11.05.2001 йилдаги 213-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МАХСУС ЮКЛАР ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити пайтида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабнома берувчи — махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома олиш учун мурожаат этган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жўнатиш ва етиб бориш пунктлари жойлашган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ваколатли органлар назорати остида барча турдаги транспортда ўтиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномаси — махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномасининг эгаси — махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома олган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфли юклар — ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлгани тақдирда ташиш, юк ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-яроғ ва ҳарбий техника — қуролли кучларни қуроллантиришга мўлжалланган турли хил қуролларнинг ва уларни жанговар қўллашни таъминловчи воситаларнинг мажмуалари, шу жумладан элтиб қўйиш воситалари, мўлжалга олиш, учириш, бошқариш тизимлари, шунингдек бошқа махсус техника воситалари, ўқ-дорилар ва уларнинг таркибий қисмлари, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи буюмлари, машқ қуроллари (турли хил қурол-яроғ ва ҳарбий техника макетлари, тренажёрлари ва имитаторлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий мол-мулк — қуролли кучларнинг шахсий таркиби турмуш фаолиятини таъминлаш тизимлари, махсус мақсаддаги материаллар ва уларни ишлаб чиқариш учун махсус ускуналар, оммавий қирғин қуролидан умумий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари, оммавий қирғин қуролини қўллаш оқибатларининг олдини олиш ва даволаш воситалари, фронт орқасида қўлланиладиган махсус ускуналар, харбий кийим ва унга хос атрибутлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий таркиб — хорижий давлатлар ҳарбий тузилмаларининг шахсий таркиби ва ҳарбий ходимлари, шунингдек шу давлатларда ҳарбий хизматга чақирилган ёки захирага бўшатилаётган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонунчилик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзити тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити устидан давлат назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити устидан давлат назорати қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномалари бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномасининг эгаси ёки у ваколат берган шахснинг қонунчилик талабларига риоя этиши устидан назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити пайтида қонунчиликда назарда тутилган хавфсизликни таъминлаш талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
(4-модданинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасидаги бошқарув
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасидаги бошқарувни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у ваколат берган органлар амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқарув органларининг махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномалари бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни бекор қилиш тартибини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзити тақиқланган махсус юкларнинг, шунингдек транзити фақат рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириладиган махсус юкларнинг рўйхатларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасида бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, шунингдек ушбу Қонуннинг амалга оширилиши устидан назорат қилишни таъминловчи махсус тузилма ташкил этиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(6-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар (бундан буён матнда ваколатли органлар деб юритилади):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномасини бериш тўғрисида хулосалар тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабнома берувчининг юки транзит тарзида ташилаётганида у давлат назоратида бўлмаслиги ҳақида хулосалар беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномаларининг шартлари бажарилиши устидан назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити пайтида улар жойлаштирилган жойларни, транзит шарт-шароитлари ҳамда ҳолатини мунтазам ва танлаб текширувдан ўтказишга, шунингдек белгиланган тартибни бузиб амалга оширилаётган транзитни тўхтатиб туришга ҳақли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(7-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Транзит рухсатномаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бериладиган транзит рухсатномаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномасини олиш учун талабнома берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки у ваколат берган органга зарур ҳужжатлар илова қилинган тегишли ариза билан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади. Қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда мазкур муддат ўн кунгача узайтирилиши мумкин.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1090-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 03/25/1090/0968-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туркум қилиб юбориладиган махсус юкларнинг транзитига рухсатнома ҳар бир туркум учун алоҳида-алоҳида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва хавфли юкларнинг транзитига енгиб бўлмас куч таъсир этган ва белгиланган жойга элтиб қўйишнинг имконияти бўлмаган такдирда одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга ва Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлигига етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплашга мўлжалланган суғурта ва бошқа молиявий кафолатлар, шунингдек ўзга мажбуриятлар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган такдирда рухсат этилади. Кўрсатиб ўтилган кафолатлар суғурта полиси, банк кафолати шаклида ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқача шаклда бўлиши мумкин.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Транзит рухсатномаси беришни рад этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги ҳолларда транзит рухсатномасини бериш рад этилади, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибларни ташиш ваколатли органлар билан олдиндан келишилган ташиш режаларида назарда тутилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркиблардан фойдаланиш мақсади улар бориши тайинланган давлатда инсон ҳуқуқлари бузилиши, давлат ичкарисидаги ёки халқаро кўламдаги беқарорлик кучайиши билан боғлиқ бўлса ёхуд махсус юк Ўзбекистон Республикаси учун номақбул шартларда бошқа манзилга йўлланиши ёки реэкспорт қилиниши хавфи бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити Ўзбекистон Республикаси манфаатларига ёки хавфсизлигига тахдид солса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар транзити одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга хавф туғдириши, шунингдек моддий бойликларга шикаст етказиши ёки уларни йўқ қилиб юбориши мумкин. бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик талабларига мос бўлмаса.
(9-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномалари бериш қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Транзит рухсатномасини бекор қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномаси уни берган орган томонидан бекор қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномасини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномаси эгасининг махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини амалга оширишдан воз кечганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномаси уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган тўла бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар асосида берилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида маълум бўлмаган, лекин уни беришни рад қилишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда белгиланган транзит тартиби бузилганлиги.
