20.01.2026 йилдаги ПҚ-19-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада қон маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиб бораётгани сабабли қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг имкониятларини янада кенгайтириш, даволаш муассасаларининг қон ва қон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлашни йўлга қўйиш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар 2026 — 2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ҳар минг нафар аҳолига донациялар сонини 10 тадан 30 тагача ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қон маҳсулотларига эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун қон топширишлар (донациялар) сонини 1 миллионтагача ошириш орқали тайёрланадиган қон захирасини амалдаги 150 минг литрдан 450 минг литрга етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) беғараз қон донорлари сонини 300 минг нафардан 900 минг нафаргача етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «эҳтиёж — қайта ишлаш — етказиш» занжирида бизнес жараёнларни бошқариш тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) илғор халқаро тажрибага асосланган стандарт операцион жараёнлар, хавфсизлик баённомалари ҳамда скрининг усулларини амалиётга жорий этиш орқали қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари ходимларининг билимларини ошириш ва замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) беғараз донорликни ривожлантириш, зарур қон захирасини шакллантириш учун тизим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Қон билан ишлаш хизмати тизимини такомиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 октябрдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари амалиётга жорий қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) «эҳтиёж — қайта ишлаш — етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади. Бунда қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёжни шакллантириш, тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, етказиш ва беморга қуйиш, таҳлил ва ҳисоботларни юритиш, сифат назоратини таъминлаш ва қон маҳсулоти муомаласини мониторинг қилиш инобатга олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 2027 йил 1 мартдан бошлаб «Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш» ахборот тизими жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қон билан ишлаш хизмати ҳамда даволаш-профилактика ташкилотлари ўртасида ўзаро алоқалар йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2026 йил якунига қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи «Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш» ахборот тизими ишлаб чиқилади ва синовдан ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) қон ва унинг таркибий қисмлари тўғрисида тизимлаштирилган маълумотларни юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлатиш билан боғлиқ барча жараёнларни автоматлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) ушбу ахборот тизимини электрон тиббий карта, лаборатория ахборот тизимлари ва тиббиёт ташкилотлари билан интеграция қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Платформага қуйидаги имкониятларни берувчи янги функциялар киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Платформа орқали қон ва унинг таркибий қисмлари ҳаракатини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) шошилинч тиббий ёрдам хизматлари билан интеграция қилинган ҳолда қон ва унинг таркибий қисмларига буюртма бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iii) тиббиёт муассасаларидаги қон ва унинг таркибий қисмлари захирасини онлайн кузатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(iv) туғруқ муассасаларини қон ва унинг таркибий қисмлари, плазма ва эритроцитар масса захираси билан таъминлашни онлайн мониторинг қилиш. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғруқ муассасаларининг электрон ахборот тизимлари ва Платформа ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳомиладорлик даврида қон ва унинг таркибий қисмларига шошилинч зарурат туғилганда қон билан ишлаш хизматини автоматлаштирилган хабардор қилиш тизими жорий этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар қон билан ишлаш хизмати ташкилотларидаги барча жараёнларни, қон ва унинг таркибий қисмлари захираси реестрини ўз ичига олган «Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш» ахборот тизимини яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда икки босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Беғараз қон донорлиги ҳаракатини янада ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 2026 йил 1 январдан бошлаб беғараз қон донорлиги ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳар ойда «Бирга ҳаётни сақлаймиз» миллий донорлик акцияси ўтказилади. Бунда мазкур акция доирасида ҳар ойнинг бир ҳафтаси мобайнида — қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида, ҳар ойнинг уч ҳафтаси мобайнида — таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда қон донорлиги ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ҳар йили бир маротаба донорлик кунлари ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) меҳнат жамоаларида донорлик кунларини ўтказиш йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида донорлик бўйича маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда жамоат жойларида, шу жумладан, савдо шохобчалари (бозорлар, маркетлар ва бошқалар), таълим ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари, дам олиш зоналари, маданий, кўнгилочар муассасалар ҳамда олий таълим ташкилотларида кўчма донорлик пунктларини ташкил қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) туғруқда тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳар бир муассасада қон ва унинг таркибий қисмлари шошилинч захирасини ташкил этсин ҳамда уни қон ва унинг таркибий қисмлари, жумладан, плазма ва эритроцитар масса захираси билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тегишли ҳудудларда беғараз қон донорлигини тарғиб қилувчи ижтимоий ташқи реклама ва ахборот объектларининг жойлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Тадбирларни молиялаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йилда Давлат бюджети ва бошқа манбалар ҳисобидан мазкур қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун 308 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади ва нархлар ўзгаришига қараб индексация қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Республика қон қуйиш маркази ва ҳудудий қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини таъминлаш учун тиббий жиҳозлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 2026 — 2030 йилларда аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда хатлов натижасига кўра 2026 — 2028 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан республикадаги барча туғруқ муассасаларида қонни сақлаш ва ташиш учун совитиш қурилмалари, термоконтейнерлар ва ускуналар харид қилинишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 — 2030 йилларда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг 150 нафар мутахассисларини нуфузли хорижий тиббиёт ташкилотлари ҳамда марказларига янги технологиялар билан ишлаш бўйича малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) давлат-хусусий шериклик асосида йилига 20 тоннагача плазмани қайта ишлаш ҳажмига эга, «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» талабларига жавоб берадиган қон препаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Бунда 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари жалб этилиши инобатга олинсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тиббий жиҳоз ҳамда бошқа асбоб-ускуна ва товарлар, шу жумладан, автотранспорт воситалари харидини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин. Бунда биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш имкониятини кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қўлланиладиган тиббий жиҳоз ва бошқа товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятини ўргансин ва шу асосда дастур қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда қон донорлиги ҳамда унинг аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ўтказсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 20 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-19-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-19-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддат

