1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш шакли | Амалга ошириш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Умумхалқ байрамларининг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш | ||||
1. | Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда фуқароларни жамият тараққиёти ва муштарак эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирувчи умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, ўйинчоқ ва турли безакларини ишлаб чиқиш. | Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, доимий | Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
2. | Умумхалқ байрамларининг туб мазмун-моҳияти ва уларнинг халқимиз миллий анъана ва қадриятларини сақлаш ва тарғиб қилишдаги аҳамиятини очиб бериш мақсадида ҳар бир умумхалқ байрами учун алоҳида таъсирчан ғоявий мавзулар ва тезисларни шакллантириш ва оммалаштириш. | Ғоявий мавзулар, тезислар | 2026 йил январдан, умумхалқ байрамлари арафасида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
3. | Аҳолининг турли қатламларида ҳамжиҳатлик, ижтимоий бирдамлик ва бағрикенглик туйғусини шакллантиришга қаратилган умумхалқ байрамларининг ғоявий-маънавий, тарихий жиҳатларини акс эттирувчи оммавий-маданий тадбирлар, томошалар ва кўргазмалар ташкил этиш. | Тарғибот тадбирлари | Умумхалқ байрамлари арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
4. | Ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрлаш ва кенг тарқатиш. | Қўлланмалар | 2026 йил январдан, доимий | Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
5. | Умумхалқ байрамларига оид қадриятлар ва туйғулар билан шахсий даражада боғланишга тарғиб қиладиган, байрамларнинг ғоявий мазмуни ва аҳамиятини ўз ҳаётида кўриб чиқишга ундаб, фикр юритиш учун замин яратадиган кинофильм, мультфильм, ижтимоий видеоролик ва ҳужжатли фильмлар рўйхатини шакллантириш ва янги фильмлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | Кинофильм, мультфильм, ижтимоий видеоролик | 2026 йил январдан, доимий | Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
6. | Умумхалқ байрамлари арафасида республиканинг барча ҳудудларида, шу жумладан, чекка ва олис ҳудудларда маданий ва миллий анъаналарни ифодалаш, байрамона муҳит яратиш, шу билан бирга ҳудудларга ташриф буюрувчиларни жалб қилиш орқали маҳаллий туризмга ҳисса қўшишни назарда тутувчи умумхалқ байрамлари учун рамзий кўчаларни ташкил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
7. | Умумхалқ байрамлари арафасида туман (шаҳар) марказларидаги жамоат жойлари, марказий кўчалар, парк ва хиёбонлар, шунингдек, ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва овуллар тегишли байрам шукуҳини берувчи белгилар, шу жумладан, уларнинг рамзлари ва атрибутлари билан безатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
8. | Умумхалқ байрамларининг маданий, тарихий ва ғоявий жиҳатларини акс эттирувчи ижодий ишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ғоявий мазмунни етказишнинг янги усул ва услубларини кашф этиш, ранг-баранг маданий хилма-хилликка бўлган қизиқишларни кучайтириш ва рағбатлантириш мақсадида «Энг яхши блог», «Энг яхши репортаж», «Энг яхши фотоальбом», «Энг яхши ҳайкалтарошлик асари», «Энг яхши қўшиқ», «Энг яхши саҳна асари», «Энг яхши кинофильм», «Энг яхши ҳужжатли фильм» каби номинациялардан иборат танловни ташкил қилиш. | Танлов | Умумхалқ байрамлари арафасида | Вазирлик ва идоралар, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бадиий академия |
9. | Маданий ўзига хосликни ифодалайдиган ва умумхалқ байрамларини талқин қилиш ҳамда нишонлашнинг турли усулларини намойиш этиш имконини берадиган санъат ва маданият кўргазмалари, рассомлик танловларини ташкил қилиш. | Танловлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Бадиий академия, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
10. | Ёшларнинг тарихий, маънавий-маърифий ва бошқа фойдали ахборот ресурсларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўзбекча «Википедия»ни умумхалқ байрамлари ҳақида сифатли миллий контентлар билан бойитиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, доимий | Масъул вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
11. | Аҳолига байрам шукуҳини етказиш, уларда миллий қадриятларга ҳурмат руҳини янада кучайтириш мақсадида давлат органларининг қабул бўлимларида байрам бурчакларини ташкил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар |
12. | Умумхалқ байрамлари муносабати билан байрам мазмунига мос спорт мусобақалари ва ижодий беллашувлар ўтказиш. | Спорт мусобақалари, ижодий беллашувлар | 2026 йил январдан, доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
