30.01.2026 йилдаги ПҚ-34-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ

Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқарувини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларининг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозими тугатилсин. Бунда Жиззах вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасида мавжуд штат бирликлари доирасида бошқарма бошлиғи лавозими сақлаб қолинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига киритилаётган ҳоким ўринбосарларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосарининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) тоғли ҳудудларда фойдали қазилма захирасига эга ер участкаларини аниқлаш ва зарур инфратузилмани яратиш, тоғ-кон саноати йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) тоғ ва яйлов ҳудудларининг саноат, ишлаб чиқариш, туризм, экспорт бўйича салоҳиятини ошириш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) яйлов ҳудудларида қишлоқ хўжалигига мос келадиган «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш, чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспортбоп ўсимликлар етиштиришни йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) тоғли ҳудудлар ва яйловларни муҳофаза қилиш, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ва глобал иқлим ўзгаришларига мослашувчан экотизимни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосарининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) дашт ҳудудларида янги имкониятларни аниқлаш, зарур инфратузилмани яратиш орқали вилоят саноатидаги ва ялпи ишлаб чиқаришга қўшадиган улушини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) чўл ҳудудларда ерости сув захираларини аниқлаш, улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалигини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) дашт ва чўл ҳудудларида экологик инфратузилмани барпо этиш, чанг бўронларининг олдини олишга қаратилган «яшил белбоғлар»ни ташкил этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш мақсадида қуёш панеллари фермалари ва шамол генерациясини оммалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) дашт ва чўл ҳудудларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали ҳудудларда чорвачилик, қуёнчилик, туячиликни ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2026 йилдан бошлаб янги киритилаётган вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) уларга самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — KPI кўрсаткичлари) белгилашда тегишли ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар кўзда тутилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) фаолият самарадорлигини баҳолаш бўйича KPI кўрсаткичлари таснифланади (стратегик, ҳудуд ва туман), уларнинг ўзаро мутаносиблиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) уларнинг фаолияти самарадорлиги KPI кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) KPI кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари» натижага йўналтирилган бошқарувга асосланган чора-тадбирлардан иборат бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) KPI кўрсаткичларига эришиш натижаси ҳар чорак ва йил якуни бўйича «samaradorlik.gov.uz» электрон платформасида баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Жиззах вилояти ҳокимлигида жорий қилинган тажриба-синовнинг ижобий натижаларини бошқа ҳокимликларда ҳам жорий қилиш юзасидан 2026 йил декабрь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига киритилаётган ҳоким ўринбосарларига бириктирилган ҳудудлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Жиззах вилоятининг тоғ, яйлов, дашт ва чўл ҳудудларини ривожлантириш бўйича стратегик мақсадлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Жиззах вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Жиззах вилояти ҳокимининг тегишли ўринбосарлари функционал вазифалари ва уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига киритилаётган ҳоким ўринбосарларининг мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган вазифаларидан ҳамда ушбу қарорга 2-иловада белгиланган стратегик мақсадлардан келиб чиққан ҳолда уларнинг KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи У.Ш. Хусаинов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 30 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-34-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
1-ИЛОВА

Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасига киритилаётган ҳоким ўринбосарларига бириктирилган ҳудудлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Т/р

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари

Бириктирилган ҳудудлар

1.

Вилоят ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари

Бахмал тумани

Зомин тумани

Фориш тумани

Ғаллаорол тумани

Янгиобод тумани

2.

Вилоят ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари

Арнасой тумани

Дўстлик тумани

Зафаробод тумани

Зарбдор тумани

Мирзачўл тумани

Пахтакор тумани

Шароф Рашидов тумани

Жиззах шаҳри

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиззах вилоятининг тоғ, яйлов, дашт ва чўл ҳудудларини ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Вилоят ҳокими ўринбосари

Туман ҳокими ўринбосари

Масъул туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари

Масъул давлат органлари ҳудудий бўлинмалари

Стратегик мақсадлар

Ўлчов бирлиги

(фоиз)

Индикаторлар

Ўлчов бирлиги

(фоиз)

Субиндикаторлар

Ўлчов бирлиги

(фоиз)

2026 йил режаси

Ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари

(Бахмал, Зомин, Фориш, Ғаллаорол, Янгиобод туманлари)

1.

Тоғли ҳудудлар ва яйловларда инвестицион муҳитни яхшилаш

18

Инвестицияларни жалб қилиш

50

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш (млн доллар)

40

594,2

Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

Туман инвестиция бўлими

Аҳоли жон бошига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (минг сўм)

40

10 653

Ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш (сони)

20

146

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантириш

50

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида ишга туширилган лойиҳалар (сони)

25

10

Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

Туман инвестиция бўлими

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида ишлаб чиқариш ҳажми (млрд сўм)

25

11250

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида бўш ер майдони (га, регрессив)

25

23

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида ишчилар сони (нафар)

25

135

2.

Тоғли ҳудудлар ва яйловларда табиий минерал ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

20

Фойдали қазилмалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш

100

Фойдаланилаётган конлар сони (та)

50

8

Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Фойдаланилмаётган конлар сони (та, регрессив)

50

15

3.

Тоғли ҳудудларнинг ўзига хос саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш

20

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (ҚТЭМҚ) ўрнатиш

40

Янги ўрнатилган энергия манбалари қурилмалари (қуёш панеллари, шамол генераторлари ва микроГЭС) қуввати (МВт)

100

438

Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Экспорт ҳажмини ошириш

60

Экспорт қилинган саноат маҳсулотлар ҳажми (млн доллар)

50

87,4

Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

Туман инвестиция бўлими

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлар ҳажми (млн доллар)

50

109,5

4.

