1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизмлари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
1. | Қурилиш объектларида техник, муаллифлик ва ички назорат олиб бориш тартибини такомиллаштириш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда пудратчининг ички назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва буюртмачининг техник назоратини амалга ошириш тартибларини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: ички назорат муҳандиси, муаллифлик назорати мутахассиси ва техник назорати мутахассисига қўйиладиган малака талаблари; қурилиш объектига кириб келган ва текширилиши мажбурий бўлган қурилиш материаллар рўйхати ва уларни синаш тартиби; назоратнинг даврийлиги, назоратдан ўтказиладиган конструкциялар ва қурилиш-монтаж ишларининг аниқ рўйхати; барча қурилиш босқичлари, инструментал-техник текширувлар ва уларнинг тартиблари; объектда бўлиши ёки жалб қилиниши лозим бўлган синов лабораторияларига қўйиладиган талаблар, жумладан, ундаги ходимлар сони, аккредитация соҳаларига талаблар. | Ҳукумат қарори лойиҳаси | 2026 йил март | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. | Янги қурилиши режалаштирилаётган объектларда газ, электр энергияси ва иссиқ сув тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартибини жорий этишга оид техник талабларни шакллантириш. | 1. Газ, электр энергияси ва иссиқ сув тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш бўйича илғор халқаро тажрибани ўрганиш. | Техник норматив ҳужжат | 2025 йил декабрь | Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (С. Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (М. Ходжаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), «Иссиқликтаъминоти» АЖ (И. Тўраев) |
2. Ўрганиш натижаларига кўра электр энергияси тармоқлари ва газ таъминоти тизимларида автоматик блоклаш бўйича зарурий техник чораларни кўриш. | 2026 йил январь | ||||
3. Бино ва иншоотларни лойиҳалашда блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартибини жорий этишга қаратилган техник талабларни тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимча сифатида киритиш. | 2026 йил февраль | ||||
4. Электр тармоқлари, газ ва иссиқ сув таъминоти тизимларида автоматик блоклаш тизимини жорий этиш. | 2026 йил март | ||||
3. | Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, синаш, сертификатлаш ва монтаж қилиш занжирини маркировкалаш тизимини жорий этиш. | 1. Қурилиш материалларининг объект мустаҳкамлиги ва умрбоқийлигига таъсир қилувчи хоссалари ҳамда бошқа зарурий маълумотлар рўйхатини тузиш. | Техник норматив ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил январь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси (И. Рахимов) |
2. Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, синаш, сертификатлаш ва монтаж қилиш занжирини маркировкалаш тизимини хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | ||||
3. Қурилиш материаллари ва конструкцияларни маркировкалаш бўйича техник норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | ||||
4. | Республикада қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб бориш. | 1. Республикада қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб боришда йиғиладиган ва узатиладиган маълумотларни аниқлаш ва уларни узатиш тартибини белгилаш. | Ахборот-дастурий тизим | 2026 йил январь | «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров), Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) |
2. «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига хабар бериш тизимини рақамлаштирилган ҳамда «Шаффоф қурилиш» МАТга интеграция қилинган ҳолда ишга тушириш. | 2026 йил 1 мартдан | ||||
3. Республикада қурилиш ишлари амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб бориш. | 2026 йил 1 апрелдан бошлаб | ||||
5. | Объектларга техник шартлар бериш жараёнини рақамлаштириш. | 1. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари тўғрисидаги барча зарурий маълумотларни GIS форматида «Шаффоф қурилиш» МАТга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш. | Ахборот-дастурий тизимларнинг ўзаро интеграцияси | 2025 йил декабрь | Энергетика вазирлиги, (Ж. Мирзамаҳмудов) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (А. Аскаров), «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (М. Ходжаев), «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Суванкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Объектларнинг муҳандислик тармоқларига уланиш нуқталарини автоматик аниқлаган ҳолда техник шартлар беришни йўлга қўйиш. | Рақамлашган тизим | 2026 йил I чоракдан бошлаб | |||
6. | Муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш ва ягона реестрини яратиш. | 1. Муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш. | Техник топшириқ | 2025 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Муҳандислик-геологик тадқиқотлар хулосаларининг ягона электрон реестрини яратиш. | Электрон реестр | 2026 йил январь | |||
3. Мазкур реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилган ҳолда ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида). | Электрон реестр | 2026 йил март | |||