13. | Умумхалқ байрамларини ҳар бир меҳнат жамоалари, маҳалла, овул, қишлоқ ва олис ҳудудларда кенг кўламда нишонлаш бўйича сценарийлар ишлаб чиқиш, бунда байрамларни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида байрам тантаналарига таниқли санъат ва маданият намояндаларини кенг жалб этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар |
14. | Маҳаллаларда аҳолига байрамона ва кўтаринки кайфият бахш этиш мақсадида турли кўнгилочар тадбирлар ташкил қилиш, маҳалланинг аҳоли гавжум ҳудудларини байрамона безатиш, аҳоли учун сайёр савдо марказлари ва ярмаркалари ташкил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар |
15. | Маҳаллалар, санаторийлар, стационар даволаниш муассасалари ва бошқа дам олиш масканларида умумхалқ байрамлари муносабати билан концерт ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар уюштириш. | Концерт ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар, бадиий кечалар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар |
16. | Умумхалқ байрамлари билан боғлиқ бўлган бой маданий мерос ва тарихий аҳамиятга эга бўлган қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилиш мақсадида умумхалқ байрамлари арафасида республика бўйлаб оилавий ва жамоавий саёҳатларни ташкил қилишни рағбатлантириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар |
17. | Таълим олувчиларнинг умумхалқ байрамлари билан боғлиқ тарихий ва маданий обидаларга, музейларга ва бошқа диққатга сазовор жойларга саёҳатларни ташкил этиш, умумхалқ байрамларининг мазмунини бевосита тадқиқ қилиш имкониятини яратиш. | Тасдиқланган режа асосида | 2026 йил январдан, доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
18. | Умумхалқ байрамларининг мазмун-моҳиятини, уларнинг мамлакатимизнинг ўзига хослигини шакллантиришдаги ўрнини тарғиб қилувчи махсус ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. | Ижтимоий видеороликлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
19. | Ижтимоий тармоқлар ва бошқа онлайн мулоқот воситаларида умумхалқ байрамлари билан боғлиқ миллий рамзлар, атрибутлар, ўйинчоқлар ва белгиларни оммалаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлари | Умумхалқ байрамлари арафасида | Маданият вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, масъул вазирлик ва идоралар |
20. | Давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар, блогер ва фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига умумхалқ байрамларининг бирдамлик, бағрикенглик ва бошқа эзгу ғоялар атрофида бирлаштиришига оид фикр-мулоҳазаларини эълон қилиб бориш ва бу фаолиятни доимий равишда қўллаб-қувватлаш. | Комплекс чора-тадбирлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар уюшмаси, масъул вазирлик ва идоралар |
21. | Оммавий ахборот воситаларида умумхалқ байрамларининг мазмун-моҳиятига оид медиа тадбирлар (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола ва муносабатлар) ташкил қилиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, байрамлар арафасида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
22. | Аҳолининг умумхалқ байрамларига оид маълумотларни ўрганишга доир қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида радиовикторина ва бошқа совринли ўйинлар ўтказиш. | Радиовикторина ва совринли ўйинлар | 2026 йил январдан, байрамлар арафасида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, масъул вазирлик ва идоралар |
23. | Умумхалқ байрамлари билан боғлиқ маданий урф-одатлар ва маросимларни сақлаб қолиш, уларнинг келажак авлодларга етказилишини акс эттирувчи ва аҳолига байрамона кайфият берувчи кўргазмали материалларни ташқи реклама баннерлари ва мониторга жойлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлари | 2026 йил январдан, байрамлар арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, масъул вазирлик ва идоралар |
24. | Болаларда умумхалқ байрамлари ҳақида бошланғич тасаввурларни шакллантириш, уларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш учун «Бугун байрам» туркумида турли анимацион фильмлар тайёрлаш. | Анимацион фильмлар | Умумхалқ байрамлари арафасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
25. | Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, «Ўзбекистон тарихи» телеканалида «Мозийдан садо, «Аслият» каби рукн ва номларда туркум чиқишлар қилиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, байрамлар арафасида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
26. | Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон байрамлари» номи остида алоҳида саҳифалар, каналлар, гуруҳлар ташкил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлари | 2026 йил февраль | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги |
27. | Болалар ва ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда миллий ва маданий қадриятларнинг ўрни, уларда тарих, анъана, умумбашарий қадриятларга ҳурматни ошириш, мақсадида байрам тантаналари доирасида «Тараннум» ёки «Ёшлик фасли» номида модалар намойиши ҳафталигини ташкил этиш. | Модалар намойиши | 2026 йил март | Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
28. | «Ўзбек маданияти» порталида байрамларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни авлоддан-авлодга ўтиб келишидаги ижтимоий аҳамияти ва байрамларга оид бошқа маълумотларни доимий равишда бериб бориш, шунингдек, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда юртимизга сайёҳлар ташрифини кўпайтириш мақсадида байрамларга оид маълумотлар, шу жумладан, сифатли фото-видеомаҳсулотлардан иборат ягона база — «Ўзбекистон байрамлари» саҳифасини яратиш. | Электрон саҳифа | 2026 йил март | Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
29. | Профессионал фотосуратчилар ўртасида оилаларда тинчлик ва хотиржамликни ифодаловчи, байрам кайфиятини кенгроқ ёритиб беришга қаратилган «Энг яхши фотосурат» танловини ташкил этиш ва ғолиб иштирокчиларнинг фотоасарларини етакчи ОАВда эълон қилиб бориш. | Танловлар | 2026 йил май | Бадиий академия, Журналистлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
II. Муҳим саналарнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш | ||||
30. | Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивалини ўтказиш. | Фестиваль | 2026 йилдан бошлаб доимий | Маданият вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита |
31. | Давлат рамзлари ва давлат тили куни муносабати билан туман (шаҳар)лардаги марказий хиёбонларда (Тошкент шаҳрида Халқлар дўстлиги майдони ва Адиблар хиёбонида) халқ сайиллари шаклида байрам тадбирларини ўтказиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги |
32. | Ҳар бир давлат рамзининг тарихий ва рамзий маълумотлари ҳамда асосларини ёритиб беришга қаратилган подкастлар ишлаб чиқиш. | Подкастлар | 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида | Республика Маънавият ва маърифат маркази |
33. | Туман (шаҳар)лардаги марказий кўчалар, маҳаллалардаги аҳоли гавжум ҳудудлар, жамоат жойлари, шу жумладан, бозорлар, савдо мажмуалари, хиёбонлар ва бошқа жойларда давлат рамзларининг тасвирларини турли кўринишларда жойлаштириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
34. | «Муқаддасдир Ватан байроғи», «Гербим — фахрим», «Оламни маҳлиё айлаган диёр!», «Миллий ғурурим — Мадҳиям!», «Ўзбек тили — миллий давлатчилигимиз тимсоли» шиорлари остида фуқароларда бирдамлик, ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга қаратилган семинарлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар ташкил қилиш. | Семинарлар, давра суҳбатлари, бадиий кечалар | 2026 йил январдан, муҳим саналар арафасида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, масъул вазирлик ва идоралар |
35. | Буюк сиймолар, жамоат ва давлат арбоблари таваллуд топган кунлар, давлат рамзлари, давлат тили ва бошқа муҳим саналар билан боғлиқ таъсирчан ғоявий тезислар, шиорларни шакллантириш, уларнинг жозибадор рамзлари, атрибутлари ва заруратга кўра мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналарини ишлаб чиқиш. | Ташкилий ва амалий чора тадбирлар | 2026 йил январь — май | Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
36. | Туман ва шаҳарлар марказларида, жамоат жойларида, аҳоли гавжум ҳудудларга, жамоат транспортларидаги ва поезд вагонларидаги экранларга атоқли шахсларнинг таваллуд санаси билан боғлиқ ҳамда уларнинг ҳикматлари, ўгитлари акс этган тасвирий-тарғибот воситаларини жойлаштириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
37. | Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча даражадаги ташкилотлар, шу жумладан, таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмларда муҳим саналарга бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, кечалар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш. | Адабий-бадиий тадбирлар, кечалар, давра суҳбатлари, ижодий учрашув | Муҳим саналар арафасида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, масъул вазирлик ва идоралар |
