Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3558-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПҚ-298-сон «Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 21 августдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3558, 2024 йил 7 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 10/24/3558/0803-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 декабрь,
307-сон
Келишилди:
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
2025 йил 3 декабрь
Ҳисоб палатаси раиснинг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
2025 йил 29 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 307-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 180-бандда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан камайтирилиши натижасида мақбуллаштирилган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қўшимча аниқланган даромадлардан республика бюджетига ундирилган маблағлар;»;
бешинчи хатбоши тегишли равишда саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 183-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тақчиллигини қоплашга, жорий молия йили учун белгиланган айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.».
3. 184-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг прогноздан ортиқча бажарилган миқдори Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тақчиллигини қоплашга, жорий молия йили учун белгиланган айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 10/25/3558-3/1231-сон)