09.01.2026 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.01.2026 йилдаги 8-сон
Дата вступления в силу
12.01.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлашда буюртмачилар иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Замонавий меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, олий таълим тизими жозибадорлигини ошириш, ўқишга киришда абитуриентларга қўшимча имкониятлар ҳамда таълим олувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, иш берувчилар талаблари асосида кадрлар тайёрлаш ва битирувчиларни кафолатли иш билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотларнинг кадрлар тайёрлаш бўйича йўналишлар кесимида берган буюртмаларига мувофиқ иккинчи ва ундан юқори курс талабалари орасидан муносибларини саралаб олиш ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан битирувчиларни ишлаб бериш шарти билан таълим олиш давридаги шартнома тўловларини қоплаб бериш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотларнинг кадрлар тайёрлаш бўйича йўналишлар кесимида берган буюртмаларига мувофиқ иккинчи ва ундан юқори курс талабалари орасидан муносибларини саралаб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчи, олий таълим ташкилоти ва талаба ўртасида ўқишни тамомлаганидан сўнг ишлаб бериш шарти билан талабанинг таълим олиши учун шартнома тўловларини иш берувчи томонидан қоплаб беришни назарда тутувчи уч томонлама шартнома тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий фанлардан ташқари иш берувчининг талабига мувофиқ қўшимча таълим модулларини танлов фани сифатида жорий қилиш ҳамда ушбу фанлар бўйича талабага кредит балларини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш берувчи томонидан талабанинг фанларни ўзлаштириши юзасидан ҳар семестр якуни бўйича мониторинг қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабанинг битирув малакавий иши мавзусини иш берувчининг таклифлари асосида унинг фаолиятига ёки инвестиция лойиҳасига оид масалалардан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч томонлама шартнома асосида таҳсил оладиган битирувчиларни иш берувчи томонидан кафолатли ишга қабул қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 9 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 8-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларида иккинчи ва ундан юқори курсда ўқиётган талабалари орасидан муносибларини саралаб олиш, уларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда уларни таълимни якунлаганидан сўнг ишга қабул қилиш, ўқиш даврида талабаларнинг фанларни ўзлаштиришини мониторинг қилиб бориш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи — ишчилар сони 50 нафардан ортиқ бўлган ёки қиймати камида 1 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларига эга вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор — ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан буюртмачи томонидан шартнома тўловларини қоплаб бериш бўйича саралаб олишда иштирок этиш истагидаги иккинчи ва ундан юқори курсда таҳсил олувчи талаба;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов комиссияси — ўқишни битирганидан сўнг ишлаб бериш шарти билан буюртмачи томонидан шартнома тўловларини қоплаб беришга муносиб номзодларни саралаб олиш учун олий таълим ташкилотида тузиладиган комиссия;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч томонлама шартнома — талабгор ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи томонидан белгиланган корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан унинг олий таълим ташкилотида таълим олиши учун шартнома тўловларини буюртмачи томонидан қоплаб бериш бўйича буюртмачи, олий таълим ташкилоти ҳамда талабгор ўртасида тузиладиган ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларида иккинчи ва ундан юқори курсда ўқиётган талабалари орасидан муносиблари иш берувчилар томонидан олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда саралаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низом доирасида олий таълим ташкилотлари ҳамда талабалар ўртасида уч томонлама шартномалар тузишда ишчилар сони 50 нафардан ортиқ бўлган ёки қиймати камида 1 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларига эга вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлар буюртмачи сифатида иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Олий таълим ташкилотлари талабалари орасидан муносиб номзодларни саралаб олиш ва уларни буюртма асосида тайёрлашни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Талабалар орасидан ўқишни битирганидан сўнг ишлаб бериш шарти билан уларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини қоплаб бериш мақсадида буюртмачи томонидан муносиблари ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ саралаб олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олий таълим ташкилоти ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар иш берувчиларнинг кадрларга бўлган истиқболдаги эҳтиёжлари ва буюртмаларини қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда олий таълим ташкилоти буюртмачилардан тегишли маълумотларни (ташкилот номи, лавозими, иш тартиби, ойлик маоши, талабаларга қўйиладиган талаблар ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Буюртмачилар таклифига биноан тегишли бакалавриат таълим йўналишида асосий фанлардан ташқари қўшимча таълим модуллари танлов фани сифатида жорий қилиниши мумкин. Бунда ушбу фанлар бўйича талабага кредит баллари берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли таълим йўналишига қўшимча таълим модулларини киритиш бўйича буюртмачининг талаб ва таклифлари ҳар йили 1 августга қадар қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Буюртмачи томонидан тақдим этилган кадрларга бўлган истиқболдаги эҳтиёж, танловда иштирок этиш тартиблари ва талабгорларга қўйиладиган талабларни ҳар йили 10 сентябрга қадар олий таълим ташкилоти ўз расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига жойлаштиради ва бу ҳақида тегишли бакалавриат таълим йўналишларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабаларини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари ҳар йили 20 сентябрга қадар ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан буюртмачи томонидан шартнома тўловларини қоплаб бериш бўйича саралаб олишда иштирок этиш учун ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотнома (транскрипт)ни илова қилган ҳолда олий таълим ташкилотига электрон шаклда ариза топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ариза топшириш ва саралаб олишда иштирок этувчи талабгорлар олий таълим ташкилотида иккинчи ва ундан юқори курсда ўқиётган ҳамда уларнинг жорий ўқув йилида ўзлаштириш GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Бунда ушбу талабларга буюртмачининг таклифлари асосида олий таълим ташкилоти томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Талабгорларни саралаб олиш бўйича танлов комиссияси олий таълим ташкилоти ректори (директори) буйруғи асосида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов комиссияси камида 5 нафардан иборат таркибда тузилади. Танлов комиссияси таркибига олий таълим ташкилотининг ходимлари ва буюртмачилар вакиллари киритилади ҳамда ўқув ишлари бўйича проректор (директор ўринбосари) танлов комиссиясига раислик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Танлов комиссияси ҳар йили 15 октябрга қадар олий таълим ташкилотида талабгорларни суҳбат асосида саралаб олишдан ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суҳбат жараёнида талабгорларнинг ҳар бирига қуйидаги мавзулар бўйича биттадан жами тўртта савол берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатда ўз соҳасига оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи билан ҳамкорлик қилишда мотивация (соҳа моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналиши соҳасидаги билим ва кўникмаларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саралаб олишдан муваффақиятли ўтган тақдирда, тузиладиган уч томонлама шартномага мувофиқ томонлар, жумладан, ўз масъулияти ва мажбуриятини тушуниш ва унга риоя қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабгорларни саралаб олишда буюртмачи вакили (ёки вакиллари) хулосаси асосий мезон ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Суҳбат натижаси асосида буюртмачи, олий таълим ташкилоти ҳамда талаба ўртасида талаба ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи томонидан белгиланган корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан унинг олий таълим ташкилотида таълим олиши учун шартнома тўловларини буюртмачи томонидан қоплаб бериш бўйича уч томонлама шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Уч томонлама шартнома ва унинг шартлари буюртмачи, олий таълим ташкилоти ҳамда талабанинг ўзаро келишуви асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Олий таълим ташкилоти томонидан буюртмачига талабани баҳолаш ва унинг шахсий таълим траекториясини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида талабанинг фанларни ўзлаштиришини ҳар семестр якуни бўйича мониторинг қилиб бориш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Уч томонлама шартнома тузган талабанинг битирув малакавий иши мавзуси иш берувчининг таклифлари асосида унинг фаолиятига ёки инвестиция лойиҳасига оид масалалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Уч томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар ўқишини битирганидан кейин буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар буюртмачи, олий таълим ташкилоти ва талаба ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномада белгиланган шартлар асосида тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабалар орасидан ўқишни битирганидан сўнг ишлаб бериш шарти билан ўқиши учун шартнома тўловларини қоплаб бериш мақсадида буюртмачи томонидан муносибларини саралаб олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Босқичлар

