29.08.1994 йилдаги 438-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.1994 йилдаги 438-сон
Дата вступления в силу
29.08.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2003
 LexUZ шарҳи
9. Тайёрловчи шартномага стандартларни, техникавий шартларни, маҳсулотларнинг айрим турларини харид қилиш тартибини, харид қилинадиган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини баҳолашни тартибга солувчи қоидалар (йўриқномалар) ни, маҳсулотлар учун ҳисоб-китобларни ҳамда, агар улар илгари хўжаликка тақдим этилмаган бўлса, бошқа норматив ҳужжатларни маҳсулот тайёрлаш бошланишидан камида бир ой олдин илова қилишга, хўжаликни тамом бўлган йилда бу ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан таништиришга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш масалалари бўйича қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга бундан кейин киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида хўжаликни тезликда хабардор қилишга ва хўжаликнинг илтимосига кўра ходимларга кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича йўл-йўриқлар ва маслаҳат беришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Тайёрловчи жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг кўпи билан 50 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) маҳсулот учун хўжаликка ҳақ тўлашдан тайёрловчи олти ой муддат мобайнида асоссиз бўйин товлаганлиги аниқланса, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тегишли материалларни «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ банкрот тўғрисида хўжалик судида иш қўзғаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш учун прокуратура органларига юборади.
31. Хўжаликни стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган идиш ва ўраш материаллари билан, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда таъминламаганлиги учун тайёрловчи хўжаликка етказиб берилмаган идиш, мих ва ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг хўжаликни идиш билан таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрловчи кўрсатилган жаримадан ташқари хўжаликка кўрган зарарининг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Сифатнинг пасайганлиги ва маҳсулотнинг бузилганлигини Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.