ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2710-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 июлдаги 36, 19 ва 15-сон қарори (рўйхат рақами 2710, 2015 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 459-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 12 декабрь,
15-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 декабрь,
42-сон
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 декабрь,
63-сон
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 декабрь,
01/25-6-сон
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 15-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 декабрдаги 42-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 9 декабрдаги 63-сон ва Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 5 декабрдаги 01/25-6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.».
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтишини, ўқитишни, қайта тайёрлашни, малакасини оширишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини текширишни таъминлаши лозим.».
3. 7-банддан «Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ЎзДСт 2435:2011 «Механик транспорт воситалари. Массалар ва ўлчамлар. Умумий техник шартлар ва синов усуллари»га, ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.».
5. 20-банддаги «ГОСТ 12.4.026-76» деган сўзлар «ГОСТ 12.4.026-2015» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 64-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.».
8. 79-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 240-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2025 й., 10/25/2710-1/1194-сон)