Тоғли ҳудудлар ва яйловларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

18

Боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш

25

Янги боғлар ташкил этиш (га)

40

2 162,6

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

Эскирган ва самарасиз боғларни янгилаш (га)

800

650

Боғдорчилик маҳсулотларининг ҳажми (млрд сўм)

40

662,8

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш

25

Чорвачилик маҳсулотлари ҳажми (млрд сўм)

25

1600

Чорвачиликка ихтисослашган янги хўжаликлар ташкил этиш (сони)

25

12

Йирик шохли қорамоллар бош сони (минг бош)

25

600,6

Қўй ва эчкилар бош сони (минг бош)

25

1 889,1

Асаларичиликни ривожлантириш

20

Асал ишлаб чиқариш ҳажми (тонна)

50

810,5

Асал ишлаб чиқарувчи хўжаликлар сони (та)

50

31

Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

30

Томчилатиб суғориш жорий қилинган яйловлар (га)

100

670

5.

Тоғли ҳудудлар ва яйловларда туризм инфратузилмасини ташкил қилиш

24

Жамоавий ва индивидуал жойлаштириш воситаларини ривожлантириш

60

Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари (сони)

10

9

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Вилоят туризм бошқармаси

Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларида жойлаштирилган шахслар (нафар)

15

602 100

Санатория-курорт муассасалари (сони)

10

1

Санатория-курорт муассасаларида жойлаштирилган шахслар (нафар)

15

212 650

Дам олиш ташкилотлари ва туристик базалар (сони)

10

2

Дам олиш ташкилотлари ва туристик базаларда хизмат кўрсатилган шахслар (нафар)

15

9 170

Индивидуал жойлаштириш воситалари (меҳмон уйлари, дала ҳовли, ўтов лагери) сони

10

35

Умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари (сони)

15

53

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими

Асосий туристик ресурсларни ривожлантириш

40

Махсус тоғ инфратузилмаларини ташкил қилиш (дор йўллари, кўприк, км)

100

2

Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари

(Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳри)

1.

Дашт ва чўл ҳудудларида инвестицион муҳитни яхшилаш

20

Инвестицияларни жалб қилиш

40

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш (млн доллар)

40

766,5

Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

Туман инвестиция бўлими

Аҳоли жон бошига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (минг сўм)

40

12100

Ишлаб чиқилган лойиҳалар (сони)

20

253

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантириш

30

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида ишга туширилган лойиҳалар (сони)

25

18

Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

Туман инвестиция бўлими

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида ишлаб чиқариш ҳажми (млрд сўм)

25

5100

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида бўш ер майдони (га, регрессив)

25

15

Махсус иқтисодий ва саноат зоналарида ишчилар сони (нафар)

25

6 925

2.

Дашт ва чўл ҳудудларида ресурслардан самарали фойдаланиш

15

Сув таъминотини яхшилаш

100

Суғориш тармоқларини ўтказиш (км)

50

132

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

Томчилатиб суғориш жорий қилинган майдонлар (га)

50

6000

3.

Дашт ва чўл ҳудудларининг саноат ва савдо салоҳиятини ошириш

20

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (ҚТЭМҚ) ўрнатиш

25

Янги ўрнатилган энергия манбалари қурилмалари (қуёш панеллари, шамол генераторлари) қуввати (МВт)

100

14,5

Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

35

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (минг сўм)

100

19348

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими

Экспорт ҳажмини ошириш

40

Экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми (млн доллар)

100

211,1

Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари

Туман инвестиция бўлими

4.

Дашт ва чўл ҳудудларида чорвачиликни ривожлантириш

15

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш

100

Чорвачилик маҳсулотлари ҳажми (млрд сўм)

25

1200

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

Чорвачиликка ихтисослашган (қуён, туя в.б.) хўжаликлар ташкил этиш (сони)

25

23

Йирик шохли қорамоллар бош сони (минг бош)

25

422,4

Қўй ва эчкилар бош сони (минг бош)

25

680,9

5.

Дашт ва чўл ҳудудларида туризм инфратузилмасини ташкил қилиш

10

Жамоавий ва индивидуал жойлаштириш воситаларини ривожлантириш

60

Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари (сони)

15

8

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Вилоят туризм бошқармаси

Меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларида жойлаштирилган шахслар (нафар)

20

186 340

Дам олиш ташкилотлари ва туристик базалар (сони)

15

2

Дам олиш ташкилотлари ва туристик базаларда хизмат кўрсатилган шахслар (нафар)

20

14 550

Индивидуал жойлаштириш воситалари (меҳмон уйлари, ўтов лагери) сони

15

34

Умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари (сони)

15

77

Туман иқтисодиёт ва молия бўлими

Асосий туристик ресурсларни ривожлантириш

40

Махсус чўл инфратузилмаларини (сафари, экотуризм объектлари) ташкил қилиш (сони)

100

1

Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

6.

Дашт ва чўл ҳудудларида экологик инфратузилмани барпо этиш

20

Чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида «яшил белбоғлар» ташкил этиш

50

Қишлоқ хўжалиги ерларида иҳотазорлар барпо қилиш (га)

50

167

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

Янтоқ, саксовул, изен ва бошқа чўл ўтлари экилган майдон (га)

50

188

Тупроқ эрозиясини камайтириш

50

Тупроқ шўрланишини камайтириш (га)

50

242

Тупроқлардаги гумус миқдорини ошириш (га)

50

3 195

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 07/26/34/0100-сон)