11.02.2026 йилдаги 51-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.02.2026 йилдаги 51-сон
Дата вступления в силу
11.02.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ касбий таълим ташкилотлари ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармонига мувофиқ халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби жорий этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғининг базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосарининг базавий тариф ставкасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ўқув-услубий ва методик таъминлаш бўйича бош мутахассисининг базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилотининг иккинчи малака тоифали ўқитувчиси базавий тариф ставкасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими сифат ва назорат бўйича бош мутахассиси, регистратор офиси мутахассиси ва маркетинг бўйича менежерининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим ташкилотининг олий маълумотли ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари, техникум директори ва бош бухгалтери меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларнинг директори ва Халқаро таълим дастурларини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолиятида юқори натижаларга эришган, халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини рағбатлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор ижроси бўйича талаб этиладиган харажатлар 2026 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиси сифатида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 11 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 февралдаги 51-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларда (кейинги ўринларда — техникум) халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, устама белгилаш ва уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига тўланадиган ҳар ойлик устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига устама белгилаш ва рағбатлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига техникумлар учун белгиланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва рағбатлантириш тўловлари қўшимча тарзда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларининг иш ҳақи миқдорларига ҳар ойлик 100 фоизлик устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади ҳамда йиллик харажатлар сметаларини тузишда штатлар жадвали ва тарификацияларни шакллантириш жараёнида уларнинг тариф ставкасига қўшимча тарзда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори, бош бухгалтери ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумларнинг йиллик харажатлар сметасининг 41 11 230-моддасида режалаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган, фаолиятида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари уларнинг тариф ставкасига нисбатан ушбу жамғарма маблағлари доирасида 200 фоизгача миқдорда рағбатлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тариф ставкасига ҳар ойлик рағбатлантириш миқдори техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари фаолиятини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича техникумда доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техникум ишчи гуруҳи) тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармаларида (кейинги ўринларда — Ҳудудий бошқарма) доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ҳудудий ишчи гуруҳи) тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Техникум ишчи гуруҳи техникум директори томонидан камида беш кишидан иборат қуйидаги таркибда тасдиқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техникум директори — ишчи гуруҳ раҳбари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳнинг масъул котиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходими (танлов асосида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий ишчи гуруҳи Ҳудудий бошқарма ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади ва ушбу ишчи гуруҳ раҳбари Ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Техникум ишчи гуруҳи ва Ҳудудий ишчи гуруҳ йиғилишларини ташкил этиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш унинг масъул котиблари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Техникумларда халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига рағбатлантириш миқдорини белгилаш бўйича ходимларнинг фаолияти натижаларига оид тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган мезонларга мувофиқ уч иш куни ичида ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳлар йиғилиши, қоида тариқасида, ҳар ўқув семестри якуни бўйича ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳлар томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ барча ҳужжатлар тўлиқ, асосланган ҳолда тақдим этилгани аниқланганда, халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига рағбатлантириш миқдорини белгилаш тўғрисида, тақдим этилган ҳужжатларда камчилик мавжудлиги, ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда эса, рағбатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳларнинг қарори очиқ овоз бериш орқали ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва ишчи гуруҳлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган баённомалар билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Баённомаларга асосан, уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, рағбатлантириш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари бўйича техникум директорининг буйруғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари бўйича Ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига белгиланган рағбатлантириш миқдори янги ўқув семестри бошланган кундан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари ушбу техникумда халқаро таълим дастури доирасида бошқа лавозимга ўтказилганда, уларга белгиланган рағбатлантириш миқдори сақланиб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Рағбатлантириш белгиланган халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари меҳнат шартномаси ва ижро интизоми шартларига ҳамда техникумнинг ички тартиб-қоидаларига амал қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу шартларга амал қилмаган халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимларига белгиланган рағбатлантириш ишчи гуруҳлар қарори билан бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Молиявий-иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ҳисоб ва ҳисобот, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишига техникум директори ва бош бухгалтер жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурларини ўқитишга жалб этилган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕЗОНЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Баҳолаш мезони

Кўрсаткичлар

Балл

1.

Халқаро таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи

Ўзлаштириш кўрсаткичи — 86 — 100 фоиз

30

Ўзлаштириш кўрсаткичи — 71 — 85 фоиз

20

Ўзлаштириш кўрсаткичи — 56 — 70 фоиз

10

2.

