Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2003 29.08.1994 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.1994 йилдаги 438-сон
Дата вступления в силу
29.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2003
Ҳужжат 29.08.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ ВА БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.МУТАЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йил 29 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
438-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
29 августдаги 438-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажаришда, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни амалга оширувчи ташкилотлар, корхоналар (тайёрлов, caвдо, қайта ишловчи ва бошқалар)* билан қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, деҳқон (фермер) хўжаликлари** ўртасида пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Кейинги ўринларда «тайёрловчи» деб аталади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Кейинги ўринларда «хўжалик» деб аталади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Контрактация шартномалар бўйича хўжаликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада, назарда тутилган миқдорда, сифатда, ассортиментда ва муддатларда етиштириш мажбуриятини, тайёрловчи эса уни қабул қилиб олиш, қийматини белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича тўлаб ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аванс бериш ва маҳсулотни транспортда ташишда хўжаликка ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом билан белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби хўжаликлар томонидан ушбу шартномалар бўйича сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёнинг барча турларини харид қилишга, уларда маҳсулот сотишга давлат буюртмаси бор-йўқлигидан қатъи назар, тааллуқлидир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 48-моддасига ва «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ албатта ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Контрактация шартномаси томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномани тузиш ва бажаришда томонларнинг ҳар бири бошқа томоннинг хўжалик ҳисоби манфаатларига риоя қилиши, ўз мажбуриятларини энг тежамли тарзда бажариши, мажбуриятнинг зарур даражада бажарилмаслиги муносабати билан пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ёки камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, бу чора-тадбирлар тўғрисида иккинчи томонни ўз вақтида хабардор қилиши ҳамда мажбуриятларни бажаришда унга кўмаклашиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома, агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаган такдирда бажарилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонунчилик ҳужжатлари, шартнома ва мазкур Низом билан назарда тутилган мулкий жазоларни қўллайдилар. Жазолар ўзаро ҳисобга ўтказишларсиз қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчилар ва хўжаликларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Жумладан, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги сабабли келиб чиққан зарар етказилишида айбдор бўлган шахсларга амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва доирада мулкий жавобгарлик юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тайёрловчилар қуйидагиларни таъминлайдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар билан ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар томонидан тақдим этилган барча маҳсулотни шартномада назарда тутилган муддатларда харид қилишларни ва узлуксиз қабул қилиб олишни таъминлашни ташкил этиш. Тақдим этилган маҳсулот деганда тайёрловчининг қабул пунктига топшириш-қабул қилиб олиш учун келтирилган маҳсулотни, маҳсулот бевосита жойнинг ўзида — хўжаликнинг топшириш-қабул қилиб олиш пунктига қабул қилинганда эса бу ерга келтирилган маҳсулотни тушуниш керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ишлаш саноати ва савдо корхоналарининг хўжаликлар билан тўғридан-тўғри ва узоқ муддатли алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита хўжаликларда қабул қилиб олишни ҳамда ўзининг ихтисослаштирилган транспорти, умумий фойдаланиладиган транспорт ёки хўжалик ижарага олган транспорт билан келишилган график бўйича ташишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харид қилинаётган маҳсулотнинг сифатини тўғри аниқлаш, маҳсулот учун ҳисоб- китобларни тўғри ва ўз вақтида амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда унинг нобуд бўлишини қисқартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжаликлар билан шартномалар бўйича идиш, ўраш материаллари ва норматив-техник