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг трансформациясини мувофиқлаштириш.

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини ислоҳ қилиш, шу жумладан, мазкур «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда ишчи гуруҳ таркибига республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа даволаш-профилактика ташкилотлари вакиллари киритилишини назарда тутиш.

2026 йил январь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«UZINFOCOM» МЧЖ,

Республика қон қуйиш маркази

2.

Қон маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятидаги жараёнларни стандартлаштириш.

1. Қон билан ишлаш хизматидаги барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солиш ҳамда қон хизмати учун стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларини ишлаб чиқиш мақсадида соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.

2026 йил январь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика қон қуйиш маркази

2. Халқаро тажриба асосида қон ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва лаборатория текширувларини ўтказиш бўйича қон билан ишлаш хизматидаги барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солиш учун қон хизматининг стандарт операцион жараёнлар, хавфсизлик баённомаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил май

3. Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари бўйича ходимларни ўқитиш режа-жадвали ва дастурини тасдиқлаш.

2026 йил апрель

4. Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари бўйича 1 ҳафталик (72 соатлик) семинарлар ташкил қилиш ва барча қон хизмати ташкилотлари ходимларини ўқитиш.

2026 йил май — август

(режа-жадвал асосида)

Республика қон қуйиш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

5. Қон хизмати ташкилотлари учун қўлланиладиган сарфлов воситаларини харид қилиш, қон ва қон препаратларини қайта ишлаш, лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа иш жараёнларига стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларини жорий этиш.

Бунда зарур моддий-техника база шакллантирилиши, шу жумладан, ўз вақтида харид қилиниши ва ўрнатилишини таъминлаш.

2026 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика қон қуйиш маркази

3.

Қон ва унинг таркибий қисмларига эҳтиёжни шакллантириш, тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш, етказиш ва беморга қуйиш, таҳлил ва ҳисоботларни юритиш, сифат назоратини таъминлаш ва қон маҳсулоти муомаласини мониторинг қилиш жараёнларини бошқариш тизимини жорий этиш.

1. «Эҳтиёж — қайта ишлаш — етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларни такомиллаштириш.

2026 йил январь — июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Республика қон қуйиш маркази

2. Янгиланган бизнес-жараёнлар бўйича ходимларнинг билимларини ошириш.

2026 йил август-сентябрь

3. «Эҳтиёж — қайта ишлаш — етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларни бошқариш тизимини амалиётга жорий этиш.

2026 йил октябрь

4.

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларидаги иш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари захираси реестрини яратиш.

1. Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси доирасида қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари захираси реестрига қўйиладиган техник талабларни ишлаб чиқиш.

2. «Қон маҳсулотларини электрон ҳисобга олиш ва юритиш» электрон ахборот тизимини яратиш.

Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси орқали қон ва унинг таркибий қисмлари ҳаракатини назорат қилиш, эҳтиёжни шакллантириш, буюртма бериш, захирани онлайн кузатиш, қон ва унинг таркибий қисмлари реестрини шакллантириш имкониятини яратиш.

Бунда қон билан ишлаш хизмати бўйича барча жараёнларни Республика қон қуйиш маркази томонидан мувофиқлаштириш ҳамда эҳтиёжлар асосида қон ва унинг таркибий қисмлари билан тиббиёт муассасалари узлуксиз таъминланишини назорат қилиш назарда тутилади.

2026 йил якунига қадар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

«UZINFOCOM» МЧЖ,

Республика қон қуйиш маркази

3. «Қон маҳсулотларини электрон ҳисобга олиш ва юритиш» электрон ахборот тизимида ишлаш бўйича ходимларни ўқитиш режа-жадвали ва дастурини тасдиқлаш.

2026 йил декабрь

4. Режа-жадвал асосида ходимларни ўқитиш.

2027 йил январь-февраль

5. «Қон маҳсулотларини электрон ҳисобга олиш ва юритиш» электрон ахборот тизимини жорий этиш.

2027 йил март

5.

Қон донорлиги ҳамда унинг аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш.

1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари билан ҳамкорликда беғараз донорлик акцияларини ўтказиш.

2. Жамоат жойларида, шу жумладан, савдо шохобчалари (бозорлар, маркетлар ва бошқалар), таълим ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари, дам олиш зоналари, маданий, кўнгилочар муассасалар ҳамда олий таълим ташкилотларида кўчма донорлик пунктларини ташкил қилиш.

2026 — 2030 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Қон донорлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан медиа-режа ишлаб чиқиш.

4. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг кўламли ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш ва ёритиб бориш.

2026 — 2030 йиллар

(ҳар йили)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

6.

Аҳоли орасида беғараз донорлик акцияларини ташкил этиш.

1. Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

2026 — 2030 йиллар

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Ҳар чоракда «Қон донорлиги ҳафталиги» миллий акциясини ўтказиш режа-жадвалини туман (шаҳар) кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаб бориш.

Ҳар чоракда

3. Давлат ташкилотларида «Қон донорлиги ҳафталиги»ни ҳар ойда режа-жадвалга мувофиқ ўтказиб бориш ҳамда мазкур йўналишда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

4. «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишонига сазовор бўлган шахслар ва кўп йиллар беғараз қон топшириб келаётган донорлар билан ёшлар ва талабалар учрашувларини ташкил этиш.

5. Жойларда ва ташкилотларда ўтказиладиган донорлик акцияларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

2026 — 2030 йиллар

7.

Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳамда кўчма донорлик пунктларини ташкил қилиш орқали қон захирасини кўпайтиришга ҳисса қўшиш учун мотивацион дастурларни ташкил этиш.

1. Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳамда кўчма донорлик пунктларини ташкил қилишда иштирок этган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларга «Қон хизматининг фахрий дўсти» сертификатини бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида,

қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. «Қон хизматининг фахрий дўсти» сертификати берилган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлари вакилларини Бутунжаҳон донорлар куни байрамида тақдирлаш.

2026 — 2030 йиллар

8.

Қон йиғувчи мобил гуруҳларнинг моддий-техника базасини кучайтириш.

 Қон йиғувчи мобил гуруҳларга 14 та махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларини харид қилиш.

2026 йил декабрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

5 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини зарур сарфлов материаллари билан таъминлаш.

1. Қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган йиллик эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини қуйидаги сарфлов материаллари билан доимий таъминлаш:

2026 йилдан бошлаб

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

а) лейкофильтрли гемоконтейнерлар:

2026 йил — 600 минг дона;

Давлат бюджети маблағлари

64,8 млрд сўм

б) ПЗР тест-реагентлари:

2026 йил — 6 000 та тўплам;

в) ИХЛА тест-реагентлари:

2026 йил — 600 мингта таҳлил учун.

