11.12.2025 йилдаги ПҚ-373-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паралимпия спорт турларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш, шунингдек, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Мақсадлар ва устувор вазифалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар паралимпия спорт турларини (параенгил атлетика, парадзюдо, паратаэквондо, парасузиш, парапауэрлифтинг, параўқ отиш) янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ногиронлиги бўлган шахсларнинг паралимпия спорт турларига қизиқишини ошириш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) терма жамоалар учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) паралимпия спорт турлари бўйича замонавий спорт объектларини барпо этиш, мавжудларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашнинг қуйидаги такомиллаштирилган тартиби жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига қараб, уларнинг бошқа соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шароит яратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда айрим давлат спорт мактаблари паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилади ва улар учун зарур шарт-шароит ва инфратузилма яратиб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) паралимпиячиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифасини (классификациясини) барвақт аниқлаш амалиёти жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) ихтисослаштирилган давлат спорт таълим муассасаларида паралимпиячи ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш Халқаро паралимпия қўмитасининг классификация кодекси талаблари асосида йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг пухта тайёргарлигини ташкил қилиш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базалари бириктирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2026 йил 1 январдан бошлаб паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини шакллантиришнинг қуйидаги янги тартиби жорий этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришда спортчиларнинг тегишли спорт мусобақаларидаги натижалари билан бирга спорт нормативларини бажариши натижаси ҳам инобатга олинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) спорт терма жамоалари спорт нормативларига мувофиқ шакллантириладиган паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ўтказилиши мажбурий ҳисобланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижалари киритиб борилади ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва «Ғамхўрлик» марказларининг тренерлари билан бирга раҳбарлари ҳам шахсан жавобгар ҳисобланади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, паралимпия спорт турларининг оммавийлигини ошириш ва соҳага ажратилаётган Давлат бюджети маблағларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида паралимпия спорт турлари бўйича республика чемпионати ва кубокларини олимпия спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақалар доирасида ташкил этиш ва ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Паралимпия терма жамоалари маркази фаолиятини йўлга қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Паралимпия терма жамоалари маркази (кейинги ўринларда — Паралимпия маркази)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Паралимпия маркази Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни тайёрлашда Олимпия шаҳарчаси объектларидан текин фойдаланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Паралимпия маркази фаолияти паралимпия спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни саралаш, терма жамоаларни шакллантириш ва уларни пухта тайёрлашга йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) паралимпия спорт турлари бўйича барча терма жамоалар тренерлари Паралимпия маркази ходимлари ҳисобланади. Бунда тренерлар бошқарув ходимлари таркибига кирмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Паралимпия маркази тренерларининг, шунингдек, бошқарув ходимлари таркибига кирмайдиган бошқа ходимларнинг штат бирликлари қонунчиликка мувофиқ ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Паралимпия маркази давлат спорт таълим муассасаларидаги паралимпия спорт турлари бўйича спорт секциялари ва тренерлар фаолиятига умумий услубий раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Паралимпия маркази барча ёш тоифалари бўйича паралимпия терма жамоаларининг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун спорт базаларидан бири ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Паралимпия маркази директори лавозимига кўра Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Паралимпия маркази бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 17 нафар этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Паралимпия маркази фаолияти, шунингдек, раҳбар ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш Спорт вазирлиги тизимидаги олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбар ва мутахассислари учун белгиланган тартибда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Паралимпия маркази спортчиларини тайёрлаш учун жалб этиладиган юқори маҳорат ва тажрибага эга бўлган, жумладан, паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар тренерлари билан меҳнат шартномалари муайян муддатга тузилади ва улар тайёрлаган спортчилар эришадиган натижалардан келиб чиқиб, шартнома муддати узайтирилади ёки бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Паралимпия маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) фаолият ихтисослиги бўйича пулли хизмат кўрсатиш ҳамда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки, барча ёш тоифаларидаги паралимпия терма жамоалари ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлигини узлуксиз ташкил этиш ҳамда спорт объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Ўзбекистон Республикасининг 2026 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Олимпия шаҳарчаси ҳудудида паралимпия терма жамоалари учун ётоқхона, ошхона ва маъмурий хоналарга эга бўлган Паралимпия маркази биноси барпо этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) параўқ отиш спорт тури бўйича терма жамоаларни тайёрлаш учун Паралимпия марказига Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳридаги ўқ отиш спорт иншоотидан текин фойдаланиш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Спорт мактабларида таълимни ташкил қилиш ва паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 мартга қадар паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилаётган спорт мактабларида ихтисослашган спорт турлари бўйича зарур инфратузилмани яратиб берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. 2026 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) барча давлат спорт мактабларида мавжуд штат бирликлари доирасида паралимпия спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Миллий паралимпия қўмитасига ҳар йили Давлат бюджетидан ва ҳомийлар томонидан ажратиладиган маблағлар доирасида, заруратга кўра, Паралимпия марказига хорижий спорт мутахассислари жалб этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) жалб этиладиган хорижий спорт мутахассислари зиммасига улар билан тузиладиган шартномаларда терма жамоаларни тайёрлаш билан бирга жойларда иқтидорли параспортчиларни селекция қилиш ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг назарий ва амалий билимларини оширишга кўмаклашиш каби вазифалар юклатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан параспортчиларнинг жорий жисмоний ҳолати тўғрисидаги маълумотларни мунтазам таҳлил қилиш ва уларнинг имкониятларини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида адаптив спорт турлари бўйича ўқув дастурлари ва материаллари, жумладан, ҳар бир спорт тури бўйича машғулотларни олиб бориш тартиби ва юкламаларни белгилашга қаратилган илмий-услубий таъминлаш бўйича алоҳида жамоатчилик асосидаги илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ж) паралимпия спорт турлари бўйича илмий изланувчилар амалиётини Паралимпия марказида олиб бориш тартиби жорий этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(з) Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тузилмасида мавжуд штат бирликлари доирасида паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоалар учун тиббиёт ва реабилитация бўлинмаси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Паралимпия терма жамоалари марказининг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) Паралимпия терма жамоалари марказига ўтказиладиган олий спорт маҳорати мактабларининг штат бирликлари 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш ва замонавий спорт инфратузилмасини яратиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) Паралимпия спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Паралимпия маркази фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг 2025 йилда Миллий паралимпия қўмитасига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланишини, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2025 йил 11 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-373-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паралимпия терма жамоалари марказининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар учун спортчилар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда бу борадаги ишларни тизимлаштириш ва натижадорликни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаларини шакллантириш, спортчиларнинг тайёргарлигини, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этишини ташкил қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машғулот йиғинлари, республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва мунтазам равишда ўтказиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Паралимпия спорт турлари бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон давлат спорт академияси билан ҳамкорликда ўқув дастурлари ва методологияни янгилаш, спортчи ва мутахассисларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паралимпия терма жамоалари марказига ўтказиладиган олий спорт маҳорати мактабларининг штат бирликлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Ташкилот номи

