1-ИЛОВА
Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Ижро учун масъул |
| ||||
I. Интеллектуал мулк соҳасида норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш | ||||
1. | Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларга интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш механизмларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил февраль | Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Фуқаролик-процессуал, Иқтисодий-процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга патент вакилларининг интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларда (масалаларда) фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларда иш юритилишида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил февраль | Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ДХХ |
3. | Юқори технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантиришга оид янги устувор йўналишлар ва тадбирларни инобатга олган ҳолда, 2027 — 2030 йилларга мўлжалланган интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича Миллий стратегияни халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
4. | Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жарима, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарлик чораларининг қўллангани рейтинг балларини камайтирувчи кўрсаткич ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлишни қўшимча балл берувчи кўрсаткич сифатида белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | Биологик фаол моддаларни олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома бериш жараёнида интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларга риоя этилгани «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали орқали мажбурий равишда текшириш ва (ёки) ўрганиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил январь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
6. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: Апелляция кенгашига апелляция ва аризаларни «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали орқали қабул қилиш; Апелляция кенгашининг иш юритиш жараёнларини (баённома, қарор қабул қилишни) тўлиқ рақамлаштириш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
7. | Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: таркибий тузилмасида технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этиладиган олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари, технопарклар рўйхати; технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари тўғрисидаги намунавий низом. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил январь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. | «Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
9. | «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танловини ўтказиш тартибини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил февраль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
10. | Географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номининг логотипларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил май | Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; Патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; Интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2026 йил февраль | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
12. | Контрафакт товарларга қарши курашишда тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришга қаратилган «Контрафактсиз савдо объекти» лойиҳасини амалга ошириш. Бунда: тадбиркорлик субъекти лойиҳада ихтиёрий иштирок этади; тадбиркорлик субъектининг розилиги билан унинг савдо нуқталарида контрафакт товар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги адлия органлари ходимлари томонидан ўрганилади; лойиҳа доирасида савдо нуқтасида адлия органлари ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳисобланмайди; контрафакт товар аниқланмаган савдо нуқтасига «Контрафактсиз савдо объекти» сертификати берилади, реестрга киритилади ва ОАВларда эълон қилинади; «Контрафактсиз савдо объекти» сертификатига эга савдо нуқтасида келгусида контрафакт товар мавжудлиги аниқланганда, сертификат чақириб олинади ва бу ҳақда ОАВларда эълон қилинади. | Адлия вазири буйруғи лойиҳаси | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
13. | Селекция ютуқларига доир талабномалар юзасидан қишлоқ хўжалиги экинларини фарқланиш, турдошлик ва барқарорликни аниқлаш бўйича синовлар ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи лойиҳаси | 2026 йил май | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги |
14. | Интеллектуал мулк объектлари ва уларга оид шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича талабнома ва аризаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш тартибини жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил февраль | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
15. | Адлия вазирлигининг патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига бериш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги |
16. | Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасига берилган қўшимча ваколатлардан келиб чиқиб унинг низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Ички идоравий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Адлия вазирлиги |
II. Интеллектуал мулк соҳасидаги тартиб-таомилларни такомиллаштириш | ||||
17. | «Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталини «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси билан интеграция қилиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил апрель | Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
18. | «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали қуйидаги маълумотлар алмашинилиши юзасидан тегишли тизимлар билан интеграция қилинишини таъминлаш: Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими — тадбиркорлик субъектининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили ўзгарганлиги ёки фаолияти тугатилгани тўғрисидаги маълумотлар; «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими — фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаргани ёки ўлими тўғрисидаги маълумотлар; Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — мерос таркибидаги ҳамда корхонани сотиш шартномаси предмети бўлган интеллектуал мулк объектларига оид маълумотлар; «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими — фуқаронинг манзили ўзгаргани тўғрисидаги маълумотлар; Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — давлат рўйхатидан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар. | Комплекс чора-тадбирлар | 2026 йил февраль | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси |
19. | Камида тўртта олий таълим муассасасида интеллектуал мулк объектларини бошқариш мутахассислиги бўйича ўқитишни ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2029 йил июль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
20. | Жаҳон савдо ташкилотининг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битими (TRIPS) нормалари ва тамойилларига номувофиқ бўлган интеллектуал мулк соҳасидаги икки томонлама халқаро битимларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | Таҳлилий маълумот ва таклиф | 2026 йил март | Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
21. | «oriGIn Uzbekistan» — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатдан ўтказиш. Муассасани бино, компьютер техникаси ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш. Муассасани «oriGIn» халқаро географик кўрсаткичлар тармоғи ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025-2026 йиллар давомида | Адлия вазирлиги |
22. | Рўйхатдан ўтган географик кўрсаткичларни туризм харитасига ҳамда сайёҳлик платформаларига киритиш мақсадида Туризм қўмитасига тақдим қилиш. Тақдим этилган географик кўрсаткичларни Туризм қўмитаси томонидан туризм хариталари ҳамда сайёҳлик платформаларида эълон қилиб бориш. | Комплекс чора-тадбирлар | Доимий | Адлия вазирлиги, Туризм қўмитаси |
23. | Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда уларнинг таъсисчиларига товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлишнинг афзалликлари ва тартиби тўғрисида СМС хабарномалар юбориш тизимини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги |
24. | «Саноат мулки муҳофазаси» ва IP Protection порталлари негизида сунъий интеллект технологиялари асосида ягона «Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталини яратиш ва унда қуйидаги имкониятларни белгилаш: интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш; сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган талабномаларни экспертизадан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш; интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш; интеллектуал мулк масалаларига оид услубий тавсияларни жойлаштириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг саволларига реал вақт режимида (онлайн) жавоб бериш; контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузгани учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 — 2028 йиллар давомида | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
25. | «Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталини яратиш ва унинг барқарор, узлуксиз техник таъминотини таъминлаш бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Таҳлилий маълумот | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
26. | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда саноат намуналари муаллифларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Central Asia Design» платформасини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Таҳлилий маълумот | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
27. | «Интеллектуал мулк миллий биржаси» электрон платформасини яратиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025-2026 йиллар давомида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
28. | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Ўзбекистон миллий кўргазмасини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар давомида | Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси |
2-ИЛОВА