Давлат бюджети маблағлари

177,8 млрд сўм

2. Қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган йиллик эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини қуйидаги сарфлов материаллари билан доимий таъминлаш:

а) лейкофильтрли гемоконтейнерлар:

2027 йил — 700 минг дона;

2028 йил — 800 минг дона;

2029 йил — 900 минг дона;

2030 йилдан бошлаб — 1 миллион дона;

б) ПЗР тест-реагентлари:

2027 йил — 7 000 та тўплам;

2028 йил — 8 000 та тўплам;

2029 йил — 9 000 та тўплам;

2030 йилдан бошлаб — 10 мингта тўплам;

в) ИХЛА тест-реагентлари:

2027 йил — 700 мингта таҳлил учун;

2028 йил — 800 мингта таҳлил учун;

2029 йил — 900 мингта таҳлил учун;

2030 йилдан бошлаб — 1 миллионта таҳлил учун.

2027 йилдан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3. Гемоконтейнерларнинг хариди болалар ва катталар учун мўлжалланган ҳажмларда эҳтиёждан келиб чиқиб амалга оширилишини таъминлаш.

2026 йилдан бошлаб

Ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини 7 турдаги (вирус инактиватор, қон сепаратори, рентген нурлатгич, 2 турдаги қон учун рефрижераторли центрифуга, паст ҳароратли (-40°C) музлаткич ва совиткичлар) 146 та тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

2026 йил

Давлат бюджети маблағлари 60 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2027 йил

Давлат бюджети маблағлари 42 млрд сўм

2026 йил

«KfW» банки (Германия) грантлари 8 млн евро

2. Республика қон қуйиш марказида давлат-хусусий шериклик асосида йилига 20 тоннагача плазмани қайта ишлаш ҳажмига эга, «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP» талабларига жавоб берадиган қон препаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиш.

20262028 йиллар

Инвестиция маблағлари 10 млн АҚШ доллари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11.

Қон ва унинг таркибий қисмлари логистикасини такомиллаштириш.

1. Амалдаги қон ва унинг таркибий қисмлари логистикаси тизимини танқидий ўрганиш. Бунда чекка ва олис ҳудудлар, ҳудудларнинг ўзига хос шароитлари инобатга олинади.

2026 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Қон ва унинг таркибий қисмлари логистикаси тизимини такомиллаштириш бўйича соғлиқни сақлаш вазири буйруғини қабул қилиш.

Бунда қон ва унинг таркибий қисмларини ташиш учун тиббиёт ташкилотларининг транспорт воситалари билан таъминоти, қон ва унинг таркибий қисмларини белгиланган талабларга мувофиқ хавфсиз ташиш шароитларини таъминлаш инобатга олинади.

2026 йил апрель

12.

Қон донорларидан қон ва унинг таркибий қисмларининг давлат захирасини кўпайтириш.

1. Қуролли Кучлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда беғараз донорликни ташкил этиш бўйича қўшма қарор қабул қилиш.

2026 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Божхона қўмитаси,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура

2. Қўшма қарор доирасида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қон йиғувчи мобил гуруҳларнинг ташрифи бўйича йиллик режа-жадвалини тасдиқлаш ва ташрифларини ташкил этиш.

2026 йил мартдан бошлаб режа-жадвал асосида

13.

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини молиялаштириш усулларини такомиллаштириш.

1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини улар томонидан тайёрланадиган (йиғиладиган) қон ва қон маҳсулотлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2026 йил июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини молиялаштириш усулларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил октябрь

14.

Қон билан ишлаш хизмати ходимларига моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш тизимини такомиллаштириш.

2026 — 2030 йилларда аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларидан келиб чиқиб, қон билан ишлаш хизмати ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва уларга фаолиятининг натижадорлигига қараб (KPI) моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш.

2027 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Ҳудудий қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қон билан ишлаш хизмати ташкилотлари фаолиятини янги қуриб битказилган бино ва иншоотларда ташкил қилиш.

2026 йил январь

-

Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси учун қўшимча бино қуриш.

Наманган вилояти қон қуйиш станцияси учун биноларни қуриш ва реконструкция қилиш.

2027 йил декабрь

2027 йилда Давлат бюджетидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлар 24,5 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Наманган вилояти ҳокимлиги

16.

Қон билан ишлаш хизмати мутахассисларининг касбий малакасини ошириш.

1. Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомаларини инобатга олган ҳолда йилига 30 тадан мутахассисларни ривожланган давлатларда малака оширишга юбориш (жами 150 нафар).

2026 — 2030 йиллар

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика қон қуйиш маркази

2. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг ходимларини 6 турдаги янги тиббий технологияларда ишлашни ўргатиш (ҳар бир ҳудуддан 6 та шифокор ва 6 та ҳамшира-лаборант, жами 90 та шифокор ва 90 та ҳамшира-лаборант).