38. | Давлат ва жамоат арбоблари, санъат ва маданият вакиллари, машҳур спортчилар, блогер ва жамоатчилик фаолларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига муҳим саналарга оид фикр-мулоҳазаларини эълон қилиб бориш. | Комплекс чора-тадбирлар | Муҳим саналар арафасида | Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
39. | Атоқли шахсларнинг маънавий-ижодий меросини кенг аҳоли қатламига етказиш ва оммалаштириш мақсадида уларнинг ватанпарварлик, эзгулик, олижаноблик ва бошқа эзгу ғоялардан иборат ҳикматли сўзлари, шеър ва ғазалларини турли кўринишларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқатиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро А. Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси |
40. | Таълим олувчилар ўртасида атоқли шахсларнинг ҳаёти ва ижодий меросига мос ғоявий-маънавий мавзуларни белгилаган ҳолда, туман (шаҳар)-вилоят-республика даражасида турли мусобақалар ўтказиш. | Мусобақалар | 2026 йил февралдан, саналар арафасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси |
41. | Давлат рамзлари ва давлат тили куни муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирлар доирасида аҳолига, шу жумладан, ёшларга давлат рамзлари туширилган белгиларни турли кўринишларда тарқатиш (транспорт воситалари учун стикерлар, болалар учун шарлар, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари). | Комплекс чора-тадбирлар | Муҳим саналар арафасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги |
42. | Оммавий ахборот воситаларида муҳим саналарга оид медиа тадбирлар (махсус кўрсатув, пресс-клуб, ток-шоу, интервью, репортаж, видеоролик, титр, радиоэшиттириш, мақола ва муносабатлар) ташкил қилиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил мартдан, муҳим саналар арафасида | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
43. | Атоқли шахсларнинг маънавий-ижодий мероси асосида ишланган санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш. | Кўргазмалар | 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида | Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди |
44. | Атоқли шахсларнинг диққатга сазовор асарларидаги саҳналар ёки қаҳрамонлар асосида драматик талқинлар ёки театрлаштирилган томошалар ташкил қилиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил февралдан, муҳим саналар арафасида | Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси |
45. | Атоқли шахсларнинг асарлари, ҳаёти ва ижоди ҳақидаги илмий ва оммабоп китоблар туркумини тайёрлаш. | Илмий-оммабоп китоблар | 2026 йил апрель — июнь, муҳим саналар арафасида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси |
46. | Атоқли шахсларнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақидаги фильмларни оммалаштириш, янги фильм ғояларини ишлаб чиқиш. | Комплекс чора-тадбирлар | Муҳим саналар арафасида | Кинематография агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди, Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси |
III. Касб байрамларининг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш | ||||
47. | Ҳар бир касбнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи ва ёш авлодни касбларга қизиқишини янада юксалтириш ҳамда энг яхши касбий анъаналарни тарғиб қилишга қаратилган касбларнинг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, белги ва нишонлари, ғоявий-маънавий мавзулари ва тезисларини ишлаб чиқиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йилдан бошлаб доимий | Масъул вазирлик ва идоралар, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги |
48. | Кенг жамоатчиликка касб ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида касбга оид мунозаралар, интервьюлар ёки ҳикояларни ўз ичига олган махсус подкастлар ташкил қилиш. | Подкастлар | 2026 йил январдан, касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар |
49. | Ёшларнинг касбларга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида таълим муассасаларида касб фидойиларини жалб қилган ҳолда очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий ва бадиий кечалар ташкил қилиш. | Очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, давра суҳбатлари, ижодий кечалар | Касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
50. | Касбга садоқат орқали Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, жамият тараққиётига ҳисса қўшиш ҳақида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш. | Ижтимоий видеороликлар | Касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар |
51. | Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида «Мен ким бўламан?» мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил қилиш. | Ижодий ишлар танлови | Касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
