13.02.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2265-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 13.02.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2265-5
Дата вступления в силу
15.05.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2265-5]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 25 августдаги 56, 28-сон қарори (рўйхат рақами 2265, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт ва молия вазири Дж. КУЧКАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2026 йил 16 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
322-сон

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 7 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 16 январдаги 322-сон ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 7 январдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ички қоидалар — лизинг берувчилар ва уларнинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжат;»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йигирма биринчи хатбоши йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Масъул шахс лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 41-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Масъул шахс лизинг берувчининг штатидаги лавозимлардан бирини эгаллаган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лизинг берувчи ички назоратни амалга ошириш учун масъул шахс раҳбарлиги остида бўлган алоҳида таркибий бўлинмани шакллантиришга ҳақли.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидаги мазмундаги 42-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«42. Лизинг берувчининг филиали мавжуд бўлган тақдирда, филиалнинг ходимлар штат бирлигига филиалнинг масъул шахси лавозими киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бевосита лизинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ вазифаларни бажараётган филиалнинг штатида ходимлар сони уч кишидан ортиқ бўлмаса, бош ташкилотнинг масъул шахси ёки филиал раҳбари филиалнинг масъул шахси этиб тайинланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалнинг масъул шахсига мазкур Қоидаларнинг талаблари қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиалнинг масъул шахси ўз фаолиятида филиалнинг бошқа ходимларидан мустақил ва филиал раҳбарига ва бош ташкилотнинг масъул шахсига ҳисобдор бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиалнинг масъул шахси аниқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисида филиал раҳбари ва бош ташкилотнинг масъул шахсига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиалнинг масъул шахси филиал фаолиятига тегишли ҳисобот ҳужжатларини мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда бош ташкилотнинг масъул шахси ва филиал раҳбарига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Филиалнинг масъул шахси вазифалари филиал раҳбари томонидан бажарилган тақдирда филиал раҳбари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бош ташкилотнинг масъул шахси ва раҳбарига ҳисобдор бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган барча қонунчилик ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишлари тўғрисида бош ташкилотнинг масъул шахси ва раҳбарига ахборот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиал фаолиятига тегишли ҳисобот ҳужжатларини мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда бош ташкилотнинг масъул шахси ва раҳбарига тақдим этади.».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«24. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар лизинг берувчилар томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақидаги хабар ва унга илова қилинадиган маълумотларнинг намунавий шакли ҳамда ҳужжатлар рўйхатида (рўйхат рақами 3419, 2023 йил 7 февраль) белгиланган шаклда тақдим этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2026 й., 10/26/2265-5/0139-сон)