2026 йил

(режа-жадвал асосида)

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

17.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Хорижий етакчи клиникаларнинг трансфузиология йўналишида фаолият юритаётган мутахассис ва экспертлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2026 — 2030 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика қон қуйиш маркази

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-19-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика қон қуйиш маркази ва ҳудудий қон билан ишлаш хизмати ташкилотларини таъминлаш учун тиббий жиҳозлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ташкилот номи

Вирус инактиватор

Қон автоматик сепаратори

Рентген нурлатгич

Қонни қайта ишлаш учун рефрежираторли центрифуга

Қонни қайта ишлаш учун рефрежираторли центрифуга

(ёпиқ тизимли)

Ўта паст ҳароратли музлаткич

(-40°)

Совиткич

1.

Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси

1

1

-

2

1

2

2

2.

Андижон вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

3.

Бухоро вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

4.

Жиззах вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

5.

Қашқадарё вилояти қон хизмати маркази

1

1

1

2

1

2

2

6.

Навоий вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

7.

Наманган вилояти қон қуйиш маркази

1

1

1

2

1

2

2

8.

Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

9.

Сурхондарё вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

10.

Сирдарё вилояти қон қуйиш станцияси

1

1

1

2

1

2

2

11.

Тошкент вилояти қон қуйиш станцияси

-

-

1

-

-

2

2

12.

Фарғона вилояти қон қуйиш маркази

1

1

1

2

1

2

2

13.

Хоразм вилояти қон қуйиш маркази

1

1

1

2

1

2

2

14.

Тошкент шаҳар «Қон препаратлари» илмий ишлаб чиқариш корхонаси

1

1

1

2

1

2

2

15.

Республика қон қуйиш маркази

-

2

-

4

2

2

2

ЖАМИ:

13

15

13

30

15

30

30

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳамда эҳтиёждан келиб чиқиб, жиҳозларни бошқа қон билан ишлаш хизмати ташкилотига қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-19-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 — 2030 йилларда аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

1.

Донациялар, қон (плазма, тромбоцитлар) топширишлар сони

600 000

700 000

800 000

900 000

1 000 000

2.

Ҳар минг нафар аҳолига донациялар сони

10

15

20

25

30

3.

Беғараз қон донорлари сони

400 000

500 000

625 000

750 000

900 000

4.

Қон тайёрлашда мобил (сайёр) гуруҳларнинг улуши, фоизда

40

42

44

46

50

5.

Тайёрланган қон миқдори, литрда

250 000

300 000

350 000

400 000

450 000

6.

Альбумин, литрда

1 000

2 000

2 500

5 000

10 000

7.

Иммуноглобулинлар, дозада

2 000

3 000

4 000

6 000

12 000

8.

Гемотрансмиссив инфекциялар аниқланган қон ҳажмининг тайёрланган қон ҳажмига нисбати, фоизда

5

4,5

4,0

3,9

3,8

9.

Стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари бўйича қон хизмати ташкилотлари ходимларини ўқитиш, фоизда

100

-

-

-

-

10.

Қон хизмати ташкилотлари ходимларини ривожланган давлатларда малакасини ошириш, сони

30

30

30

30

30

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-19-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4592-сон қарорига 1-илованинг 15 ва 17-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисида»ги 202-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) номидаги «(«Почетный донор Республики Узбекистан»)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 1, 2 ва 3-бандлардаги «(«Почетный донор Республики Узбекистан»)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номидаги «(«Почетный донор Республики Узбекистан»)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банд, 2-банднинг биринчи хатбошиси, 3-банд, 31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 4 ва 5-бандлардаги «(«Почетный донор Республики Узбекистан»)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2-илованинг номидаги «(«Почетный донор Республики Узбекистан»)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сон қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрадилар»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«8. Реимбурсация дастурининг бюджети Жамғармадан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига ажратилган маблағларнинг 10 фоизигача миқдорида белгиланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) «ва ҳудудий даражаларда» сўзлари «даражасида» сўзи билан ҳамда «2026 йил 1 январдан» сўзлари «2026 йил 1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) «бошлаб» сўзидан кейин «давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҳудудий даражада — имтиёзли беморларга, 2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган аҳоли тоифаларига»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«республика даражасида — имтиёзли беморларга, 2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган аҳоли тоифаларига».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/19/0067-сон)