Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 24 мартдаги протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Рим шаҳрида Италия Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси очилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали ва 1998 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
1998 йил учун Элчихона ходимлари сони 5 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 3 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши — маъмурий-техник ходимлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1998 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
5. Италия Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 2 апрель,
143-сон