ҳужжатлар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳар бир турини етиштиришнинг ўзига хослигига мувофиқ муддатларда сотилганда кейинчалик ҳисобга ўтказилган ҳолда, хўжаликларга дон қийматининг камида 40 фоизидан, шунингдек, бошқа маҳсулотларнинг шартномада назарда тутилган қийматининг камида 25 фоизидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида аванс тўлаш, эксперимент тариқасида ишловчи хўжаликларга эса — уюшмалар томонидан эркин сотиладиган пахтанинг 40 фоизи ҳисобидан аванс тўлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Хўжаликлар қуйидагиларни таъминлайдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига шартномада назарда тутилган маҳсулотлар турлари бўйича ҳажмларда ва ассортиментда, тегишли сифат ва муддатларда сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг бевосита хўжаликдаги топшириш-қабул қилиб олиш пунктига ўз вақтида тайёрлаб қўйиш ёки уни келишилган график бўйича тайёрловчининг қабул қилиш пунктларига олиб келиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илова қилинадиган ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва маҳсулот топширишга қўйиладиган бошқа талабларга (ўраш-жойлаш, идиш, маркировка, чорва молларини биркалаш ва бошқалар) риоя қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хом ашё зонасини ва тайёрловчилар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш учун хўжаликлар рўйхатини аниқлаш, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари томонидан, хўжаликлар ва тайёрловчининг истаклари ҳисобга олинган ҳолда навбатдаги йил бошланишидан икки ойдан кечикмай амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Контрактация шартномаларини тузиш тартиби ва муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Контрактация шартномаларини тузиш ва бажаришда томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, мазкур Низомга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини харид қилиш тартибини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга амал қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Шартномаларни тузиш бевосита хўжаликларда амалга оширилади, тайёрловчи хўжаликка ваколатли вакилини юборишга мажбурдир, шартномалар томонларнинг келишувига кўра 1 йилдан 5 йилгача муддатга тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчи контрактация шартномаси лойиҳаларини хўжаликларга, агар улар турли вилоятларда бўлсалар ҳамда шартнома тузишга рози бўлсалар, почта орқали юборишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик тайёрловчининг вакили хўжаликка келган кундан бошлаб ёки шартнома лойиҳаси почта орқали олингандан кейин 7 кун мобайнида шартномани имзолашга ва уни тайёрловчига қайтаришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шартнома шартлари бўйича хўжаликда эътирозлар пайдо бўлса, хўжалик худди ўша муддатда келишмовчиликлар баёнини тузади ва имзо чекилган шартномани келишмовчиликлар баёнининг икки нусхаси билан биргаликда тайёрловчига юборади. Контрактация шартномасида у келишмовчиликлар билан имзоланганлиги кўрсатилади, бу ҳақда маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат бош инспекциясига албатта маълум қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мобайнида уни кўриб чиқишга (зарур ҳолларда иккинчи томон ва Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси вакили билан биргаликда), қабул қилинган барча таклифларни шартномага киритишга, низоли масалаларни эса худди ўша муддатда кўриб чиқиш учун низо тегишли бўлган хўжалик судига беришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мобайнида тартибга солинмаган қолган келишмовчиликларни хўжалик судининг ҳал этишига бермаса, хўжаликнинг таклифлари қабул қилинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома уч нусхада тузилади ва имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар имзо чеккан шартномани хўжалик рўйхатга олиш учун 3 кун мобайнида Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекциясида тақдим этишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат томонидан белгиланган ҳажмларда назарда тутилмаган ва давлат буюртмасига кирмаган маҳсулотларга тузилган шартномалар ҳам Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекциясида албатта рўйхатга олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тайёрловчи шартномага стандартларни, техникавий шартларни, маҳсулотларнинг айрим турларини харид қилиш тартибини, харид қилинадиган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини баҳолашни тартибга солувчи қоидалар (йўриқномалар) ни, маҳсулотлар учун ҳисоб-китобларни ҳамда, агар улар илгари хўжаликка тақдим этилмаган бўлса, бошқа норматив ҳужжатларни маҳсулот тайёрлаш