 

Масъуллар

 

Ўтказиладиган тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлар

 

Олий таълим ташкилотининг тегишли таълим йўналишига қўшимча таълим модулларини киритиш бўйича талаб ва таклифлар беради.

 

Ҳар йили 1 августга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Олий таълим ташкилоти

 

Иш берувчиларнинг кадрларга бўлган истиқболдаги эҳтиёжлари ва буюртмаларини қабул қилади.

 

Ҳар ўқув йили бошлангунга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Олий таълим ташкилоти

 

Буюртмачи томонидан тақдим этилган кадрларга бўлган истиқболдаги эҳтиёж, саралаб олишда иштирок этиш тартиблари ва талабгорларга қўйиладиган талабларни ўз расмий веб-сайтига ҳамда ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига жойлаштиради ва бу ҳақида тегишли бакалавриат таълим йўналишларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабаларини хабардор қилади.

 

Ҳар йили 10 сентябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари

 

Ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан буюртмачи томонидан шартнома тўловларини қоплаб бериш бўйича саралаб олишда иштирок этиш учун ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотнома (транскрипт)ни илова қилган ҳолда олий таълим ташкилотига электрон шаклда ариза топширади.

 

Ҳар йили 20 сентябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Талабгорларни саралаб олиш бўйича танлов комиссияси

 

Олий таълим ташкилотидаги ўқишини битирганидан сўнг ишлаб бериш шарти билан буюртмачи томонидан шартнома тўловларини қоплаб беришга муносиб номзодларни саралаб олиш учун суҳбат асосида саралашдан ўтказади.

 

Ҳар йили 15 октябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Буюртмачи, олий таълим ташкилоти, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари

 

Суҳбат натижаси асосида буюртмачи, олий таълим ташкилоти ҳамда талаба ўртасида талаба ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи томонидан белгиланган корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан унинг олий таълим ташкилотида таълим олиши учун шартнома тўловларини буюртмачи томонидан қоплаб бериш бўйича уч томонлама шартнома тузилади.

 

Томонларнинг келишуви асосида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2026 й., 09/26/8/0030-сон)