4. «Шаффоф қурилиш» МАТда барча турдаги хулосалар реестри тўлиқ юритилишини йўлга қўйиш. | Электрон реестр | 2026 йил сентябрь | |||
7. | Инструментал-техник текширув ўтказиш ва хулосаларни тақдим этишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Инструментал-техник текширув ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш. | Техник топшириқ | 2025 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Мазкур реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТдаги экспертиза электрон платформасига «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилган ҳолда ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида). | Электрон реестр | 2026 йил март | |||
3. Реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТда тўлиқ ишга тушириш. | Электрон реестр | 2026 йил июнь | |||
8. | Саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза хулосаларини бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш. | 1. Объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ва экспертиза хулосаларини бериш жараёнларини рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш. | Техник топшириқ | 2026 йил январь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиқов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Мазкур реестрни «Шаффоф қурилиш» МАТдаги экспертиза электрон платформасига «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилган ҳолда ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида). | Электрон реестр | 2026 йил март | |||
3. Реестрни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида тўлиқ ишга тушириш. | 2026 йил июнь | ||||
9. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш жараёнида ўзаро аффилланган шахсларни аниқлаш. | 1. Аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари томонидан берилган эксперт хулосасини «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритиш жараёнида аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқ экспертларнинг асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида текшириш учун «Шаффоф қурилиш» МАТ базасини «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш. | Техник топшириқлар | 2026 йил январь | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза ташкилотига буюртмачи томонидан юбориш жараёнида лойиҳа ташкилотларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ (объектларнинг мураккаблик тоифалари классификаторидан келиб чиқиб), мутахассисларнинг асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши тўғрисидаги маълумотларни реал вақтда режимида текшириш учун тегишли маълумотлар базаларини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ўзаро интеграция қилиш. | Маълумотлар базаларининг ўзаро интеграцияси | 2026 йил март | |||
10. | Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида объектларга оид лойиҳаолди ҳужжатларни олиш ва кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида ер ажратиш қарори, архитектура топшириғи, лойиҳа келишуви, қурилишга рухсатнома ва бошқа зарурий ҳужжатларни тегишли маълумотлар базаларини «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ўзаро интеграция қилган ҳолда бирламчи манбалардан олишни йўлга қўйиш (дастлабки босқичда тест режимида). | Техник топшириқлар | 2026 йил март | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. «Шаффоф қурилиш» МАТда экспертиза қилиш учун лойиҳаолди ҳужжатларини автоматик равишда юклаб олиш имкониятини яратувчи тизимни тўлиқ йўлга қўйиш. | Маълумотлар базаларининг ўзаро интеграцияси | 2026 йил июнь | |||
11. | Буюртмачи хизмати тизимини рақамлаштириш ҳамда шу орқали объектлар бўйича молиялаштириш, техник назоратни юритиш, бажарилган ишлар ҳажмини қабул қилиш ва объектни фойдаланишга топшириш жараёнларини соддалаштириш. | 1. Буюртмачи хизматлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш. | Техник топшириқлар | 2026 йил I чорак | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Буюртмачи хизматлари фаолиятининг электрон рақамли платформасини ишга тушириш (дастлабки босқичда тест режимида) ҳамда тегишли ахборот-дастурий тизимлар билан интеграция қилиш. | Электрон платформа | 2026 йил II чорак | |||
3. Рақамли платформани тўлиқ ишга тушириш. | Электрон платформа | 2026 йил III чорак | |||
12. | Объектлар бўйича пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиш. | 1. Пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) белгилаш натижасида объектлар қиймати фарқи юзасидан таҳлилларни амалга ошириш. Шу асосда ушбу жараёнларда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш (ўхшаш объектларни солиштирган ҳолда). | Таҳлилий маълумотлар | 2026 йил январь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) белгилаш тизимини қайта кўриб чиқиб, тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Асосланган таклифлар | 2026 йил март | |||
13. | Соҳага оид қонунчиликда мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. | Қурилиш регламентлари, миллий қурилиш нормалари ҳамда смета-ресурс нормаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш; мастер режаларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2026 йил март | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