Лавозими

Штат бирликлари сони

1.

Спорт яккакурашлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби

Паратаэквондо бўйича тренер

3

2.

Парадзюдо бўйича тренер

1

3.

Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби

Параўқ отиш бўйича тренер

1

4.

Паракамондан отиш бўйича тренер

1

5.

Парапауэрлифтинг бўйича тренер

5

6.

Паравелоспорт бўйича тренер

1

7.

Республика ўсмирлар олий спорт маҳорати мактаби

Паравелоспорт бўйича тренер

2

8.

Парадзюдо бўйича тренер

1

9.

Параенгил атлетика бўйича тренер

1

10.

Енгил атлетика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби

Параенгил атлетика бўйича тренер

2

11.

Сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби

Параакадемик эшкак эшиш бўйича тренер

2

12.

Параканоэда эшкак эшиш бўйича тренер

2

13.

Парасузиш бўйича тренер

2

ЖАМИ:

24

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: олий спорт маҳорати мактабларида мазкур штат бирликлари бўйича фаолият юритаётган тренерлар тегишли штат бирлиги билан биргаликда Паралимпия терма жамоалари марказига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш ва замонавий спорт инфратузилмасини яратиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига қараб, уларнинг бошқа соғлом спорт гуруҳларида ҳам шуғулланиши ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишига шароит яратиш.

1. Бугунги кунда бир вақтнинг ўзида соғлом ва паралимпия гуруҳларида машғулотларни олиб бораётган ёки бундай мақсади бўлган тренерларни хатловдан ўтказиш.

2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг имконияти ва қизиқишига кўра соғлом гуруҳларда инклюзив таълим шаклида спорт билан мунтазам шуғулланиши мумкин бўлган гуруҳларни тўлдириш ва уларнинг алоҳида ўқув дастурларини яратиш.

