини таъминласин. Бунда қоида тариқасида махсус тайёргарликдан ўтказишда аёл терговчи ва судьяларга устуворлик берилишига эътибор қаратилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ва Одил судлов академиясида халқаро ва миллий экспертларни жалб қилган ҳолда терговчи ва судьялар учун «Жиноятдан жабрланган аёллар ва болалар билан ишлашнинг ўзига хос процессуал жиҳатлари» махсус ўқув дастурини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Олий суд, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар қуйидаги жиноятларни содир этганда уларга тегишинча умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этганлик учун оғирроқ жавобгарликни белгилаш, шунингдек, тергов ва суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда Жиноят кодекси 129-моддаси диспозициясига аниқлик киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳвоний шилқимлик ва никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жазо санкцияларини ошириш, шунингдек, жиноят ишини қўзғатиш рад этилган бўлиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган ҳолларда жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Барча кўринишдаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида уч ой муддатда қуйидагилар юзасидан асослантирилган таклифлар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан биргаликда — аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро стандартлар ва илғор хорижий амалиётни ўрганган ҳолда хотин-қизларни айнан жинси сабабли қасддан ўлдириш (фемицид), оила аъзоларини қасддан ўлдириш (фамилицид), шахсни унинг эркига қарши равишда ноқонуний таъқиб қилиш (сталкинг), Интернет ёки ижтимоий тармоқларда содир этиладиган зўравонлик (киберзўравонлик), вояга етмаган шахслардан жинсий фойдаланиш ҳамда шу мақсадда Интернет орқали вояга етмаган шахснинг ишончини қозониш (онлайн груминг) учун қонунчиликда жавобгарлик белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги — зўравонлик ҳолатларини содир этган шахслар (агрессор) билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, бу жараёнда оила ва хотин-қизлар масканлари имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармон мазмун-моҳиятини тушунтириш, шу жумладан, оила институтини мустаҳкамлаш ва маиший зўравонликнинг олдини олиш масалалари бўйича креатив индустрия мутахассислари, блогер ва инфлюенсерларни жалб қилган ҳолда медиамаҳсулотларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи режа-графикни тасдиқлаб, амалиётга жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳар бир вилоят кесимида «маҳалла еттилиги» билан оилавий (маиший) зўравонлик тушунчалари ва унинг олдини олишга қаратилган ўқув семинар машғулотлари ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фахрийлари иштирокида аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш борасида ёшлар билан учрашувлар ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова, Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев ва ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж. Хакимова зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 3 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-33-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ-33-сон Фармонига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддат

Масъуллар

Эрта турмуш қуриш ҳолатларининг олдини олиш

1.

Оила институтини мустаҳкамлаш ва маиший зўравонликнинг олдини олиш масалалари бўйича креатив индустрия мутахассислари, блогер ва инфлюенсерларни жалб қилган ҳолда медиамаҳсулотлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2026 йил март

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабаев),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази

(Қ. Аҳмедов),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Оила ва хотин-қизлар масканларида барча никоҳланувчиларни махсус бепул ўқитиш билан босқичма-босқич қамраб олиш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Вояга етмаган шахслар билан никоҳ тузишга даъват этганлик (қизиқтирганлик) ва уни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

4.

Оила кодексида никоҳ ёшини камайтиришнинг аниқ (тугал) асосларини белгилаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил май

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова)

5.

Никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчиларни никоҳни қайд этиш учун белгиланган давлат божидан озод этиш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил май

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

6.

Давлат томонидан ёш оилалар учун қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиш тартибини такомиллаштириш. Бунда:

(а) давлат томонидан ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда биринчи маротаба никоҳ тузган ёш оилалар учун қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш;

(б) Ижтимоий реестрга кирган ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда биринчи маротаба никоҳ тузган ёш оилалар аъзоларига уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва даромадларини ошириш ёки мураккаб вазиятдан чиқариш учун тақдим этиладиган молиявий кўмакларни (субсидия, ссуда, грантлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордан 1,5 бараварга оширилган ҳолда бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова)

7.

Ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун «иккинчи имконият» яратиш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни белгиловчи тартиб ўрнатиш:

(а) курсдан курсга қолган ёки талабалар сафидан чиқарилган шахсларга, истисно тариқасида, фанлар фарқини қайта ўзлаштириш шарти билан таълимни давом эттириш имконияти яратиш;

(б) талабаларга фанлар фарқини мустақил ўзлаштириш учун қўшимча муддат бериш ва зарур шароитлар яратиш;

(в) олий таълим муассасаларида талабалар томонидан фанларни мустақил ўзлаштириш, шу жумладан, электрон маърузалар, дарсликлар ва машғулотлар билан танишиш, ўқитувчилардан онлайн маслаҳатлар олиш каби имкониятларга эга бўлган онлайн портални жорий қилиш;

(г) бундай имкониятни ҳар бир ҳомиладорлик ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан боғлиқ ҳолат бўйича бир маротаба тақдим этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

олий таълим муассасалари

8.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима суммасининг 15 фоизини бундай ҳолат ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантиришга йўналтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

9.

Халқаро стандартлар асосида эрта ёшдаги ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш ва эрта ёшдаги ҳомиладор хотин-қизларни тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова)

10.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузишга қарши самарали ва таъсирчан курашиш мақсадида вояга етмаган билан никоҳга киришган шахс билан бирга вояга етмаганни эрга берган ёки уйлантирган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда диний маросимни амалга оширган шахсларга нисбатан ҳам маъмурий жазо муқаррарлигини таъминлаб бориш (МЖтК 473-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари).

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

Ваколатли орган ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этиш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш

11.

Соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар содир этган шахсларга оид махсус реестр юритиш тартибини такомиллаштириш, жумладан:

(а) реестрга киритилган шахсларнинг доимий равишда зўравонликка мойиллигини ўрганиш;

(б) уларни хулқ-атворни ўзгартириш бўйича тузатиш (коррекция) дастуридан ўтказиш;

(в) уларга оид маълумотларни яшаш жойидаги профилактика инспектори ва тиббиёт муассасасига етказиш ҳамда уларнинг назоратини амалга ошириш;

(г) вояга етмаган шахслар билан ишлайдиган давлат органлари ва ташкилотларга шахснинг реестрга киритилган-киритилмаганлиги ҳақида маълумот олиш учун имконият яратиш;

(д) реестрга киритилган шахсларнинг вояга етмаган шахслар билан ишлайдиган соҳаларда меҳнат фаолиятига чеклов белгилаш;

(ж) «Crime map»ни юритиш амалиётини ташкил этиш, ушбу шахсларни доимий мониторинг қилиш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова)

12.

Эрта никоҳ ёки 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳолатлар ва бошқа қонунбузилишлар тўғрисида хабар бериш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан вояга етмаганларга қарши жиноятлар тўғрисида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Болалар омбудсмани ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ахборот-коммуникация технологиялари орқали тезкор хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

14.

Болаларга нисбатан жиноят ишларини кўриб чиқишга оид суд амалиётини таҳлил қилиш натижаларини инобатга олган ҳолда МЖТКнинг 411 ва 592-моддалари диспозициясига аниқлик киритиш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил октябрь

Олий суд

(Б. Исламов)

15.

1. Ички ишлар вазирлигининг Жиноят ва ҳодисаларни рўйхатга олиш бўйича электрон тизимида «O‘smir-signal» модулини ишлаб чиқиш.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ФҲДЁ органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, диний идора ва бошқа манфаатдор идоралар ахборот тизимлари, шунингдек, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини жиноят ва ҳодисаларни рўйхатга олиш бўйича электрон тизимга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш.

Электрон модулни ишлаб чиқиш

2026 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари юзасидан идоралараро қўшма умумлаштириш, уларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш амалиётини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар ярим йиллик якуни бўйича

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига қарши курашиш

17.

Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахсларни манзил-колонияларга ўтказилмайдиган маҳкумлар тоифасига киритиш ҳамда уларни психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан? сақлаш шароитларини енгиллаштиришга чек қўйиш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов)

18.

Жиноят кодексининг 118, 119, 121, 128, 1281 ва 129-моддаларида назарда тутилган жиноятлар бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни амалга ошириш ваколатини прокуратурага ўтказиш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил март

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

19.

Қуйидагилар учун жавобгарликни белгилаш масаласини ўрганиш:

(а) фемицид — хотин-қизларни айнан жинси сабабли қасддан ўлдириш;

(б) фамилицид — оила аъзоларини қасддан ўлдириш;

(в) сталкинг — шахсни унинг эркига қарши равишда ноқонуний таъқиб қилиш;

(г) киберзўравонлик — Интернет ёки ижтимоий тармоқларда содир этиладиган зўравонлик;

(д) вояга етмаган шахслардан жинсий фойдаланиш;

(ж) онлайн груминг — жинсий мақсадда фойдаланиш учун Интернет орқали вояга етмаган шахснинг ишончини қозониш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил май

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

(Ф. Эшматова),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров)

20.