52. | Олий таълим ва касбий таълим муассасаларида ёшларга касблар ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида меҳнат ярмаркаларини ва тақдимотларни ташкил қилиш. | Комплекс чора-тадбирлар | Касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
53. | «Раҳбар ва ёшлар» мавзусида турли кўринишдаги учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил қилиш. | Учрашувлар, очиқ мулоқотлар | Касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги |
54. | Жамоат жойларида, аҳоли гавжум ҳудудларда, жамоат транспортларида касблар ҳақида маълумот берувчи кўргазмали материалларни жойлаштириш. | Комплекс чора-тадбирлар | Касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар |
55. | Тегишли соҳанинг (касбнинг) ривожланиш тарихи, тизимда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақида тегишли фото, видео ва ҳужжатли архив маълумотларини тўплаган ҳолда ҳужжатли ва бадиий фильмлар ишлаб чиқиш. | Ҳужжатли фильмлар | 2026 йил март, касб байрамлари арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар |
IV. Халқаро кунларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштириш | ||||
56. | Халқаро кунларнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини Ўзбекистон халқининг анъанавий қадриятларига хос ва мос тарзда очиб берувчи ғоявий-маънавий мавзулари ва тезисларини ишлаб чиқиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил январдан, халқаро кунлар арафасида | Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
57. | Халқаро кунлар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил қилиш. | Семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар | 2026 йил январдан, халқаро кунлар арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар |
58. | Халқаро кунлар билан боғлиқ мавзулар доирасида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва оммалаштириш. | Ижтимоий видеороликлар | Халқаро кунлар арафасида | Масъул вазирлик ва идоралар |
59. | Халқаро интеллектуал мулк ҳуқуқи куни доирасида «Контрафактсиз ой» ҳуқуқий акциясини ўтказиш. | Ҳуқуқий акция | Халқаро кунлар арафасида | Адлия вазирлиги |
60. | Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар билан очиқ мулоқот ва суҳбатлар ташкил қилиш. | Очиқ мулоқот ва суҳбатлар | Халқаро кунлар арафасида | Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
61. | «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан ҳудудларда «Биз биргамиз» ижтимоий акциясини ташкил этиш ва акция доирасида ногиронлиги бўлган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ижодий ишлари кимошди савдосини ташкил этиш амалиётини йўлга қўйиш. | Ижтимоий акция | 2026 йил январдан, доимий | Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
V. Умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларнинг ғоявий мазмунини таълим муассасалари ва инновацион технологиялар орқали кучайтириш ва оммалаштириш | ||||
62. | Таълим муассасалари тарбиячилари ва профессор-ўқитувчилари учун таълим олувчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, байрамларнинг ғоявий мазмунини кучайтиришга оид кенг қамровли ўқув ресурслари, шу жумладан, дарс режалари, рисола ва қўлланмалар, аудио ва визуал мультимедиа материалларини яратиш. | Ўқув ресурслари, дарс режалари, рисола ва қўлланмалар, аудио ва визуал мультимедиа материаллари | 2026 йилдан бошлаб доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
63. | «Ўзбекистон байрамлари» календарини чоп этиш, унда ҳар бир ойдаги байрамлар ва саналарни «Умумхалқ байрамлари» «Касб байрамлари», «Халқаро байрамлар», «Муҳим саналар», «Тарихий шахсларнинг таваллуд кунлари» каби туркумларга асосан маълум ранглар билан ажратиб кўрсатиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йилдан бошлаб ҳар йили | Маданият вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
64. | Таълим муассасаларининг кутубхоналарини байрамларнинг ғоявий жиҳатларига урғу берувчи турли қўлланмалар, китоблар, журнал ва альбомлар билан бойитиш. | Қўлланма ва альбомлар | Доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги |
65. | Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиладиган мобиль телефонлар, планшет ва бошқа алоқа қурилмаларидаги календарларда байрам саналарига оид маълумот автоматик ўрнатилиши имкониятини яратиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида | Рақамли технологиялар вазирлиги |