2026 йил февраль

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

2.

Ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда айрим спорт мактабларини паралимпия спорт турларига ихтисослаштириш.

1. Паралимпия спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари учун ҳар йилги вазифа ва мақсадли кўрсаткичларни белгилаш.

2026 йил февраль

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. Белгиланган вазифа ва мақсадли кўрсаткичларнинг ижросини мониторинг қилиб бориш.

Доимий

3. Мониторинг натижалари бўйича паралимпия спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

Ҳар йили

3.

Ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун зарур шарт-шароитлар ва спорт инфратузилмасини яратиб бериш.

1. Паралимпия спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари спорт инфратузилмасини хатловдан ўтказиш.

2. Ихтисослаштирилган спорт мактаблари учун ихтисослашган спорт турлари бўйича зарур инфратузилма яратиш чораларини кўриш.

2026 йил февраль

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолияти учун зарур бўлган спорт инвентарлари билан тўлиқ таъминлаш.

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

4.

Паралимпиячиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Халқаро паралимпия қўмитаси классификация кодекси талаблари асосида миллий классификация қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил февраль

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

2. Паралимпиячиларнинг ногиронлик тоифасини (классификациясини) барвақт аниқлаш амалиётини жорий этиш.

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

3. Ихтисослаштирилган давлат спорт таълим муассасаларида паралимпиячи ўқувчи-спортчиларни Халқаро паралимпия қўмитаси классификацияси талаблари асосида тайёрлашни йўлга қўйиш.

4. Паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг тайёргарлигини ташкил қилиш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида спорт базалари бириктириш.

2026 йил март

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

5.

Ногиронлиги бўлган спортчи ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига ҳар томонлама кўмаклашиш.

1. Адаптив спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни селекция қилиш ва уларни ушбу спорт турларига турдош бўлган Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган тегишли спорт турларига йўналтириш орқали ногиронлиги бўлган спортчи ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишларига ҳар томонлама кўмаклашиш.

Доимий

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

2. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳузурида кўнгиллилар гуруҳларини ташкил этиш орқали адаптив спорт турлари бўйича жойларда ўтказиладиган спорт тадбирларини кенг тарғиб қилиш, ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусобақалардаги иштирокига кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил февраль

6.

Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда параспортчиларга тиббий хизмат кўрсатадиган тиббиёт мутахассислари малакасини ошириб бориш чораларини кўриш.

Доимий

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

2. Ҳудудлар кесимида параспортчиларни классификациядан ўтказишга кўмаклашадиган ва уларга тиббий хизмат кўрсатадиган тиббиёт мутахассисларини бириктириш.

2026 йил январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

7.

Терма жамоалар учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш.

Илғор хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантиришнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган спортчиларнинг спорт натижаларини киритиб бориш ва уларнинг спорт нормативларини бажариши устидан мониторинг юритиш учун зарур техник имкониятлар яратилишини инобатга олиш.

2026 йил апрель

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

8.

Спорт соҳасига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

1. Қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

Ўзбекистонда енгил атлетика спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси;

Велосипед спорт турларини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси;

спортнинг ўйин турларини (гандбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, теннис) янада ривожлантириш чора-тадбирларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси;

айрим яккакураш спорт турларини (дзюдо, таэквондо WT, бокс, спорт курашлари) янада ривожлантириш чора-тадбирларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси;

2029 йилда ёшлар ўртасидаги IV Осиё ўйинларини Ўзбекистонда юқори савияда ўтказиш бўйича кенгайтирилган чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

2. Мазкур қарор лойиҳаларини вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда ўрнатилган тартибда Ҳукуматга киритиш.

2026 йил февраль

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашда уларни тиббий, фармокологик ва психологик жиҳатдан тизимли таъминлаш.

1. Паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларга сараланган спортчилар учун тиббий, фармокологик ва психологик хизмат кўрсатишни кучайтириш.

2. Илмий таҳлил гуруҳларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

3. Илмий таҳлил гуруҳлари таркибига спорт соҳаси бўйича олим, шифокор, физиолог ва диетологларни жалб этиш.

2026 йил январь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

10.

Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассаса шаклидаги Паралимпия терма жамоалари маркази (кейинги ўринларда — Паралимпия маркази)ни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Паралимпия маркази уставини тасдиқлаш.

