1-ИЛОВА
1. | А.В. Нуридинов | — | Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ташкилий қўмита раиси |
2. | Ш.К. Абдураҳмонов | — | Андижон вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита ҳамраиси |
3. | Б.М. Ахмедов | — | маданият вазирининг биринчи ўринбосари |
4. | Э.И. Баситханова | — | соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари |
5. | Д.А. Назармухамедов | — | ички ишлар вазири ўринбосари |
6. | Б.М. Усманов | — | ташқи ишлар вазири ўринбосари |
7. | И.А. Абдугафаров | — | транспорт вазири ўринбосари |
8. | А.Р. Сормонкулов | — | Миллий гвардия қўмондони ўринбосари |
9. | А.У. Аққулов | — | Туризм қўмитаси раиси |
10. | А.А. Джурабаев | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси |
11. | Р.Т. Мирзаахмедов | — | «Ҳунарманд» уюшмаси раиси |
12. | И.М. Валиходжаев | — | Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси |
13. | С.С. Саидов | — | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси |
14. | Д.Х. Сатторов | — | Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари |
15. | Р.Х. Исманов | — | Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби |
2-ИЛОВА
ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги (ташкилотчилар) | |||||
2-босқич | Номзодлар | Фестивалда қатнашиш учун ташкилотчига ҳужжатларни топширади. | ||||
3-босқич | Ташкилий қўмита | Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади. | Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар | |||
4-босқич | Фестивални ташкил этади ва ўтказади. | Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатларда | ||||
5-босқич | Ташкилий қўмита | Фестиваль ғолиб ва совриндорларини тақдирлайди. | Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатларда | |||
3-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
I. Ташкилий масалалар | ||||
1. | Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш. | 1. Ушбу чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда харажатлар сметасини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил январь | Ташкилий қўмита |
2. Фестиваль доирасида тегишли ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда масъулларни белгилаш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль | Ташкилий қўмита | ||
2. | Фестиваль ўтказиладиган ҳудудни аниқлаш ва жойларни тайёрлаш. | 1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, майдон, бино-иншоотлар, кўргазма заллари ва галереяларни) белгилаш тўғрисида Андижон вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш. Бунда Фестивалда иштирок этадиган ижодкорлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль | Андижон вилояти ҳокимлиги |
2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, Фестиваль доирасида Бобур шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. 3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март-апрель | Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ | ||
3. | Фестиваль иштирокчилари учун меҳмонхоналарни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш. | 1. Бобур шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март | Андижон вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имкониятини аниқлаш, иштирокчи ва меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштириш чораларини кўриш. | Фестиваль ташкил этиладиган ойдан бир ой аввал | |||
4. | Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш. | 1. Фестиваль дастурини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март | Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси |
2. Фестиваль дастурини туроператорларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май | |||
5. | Фестиваль доирасида ташкил этиладиган кўрик-танлов ва Фестиваль иштирокчилари кўргазмаларини ташкил этиш. | 1. Фестивалга иқтидорли ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни кенг жалб қилган ҳолда ҳудудлар кесимида Фестиваль ва кўрик-танлов иштирокчилари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март | Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Фестиваль ва кўрик-танлов иштирокчиларининг ижодий асарларини Бобур шаҳрига олиб келиш ва олиб кетиш логистикасини таъминлаш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил май | |||
6. | Фестивалга бағишланган эсдалик буюмларини тайёрлаш. | Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотларни (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш ҳамда тарғиботини ташкил этиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март-апрель | «Ҳунарманд» уюшмаси, Бадиий академия |
7. | Бобур шаҳрида умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш. | 1. Фестиваль давомида Бобур шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель | Андижон вилояти ҳокимлиги |
2. Заруратга кўра, янги кафе ва овқатланиш шахобчаларини ташкил қилиш чораларини кўриш, меҳмонларни замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматларининг кўрсатилишини таъминлаш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май | |||
8. | Йўловчи ташиш хизматини намунали кўрсатишни ташкил этиш. | 1. Бобур шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи корхоналарни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил май | Андижон вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги |
2. Заруратга кўра, Андижон вилоятининг бошқа ҳудудларидан Бобур шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш. | Фестиваль кунлари | |||
9. | Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш. | 1. Фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус гуруҳлар ташкил қилиш. 2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида Фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш. | Фестиваль кунлари | Андижон вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия |
3. Фестиваль кунлари Андижон шаҳрига ҳаракатланувчи Фестиваль иштирокчилари учун йўловчи транспорт воситаларида белгиланган тартибда жойлар ажратилишини таъминлаш. | Фестиваль кунлари | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, | ||
4. Фестивалга иштирокчилари учун туризм маршрутларини ишлаб чиқиш. | Фестиваль кунлари | Туризм қўмитаси | ||
10. | Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш. | Фестиваль ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш. | Фестиваль кунлари | Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
II. Маданий-маърифий тадбирлар | ||||
11. | Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида Фестивални мунтазам ёритиш. | 1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги |
2. Ташкилотчилар томонидан тайёрланган Фестивални тарғиб этувчи роликларни марказий ва тегишли маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш этиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май | |||
3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, Фестивалга хорижлик сайёҳларни кенг жалб этиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил давомида | Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Бадиий академия, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
12. | Фестивалда Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш. | 1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тасвирий санъатини ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ижодкорлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Бадиий академия, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси |
2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан 6 нафардан ижодкорлар иштирокини таъминлаш. | Фестиваль кунлари | |||
3. Фестиваль учун ажратилган ижодкорлар шаҳарчалари ҳудудида Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига таниқли рассомлар иштирокида маҳорат дарсларини намойиш этиш. | Фестиваль кунлари | |||
4. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ерости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида). | Фестиваль ташкил этиладиган йил март-май | |||
13. | Фестивал иштирокчилари ва меҳмонларини Андижон вилоятининг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш. | 1. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни Андижон вилоятининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март | Андижон вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Туризм қўмитаси |
2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель | |||
3. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти, ижодкорлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш. Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини белгиланган тартибда (шартнома асосида) жалб этиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель | Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия | ||
14. | Фестиваль ўтказиладиган жойларда «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. | Ташкилий қўмита мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда фестивал ўтказиладиган ҳудудда «Wi-Fi» хизматини ташкил этиш. | Фестиваль кунлари | Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
III. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш | ||||
15. | Фестивални молиялаштириш. | 1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль | Бадиий академия, Андижон вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни Фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил март | |||
3. Фестиваль тадбирларини молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш. | Фестиваль ташкил этиладиган йил давомида | |||