66. | Ижтимоий тармоқларда байрамларнинг келиб чиқиш тарихи, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни авлоддан-авлодга ўтиб келишидаги ижтимоий аҳамияти ва байрамларга оид бошқа маълумотларни доимий равишда бериб боришга мўлжалланган алоҳида саҳифалар, каналлар, гуруҳларни ташкил қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлари | Доимий | Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
67. | Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим муассасаларининг ўқув дастурларини миллий тарих ва қадриятларни англаш, Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган мавзулар, умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунларга оид ғоявий мавзулар билан бойитиш. | Ўқув қўлланмаларни бойитиш | 2026-2027 ўқув йилидан | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
VI. Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтиришнинг тарихий ва илмий асосларини тадқиқ этиш | ||||
68. | Байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, «Ўзбекистон байрамлари» китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. | Китоб | 2026 йил январь — март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
69. | Байрамлар ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш бўйича илмий ишлар, шу жумладан, магистрлик ва докторлик диссертацияларини тайёрлаш кўламини кенгайтириш. | Илмий ишлар | Доимий | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
70. | Байрамлар муносабати билан ташкил қилинаётган турли оммавий-маданий тадбирларнинг ҳолати ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ўрганиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш. | Тадқиқотлар ва сўровномалар | 2026 йил январдан, ҳар йили камида бир марта | «Ижтимоий фикр» маркази, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
71. | Байрамларни туман (шаҳар)лар, маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда юқори савияда нишонлаш, ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш. | Услубий қўлланма | 2026 йил февраль | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
72. | Илмий жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда, байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтиришга оид конференция ва давра суҳбатларини ташкил қилиш. | Конференция ва давра суҳбатлари | 2026 йил мартдан, ҳар чоракда | Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
3-ИЛОВА
ИЛОВА
Т/р | Умумхалқ байрами ёки давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросим номи | Ўтказиш муддати | Иштирок этувчи органлар | Масъул ижрочилар |
1. | ||||
2. | ||||
3. | ||||
..... |
4-ИЛОВА
ИЛОВА
Т/р | Тадбир номи | Ижро муддати | Масъул ташкилотлар |
1. Туман ва шаҳарларни байрамга тайёрлаш, тарғибот-ташвиқот материалларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар | |||
| |||
| |||
2. Байрам тадбирларини оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар | |||
| |||
| |||
3. Байрам куни арафасида ўтказиладиган байрам ва бошқа кўнгилочар тадбирлар | |||
| |||
| |||
4. Байрам куни арафасида давлат органлари ва ташкилотларида ташкил этиладиган тадбирлар | |||
| |||
| |||
5. Байрам куни арафасида таълим ташкилотлари ва илмий жамоаларда ўтказиладиган тадбирлар | |||
| |||
| |||
6. Байрам куни арафасида фуқаролик жамияти институтларида ўтказиладиган тадбирлар | |||
| |||
| |||
| |||
5-ИЛОВА
6-ИЛОВА
7-ИЛОВА
8-ИЛОВА
Т/р | Байрам ва муҳим саналар | Нишонланадиган сана | Масъул вазирлик ва ташкилотлар |
I. Умумхалқ байрамлари | |||
1. | Янги йил | 1 январь | Маданият вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2. | Хотин-қизлар куни | 8 март | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
3. | Наврўз байрами | 21 март | Маданият вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
4. | Хотира ва қадрлаш куни | 9 май | Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. | Мустақиллик куни | 1 сентябрь | Маданият вазирлиги, ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
6. | Ўқитувчи ва мураббийлар куни | 1 октябрь | Мактабгача ва мактаб вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
7. | Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни | 8 декабрь | Адлия вазирлиги, |
8. | Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) | «Рамазон ҳайити»нинг биринчи куни | Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавиятва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
9. | Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) | «Қурбон ҳайити»нинг биринчи куни | Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавиятва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
II. Муҳим саналар | |||
10. | Ватан ҳимоячилари куни | 14 январь | Мудофаа вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
