11.09.2023 йилдаги 462-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.09.2023 йилдаги 462-сон
Дата вступления в силу
12.09.2023
66. Мазкур Қоидаларнинг 65-бандида кўрсатилган ҳалокат ёки ёрдам зарурлиги тўғрисидаги сигналларни бошқа мақсадларда қўллаш ёки ўрнатиш тақиқланади.
156. Мазкур Қоидаларнинг 155-бандида кўрсатилган юклар билан юкланган ёки туширгандан сўнг уларнинг қолдиғи бўлган кемалар портда ёки рейдларда бошқа кемалардан алоҳида қўйилиши шарт. Бундай кемаларни рейдда икки ёки ундан кўп ёнма-ён боғлаш ёки қўйиш қатъиян тақиқланади.

Кема билан содир этилган авария тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил __________ ойи _____ куни __________________________________

(тузилган жойи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар___________________________________________

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

_________________________________________________________________________________________________

(бошқа гувоҳлар учун — ҳар бирининг яшаш манзили)

қуйидагилар тўғрисида далолатнома туздик:
Теплоход _______________________________________________________________________________________________________
қуввати _____________________________________ от кучи, сувга ботиши _____________________________________________ см,
тегишлилиги____________________________________________________________________________________________________
ҳаракатланиши _____________________ бўш ёки ______________ кемадан иборат таркиб билан.

(дарё бўйича юқори, қуйи)

таркиб узунлиги ____________________________ метр, эни _________________________ метр,

(ҳар бир кеманинг сувга ботиши кўрсатилсин)

таркиб кемаларининг сувга ботиши ________ метр
Таркибни боғлаш усули қуйидагича _________________________________________________________________________________

(баён этилсин)

Агар соллар таркиби шатакка олинган бўлса, унинг рақами ва эгаси ҳамда габарит ўлчамлари (узунлиги, эни, сувга ботиши, бириктириш усули кўрсатилсин) ______________________________________________________________________________________________
Олиб бораётган кеманинг палуба бўйича вахтадагилари _______________________________________________________________________________________________________________

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, диплом бўйича мутахассислиги)

машина бўйича командаси ________________________________________________________________________________________

(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, диплом бўйича мутахассислиги)

Об-ҳаво ҳолати: шамол йўналиши ва кучи, кўриниши, фарватердаги кемачилик жиҳозларининг ҳолати: лозим бўлган қирғоқ ва сузувчи белгиларнинг мавжудлиги, уларнинг жойлашиши ва ёритиши, навигация белгисида кўрсатилган чуқурликнинг ҳақиқий чуқурлик билан мослиги.
Авария қуйидаги шароитларда содир этилди (авария содир этилган жойнинг аниқ манзили, вақти, бажарилган барча манёврлар, авариягача ва авария вақтида юриш тезлиги, шатакка олган кеманинг вахта бошлиғи томонидан авария содир этилишидан олдин ва авария вақтида кема шкипери ёки сол бригадирига берилган барча кўрсатмалар батафсил кўрсатиб баён этилсин).
Аварияни зудлик билан бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар кўрсатилсин. Агар кемалар ва солларнинг тўқнашуви содир этилган бўлса, қарама-қарши ёки ўзиб кетаётган кемалар (соллар) тегишли товуш ва кўриш сигналлари билан жиҳозланганлиги, уларнинг тўғри қўлланилганлиги, сигналлар билан ўзаро алмашиш вақтлари баён этилсин.
Агар авария кема ёки сол тўхтаб турган жойда содир этилган бўлса (сув сатҳининг тушиб кетиши, сув кирганлигидан чўкиб қолиши, ёнғин ва бошқалар), у содир этилган барча шароит ва вазиятлар баён этилсин.
Механизм ёки уларнинг деталлари, ҳаракатлантирувчи ва кеманинг бошқа қурилмалари синганда ёки шикастланганда, шикастланиш нимадан иборатлиги, механизмлар ва деталларнинг авариягача тўғри ишлаганлиги, охирги қишки тўхтаб туриш даврида ва қайси кема таъмирлаш устахонаси ёки заводда шикастланган детал таъмирга жалб этилганлиги баён этилсин.
Сол шикастланганда унинг бириктирилиши. Бириктириш, шакллантириш ва жиҳозлаш қоидалари талабларига мувофиқлиги кўрсатилсин (шатакка олинган сол билан авария содир бўлганда авария тўғрисидаги далолатнома сол бригадири иштирокида тузилади).
Далолатноманинг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилсин:
а) одамлар билан бахтсиз ҳолатлар бўлганми, агар юз берган бўлса, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва одамларни қутқариш учун қандай чоралар кўрилганлиги қайд этилсин;
Ҳалок бўлганларнинг ёки жароҳатланганларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили;
б) юклар йўқотилиши ёки ишдан чиқиши, хусусан, қайсилари ва қанча миқдорда;
в) аварияда иштирок этган кемаларнинг тўхтаб қолганлиги вақти (соатларда);
г) аварияни бартараф этиш бўйича ёрдам кўрсатиш учун бошқа кемаларнинг сарфлаган вақти (соатларда).
Далолатномани тузган шахслар ва уни тузишда иштирок этган шахсларнинг (авария ҳолати гувоҳларининг) имзолари.
Далолатномага авария жойининг қуйидагилар кўрсатилган схематик чизмаси илова қилинади:
Оқим йўналиши, кемаларнинг авариягача, авария вақтида ва авариядан кейинги жойлашуви, фарватер жиҳозлари белгиларининг жойлашуви.

6. Ташишнинг умумий шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Транспорт тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
15. Мазкур Қоидаларнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар юз берганлиги сабабли кеманинг манзил портига келишининг имкони бўлмаса, юк ташувчи бу ҳақда юк жўнатувчи ёки юк олувчини хабардор қилиши лозим.
29. Божхона расмийлаштируви ва назорати Божхона кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кема капитани ёки шкипер мазкур Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатларни божхона назоратидан ўтказиш учун тақдим этиши, зарур ҳолларда, божхона органининг мансабдор шахсларига ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун маиший ва хизмат хоналарини ажратиб бериши шарт.
Йўловчиларнинг ва кема экипажи аъзоларининг шахсий буюмлари Божхона кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг эгалари ёки уларнинг ишончли вакиллари иштирокида божхона расмийлаштируви ва назоратидан ўтказилади.
47. Давлат назорати органлари ходимлари кема бортига келгандан сўнг мазкур Қоидаларнинг 35-бандида назарда тутилган ҳужжатлар шкипер томонидан жўнатиш божхона пости ходимига тақдим этилади.
66. Қўшма наряд ўз фаолиятини мазкур Қоидаларнинг 59-бандида кўрсатиб ўтилган давлат назорати органлари ходимлари билан биргаликда амалга оширади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар натижасида юзага келган оқибатларни бартараф этиш билан боғлиқ ишлар учун юк жўнатувчи томонидан ҳақ тўланади.