2. Паралимпия марказини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2026 йил январь

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

3. Паралимпия марказини замонавий билим ва кўникмага эга бўлган малакали кадрлар билан босқичма-босқич тўлдириш.

4. Паралимпия марказида спортчиларни тайёрлаш сифати устидан доимий давлат назоратини олиб бориш.

Доимий

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

5. Паралимпия марказининг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг намунавий штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил январь

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

11.

Паралимпия маркази спортчилари шуғулланиши учун зарур бўладиган спорт инфратузилмасини яратиш.

1. Паралимпия марказини Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Олимпия шаҳарчасига жойлаштириш.

2026 йил январь

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

2. Паралимпия марказининг паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни тайёрлашда Олимпия шаҳарчаси объектларидан беғараз асосда фойдаланишини таъминлаш.

Доимий

3. Паралимпия маркази биноси қурилишини якунлаш. Бунда Паралимпия маркази биносини Олимпия шаҳарчаси объектларидан фойдаланиш дирекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўтказиш ҳамда унга Паралимпия марказини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

2026 йил декабрь

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

4. Параўқ отиш спорт тури учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг Тошкент шаҳридаги ўқ отиш спорти иншоотини Паралимпия марказига беғараз асосда бириктириш.

2026 йил январь

-

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

12.

Паралимпия марказини ўрнатилган тартибда автотранспорт воситалари билан таъминлаш.

Паралимпия марказига ногиронлиги бўлган шахсларга 1 та мослаштирилган автобус ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаси харид қилиш.

2026 йил февраль

Давлат бюджети маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

13.

Миллий паралимпия қўмитасининг Паралимпия маркази билан ҳамкорлигини ва терма жамоалар билан тизимли ишлашини йўлга қўйиш.

Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида мавжуд штат бирликлари доирасида алоҳида бўлим ташкил этиш.

2026 йил январь

-

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

14.

Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда илғор тажриба асосида паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Заруратга кўра, Паралимпия марказига хорижий спорт мутахассислари жалб этиб бориш.

2. Жалб этиладиган хорижий спорт мутахассислари зиммасига улар билан тузиладиган шартномаларда терма жамоаларни тайёрлаш билан бирга жойларда иқтидорли параспортчиларни селекция қилиш ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг назарий ва амалий билимларини оширишга кўмаклашиш каби вазифаларни юклатиш.

Доимий

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига Давлат бюджети ва ҳомийлардан ажратиладиган маблағлар

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

15.

Ногиронлиги бўлган шахсларни спорт турларига тайёрлашда инклюзив муҳит яратилишини таъминлаш.

1. Адаптив спорт турлари, айниқса, инклюзив таълим шаклида соғлом ва параспортчиларни тайёрлайдиган тренерларга малака сертификати бериш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини соддалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(М. Оллоёров),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

2. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларини шакллантиришда спорт турлари бўйича мусобақа ва ўқув-машғулот йиғинлари давомида унга параллел равишда мавжуд параспорт турлари бўйича мусобақа ва йиғинлар ҳам биргаликда ташкил қилинишини назарда тутиш.

Ҳар йили

16.

Паралимпия спорт турлари бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга оширишни тизимли жорий этиш.

1. Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти томонидан параспортчиларнинг жорий жисмоний ҳолати тўғрисидаги маълумотларни мунтазам таҳлил қилиш ва уларнинг имкониятларини баҳолаб боришни йўлга қўйиш.

2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида адаптив спорт турлари бўйича ўқув дастурлари ва материаллари, жумладан, ҳар бир спорт тури бўйича машғулотларни олиб бориш тартиби ва юкламаларини белгилашга қаратилган илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш бўйича алоҳида илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш.

2026 йил март

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

(М. Ташходжаев)

3. Паралимпия спорт турлари бўйича илмий изланувчилар амалиётини Паралимпия марказида ташкил этиш.

Доимий

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Паралимпия спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Спорт мактаби

Ихтисослаштириладиган спорт турлари

устувор*

истиқболли**

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Нукус тумани спорт мактаби

Аравачада қиличбозлик

Парапауэрлифтинг

2.

2.

Тахтакўпир тумани спорт мактаби

Парадзюдо

Пара енгил атлетика

3.

3.

Тўрткўл тумани спорт мактаби

Пара енгил атлетика

Парастол тенниси

Андижон вилояти

4.

1.

Андижон шаҳри 1-сонли спорт мактаби

Парадзюдо

Параенгил атлетика

5.