бошланишидан камида бир ой олдин илова қилишга, хўжаликни тамом бўлган йилда бу ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан таништиришга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш масалалари бўйича қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга бундан кейин киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида хўжаликни тезликда хабардор қилишга ва хўжаликнинг илтимосига кўра ходимларга кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича йўл-йўриқлар ва маслаҳат беришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Шартномани бажаришни бир томонлама рад этишга ва унинг шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан истиснодир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини ўзгартириш тўғрисида таклиф олган томон таклиф олингандан кейин 5 кундан кечикмай жавоб беришга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар томон 5 кун мобайнида жавоб бермаса, таклиф қабул қилинган деб ҳисобланади. Томонлар шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини ўзгартириш тўғрисида бир қарорга келмасалар, томонлар ўртасидаги низо ҳал этиш учун белгиланган тартибда хўжалик судига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Шартномада қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (маҳсулотлар турлари бўйича), сифати, нархи, шартноманинг умумий суммаси, етказиб бериш тартиби ва шартлари, маҳсулотни топшириш-қабул қилиш пунктлари ва даврлари (муддатлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрловчи томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиб ўзининг ёки жалб этилган транспорт билан ташиб кетиладиган маҳсулот миқдори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ҳажмларига мувофиқ контрактация шартномаси бўйича сотилиши керак бўлган маҳсулотнинг хўжаликда қайта ишланган миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идишга, маркировку қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрловчининг маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиш ва белгиланган нархлар бўйича тўлашга доир мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоблар тартиби, хўжалик ва тайёрловчининг тўлов, почта ва юклаш реквизитлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этишда ва тайёрловчининг қабул пунктига транспортда ташишда хўжаликларга ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрловчининг мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг, шунингдек, томонлар шартномада Ўзбекистон Республикасининг белгиланган қонунчилигига зид бўлмаган бошқа шартларни назарда тутишни зарур деб тан олган бошқа шартларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Маҳсулот турлари, ассортименти, миқдори ва сифати, шартномани бажариш муддатлари ва тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тайёрловчи хўжалик томонидан шартномага назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширилган маҳсулотнинг ҳаммасини (ностандарт мева-сабзавотлар ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлардан ташқари) унда белгиланган шартларда қабул қилиб олишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги ёки қайта ишланган ҳолда фойдаланишга яроқли ностандарт мева-сабзавотни ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотларни ҳамда шартномаларда назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча топширилган тез айнийдиган стандарт маҳсулотни тайёрловчи томонлар келишган шартлар ва нархлар бўйича қабул қилиб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик тайёрловчини шартномада назарда тутилган ассортиментда сотишга мўлжалланаётган маҳсулотнинг миқдори ва уни топшириш муддатлари тўғрисида ўз вақтида (мавсумий маҳсулотлар бўйича эса тайёрлов бошлангунгача 15 кундан кечикмай) маълум қилиши ҳамда маҳсулотни топширишнинг календарь (суткалик) графигини келишиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликдан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ассортименти ва миқдорини томонлар шартномада белгилайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Хўжалик томонидан тайёрловчига юклаб жўнатиладиган (етказиб бериладиган) маҳсулотга белгиланган шаклдаги ҳужжатлар илова қилиниши керак, маҳсулот тайёрловчи томонидан бевосита хўжаликда қабул қилиб олинганда эса қабул қилиш-топшириш ҳужжати тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик томонидан тайёрловчига шартнома бўйича сотиладиган маҳсулотнинг сифатини аниқлаш стандартларга, техник шартларга, ветеринария ва санитария назорати қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Маҳсулотларни сотиш муддатлари экинларнинг етилиш вақтини, етиштириш вақтларини, қайта ишлашни ва уларни