19.01.2026 йилдаги ПҚ-14-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида шахсга доир маълумотларни ҳимоялаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-45-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда миграция ва персоналлаштириш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Устувор йўналишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар миграция ва персоналлаштириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ички ишлар органлари миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларини босқичма-босқич тезкорлик ва шаффофлик тамойиллари асосида аҳолига янада қулай ва сифатли хизмат кўрсатувчи «сервис бўлинмалар»га айлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) миграция ва персоналлаштириш соҳасида республика — вилоят — туман (шаҳар) бўлинмалар фаолиятини ташкил этишни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва улар самарадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) миграция ва персоналлаштириш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) шахсга доир маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали мавжуд ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ташкилий чора-тадбирлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 майдан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида биттадан туман (шаҳар) ички ишлар органлари миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосида фаолият юритадиган «Ақлли» миграция шохобчалари (Smart migration stations) ташкил этилсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) дастлабки босқичда «Ақлли» миграция шохобчаларида 3-иловада келтирилган давлат хизматлари кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ички ишлар вазирлиги (А.А. Ташпулатов) 2027 йил 1 майга қадар эксперимент натижасидан келиб чиқиб, «Ақлли» миграция шохобчаларини республиканинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, савдо ва кўнгилочар марказлар, туристик ҳудудларда ҳам ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Аҳолига қулайликлар яратиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 2026 йил 1 майдан бошлаб Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визаларининг амал қилиш муддатини бир маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани расмийлаштириш ваколатини Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига чет эл фуқаролари таълим олаётган муассасалар ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларда виза муддатини узайтириш, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан шартнома асосида миграция бўлинмасига шаҳодатланган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартибини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) 2026 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга идентификацияловчи ID карталар биринчи маротаба расмийлаштирилганда унинг чипига киритиладиган электрон рақамли имзо сертификатини бепул бериш ҳамда фуқарони «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида автоматик тарзда бепул рўйхатдан ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Миграция ва персоналлаштириш соҳасини рақамлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Департамент жисмоний шахсларнинг қуйидаги марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш бўйича ваколатли орган ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олинган манзили тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) идентификацияловчи ID карта серияси, рақами, берилган жойи ҳамда берилган санаси ва тугаш санаси тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Ўзбекистон Республикасига таклиф қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги, шунингдек, уларнинг виза муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ички ишлар вазирлиги (А.А. Ташпулатов) 2026 йил 1 августга қадар сунъий интеллект технологиялари асосида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) миграция ва персоналлаштириш соҳасига оид электрон давлат хизматларини кўрсатиш, онлайн ҳуқуқий маслаҳат бериш, юкламаси кам бўлган миграция бўлинмалари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасининг «Passport-visa» мобил иловасини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда мазкур мобил илова орқали кўрсатилиши кўзда тутилган миграция ва персоналлаштириш соҳасига оид электрон давлат хизматлари дастлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига риоя этилишини «Хавфсиз шаҳар» тизими орқали аниқлаш ва мониторинг қилиш имкониятини яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) миграция ва персоналлаштириш соҳасида бошқа шахснинг розилиги талаб этиладиган давлат хизматларини кўрсатишда уларнинг шахсини «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасининг «Face-ID» модули орқали масофадан туриб аниқлаш ва розилигини олиш имконини берувчи «E-Rozilik» платформасини ишга туширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш имконияти яратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун ариза юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) мулкдор ёки турган жойи бўйича рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг мурожаати асосида унинг турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун ариза юбориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар шахсга доир маълумотлар доимий янгиланиши ва хавфсизлигини таъминлаш, давлат хизматлари сонини ошириш ҳамда такрорланувчи маълумотларни бирлаштириш орқали ахборот ресурсларидан фойдаланиш қулайлигини ошириш мақсадида Персоналлаштириш марказининг маълумотлар базалари ва дастурий таъминотларини Ички ишлар вазирлигининг «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасига бирлаштирсин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) шахсга доир маълумотлар жамланган «Ягона рақамли миграция» платформаси яратилади (Digital migration platform);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини такомиллаштириш, қўллаб-қувватлаш, Департамент ва унинг қуйи тизимлари учун сервер, компьютер ва бошқа қурилмаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлиги ҳамда Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ички ишлар вазирлиги (З.К. Курбанов) Департаментнинг ахборот технологиялари ва телекоммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш ҳамда техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, барча ахборот тизимлари, дастурий таъминотлар ва маълумотлар базаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ички ишлар вазирлиги (А.А. Ташпулатов) уч ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани учун маъмурий чора кўриш ваколатини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 19 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-14-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаси

Бажариш муддати

Масъул орган

I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш йўналишида

1.