14. | Объектларнинг барча юк кўтарувчи конструктив элементларини маркировкалаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 1. Ишчи гуруҳ шакллантириш. | Буйруқ асосида | 2026 йил январь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Маркировкалаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. | Топшириқ асосида | 2026 йил март | |||
3. Ишчи гуруҳ томонидан ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: аниқ ҳисоб-китоблар асосида объектларнинг барча юк кўтарувчи конструктив элементларини маркировкалашнинг аниқ тартиби; аҳоли ва бизнесга қўшимча молиявий юкламалар ва уларнинг нарх-навога таъсири; мазкур амалиётни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослари назарда тутилади. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2026 йил май |
3-ИЛОВА
Т/р | Индикатор (субиндикатор) номи | Ўлчов бирлиги | Жорий ҳолат (йиллик) | Мақсадли кўрсаткичлар | Маълумот беришга масъул идоралар | |||||
2025 | 2026 | 2027 | 2028 | 2029 | 2030 | |||||
1 | 2 | 3 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
МАҚСАД: Зилзилабардошлик ва сейсмик хавфсизлик йўналишида давлат назорати ва бошқарувини такомиллаштириш | ||||||||||
I. Амалиёт кўрсаткичлари | ||||||||||
Жараёнларни рақамлаштириш ва мониторинг қилиш | ||||||||||
1.1. | «Шаффоф қурилиш» МАТ орқали бетон ва пўлат прокати ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) рейтингини юритиш | фоиз | - | - | 10 | 50 | 80 | 100 | 100 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
1.2. | «Шаффоф қурилиш» МАТда экспертиза ташкилотларининг рейтингини юритиш | фоиз | - | - | 100 | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | |||
1.3. | Инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича лойиҳа ташкилотларини шакллантириш ва «Шаффоф қурилиш» МАТда уларнинг рейтингини юритиш | фоиз | - | - | 100 | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | |||
1.4. | Инструментал-техник текширув ўтказиш ва хулосаларни тақдим этишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш | фоиз | - | - | 100 | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | |||
1.5. | Муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишнинг барча жараёнларини рақамлаштириш ва ягона реестрини яратиш. | фоиз | - | - | 20 | 40 | 50 | 80 | 90 | Фанлар академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
1.6. | Объектларнинг махсус техник шартларига зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тизимини рақамлаштириш | фоиз | - | - | 20 | 40 | 50 | 80 | 90 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
1.7. | Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш жараёнида объектларга оид бирламчи ҳужжатларни олиш ва кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда шу орқали ҳужжатларни аризачи томонидан юклаш амалиётига чек қўйиш | фоиз | - | - | 100 | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | |||
1.8. | Сейсмик фаол зоналарда жойлашган кўп квартирали уй-жойларни ҳар беш йилда камида бир маротаба визуал текширувдан ўтказиш | фоиз | - | - | 10 | 20 | 30 | 40 | 50 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси |
1.9. | Саноат хавфсизлиги соҳасида экспертиза хулосаларини бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш | фоиз | - | - | 100 | - | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | |||
1.10. | Буюртмачи хизмати тизимини рақамлаштириш ҳамда объектлар бўйича молиялаштириш, техник назоратни юритиш, бажарилган ишлар ҳажмини қабул қилиш ва объектни фойдаланишга топшириш жараёнларини соддалаштириш | фоиз | - | - | 30 | 80 | 100 | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | ||
1.11. | Объектларнинг лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва назорат жараёнларининг барча босқичларидаги ишларни Фармоннинг 1-иловасидаги рўйхатда келтирилган асосий мутахассисларнинг миллий реестрига киритилган мутахассислар томонидан амалга ошириш | фоиз | - | - | 5 | 15 | 35 | 50 | 70 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
Хавфсизликни таъминлаш ва ноқонуний ҳаракатларни чеклаш | ||||||||||
1.12. | «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга оширилаётган қурилишлар устидан доимий кузатувлар олиб бориладиган ҳудудлар қамрови | фоиз | - | 10 | 20 | 60 | 80 | 100 | «Ўзбеккосмос» агентлиги | |
1.13. | Пудрат ташкилотларини тўғридан-тўғри (ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали) танлаш амалиётини қатъиян чеклаш | фоиз | 100 | 100 | 50 | 30 | 10 | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
1.14. | Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш жараёнида ўзаро аффилланган шахсларни аниқлаш | фоиз | 100 | 100 | 50 | 30 | 10 | - | Бош прокуратура | |
II. Натижадорлик кўрсаткичлари | ||||||||||
2. | Ноқонуний қурилишлар улушини камайтириш | фоиз | 100 | 100 | 80 | 60 | 40 | 20 | 10 | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси |
2.1. | Ўзбошимчалик билан бошланган қурилишлар | фоиз | 100 | 100 | 80 | 60 | 40 | 20 | 10 | |
2.2. | Ҳужжатларида камчиликлар билан қурилаётган бино ва иншоотлар | фоиз | 100 | 100 | 80 | 60 | 40 | 20 | 10 | |
2.3. | Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигига салбий таъсир қилувчи ҳолатлар | фоиз | 100 | 100 | 80 | 60 | 40 | 20 | 10 | |