сақлашни ҳисобга олган ҳолда, чорвачилик маҳсулотлари бўйича эса — хўжаликларга белгиланган тартибда етказилган харидларнинг йил чораги ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда шартномаларда назарда тутилади. Хўжаликда қайта ишланган маҳсулот тайёрловчи томонидан тасдиқланган эквивалентлар (коэффициентлар) бўйича харид ҳажмлари бажарилиши ҳисобига ўтказилган ҳолда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тайёрлов пунктларга жўнатишда маҳсулотни транспорт воситаларига юклаш ва қайтариладиган идишни тушириб олиш хўжаликнинг кучлари, маблағлари ва унинг ҳисобидан амалга оширилади, маҳсулотни тушириб олиш ва маҳсулотни топшириш пунктида хўжаликка жўнатиш учун идишни юклаш эса тайёрловчининг кучлари, маблағлари ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар томонлардан бири бошқа томонга юклатилган юклаш ёки тушириш ишларини бажарса, бошқа томон иккинчи томонга бажарилган ишларнинг қийматини юклаш-тушириш ишлари тарифлари бўйича, улар бўлмаганда эса томонларнинг келишуви бўйича қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул қилиб олинган маҳсулотни тайёрловчининг энг яқин пунктига ёки корхонасига етказиб беришда унга ёрдам кўрсатиш мақсадида имконият бўлганда хўжалик транспортидан томонлар келишган шартларда контрактация шартномасида ана шундай йўл билан ташиб кетиладиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилган ҳолда фойдаланилиши мумкин. Бундай ҳолларда етказиб бериш ҳақини тўлаш тайёрловчи томонидан маҳсулотнинг ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Маҳсулотни тайёрловчига топшириш ёки уни бевосита хўжаликда қабул қилиб олиш томонлар ўртасида келишилган ҳамда шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган график бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бажариш жараёнида графикни ва маҳсулотни етказиб бериш пунктини ўзгартиришга ҳақлидирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик бир кеча-кундузда тайёрловчини маҳсулотни юклаш вақти тўғрисида хабардор қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Хўжалик тайёрловчи билан келишув бўйича маҳсулотни контрактация шартномасига кўра навбатдаги топшириш даврида топширилиши керак бўлган маҳсулот миқдори ҳисобига ўтказган ҳолда маҳсулотни муддатидан олдин топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Хўжалик томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун деб маҳсулотни хўжаликда қабул қилиш-топшириш ҳужжати тузилган сана ёки тайёрловчининг қабул қилиш-топшириш пунктида қабул қилиш-топшириш ҳужжати тузилган сана ҳисобланади, маҳсулот олувчига юклаб жўнатилганда эса — маҳсулот транспорт органига топширилган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчининг маҳсулот ҳақини тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилган кун деб ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тайёрловчи ва хўжалик товар-транспорт накладнойида транспортнинг келиш вақтини ва маҳсулотни юклаш (тушириш) тамом бўлган вақтни қайд этишлари шартдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш муддатлари томонлар учун мажбурий бўлган қоидалар ёки йўриқномалар билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатини баҳолаш ва миқдорини аниқлашда томонлар ўртасида, уларнинг идоравий бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юзага келадиган низоли масалалар Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганда тайёрловчи бу ҳақда хўжаликка ёзма шаклда хабар бериши керак (товар-транспорт накладнойига белги қўйиш, телеграф орқали ва шу кабилар). Агарда тайёрловчи маҳсулотни қабул қилишни рад этганлигини ёзма ифодалашдан бош тортса, хўжалик Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспектори ёки тумандаги юқори турган бошқа ташкилот вакили иштирокида рад этганликни тасдиқловчи далолатнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчи унга контрактация шартномаси ва келишилган топшириш-қабул қилиш жадвалига мувофиқ тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган тақдирда хўжалик бу маҳсулотни, уни қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлса, маҳсулот топшириш ҳажмларининг бажарилишига киритиб, давлат, кооператив ва бошқа ташкилотларга ҳамда деҳқон бозорида сотиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тайёрлов ташкилотлари мазкур Низомда, шартнома ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлик учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Хўжаликларда сақланаётган маҳсулотлар (картошка, сабзавот, полиз, мева-резавор, узум) га ҳақ контрактация шартномасида белгиланган шартларда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Хўжалик томонидан шартномада белгиланган