Миграция ва персоналлаштириш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни талабларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани расмийлаштириш ваколатини бериш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани бериш бўйича электрон мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритиш.

Бунда мазкур хизматни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан бир вақтда Ички ишлар вазирлигига бериш ҳамда пул тушумлари тақсимотини қайта кўриб чиқиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 86-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Ички ишлар органларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунга хилоф равишда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқини бериш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Курбанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов)

6.

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Курбанов)

7.

Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визаларининг амал қилиш муддатини бир марта 30 кунгача муддатга узайтириш ҳуқуқини бериш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Курбанов)

8.

Талаба ётоқхонага жойлашиш бўйича мурожаат қилганда таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш жараёнида ЯИДХП орқали композит тарзда ўша ернинг ўзига турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини жорий этиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Солиқ қўмитаси

(Пулатов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

9.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг идоралараро электрон алмашинувини йўлга қўйиш.

1. Республикамизга кириши тақиқланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ва Чегара қўшинларига электрон тарзда юбориш тизимини жорий этиш юзасидан тегишли идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Идоравий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Идоравий ҳужжат лойиҳасини тасдиқлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Курбанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов)

II. Амалий чора-тадбирлар йўналишида

10.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган шахсларни Face-ID тизимлари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш мақсадида Департамент ахборот тизимини «Хавфсиз шаҳар» платформаси билан интеграция қилиш.

1. Департаментнинг ахборот тизимини «Хавфсиз шаҳар» платформасига интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил март

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов)

2. Технологик йўриқнома асосида тизимларни интеграция қилиш.

2026 йил май

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган шахсларни Face-ID тизимлари орқали аниқлаш ва ушлаш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

2026 йил июнь

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган шахсларни Face-ID тизимлари орқали аниқлаш ва ушлаш тизимини 2026 йил 1 августга қадар ишга тушириш.

2026 йил июль

11.

Ички ишлар органларида миграция ва персоналлаштириш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматларини ягона иловага бирлаштирган ҳолда «PASSPORT-VISA» мобил иловасини яратиш.

1. Мобил илова ва унинг модуллари ҳамда ишлаш тартиблари юзасидан ички регламентни ишлаб чиқиш.

ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил февраль

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

2. Мобил илованинг техник топшириғини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

3. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш.

2026 йил июнь

4. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва 2026 йил 1 августдан ишга тушириш.

2026 йил июль

12.

Миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари белгиланган муддатларда кўрсатилиши ҳамда ташқи тизимлар билан маълумот алмашиш бўйича веб-хизматларни назорат қилиш мақсадида «Паспорт-виза» тизими доирасида «Ягона мониторинг» модулини жорий этиш.

1. Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларида давлат хизматлари кўрсатилишини назорат қилиб бориш мақсадида «Ягона мониторинг» модулини жорий этиш.

2. Ягона мониторинг тизими учун зарурий техник қурилмалар билан жиҳозлаш.

3. Дастурий таъминот учун техник топшириқ ишлаб чиқиш.

4. Техник экспертизадан ўтказиш.

5. «Ягона мониторинг» модулини жорий этиш.

Ички ишлар вазирлиги,

Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

13.

Департаментнинг ҳудудий бошқарма, бўлим (бўлинма)лари биноларини мукаммал таъмирлаш.

1. Департаментнинг ҳудудий бошқарма, бўлим (бўлинма)лари бинолари ҳолатини тафтишдан ўтказиш.

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларининг таъмирталаб бинолари рўйхатини шакллантириб, таъмирлаш муддатлари белгиланган ҳолда режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 — 2028 йиллар

3. Биноларни мукаммал таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш.

Алоҳида режага мувофиқ

14.

Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар шахсга доир маълумотлар доимий янгиланишини таъминлаш мақсадида Персоналлаштириш марказининг маълумотлар базалари ва дастурий таъминотларини ИИВнинг «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимлари мажмуасига бирлаштиришни амалга ошириш.

1. Персоналлаштириш маркази ҳамда Департамент биносида жойлашган маълумотлар базалари, техника, дастурий таъминот ва бошқаларни хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов асосида босқичма-босқич бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирлиги,

Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

15.

Шахсга доир маълумотлар жамланган «Ягона рақамли миграция» платформасини яратиш (Digital migration platform).

1. Платформа ва унинг модуллари ҳамда ишлаш тартиблари юзасидан ички регламентни ишлаб чиқиш.

2. Платформанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш.

3. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш.