2.

Андижон тумани спорт мактаби

Параенгил атлетика

Парастол тенниси

6.

3.

Пахтаобод тумани 1-сонли спорт мактаби

Парастол тенниси

Парадзюдо

Бухоро вилояти

7.

1.

Бухоро шаҳри 2-сонли спорт мактаби

Параенгил атлетика

Парадзюдо

8.

2.

Жондор тумани 2-сонли спорт мактаби

Парастол тенниси

Паратаэквондо (WT)

9.

3.

Вобкент тумани спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Параенгил атлетика

Жиззах вилояти

10.

1.

Шароф Рашидов тумани спорт мактаби

Парастол тенниси

Парапауэрлифтинг

11.

2.

Ғаллаорол тумани 1-сон спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Парадзюдо

Қашқадарё вилояти

12.

1.

Қарши тумани спорт мактаби

Парастол тенниси

Парадзюдо

13.

2.

Нишон тумани спорт мактаби

Параенгил атлетика

Параволейбол

14.

3.

Муборак тумани спорт мактаби

Паратаэквондо (WT)

Параголбол

Навоий вилояти

15.

1.

Нурота тумани спорт мактаби

Парасузиш

Парастол тенниси

16.

2.

Учқудуқ тумани спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Парадзюдо

Наманган вилояти

17.

1.

Поп тумани 1-сонли спорт мактаби

Параенгил атлетика

Парастол тенниси

18.

2.

Косонсой тумани спорт мактаби

Парадзюдо

Пара енгил атлетика

19.

3.

Чортоқ тумани спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Парадзюдо

Самарқанд вилояти

20.

1.

Самарқанд шаҳри 1-сонли спорт мактаби

Параенгил атлетика

Парадзюдо

21.

2.

Жомбой тумани спорт мактаби

Парастол тенниси

Паратаэквондо (WT)

22.

3.

Самарқанд тумани 1-сонли спорт мактаби

Парадзюдо

Паракамондан отиш

Сирдарё вилояти

23.

1.

Боёвут тумани 1-сонли спорт мактаби

Параўқ отиш

Парапауэрлифтинг

24.

2.

Гулистон шаҳри спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Паравелоспорт

Сурхондарё вилояти

25.

1.

Термиз тумани спорт мактаби

Парадзюдо

Паратаэквондо (WT)

26.

2.

Термиз шаҳри спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Парастол тенниси

27.

3.

Шарғун шаҳри спорт мактаби

Параенгил атлетика

Параканоэда эшкак эшиш

Тошкент вилояти

28.

1.

Ангрен шаҳри 1-сонли спорт мактаби

Параенгил атлетика

Паратаэквондо (WT)

29.

2.

Ўрта Чирчиқ тумани спорт мактаби

Параканоэда эшкак эшиш

Параакадемик эшкак эшиш

30.

3.

Қибрай тумани спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Аравачада қиличбозлик

Фарғона вилояти

31.

1.

Тошлоқ тумани спорт мактаби

Парастол тенниси

Парадзюдо

32.

2.

Фарғона шаҳри 2-сонли спорт мактаби

Паракамондан отиш

Паратаэквондо (WT)

33.

3.

Данғара тумани спорт мактаби

Пара енгил атлетика

Парастол тенниси

Хоразм вилояти

34.

1.

Гурлан тумани спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Пара енгил атлетика

35.

2.

Янгибозор тумани спорт мактаби

Парапауэрлифтинг

Паравелоспорт

36.

3.

Боғот тумани спорт мактаби

Парадзюдо

Парастол тенниси

Тошкент шаҳри

37.

1.

Олмазор тумани спорт мактаби

Параенгил атлетика

Парасузиш

38.

2.

Чилонзор тумани спорт мактаби

Паракамондан отиш

Парафутбол 5х5

39.

3.

Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли спорт мактаби

Паратаэквондо (WT)

Параенгил атлетика

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб устувор паралимпия спорт турлари ривожлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қизиқишлари ва мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб қўшимча равишда истиқболли паралимпия спорт турлари ривожлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослаштириладиган спорт мактаблари учун ҳар йилги вазифа ва мақсадли кўрсаткичлар Спорт вазирлиги томонидан белгилаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ихтисослаштириладиган спорт мактаблари Спорт вазирлиги томонидан зарур спорт инвентарлари билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт мактабларида устувор ва истиқболли паралимпия спорт турларидан ташқари барча спорт турлари бўйича секция ва тўгараклар ўрнатилган тартибда фаолият олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт вазирлиги томонидан ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, янги молия йили бошлангунга қадар спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва спорт турлари рўйхати қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5924-сон Фармонининг 12-банди «в» кичик банди биринчи хатбошисидан «ва спорт таълим муассасаларининг тренерлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги «Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4583-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020 — 2023 йилларда ривожлантириш дастурининг 1 ва 4-позициялари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-5281-сон қарорининг 12-банди биринчи хатбошисидаги «Олимпия ва Паралимпия ўйинларига» сўзлари «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ҳамда кейинги ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 июлдаги «2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-303-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 1-илованинг 10 ва 11-позициялари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-149-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 5-банднинг «б» кичик бандидаги «ўтказиладиган мусобақаларда» сўзлари «ўтказиладиган мусобақа ва мусобақадан ташқари даврда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«51. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ спортда антидопинг қоидабузарликлар юзасидан қабул қилинадиган қарорлар (шу жумладан, Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги комиссиялар қарорлари) бўйича низолар Спорт вазирлиги ҳузуридаги Апелляция бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция бўйича комиссиянинг фаолият юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(в) 1-илованинг «а» кичик бандидаги «допинг қўлланишининг» сўзлари «допингнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(г) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги ПҚ-149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий антидопинг агентлигининг ташкилий тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Миллий антидопинг агентлиги

Ахлоқ комиссияси*

Терапевтик истиснолар бўйича комиссия**

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Ахлоқ комиссияси фаолиятини амалга оширишда Миллий антидопинг агентлигидан бошқарув жиҳатидан мустақил ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Комиссия аъзолари таркиби турли ташкилотларда фаолият олиб борадиган мустақил экспертлардан шакллантирилади ва улар ишга зарурат бўлганда жалб қилинади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 мартдаги ПҚ-137-сон қарори билан тасдиқланган Оғир атлетика спорт турини 2024 — 2026 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастурининг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

4.

Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби балансидаги Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ шаҳарчаси Дўстлик маҳалласида жойлашган оғир атлетика спорт залини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси балансига ўтказиш орқали замонавий ўқув-машғулот базасига айлантириш.

1. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ шаҳарчаси Дўстлик маҳалласида жойлашган оғир атлетика спорт залини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси балансига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 йил сентябрь

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

(Ш. Хидоятов)

2. Мазкур объектни халқаро талабларга мувофиқ қайта қуриш ва реконструкция қилиш, 30 ўринли ётоқхона ва ошхона барпо этиш ҳамда зарур замонавий асбоб-ускуналар ва спорт жиҳозлари билан таъминлаш.

3. Мазкур объектда оғир атлетика бўйича замонавий ўқув-машғулот базаси фаолиятини йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси

(Ш. Хидоятов)

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-389-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «ногиронлиги бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшларни» сўзлари «ногиронлиги бўлган шахсларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«г» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «адаптив спорт турлари бўйича» сўзлари «адаптив спорт турлари бўйича (паралимпия спорт турлари бундан мустасно)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 19-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бунда адаптив спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида ҳудудий терма жамоалар иштирокини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ассоциацияга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги «Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-421-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 15-банднинг олтинчи хатбошисидаги «2025 йил якунига қадар» сўзлари «2026 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

7.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида жамоавий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари тизимли ўтказиб борилишини ташкил қилиш.

1. Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциациясини ташкил қилиш.

2025 йил февраль

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари,

ижрочилар маблағлари

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. Жамоавий ва бошқа спорт турлари бўйича тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар ўртасида қуйидаги спорт мусобақаларини ташкил қилиб бориш:

Ўзбекистон корпоратив спорт лигалари ва кубоклари;

«Корпоратив спорт ўйинлари» мусобақалари (кубок, турнир ва бошқалар).

Доимий

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси, тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПҚ-443-сон қарорининг 9-банди «в» кичик бандидаги «2025 йил якунига қадар» сўзлари «2026 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги «2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-221-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Белгилаб қўйилсинки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мақсадли тайёргарлик кўриш доирасида ушбу тўловлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ суммаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Давлат бюджетидан қоплаб берилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(б) 1-илованинг 12-позицияси «Амалга ошириш муддатлари» устунидаги «2025 йил декабрь» сўзлари «2026 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2025 й., 07/25/373/1157-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)