даврлар (муддатлар) да топширилмаган маҳсулот миқдори томонлар келишган бошқа муддатларда топширилиши ва у ҳақиқий топшириш даврида ҳисобга олиниши керак, бундан маҳсулотларнинг етиштирилиши мавсумий тусда бўлган ҳамда уларнинг топширилмаган миқдорининг ўрнини тўлдириш мумкин бўлмаган турлари истиснодир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Агар стандартлар, техник шартлар ёки тузилган шартномаларда маҳсулотнинг идиш (тара) да ёки ўрам (упаковка) да етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, тайёрловчи зарур идиш (тара), мих ва ўраш материаллари билан хўжаликни томонлар контрактация шартномасида белгилаган миқдорда ва муддатларда таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликларни мева-сабзавот маҳсулотларини жойлаш учун идиш, мих ва ўраш материаллари билан таъминлаш йиллик эҳтиёжнинг камида 80 фоизи миқдорида (шартномада белгиланган ҳажмларни ҳисобга олиб) ҳар бир йилнинг биринчи ярим йиллигида, аммо тайёрлов мавсуми бошланишидан камида бир ой олдин, қолган маҳсулотлар учун эса уларни юклаб жўнатишдан бир ой олдин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжаликларнинг тайёрловчилардан ва тайёрловчиларнинг хўжаликлардан оладиган идишлари (тара) учун ҳақ томонлар келишувига кўра тўланади ва улардан белгиланган мақсаддагина фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим маҳсулот турларига мўлжалланган идиш (тара) ва ўраш (жойлаш) материалларини сотиш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек, уларни қайтариш тартиби ҳамда муддатлари тегишли маҳсулот турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномаларда, қоидаларда ёки тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Нархлар ва ҳисоб-китоблар тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Маҳсулотни ташиш, жўнатиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрловчи зиммасида бўлади. Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрловчи хўжаликка маҳсулотни ташиш харажатларини (ҳақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича) қоплайди. Маҳсулотни ташиш харажатлари маҳсулотни хўжаликдаги жўнатиш жойи (саралаш пункти, бригада, бўлинма, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрғони ва шу кабилар)дан шартномада назарда тутилган қабул пунктигача бўлган масофа учун қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташиш ва тушириш харажатлари амалдаги норма ва тарифларга ёки томонлар келишувига кўра маҳсулотни етказиб бериш амалга оширилган транспорт тури учун эркин нархларда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни хўжаликлар, жамоа хўжалиги аъзолари ва бошқа фуқаролардан қабул қилиб олиш, шунингдек, бу маҳсулотни тайёрлов пунктларига етказиб бериш харажатларини томонлар келишувига кўра қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулотни темир йўл, ҳаво ва сув транспорти ёки аралаш алоқа воситаларида етказиб бериш харажатларини қоплаш юкларни шу транспорт турларида ташишнинг амалдаги тарифлари бўйича (йиғимлар ва бошқа харажатларни ҳам қўшиб) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг қўшимча талабларига риоя қилиб жўнатишга алоқадор харажатлар тайёрловчи ҳисобидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Хўжаликлар ва тайёрловчилар ўртасида ҳисоб-китоблар тайёрловчи томонидан хўжалик топширган маҳсулот қийматини унинг шартномада кўрсатилган ҳисоб-китоб, махсус ҳисоб-китоб ёки махсус ссуда счётига тўлов топшириқлари билан ҳисоблаб ўтказиш, чеклар билан тўлаш орқали амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар маҳсулот қабул қилиб олингандан сўнг уч календарь кундан кечиктирмай, тайёрловчи ва унга хизмат кўрсатувчи банк муассасаси аҳоли яшайдиган ҳар хил жойларда жойлашган бўлса, шунингдек, алоқа шарт-шароитларини ҳисобга олиб маҳсулот қабул қилиб олингандан кейин беш кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Мулкий жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил) да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиш рад этилган ҳap бир ҳол учун тайёрловчи хўжаликка белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 4 фоизи миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса — унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул қилиш-топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни қабул қилиш асоссиз рад этилганда тайёрловчи хўжаликка уни етказиб келиш харажатларини қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик маҳсулотни ўз жойида топшириш-қабул қилишга тайёрлаб қўймаган ва бу ҳақда тайёрловчини огоҳлантирмаган, тайёрловчи эса қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, хўжалик тайёрловчига транспорт ва транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан маҳсулот сифати, миқдорини нотўғри аниқлаш, қабул қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотига нотўғри ҳақ тўлаш ҳоллари аниқланса, тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммами ва тўланмаган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бу жарима агар хўжалик жун ва мўйнани топшириш-қабул қилиш натижалари бўйича кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан хўжаликнинг дастлабки баҳосида юклаб жўнатса тўланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ювилмайдиган бўёқ билан қўйилган белгили («тавро» жун) ёки чет нарсалар (ип, арқон, газлама қийқимлари) аралашлари билан ифлосланган жун юклаб жўнатганлиги учун хўжалик бундай жун қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартномада келишилгандан пастроқ сифатли маҳсулотни сотганлик учун хўжалик жавобгар бўлади, паст сифатли маҳсулотни топшириш хўжаликларга рухсат этилган ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 5 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Тайёрловчи жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўпланмаган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) маҳсулот учун хўжаликка ҳақ тўлашдан тайёрловчи уч ойдан ортиқ муддат мобайнида асоссиз бўйин товлаганлиги аниқланса, Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси тегишли материалларни «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ банкрот тўғрисида хўжалик судида иш қўзғаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш учун прокуратура органларига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Тайёрловчи ёки хўжалик томонидан маҳсулот учун ҳисоб-китобларда (айни бир маҳсулотга такрор ҳақ тўланганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланганда, товарсиз тўлов талабномасига ҳақ тўланганда ва шу кабиларда) ортиқча олинган пул суммалари қайтарилмаган ҳолда айбдор томон бу суммани қайтаради ва бошқа томонга бу пул маблағларидан фойдаланилган барча давр учун йилига 25 фоиз даромад тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштиришдан бош тортганлик ёки нотўғри расмийлаштирганлик учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжатига энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Хўжаликни стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган идиш ва ўраш материаллари билан, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда таъминламаганлиги учун тайёрловчи хўжаликка етказиб берилмаган идиш, мих ва ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг хўжаликни идиш билан таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрловчи кўрсатилган жаримадан ташқари хўжаликка кўрган зарарининг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Сифатнинг пасайганлиги ва маҳсулотнинг бузилганлигини Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси аниқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчи хўжаликка етказиб берган идишни йиллик контрактация шартномаси амалда бўлиш муддати тугагандан сўнг қайтармаганлик учун хўжалик тайёрловчига қайтарилмаган идиш қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идиш ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тайёрловчи — хўжаликлар идиш қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Хўжаликка томонлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ маҳсулотга келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқча (асосий ва қўшимча вақт нормаларидан ортиқча бекор туриш) бекор туриб қолганлиги учун хўжалик тайёрловчи олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрловчи маҳсулотни етказиб келган транспортни тортиш, маҳсулот сифатини аниқлаш, топшириш-қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш, маҳсулотни тушириш ва қабул қилиш учун белгиланган вақт нормасидан ортиқча бекор туриб қолганлиги учун хўжалик олдида худди шундай жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Хўжалик шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар улар табиий офатлар ва бошқа ноқулай шароитлар туфайли ёки тайёрловчи айби билан содир бўлган бўлса, тегишли асослашлар ва маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси хулосаси бўлган тақдирда, озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Жаримани тўлаш томонларни шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Контрактация шартномасини тузиш муддатини ўтказиб юборганлик ёки асоссиз бўйин товлаганлик учун томонлар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Шартномада иккала томоннинг келишувига кўра мажбуриятларни бажармаганлик ёки тегишлича бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқача жазо чоралари назарда тутилиши мумкин.