11. | Алишер Навоий таваллуд топган кун | 9 февраль | Маданият вазирлиги, Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт университети, Республика Маънавиятва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси |
12. | Заҳириддин Бобур таваллуд топган кун | 14 февраль | Маданият вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси |
13. | Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган кун | 2 март | Ташқи ишлар вазирлиги |
14. | Соҳибқирон Амир Темур таваллуд | 9 апрель | Маданият вазирлиги, Республика Маънавиятва маърифат маркази, Халқаро Амир Темурхайрия жамоат фонди, Ёзувчилар уюшмаси |
15. | Ёшлар куни | 30 июнь | Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар |
16. | Давлат Герби қабул қилинган кун | 2 июль | Республика Маънавиятва маърифат маркази |
17. | Халқлар дўстлиги куни | 30 июль | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита, |
18. | Қатағон қурбонларини ёд этиш куни | 31 август | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар |
19. | Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш куни | 2 сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, |
20. | Ўзбек тили байрами куни | 21 октябрь | Маданият вазирлиги |
21. | Давлат байроғи қабул қилинган кун | 18 ноябрь | Республика Маънавият ва маърифат маркази |
22. | Давлат мадҳияси қабул қилинган кун | 10 декабрь | Республика Маънавият ва маърифат маркази |
III. Касб байрамлари | |||
23. | Прокуратура органлари ходимлари куни | 8 январь | Бош прокуратура |
24. | Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни | 26 январь | Божхона қўмитаси |
25. | Маҳалла тизими ходимлари куни | 22 март | Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси |
26. | Геология соҳаси ходимлари куни | апрель ойининг биринчи якшанбаси | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
27. | Маданият ва санъат ходимлари куни | 15 апрель | Маданият вазирлиги |
28. | Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни | 18 апрель | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
29. | Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни | май ойининг учинчи якшанбаси | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
30. | Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни | июнь ойининг охирги якшанбаси | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
31. | Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни | 27 июнь | Журналистлар уюшмаси |
32. | Темир йўл транспорти ходимлари куни | август ойининг биринчи якшанбаси | Транспорт вазирлиги |
33. | Қурилиш соҳаси ходимлари куни | август ойининг иккинчи якшанбаси | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
34. | Ҳаво флоти куни | август ойининг учинчи якшанбаси | Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги |
35. | Тадбиркорлар куни | 20 август | Савдо-саноат палатаси |
36. | Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни | 26 сентябрь | Давлат хавфсизлик хизмати |
37. | Ички ишлар органлари ходимлари куни | 25 октябрь | Ички ишлар вазирлиги |
38. | Ўзбекистон касаба уюшмалари куни | 11 ноябрь | Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси |
39. | Тиббиёт ходимлари куни | Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
40. | Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни | Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
IV. Халқаро кунлар | |||
41. | Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни | 15 март | Рақобатни ривожлантириш |
42. | Халқаро театр куни | 27 март | Маданият вазирлиги |
43. | Халқаро интеллектуал мулк куни | 26 апрель | Адлия вазирлиги |
44. | Жаҳон матбуоти эркинлиги куни | 3 май | Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Журналистлар уюшмаси |
45. | Халқаро оила куни | 15 май | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
46. | Халқаро музейлар куни | 18 май | Маданий мерос агентлиги |
47. | Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни | 1 июнь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
48. | Халқаро атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни | 5 июнь | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
49. | Халқаро донорлар куни | 12 июнь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
50. | Бутунжаҳон туризм куни | 27 сентябрь | Туризм қўмитаси |
51. | Халқаро қишлоқ аёллари куни | 15 октябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
52. | Халқаро ногиронлар куни | 3 декабрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |