LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта соҳасидаги муносабатларнинг давлат томонидан тартибга солиниши мақсадларида ва «Суғурта» фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида суғурта назорати давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи суғурта ташкилотлари уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг суғурта фаолияти масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида чиқарилган норматив ҳужжатлари давлат бошқаруви органлари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 февралдаги 30-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 81-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта назорати давлат инспекциясини жойлаштириш учун Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5-уйдаги маъмурий бинодан қўшимча хизмат хоналари ажратсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)
1. Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) суғурта муносабатлари барча қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.
2. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
бажарилиши мажбурий бўлган тўлов лаёқати нормаларини ва уларни аниқлаш тартибини, алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчиларнинг мажбуриятлари чекланган йўл қўйиладиган миқдорини ҳисоблаб чиқиш методикасини ҳамда мажбуриятларнинг жами миқдорини, суғурталовчиларнинг тўловга лаёқатлилиги бўйича ахборот бериш тартиби ва муддатларини белгилаш;
суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, тўловга лаёқатлиликнинг белгиланган нормативларини ва уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган бошқа талабларни таъминлаш;
суғурталовчилар томонидан суғурта захиралари маблағлари шакллантирилиши ва жойлаштирилиши бўйича ҳисобот юритиш тартибини, ҳисоботлар тузишни белгилаш;
суғурталовчининг ижро этувчи органи раҳбарига ва бош бухгалтерга қўйиладиган бажарилиши мажбурий бўлган малака талабларини белгилаш;
суғурталовчилар томонидан суғурта захиралари ҳосил қилиш ва жойлаштириш тартиби ва шартларини белгилаш;
суғурталовчилар томонидан суғурта ҳодисалари бошланишининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича тадбирлар маблағ билан таъминланиши тартиби ва шартларини белгилаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бозори профессионал қатнашчиларининг фаолиятини текшириш ва аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини кўпи билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёхуд суғуртанинг айрим турлари (класслари)га нисбатан тўлиқ тўхтатиш, ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораси сифатида кўрсатиб ўтилган лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
(3-банднинг ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
ҳар бир молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ой ўтгач суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича фаолият тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек молиявий йил мобайнида суғурта бозорининг фаолияти тўғрисидаги статистика маълумотларини эълон қилиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
суғурталовчилар томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ва уларнинг ҳисоботлари ишончлилигини, шунингдек улар учун белгиланган тўловга лаёқатлилик кўрсаткичлари ва молиявий барқарорликнинг бошқа талаблари таъминланишини текшириш;
суғуртанинг мажбурий турлари бўйича суғурта қилиш қоидалари (шартлари) ва суғурта тарифлари белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб суғурта муносабатларининг барча қатнашчилари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича норматив ҳужжатлар ва методик материалларни ишлаб чиқиш;
суғурта фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун вазирлик раҳбариятига киритиш;
суғурталовчилар тугатилган ва қайта ташкил этилган тақдирда суғурта қилдирувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
суғурта фаолияти бўйича мутахассисларни касбга тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга доир тадбирларни амалга ошириш, суғурта фаолияти масалалари бўйича семинарлар ва конференциялар ташкил этиш;
оммавий ахборот воситалари орқали суғурта фаолияти масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурталовчилардан суғурта фаолияти тўғрисида белгиланган ҳисобот ва уларнинг молиявий аҳволи ҳақидаги ахборотни, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, банклардан (кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно), фуқаролардан ўзига юкланган функцияларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни олиш;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 майдаги 193-сонли қарори таҳририда)
суғурталовчилар томонидан суғурта тўғрисида қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида суғурталовчилар фаолиятини текшириш, зарурат бўлса бунинг учун комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
давлат ижро этувчи органлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва статистика ҳисоботини текин олиш.
6. Давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 81-модда)
Давлат инспекцияси бошлиғи Давлат инспекциясига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва инспекция томонидан ўз функциялари амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради.
7. Суғурта назоратини амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этишнинг асосий масалалари ва Давлат инспекцияси фаолиятининг бошқа масалалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
8. Давлат инспекцияси ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ ташкил этади.
9. Давлат инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 201-модда)