Ўқув жараёнини режалаштириш ва методик таъминотнинг мавжудлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 80 баллни ташкил этади.

Ўқув ва баҳолаш материалларининг халқаро таълим дастурларига мослиги

40

Замонавий таълим технологиялари ва электрон ресурслардан фойдаланиши

30

Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдалангани

10

3.

Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг дарсларни сифатли ўтгани (семестр давомида халқаро таълим дастурларида ўқиётган ўқувчилар орасида ўтказилган сўровнома натижалари асосида)

Ижобий — 80 — 100 фоиз

15

Яхши — 59 — 79 фоиз

10

Қониқарли — 1 — 58 фоиз

5

4.

Ўқитувчи (хорижий тил фани ўқитувчилари бундан мустасно) ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг хорижий тилни билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификатлари мавжудлиги

Камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса

15

5.

Яратган таълим контентлари мавжудлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 40 баллни ташкил этади.

Дарслик ёки ўқув қўлланмалар яратгани учун

15

Рақамли таълим ресурсини ишлаб чиққани учун

15

Фанларни (модул) ўқитиш материаллари тўпламларини ишлаб чиққани учун

10

6.

Ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг илмий мақолалар чоп этгани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади.

Семестр давомида Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларида индексация қилинган журналларда мақола чоп этган бўлса

15

Семестр давомида маҳаллий ва халқаро журналларда мақола чоп этган бўлса

5

7.

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларида таҳсил олгани

«Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.

Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида PhD ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражасига эга бўлса

50

Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида магистратура ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса

30

Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида бакалавр ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса

10

8.

Ўз фани бўйича ўқувчиларни спортнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган ҳамда техник ва амалий турлари бўйича, фан олимпиадалари, касбий таълим соҳасидаги танловларга тайёрлагани

«Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.

Ўқувчиларнинг халқаро босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун

100

Ўқувчиларнинг республика босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун

60

Ўқувчиларнинг вилоят босқичидаги совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрини учун

30

9.

Ўз фани бўйича спортнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурларига киритилган ҳамда техник ва амалий турлари бўйича, фан олимпиадалари, касбий таълим соҳасидаги танловларда ғолиб бўлгани

«Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.

Халқаро босқичда совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрин учун

100

Республика босқичида совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрин учун

60

Вилоят босқичида совринли (1, 2, 3-ўрин) ўрин учун

30

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Рағбатлантириш миқдорини белгилаш жадвали

Тўпланган баллар

Рағбатлантириш миқдори

160<

200 фоиз

130 — 159

150 фоиз

100 — 129

100 фоиз

<99

Рағбатлантириш берилмайди

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу баҳолаш мезонларининг 5, 8 ва 9-бандлари бўйича ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устасининг тўплаган бали кейинги 2 семестр давомида уларга рағбатлантириш миқдорини белгилашда инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу баҳолаш мезонларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро таълим дастурлари жорий қилинган техникумлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари фаолиятини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕЗОНЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Баҳолаш мезони

Кўрсаткичлар

Балл

1.

Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар мавжудлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 40 баллни ташкил этади

Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиргани учун

10

Педагог ва ходимлар малакасини ошириш дастурларини жорий этгани учун

10

Ўқитувчилар ва ўқувчиларни таълим контентлари билан таъминлагани учун

10

Халқаро таълим дастурларини жорий этишни ривожлантириш бўйича иш режаси мавжудлиги ҳамда режага мувофиқ амалий ишларни бажаргани учун

10

2.

Халқаро таълим дастурлари жорий қилингани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади

Халқаро таълим дастурлари бўйича квалификацияларни ўқитишни йўлга қўйгани учун (камида 2 та)

10

Халқаро таълим дастурларига қамраб олинган ўқувчилар улуши учун (камида 2 та гуруҳ)

10

3.

Касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 30 баллни ташкил этади

Касбга йўналтириш тадбирларини ташкил этиш бўйича замонавий контентлар ишлаб чиққани учун

10

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича тренинглар ва кўргазмалар ташкил этгани учун (семестр давомида камида 2 марта турли мактабларда)

10

Техникумда мактаб ўқувчилари, ёшлар ва банд бўлмаган аҳоли учун «Касб ва карьера куни» тадбирини ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта)

10

4.

Битирувчилар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича амалий ишлар мавжудлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 25 баллни ташкил этади

Иш берувчилар иштирокида «Карьера куни» тадбирларини ўтказгани учун (семестр давомида камида 1 марта)

10

Соҳасида юқори натижаларга эришган мутахассислар, бизнес вакиллари билан мотивацион мастер-класслар ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта)

5

Иш берувчилар, хусусий бандлик агентликлари ва рекрутинг компаниялари билан битирувчилар ўртасида учрашувлар ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта)

10

5.

Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича халқаро ва маҳаллий грант лойиҳалари жалб этилгани

Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича халқаро ва маҳаллий грант лойиҳаларини жалб этгани учун

20

6.

Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 50 баллни ташкил этади

Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотлари билан «1+2», «1+3» ва «2+2» каби таълим дастурларини жорий этгани учун

25

Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари билан «1+2», «1+3» ва «2+2» каби таълим дастурларини жорий этгани учун

15

Битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичини давом эттириши бўйича хорижий касбий таълим ташкилотлари билан «1+2» ва «2+1» каби таълим дастурларини жорий этгани учун

10

7.

Педагог кадрларнинг касбий ривожланиши бўйича амалий ишлар мавжудлиги

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади

Ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ педагог кадрлар учун малака ошириш курсларини ташкил этгани учун (семестр давомида камида 1 марта)

10

Педагог кадрларга ихтисослиги бўйича корхона ва ташкилотларда стажировкалар ташкил этгани учун

10

8.

Халқаро таълим дастурлари бўйича педагог кадрлар дарс жараёнининг назорат қилингани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 15 баллни ташкил этади

Педагог кадрлар дарс жараёнининг сифатини ўргангани учун (семестр давомида ҳар бир педагогнинг дарс жараёни камида 4 марта ўрганилади)

10

Педагог кадрларнинг дарсларни ўтиш сифати юзасидан ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўргангани учун (семестр давомида камида 2 марта)

5

9.

Ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни рақамли платформаларга киритилгани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 баллни ташкил этади

Халқаро таълим дастурларида таълим олаётган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ахборот тизимларига тўғри киритгани учун

10

Ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам янгиланиб боргани учун

5

Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётлари бўйича шартномаларни махсус платформалар орқали ўз мутахассислиги бўйича тўғри расмийлаштирилгани мониторинги учун

5

10.

Таълим жараёни сифати назорат қилингани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида балл ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 35 баллни ташкил этади

Халқаро таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларини мониторинг қилиб боргани учун

10

Ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва уларни амалга оширгани учун

5

Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини касб ва мутахассислик ихтисослигига мос корхоналарда ташкил этилганини ўргангани учун

10

Имтиҳон жараёнларининг шаффоф ўтказилишини таъминлагани учун (онлайн кузатув имконияти яратилгани ва назорати)

10

11.

Илмий мақолалар чоп этгани

«Кўрсаткичлар»нинг ҳар бири учун алоҳида «Балл» ҳисобланади. Жами тўплаш мумкин бўлган балл 20 бални ташкил этади.

Семестр давомида «Scopus» ва «Web of Science» маълумотлар базаларида индексация қилинган журналларда мақола чоп этган бўлса

15

Семестр давомида маҳаллий ва халқаро журналларда мақола чоп этган бўлса

5

12.

Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларида таҳсил олганлиги

«Кўрсаткичлар»нинг энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади.

Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида PhD ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражасига эга бўлса

50

Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида магистратура ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса

30

Халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 1 000 талик рўйхатига киритилган олий таълим ташкилотларининг камида бакалавр ёки унга тенглаштирилган дипломига эга бўлса

10

13.

Хорижий тилни билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификатлари мавжудлиги

Камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлса

15

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Рағбатлантириш миқдорини белгилаш жадвали

Тўпланган баллар

Рағбатлантириш миқдори

160<

200 фоиз

130 — 159

150 фоиз

100 — 129

100 фоиз

<99

Рағбатлантириш берилмайди

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу баҳолаш мезонлари (11, 12 ва 13-бандлар бундан мустасно) асосида техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими фаолияти баҳоланади ҳамда умумий тўпланган балл бўлимнинг барча ходимлари ва техникум директори учун амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Техникум директори ва халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари ушбу баҳолаш мезонларининг 11, 12 ва 13-бандлари бўйича индивидуал тартибда баҳоланади. Индивидуал тартибда тўпланган ва умумий фаолиятни баҳолаш натижасида тўпланган умумий баллар йиғиндиси асосида техникум директори ва Халқаро таълим дастурини мувофиқлаштириш бўлимнинг ҳар бир ходимининг рағбатлантириш миқдори аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу баҳолаш мезонларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2026 й., 09/26/51/0131-сон)