(10-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномаси бекор қилинган такдирда, агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, транзит рухсатномасининг эгаси олиб кирилган махсус юклар ва ҳарбий таркибларни транзит амалга оширилган давлат ҳудудига қайтарилишини ўз ҳисобидан таъминлайди.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Транзит рухсатномасининг амал килиш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати кўпи билан тўқсон кунни ташкил қилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1090-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2025 й., 03/25/1090/0968-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити рухсатномада кўрсатилган муддатда тугалланиши лозим. Транзит рухсатномаси эгасининг асослантирилган илтимосномасига кўра рухсатноманинг амал қилиш муддати бир марта, кўпи билан ўттиз кунлик даврга узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Транспорт воситалари ўтадиган йўналишлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити транзит рухсатномасида белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда бошқа ваколатли органлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган йўналишлардан четга чиқишга йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити белгиланган ҳаво йўллари (самовий оралиқлар) бўйича ушбу Қонунда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
парвозларни бажариш учун белгиланган тартибда берилган махсус рухсатномалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзит рухсатномалари асосида ҳамда уларда белгиланган шартларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ташувчи ҳаво кемаларида парвозларни бажариш учун махсус рухсатномалар транзит рухсатномаси мавжуд бўлган такдирда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ҳаво транспорти орқали транзити Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўниб ўтиш билан ва қўнмасдан амалга оширилиши мумкин. Транзит рухсатномаси ҳаво кемасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий қўниши тўғрисидаги талабни назарда тутиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига нисбатан қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкларнинг транзити ўрамларда, транспорт воситаларида ёки контейнерларда божхона назорати остида амалга оширилади, бунда ўрамлар, транспорт воситалари ёки контейнерлар шундай ишланган ва жиҳозланган бўлиши керакки, токи уларнинг ичидаги ашёларни муҳрланган юк хонасидан, транспорт воситаси ёки контейнердан кўзга ташланадиган из қолдирмасдан ёки божхона таъминотларига шикаст етказмасдан чиқариб олиш ёхуд у ерга жойлаштириш мумкин бўлмасин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит тарзида ўтаётган ҳарбий таркиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда қонунчиликка мувофиқ мажбурий равишда чегара, божхона назоратидан ва назоратнинг бошқа турларидан ўтказилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий таркиб сафида транзит тарзида ўтаётган шахслар уларнинг кузатиб борилишини амалга оширувчи ёхуд уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишини бошқача тарзда назорат қилувчи ваколатли мансабдор шахсларнинг рухсатномаси асосида ва фақат махсус белгиланган тўхташ жойларида транспорт воситасини тарк этишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит тарзида ўтаётган махсус юкларга нисбатан шубҳа туғилган тақдирда, божхона органлари амалда ўтказилаётган юкнинг транзит учун маълум килинган юкка мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш мақсадида тегишли ваколатли органга мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит тарзида ўтаётган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг кузатиб борилишини ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ноқонуний транзити
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транзит рухсатномасининг эгаси ёхуд у ваколат берган бошқа шахс махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг ноқонуний транзитини амалга оширган такдирда, мазкур юклар ва таркибларнинг улар жўнатилган давлатга қайтарилиши унинг хисобидан амалга оширилади. Хавфли чиқиндиларни улар жўнатилган давлатга қайтаришнинг имкони бўлмаган такдирда уларнинг экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда фойдаланилишини ёки зарарсизлантирилишини транзит рухсатномаси эгаси ёхуд у ваколат берган бошқа шахс ўз ҳисобидан таъминлайди ҳамда етказилган зарарни қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш товарнинг кузатув ҳужжатлари, уларнинг транзит рухсатномалари, махсус юкларнинг келиб чиқиш сертификати ва божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар тақдим этилган такдирда қонунчиликка мувофиқ божхона органлари томонидан амалга оширилади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатнинг ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан махсус юк чиқарилган мамлакат тўғрисидаги маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилган холларда Ўзбекистон Республикасининг божхона органи сертификат берган органларга ёки товар чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига қўшимча ёки аниқлаштирувчи маълумотларни хабар қилишни сўраб мурожаат этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкларнинг транзити пайтида уларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади ҳамда у қўпорувчиликнинг ёки махсус юклар талон-торож қилинишининг олдини олишга қаратилган ташкилий, муҳандислик-техникавий тадбирлар, давлат органлари воситалари ва ҳаракатлари йиғиндисидан иборат бўлади.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини чеклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагиларнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган, уруш ёки қуролли тўқнашув хавфи мавжуд бўлган минтақаларга қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транзити Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига зид бўлган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликка мувофиқ бошқа махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига йўл қўйилмайди.
(18-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкларни қонунчиликка мувофиқ товарлари чиқарилиши мумкин бўлмаган мамлакатдан чиқарилган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона органи уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказишни рад этиши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли органлар махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда, шу жумладан ахборот айирбошлаш орқали ҳамкорлик қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкнинг эгаси ёки талабнома берувчи махсус юклардан оммавий қирғин қуролини ёки оддий қурол-яроғларни яратиш ёки ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилиши мумкин деб ҳисоблашга асос бўладиган ахборотга эга бўлса, у бу ҳақда ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкнинг эгаси ҳамда ҳарбий таркибларнинг кимга тегишлилиги тўғрисидаги улар транзити билан боғлиқ ахборот қуйидаги ҳолларда ошкор қилиниши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини назорат қилиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборотдан фойдаланилганда ёки уни айирбошланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборотдан дастлабки терговда ёки суд иш юритишида ёхуд суд қарорларини ижро этишда фойдаланилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитига тааллуқли ахборот халқаро ташкилотларга юборилганда, агар Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига шундай халқаро мажбурият олган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юкнинг эгаси ҳамда харбий таркибларнинг кимга тегишлилиги тўғрисидаги улар транзити билан боғлиқ ахборот қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда ҳам ошкор қилиниши мумкин.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2001 йил 11 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
213-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 82-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 23.10.2025 й., 03/25/1090/0968-сон)