4. Платформани ишлаб чиқиш ва 2027 йил 1 январдан ишга тушириш.

Ички ишлар вазирлиги,

Персоналлаштириш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

16.

Талаба ётоқхонага жойлашиш бўйича мурожаат қилганда таълим муассасаси ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузиш жараёнида ЯИДХП орқали композит тарзда ўша ернинг ўзига турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини ИИВ ахборот тизимига интеграция қилиш.

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларини Департаментнинг ахборот тизимига ўзаро интеграция қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Солиқ қўмитаси

(Пулатов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш.

2026 йил июль

3. Ахборот тизимларини интеграция қилиш ва 2026 йил 1 сентябрдан ЯИДХП орқали ишга тушириш.

2026 йил август

17.

Фуқаронинг турар жойда рўйхатдан ўтказилганини бекор қилиш ёки рўйхатга олинганликни тиклаш бўйича суд қарорларини ички ишлар органларига фақат электрон шаклда юбориш.

1. Олий суднинг ахборот тизимини Департаментнинг ахборот тизимига ўзаро интеграция қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2026 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Ташпулатов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий суд

(Исламов)

2. Техник топшириқ лойиҳасини тегишли экспертизадан ўтказиш.

2026 йил июль

3. Ахборот тизимларини интеграция қилиш ва 2026 йил 1 сентябрдан йўлга қўйиш.

2026 йил август

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ақлли» миграция шохобчалари орқали ўз-ўзига кўрсатиладиган хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар номи

Шохобчада расмийлаштириладиган хизматлар

1.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига идентификацияловчи ID картасини расмийлаштириб бериш ва идентификацияловчи ID картасини алмаштириш.

2.

Ўзбекистон Республикасида мулкдорни ўз уйига яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатга олиш.

3.

Мулкдор томонидан фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқариш.

4.

Ўзининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганликни ўзи бекор қилиш.

5.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турган жойи бўйича рўйхатга олиш.

6.

Яшаш жойи бўйича маълумотнома бериш.

7.

Яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома бериш.

8.

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш.

Ариза юбориш

9.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун ариза юбориш.

10.

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ариза юбориш.

11.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича ариза юбориш.

12.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишга ариза юбориш.

13.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслик тўғрисида ариза юбориш.

14.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатларини узайтиришга ариза юбориш.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3126-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 1-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-банднинг 51-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3836-сон қарорининг 9-банди тўртинчи хатбошисидаги «миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари» сўзлари «миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4079-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига «Хорижга чиқиш паспорти» тизимини яратиш ва Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, давлат божлари ундирилмаган ҳолда кўп марталик визаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик рўйхатга қўйиш, яшаш жойида ҳисобга олиш ва унинг муддатини узайтиришга рухсат берилсин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги)» ва «миграция ва фуқароликни расмийлаштириш» сўзлари тегишлича «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига (кейинги ўринларда — Миграция ва персоналлаштириш департаменти)» ва «миграция ва персоналлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Персоналлаштириш агентлигида» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаментида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «миграция ва фуқароликни расмийлаштириш» сўзлари «миграция ва персоналлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а» ва «б» кичик бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «миграция ва фуқароликни расмийлаштириш» сўзлари «миграция ва персоналлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи хатбошидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи хатбошидаги «Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошидаги «Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-банддаги «Персоналлаштириш агентлигига» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Персоналлаштириш агентлигининг» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39-банднинг биринчи хатбошисидаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаментининг Персоналлаштириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
403-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56 ва 58-бандлардаги «миграция бўлинмасига» сўзлари «миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57-банднинг учинчи хатбошисидаги «миграция бўлинмалари» сўзлари «миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61-банддаги «Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги «Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4343-сон қарорининг 5-банди бешинчи хатбошисидаги «миграция ва фуқароликни расмийлаштириш» сўзлари «миграция ва персоналлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 32-позицияси «Тўловчилар номи» устунидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 ноябрдаги ПҚ-397-сон қарори билан тасдиқланган «Ватандош» гувоҳномаси ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 10-банддаги «Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси» ва «(кейинги ўринларда — МваФРБ)» сўзлари тегишинча «Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти» ва «(кейинги ўринларда — МваПБ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 16 — 18-бандлардаги «МваФРБ» қисқартмаси «МваПБ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-босқич «Чора-тадбирлар» устунидаги «Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси» ва «(кейинги ўринларда — МваФРБ)» сўзлари «Миграция ва персоналлаштириш департаменти» ва «(кейинги ўринларда — МваПБ)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2 ва 3-босқич «Субъектлар» устунидаги «МваФРБ» қисқартмаси «МваПБ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)