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар қуйидаги жиноятларни содир этганда уларга тегишинча умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш:

(а) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш;

(б) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил май

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова)

21.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

(а) ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этганлик учун жиноий жазони оғирлаштириш;

(б) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳвоний шилқимлик ҳамда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузишга оид ҳуқуқбузарлик учун жазони ошириш. Бунда вояга етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига бевосита киришган шахс ҳамда никоҳ тузиш тартибини бузган бошқа шахслар (ота-оналар, диний маросимни амалга оширган шахслар) учун маъмурий жазоларни қилмишнинг хавфлилигидан келиб чиққан ҳолда мутаносиб равишда белгилаш;

(в) жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ҳолларда ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

22.

«Низоли оила» ва «нотинч оила» тушунчаларига ҳуқуқий таъриф бериш ҳамда улар билан ишлаш тартибини белгилаш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

23.

Зўравонлик содир этган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, бу жараёнда оила ва хотин-қизлар масканлари имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Зўравонлик ҳолатларини содир этган оиланинг руҳий носоғлом аъзоси тиббиёт муассасасидан уйга чиқарилганда, васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилиш.

Асослантирилган таклифлар киритиш

2026 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова)

25.

Суд жараёнида судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар ҳамда жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, жазо муқаррарлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил август

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

26.

Терговчи ва судьяларни махсус тайёргарликдан ўтказиш учун «Жиноятдан жабрланган аёллар ва болалар билан ишлашнинг ўзига хос процессуал жиҳатлари» ўқув дастурини ташкил этиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Одил судлов академияси

(Ш. Абдуқодиров),

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(С. Самадов),

Ички ишлар вазирлиги академияси

(Р. Хотамов)

27.

Вояга етмаган шахсга нисбатан шаҳвоний шилқимлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларини жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақида прокурор томонидан қарор қабул қилинганидан сўнг судга юбориш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил сентябрь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

28.

Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида тайёргарликдан ўтган ва тажрибага эга бўлган адвокатларнинг электрон реестрини юритишни йўлга қўйиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Адвокатлар палатаси

(Ш. Садиков)

29.

Зўравонликдан жабр кўрган шахсларга тиббий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатишнинг интеграциялашган тизимини «Битта мурожаат нуқтаси» концепцияси асосида жорий этиш.

Асослантирилган таклифларни киритиш

2026 йил май

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

1. Маҳаллалар аҳолиси, айниқса, ёшлар орасида «зўравонликка тоқатсизлик» тамойилини ижтимоий меъёр сифатида шакллантириш, шу жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш.

2. Маҳаллаларни «Оилавий (маиший) зўравонлик — маҳалланинг ривожланишига, жамиятнинг юксалишига тўсиқ» номли услубий қўлланма ҳамда таълим ташкилотларини «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» номли қўлланмалар билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш

2026 йил март

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

Одил судлов академияси

(Ш. Абдуқодиров),

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

(С. Самадов),

Ички ишлар вазирлиги академияси

(Р. Хатамов)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова)

31.

Мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш имконини берувчи махсус алоқа каналлари ҳақида тарғибот ишларини олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил май

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Болалар омбудсмани

(С. Рахмонова)

32.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишлари тегишли фанлари ўқув дастурларига болалар ва ўсмирлар психологияси ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича мавзуларни киритиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2026 йил август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

33.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларида вояга етмаган ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун жазо санкцияларини кучайтириш:

(а) ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик (МЖтК 47-моддаси);

(б) жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш (МЖтК 1883-модда 1-қисми);

(в) вояга етмаган шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш (МЖтК 1883-модда 2-қисми);

(г) жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш (ЖК 127-моддаси 1-қисми);

(д) вояга етмаган шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш (ЖК 127-моддаси 2-қисми).

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

34.

Аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар махсус тайёргарликдан ўтган терговчилар ва судьялар томонидан тергов қилиниши ва кўриб чиқилишини йўлга қўйиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

35.

Оиладаги зўравонликлар, эрта никоҳга сабаб бўлаётган жамиятдаги муаммоларнинг (иқтисодий, ахлоқий, таълим тизимидаги ва бошқ.) оилага таъсирини баҳолаш, бунда ёш ва кўп йиллик оилалар билан сўровлар ўтказган ҳолда илмий-амалий ечим бера оладиган лойиҳаларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Махкамова),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 06/26/33/0189-сон)